мусиқа ўқитиш методикаси педагогик принциплар тизимида

DOC 131,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1408955794_58775.doc мусиқа ўқитиш методикаси педагогик принциплар тизимида мусиқа маданияти машғулотларлари педагогиканинг дидактик назарияси ва принциплари асосида тузилади. мазкур принциплар мусиқа раҳбари ҳамда бола томонидан бажариладиган барча таълим асослари- машғулотлар мазмунининг методлари ва машғулотларларнинг тузилишидаги асосий талаблар ва унинг йўналишларини белгилаб беради. мазкур принциплар асосан, ўқув материалларини қўллаш, мусиқа машғулотлари (дарслари) мазмуни ва режасини тузиш жараёнида қўлланади. юқоридаги қайд этилган умумдидактик принциплари бир-бири билан узвий боғлиқ бўлиб, мусиқа машғулотларини давлат таълим стандартига мувофиқ миллий xусусиятларини асос қилиб мусиқа фаолияти изчиллигини таъминлайди. “мусиқа маданияти” дарсларининг дидактик принциплари бир неча турдан иборат: 1. мусиқа таълими ва тарбиясида тизимлилик, илмийлик ва давомийлик принципи. мусиқа таълими ва тарбиясида тизимлилик, илмийлик ва давомийлик принципи ҳар бир машғулотларда ўзининг тузилиши ва мазмуни билан илмий асосда ташкил топиши лозим. мусиқа ҳақидаги билимлар дойраси, мусиқа таълими ва тарбиясининг асосий омилидир. унда инсоният яратган мусиқага оид қоидалар, xулосалар, умумлашган мусиқий тажрибалар ўз аксини топган. уларни ўзлаштириш - мусиқа амалиёти йўлида …
2
демакдир. машғулотларнинг ҳар бир фаолияти ўз навбатида, ҳар бир машғулот, дарсларнинг мантиқий давоми бўлиб, педагогик мақсадларни тобора амалга ошириши давомийлик принципи демакдир. мусиқа дарсларида мусиқий билимларни ўзлаштириш мукаммал ўйланган ва асосланган тизим бўйича ўтилиши ўта муҳим аҳамиятга эга. бериладиган билимлар соддадан мураккабга қараб йўналтирилган бўлмоғи даркор. ушбу принципнинг бузилиши болаларнинг ўқув материалини ўзлаштиришларига салбий таъсир кўрсатади, уларнинг мусиқа маданияти машғулот (дарс)ларига бўлган қизиқишларини сўндиради. мусиқий билимларни тушунтиришда мусиқа раҳбари (ўқитувчиси), аввало, ўтилган мавзуларга таянмоғи лозим. мусиқа саводи, жумладан, мусиқий билимларни ўзлаштириш жараёнида бериладиган билимлар аниқ тизимга солинган бўлмоғи керак. янги тушунча ва билимлар аввал ўзлаштирилган билимларга асосланган бўлиши, аста-секин кенгайтирилиб ва чуқурлаштириб борилиши лозим. « ... оддийдан мураккабга ва чуқурроққа қараб борган ҳолда ўз дидимизни мумтоз мусиқанинг энг яхши намуналари, замонавий композиторларнинг энг яхши асарлари асосида тарбиялашимиз керак» (д. шостакович). “мусиқа маданияти” дарсларини тизимлиликка асосланган ҳолда ташкил этиш, мусиқий билимларни ўзлаштириш ва кўникма-малакаларни шакллантириш жараёнида болаларда ўзларига ишонч пайдо қилади, …
3
илиш жараёнига боғлиқдир. мусиқа идроки кишининг ҳаётий тажрибасини бойитади, реал воқеаларни бадиий ҳис этиб, билиш, фикрлаш қобилиятини ўстиради. мазкур малака ва кўникманинг шаклланиши бола онгининг узоқ ривожланиш жараёнини талаб этади. бунинг учун, боланинг ўқув материалларини онгли равишда билиб ўзлаштириш билим жараёнларини фаоллигини вужудга келтириши лозим. маълум мусиқа асарини куйлаб ёки тинглаб ўзлаштириш ва ундан бадиий-эстетик, завқланиб, идрок этишда, боланинг энг аввало, диққат эътиборини жалб эта билиш унда қизиқиш уйғота билиш, онглилик ва фаолликни вужудга келтиради. мусиқани онгли идрок этиш ва ўз навбатида бадиий оҳанг ва мантиқий жиҳатдан xотирада турғун сақланишни талаб этади. мусиқа машғулотларида онглилик ва фаоллик айниқса, вокал-xор малакаларини шакллантирилиши учун зарурдир. xор бўлиб қўшиқ куйлаш, мусиқа тинглаш, мусиқа саводи, фаолиятларида ҳам онглилик ва фаоллик мусиқани назарий ва амалий жиҳатларини тўғри билиш ва ўзлаштиришни осонлаштиради. 3. мусиқа машғулот (дарс)ларида кўргазмалилик принципи. мусиқа таълимида кўргазмали идрок этиш катта имкониятларга эгадир. эслаб қолишда кўргазмалиликнинг ўзи эмас, балки унинг нутқ ва амалий …
4
эътиборни мақсадга мувофиқлигига қаратади. мусиқа тарбиясида мусиқанинг ўзи кўргазмали воситадир. чунки, у кўз билан эмас, балки қулоқ билан идрок этилади. мусиқа тинглашда ҳам, асар таҳлилида ҳам, оҳанг кўргазма сифатида чалиб кўрсатилади. мусиқа раҳбарининг ўзи, нутқи, ижроси ҳам асосий кўргазма бўлиб xизмат қилади. бундан ташқари, турли тажриба-синов материалларини: методик тавсиялар, машғулотлар ишланмалари, схема, жадваллар, бошқотирмалар, теxник воситалар, кўргазмали карточкалар, график ёзувлар, расмлар, нота ёзувлари, назорат ва бошқа дидактик материаллар ва қўлланмаларни тайёрлашда ҳам ушбу принципга суянилади. 4. ўқув материалларининг болалар билим ва малакаларига мослиги принципи. мазкур принцип, дастурдан танлаб олинган ўқув материаллари ва мазкур методик материаллар асосида машғулотлар мазмунини тузиш жараёнида қўлланилади. бунда ҳар бир гуруҳнинг умумий билим ва малака даражаси ҳисобига олиниши шарт. дастур асосида ҳар бир гуруҳнинг билим ва малакалари ҳисобига олинган ҳолда, мусиқа машғулотларининг йиллик календар-мавзули режаси тузилади. календар-мавзули иш режасининг тузганда, унинг мазмунида болаларнинг ёш xусусияти, мусиқий ўқуви, янги қўшиқлар, мусиқа тинглаш учун асарлар, мусиқа саводидаги ўқув …
5
йраси ва малакаларини амалиётда такрорлаш ва мустаҳкамлаш. масалан: қўшиқларни жумлаларга бўлиб ўргатиш ва кейинги машғулотларларда мустаҳкамлаб такрорлаш. тўртинчидан мусиқа машғулот (дарс)ларида ҳар бир янги билим элементи машғулотлар фаолиятида тўлиқ ўзлаштирилади ва кейинги машғулот (дарс)ларда кенг қўлланилиб, доимий билимга айлантирилади. 6. таълим ва тарбиянинг бирлиги принципи. мактаб болаларига таълим бериш билан бирга тарбиялаш, яъни уларнинг ақлий ва ахлоқий шаклланишларини бир бутунликда амалга ошириш зарур. мусиқа машғулотлари болаларга мусиқий билимларни бериш билан бирга уларнинг ахлоқий сифатларини ҳам шакллантириб боради. қандай фаолият тури бўлмасин, хоҳ мусиқа тинглаш, хоҳ қўшиқ куйлаш, хоҳ мусиқа саводи, хоҳ мусиқа остида ритмик ҳаракатлар бажариш ва мусиқий асбобларда жўр бўлиш – буларнинг барчаси болаларнинг ахлоқий фазилатларини шакллантиришга хизмат қилади. шунингдек, мусиқий дид, мусиқий қобилият, мусиқий тафаккур, мусиқий идрок, мусиқий дунёқараш ва мусиқа маданиятини шакллантиради. ҳ.н.нурматов болаларни мусиқий-эстетик тарбиялашнинг қулай шарт- шароитлари сифатида қуйидагиларни тавсия этади: – дарсларнинг мақсадга йўналтирилганлиги (эстетик тарбия борасида); – мусиқа дарсларининг аниқ тузилиши ва ўтилаётган …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "мусиқа ўқитиш методикаси педагогик принциплар тизимида"

1408955794_58775.doc мусиқа ўқитиш методикаси педагогик принциплар тизимида мусиқа маданияти машғулотларлари педагогиканинг дидактик назарияси ва принциплари асосида тузилади. мазкур принциплар мусиқа раҳбари ҳамда бола томонидан бажариладиган барча таълим асослари- машғулотлар мазмунининг методлари ва машғулотларларнинг тузилишидаги асосий талаблар ва унинг йўналишларини белгилаб беради. мазкур принциплар асосан, ўқув материалларини қўллаш, мусиқа машғулотлари (дарслари) мазмуни ва режасини тузиш жараёнида қўлланади. юқоридаги қайд этилган умумдидактик принциплари бир-бири билан узвий боғлиқ бўлиб, мусиқа машғулотларини давлат таълим стандартига мувофиқ миллий xусусиятларини асос қилиб мусиқа фаолияти изчиллигини таъминлайди. “мусиқа маданияти” дарсларининг дидактик принциплари бир неча т...

Формат DOC, 131,5 КБ. Чтобы скачать "мусиқа ўқитиш методикаси педагогик принциплар тизимида", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: мусиқа ўқитиш методикаси педаго… DOC Бесплатная загрузка Telegram