она тили ўқитиш методикаси - педагогик фан

DOC 109,0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404134405_51415.doc она тили ўқитиш методикаси - педагогик фан режа: 1. она тили ўқитиш методикаси - педагогик фан 2. она тили ўқитиш методикаси фанининг методологик ва илмий асослари 3. она тили ўқитиш методикасининг тамойиллари 4. она тили ўқитиш методикасининг текшириш методлари 5. она тили – бошлангич синфларда ўқув предмети. она тили ўқитиш методикаси - педагогик ва амалий фан. чунки у назарияга асосланиб ўқувчиларни ўқитиш, тарбиялаш, ўстиришнинг амалий вазифаларини бажаради. она тили ўқитиш методикасининг предмети таълим бериш жараёнида она тилини эгаллаш, яъни нутқни, ўқиш ва ёзишни, фонетика, грамматика кабиларни билиб олиш жараёни ҳисобланади. она тилидан кўникма ва малакаларни шакллантириш, тил ҳақидаги фаннинг илмий тушунчалар системасини ўзлаштириш қонуниятларини ўрганади, тил ўрганишнинг энг қулай метод ва усулларини излайди . она тили ўқитиш методикаси амалий фан сифатида уч вазафани бажаради: 1. нимани ўқитиш керак? саволига жавоб беради, яъни бошланғич синф учун дастурлар ишлаб чиқади дарслик ва ўқув қўлланмаларини яратиб беради. уларнинг самарадорлиги ва мувофиқлигини доимий …
2
нутқини ўстиришдан ташқари, она тилидан элементар назарий тушунчаларни амалий ўзлаштиришлари ҳам назарда тутилади. она тили ўқитиш методикаси фани тўрт бўлимни ўз ичига олади: 1. савод ўргатиш методикаси, яъни элементар ўқиш ва ёзишга ўргатиш. болаларга савод ўргатиш педагогикадагина эмас, балки ижтимоий ҳаётда ҳам жуда жиддий қўйилган масалалардандир. чунки халқнинг саводхонлиги озодлик учун, сиёсий онглилик учун, маданият учун кураш қуролидир. мустақил ўзбекистон республикамизда ҳар бир кишининг саводхон бўлишига алоҳида эътибор берилмоқда. 1-синфга қадам қўйган болаларга барча ўқув қуролларинииг совға қилиниши президент и.каримовнинг келажак авлоднинг саводхон, юксак маданият эгаси бўлиб етишишлари учун ғамхўрлигининг бир намунасидир. 2. ўқиш методикаси. бошланғич синфларда ўқиш предметининг вазифаси биринчи навбатда болаларни тез (меъёрида), тўғри, онгли ва ифодали ўқиш малакалари билан қуроллантириш ҳисобланади. 3. грамматика ва имло методикаси. бу бўлим элементар тўғри ёзувга ва ҳуснихатга ўргатиш яъни, грамматик тушунчаларни, бошланғич имло малакасини шакллантиришни ўз ичига олади. 4. ўқувчиларнинг боғланишли нутқини ўстириш методикаси. бу бўлим бошланғич синфларда алоҳида ўрин тутади. …
3
ўқитиш методикасининг бош вазифаси ўқувчиларнинг ўзбек тили луғат бойлигини тўлиқ ўзлаштириб олишларини таъминлашдир. маълумки, жамиятда тил кишилар ўртасидаги алоқанинг зарурий воситасидир. тилсиз жамиятнинг яшаши мумкин эмас; тилнинг алоқа воситаси сифатидаги роли узлуксиз ортиб боради. тил борлиқни оқилона , мантиқий билиш воситасидир. тил бирликлари ва формалари ёрдамидагина билиш жараёнида умумлаштириш, тушунчани муҳокама ва хулоса билан боғлаш амалга оширилади. тил ва нутқ тафаккур билан узвий боғланади. фикр нутқда шаклланади ва реаллашади. тилни эгаллаш ва нутқ ўстириш билан ўқувчининг фикрлаш қобилияти ҳам ўсади. мактабнинг вазифаси тилни кишилар орасидаги муносабатнинг ривожланган нозик қуролига айлантириш ҳисобланади. методик фан сифатида она тили ўқитиш методикаси бошлағич таълим стандарти белгилаб берган вазифаларини амалга оширади, яъни тафаккур қилиш фаолиятларини кенгайтиришга , эркин фикрлай олиши, ўз фикрини оғзаки ва ёзма равишда равон баён қила олиши, жамият аъзолари билан эркин мулоқотда бўла олиш кўникма ва малакаларини ривожлантириш метод ва усулларини ишлаб чиқади. билиш назариясига кўра аналитик-синтетик ишлар ёрдамида тил устида кузатишдан …
4
иллиги; -умумий ўрта, шунингдек, ўрта махсус касб-ҳунар таълиминингмажьурийлиги; - таълим тизимининг дунёвий характерда эканлиги; - давлат таълим стандартлари доирасида таълим олишнинг ҳамма учун очиқлиги ; - таълим дастурларини танлашга ягона ва табақалаштирилган ёндашув; - билимли бўлишни ва истеъдодни рағбатлантириш; - таълим тизимида давлат ва жамоат бошқарувини уйғунлаштириш; кабилар бошланғич таълимда она тили ўқитиш методикасининг вазифаларини белгилаб, аниқлаштириб берилади. бошланғич таълим, умумий ўрта таълим олиш учун зарур бўлган саводхонлик , билим ва кўникма асосларини шакллантириб беради. ўз вазифаларини белгилаб олишда таълим соҳасидаги давлат ҳужжатларига таянади. кейинги йилларда мустақиллик шарофати билан таълимни тубдан ислоҳ қилиш давлат сиёсатининг асосий йўналишига айланди. «таълим тўғрисида»ги қонун ва шу асосида яратилган «кадрлар тайёрлаш миллий дастури» бунинг ёрқин далилидир. «кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, ривожланган демократик давлатлар даражасида, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш миллий тизимни яратишдир. «кадрлар тайёрлаш соҳасидаги давлат сиёсати инсонни интеллектуал ва миллий ахлоқий жиҳатдан …
5
хборот маконини вужудга келтириш бўйича қуйидаги кўрсатмалар бошланғич синфларда она тили ўқитиш методикаси олдидаги турган долзарб вазифадир: ”замонавий ахборот технологиялари , компьютерлаштириш ва компьютер тармоқлари негизида таълим жараёнини ахборот билан таъминлаш ривожланиб боради. таълим жараёнида оммавий ахборот воситаларининг мавқеи ошиб боради, телевединие ва радионинг таълим дастурлари интеллектуаллашуви таъминланади. фан ва таълимнинг нашриёт базаси ривожлантирилади, ўқув-услубий, илмий, қомусий адабиётлар ва маълумотномалар билан таъминлашнинг барқарор тизими шакллантирилади”.2 «кадрлар тайёрлаш миллий дастури”ни амалга ошириш юзасидан республика комиссияси ташкил этилади. комиссия зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилади. бу вазифалар узлуксиз таълимнинг бошланғич таълим босқичига ҳам тааллуқлидир. улар қуйидагилар: - узлуксиз таълимнинг тегишли турлари учун давлат таълим стандартларига қўйиладиган умумий талабларни ишлаб чиқиш; - умумий ўрта таълим учун давлат таълим стандартларини ва бошқа зарур норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш; - таълим муассасаларини зарур дарсликлар ва адабиётлар билан таъминлаш , бу ишга йирик олимлар ва юқори малакали мутахассисларни жалб этиш; - таълимни ахборот билан таъминлаш тизимини шакллантириш ва ривожлантириш, …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

To'liq yuklab olish

About "она тили ўқитиш методикаси - педагогик фан"

1404134405_51415.doc она тили ўқитиш методикаси - педагогик фан режа: 1. она тили ўқитиш методикаси - педагогик фан 2. она тили ўқитиш методикаси фанининг методологик ва илмий асослари 3. она тили ўқитиш методикасининг тамойиллари 4. она тили ўқитиш методикасининг текшириш методлари 5. она тили – бошлангич синфларда ўқув предмети. она тили ўқитиш методикаси - педагогик ва амалий фан. чунки у назарияга асосланиб ўқувчиларни ўқитиш, тарбиялаш, ўстиришнинг амалий вазифаларини бажаради. она тили ўқитиш методикасининг предмети таълим бериш жараёнида она тилини эгаллаш, яъни нутқни, ўқиш ва ёзишни, фонетика, грамматика кабиларни билиб олиш жараёни ҳисобланади. она тилидан кўникма ва малакаларни шакллантириш, тил ҳақидаги фаннинг илмий тушунчалар системасини ўзлаштириш қонуниятларини ўрганади, ти...

DOC format, 109,0 KB. To download "она тили ўқитиш методикаси - педагогик фан", click the Telegram button on the left.