мактабгача таълим муассасаларида мусиқий тарбиянинг мақсад ва вазифалари гуруҳ ва фаолиятлар кесимида

DOC 174.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1408955851_58776.doc мактабгача таълим муассасаларида мусиқий тарбиянинг мақсад ва вазифалари гуруҳ ва фаолиятлар кесимида мустақил ўзбекистоннинг келажаги, эртанги кун тараққиёти эгалари бўлмиш болаларни тўғри ва маънавий бой, тарбияли шахс сифатида тарбиялашдир. бу мақсадни амалга оширишда барча соҳалар каби мусиқа ҳам алоҳида ўринни касб этади. мактабгача тарбия муассасаларида мусиқий тарбия — бу бир аниқ мақсадга йўналтирилган, яъни мактабгача ёшдаги болани эстетик, ахлоқий, ақлий ривожини амалга ошириш, болани шахс сифатида тарбиялаш, уни дунёқарашини кенгайтириш, ўз иқтидорини намоён қила олишга, эстетик жиҳатдан мусиқани тушунишга, унга ижодкорона ёндаша олишга ўргатишдир. ҳар бир бола мусиқанинг қайси йўналишини ўрганишидан қатъий назар унинг ёш хусусиятларини, психологик ривожини мусиқа раҳбари назарда тутиши лозим. боланинг мусиқий ривожи бу тўғри ва узлуксиз равишда йўлга қўйилган фаол мусиқий жараёндир. бу ривожланиш қуйидагича кечади: • ҳиссий муносабат. оддий мусиқий тасаввурдан мураккаб ва кўптомонлама ривожланган мусиқий асарларни тушуна олиш; • мусиқани эшитиш қобилияти — мусиқанинг тембри, товуш баландлиги, мусиқа ифода воситалари. • ижрочиликнинг илк …
2
(мусиқий асарлар асосида). 3. болаларни оддий мусиқий тушунчалар билан таништириш, мусиқа тинглаш, куйлаш, мусиқий ритмикаси борасида малакаларни ривожлантириш. 4. болаларда эмоционал ҳисни шакллантириш. уларда лад ҳисси, ритм туйғусини ўстириш ва ҳаракатни ўтириш. 5. мусиқий дидни ўстириш (мусиқий таассуротлар асосида). 6. болаларда ижодкорликни ўстириш (барча фаолиятлар асосида). болаларнинг шахс сифатида тарбиялаш учун таълим жисмоний ва онгли тарбия уйғунликда олиб борилиши керак. бу мақсадга эришиш учун болаларда тўғри ташкиллаштирилган мусиқий машғулотлар ташкил этилади. эстетик тарбия мактабгача ёшдаги болаларда гўзалликни тушуниш, уни ҳис қилиш, яхши ва ёмонни, бадиий санъат турларини фарқлай олиш ва уларга ижодкорона ёндашишга йўналтирилгандир. эстетик тарбиянинг энг кўзга кўринган омилларидан бири бу — мусиқадир. бу мақсаддарга эришиш учун мактабгача ёшдаги болаларнинг умумий мусиқийлигини ривожлантириш керак. болаларнинг умумий мусиқийлигига нималар асос бўлади: мусиқа боланинг эстетик тарбия омили сифатида унга гўзалликни кабул қилиш, тушуниш қобилиятларини ривожлантириш. бу масалаларни хал этиш учун умумий мусиқийликни ривожлантириш зарурдир. мусиқий омиллар 3 тамойилга бўлинади: 1. мусиқанинг …
3
фаолиятининг фаоллаштирувчи омилдир. ii. мусиқа — ахлоқий олим бўлиб, маънавиятнинг ажралмас қисмини таркиб топтиради. мусиқадан анъаналарга ҳурмат, ватанни севиш ва бошқа тарбиявий ахлоқий муаммоларни тарбиялайди. iii. мусиқа — жисмоний тарбия омили ҳамдир. энди бу омилларнин бирма-бир кўриб чиқамиз: i. мусиқа боланинг ҳиссиётига ва кайфиятига таъсир қилади. бу болаларга асарни таништирар эканмиз уларда мусиқани ҳис қилиш, у билан бирга кечинмаларни бошдан кечиришга ўргатамиз. қардош ва чет эл қўшиқлари ва рақсларини ўргатар эканмиз бу халқларнинг анъаналари, тарбияси билан ҳам таништирамиз. мусиқанинг бой жанрлари — қахрамонлик образи ёки лирик образларни, юмор ёки рақсонна куйни эшитиб тушунишга ундайди. мусиқа болаларнинг ички дунёсини бойитишга хизмат қилади. таълим ва тарбия масалалари жамоа бўлиб куйлашда, рақс ва ўйинларда намоён бўлади, чунки болалар бу жараёнларда жамоа деб ҳис қиладилар. куйлаш фаолияти биргаликни, бирдамликни талаб этади. жамоа бўлиб куйлаш жараёнида бола ўзини ёлғиз ҳис қилмайди ва аста-секинлик билан унинг индивидуал ривожига ҳам таъсир қилади. мусиқа машғулоти боланинг умумий маданий …
4
батта мусиқа раҳбари кўмаги керак. мисол қилиб м.отажоновнинг болалар учун ёзилган «гулдаста» тўпламидан жой олган «мусича» асарини тинглаб кўришади. боланинг илк диққатини тортган нарса бу асарнинг кайфияти — енгил ўйинқароқлигидир. бу асарда мусичанинг образини композитор жуда яхши очиб берган. болалар тинглаш жараёнида бу асар ўйинқароқ ва шўх мусича ҳақида эканлигини тасаввур қиладилар. болалар боғчасида ўрта, катта ва мактабга тайёрлов гуруҳларида ижодкорлик масаласини ўртага ташласа, албатта болаларда ақлий фаолият билан ишлашади, яъни бирор бир таниш бўлган қўшиққа ўзлари бирор матн қўйишлари ёки айнан шу қўшиқни импровизация қилишлари. ундан ташқарии бирор бир бадиий мантга ўзлари куй басталашлари, бирор бир куйга рақс элементларини ўйлаб кўришлари. болалар билан ишлаш жараёнида ўларнинг ақлий фаоллигини оширишда уларнинг ижодкорлигини шакллантиришда болалар бирор куйга рақс элементлари ёки сахналаштиришни севишади. бу жараён бир неча босқичда амалга ошади: 1. болалар асарни тинглашади; 2. унинг бадиий таҳлил қилишади; 3. бадиий образни ўйлаб кўришади: 4. ролларни тақсимлашади; 5. ижро этишади. бу босқичларнинг …
5
болаларда мусиқани ҳас қилиш, тананинг асоси (асанка), қадамларнинг шахдамлиги ва енгил югуришини ривожлантиради. шундай қилиб, болаларнинг ҳар томонлама ривожида мусиқанинг ўрни каттадир. бола мусиқани тушуниш, уни идрок этиш, унга ҳиссий муносабат билдириш, ижрочилик малакаларини шакллантиришга мунтазам олиб борилган мусиқа машғулотлари катта аҳамият касб этади. мактабгача ёшдаги болаларда қўшиқчилиги кўникмаларини тарбиялаш. қўшиқ куйлаш — болалрга кўтаринки кайфият бағишлайди. у болаларда нафақат рухий балки жисмонии жиҳатдан ривожлантиради. чунки бола куйлаётганда оғиз, бурун, нафас йўллари, кўкрак қафаси, умуман олганда барча аъзолари фаолият олиб боради. бола куйлаш жараёнида тик гавдасини эркин ва тўғри ўтириши талаб этилади. куйлаш жараёнида нафас йўллари ҳам ривожланади. бу жараёнлар масаласини жуда кўплаб физиолог-медик — олимлар кўп тадқиқотлар ва ишлар олиб боришганлар. булардан алмазов, н.а.ветлугина, а.н.кенеман, м.а.метлов, с.г.товбина, е.п.иова, и.п.павлов, а.г.менабени ва бошқа кўплаб физиологларни таъкидлаб ўтсак бўлади. болаларга куйлаш жараёнида матн ва мусиқа уйғунлигида бўлганда матн ва куйга эътибор берилади. қўшиқда матн ва мусиқий куй бирикиб, тингловчига эмоционал таъсир …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "мактабгача таълим муассасаларида мусиқий тарбиянинг мақсад ва вазифалари гуруҳ ва фаолиятлар кесимида"

1408955851_58776.doc мактабгача таълим муассасаларида мусиқий тарбиянинг мақсад ва вазифалари гуруҳ ва фаолиятлар кесимида мустақил ўзбекистоннинг келажаги, эртанги кун тараққиёти эгалари бўлмиш болаларни тўғри ва маънавий бой, тарбияли шахс сифатида тарбиялашдир. бу мақсадни амалга оширишда барча соҳалар каби мусиқа ҳам алоҳида ўринни касб этади. мактабгача тарбия муассасаларида мусиқий тарбия — бу бир аниқ мақсадга йўналтирилган, яъни мактабгача ёшдаги болани эстетик, ахлоқий, ақлий ривожини амалга ошириш, болани шахс сифатида тарбиялаш, уни дунёқарашини кенгайтириш, ўз иқтидорини намоён қила олишга, эстетик жиҳатдан мусиқани тушунишга, унга ижодкорона ёндаша олишга ўргатишдир. ҳар бир бола мусиқанинг қайси йўналишини ўрганишидан қатъий назар унинг ёш хусусиятларини, психологик ривожини ...

DOC format, 174.0 KB. To download "мактабгача таълим муассасаларида мусиқий тарбиянинг мақсад ва вазифалари гуруҳ ва фаолиятлар кесимида", click the Telegram button on the left.