мактабгача таълим муассасаларида машгулотларни ташкил этиш

DOCX 23,9 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1544108260_73179.docx мактабгача таълим муассасаларида машгулотларни ташкил этиш режа: 1. болалар боғчасида педагогик жараённи ташкил этишнинг мақсади ва вазифалари 2. машғулот турлари ва тузилиши. 3. машғулотларда тарбиячининг етакчилик роли ва уни ўтказишга тайёргарлиги. болалар боғчасида педагогик жараённи ташкил этишнинг мақсади ва вазифалари физиология, гигиена, психология, педагогика соҳасида олиб борилган илмий тадқиқотлар натижасида болалар боғчаларида кичкинтойлар ҳаётини ташкил этишнинг қуйидаги тамойиллари ишлаб чиқилди: 1. ҳар бир ёш гуруҳида болаларни жамоатчилик руҳида тарбиялаш ва уларнинг ҳар томонлама ривожланишини таъминлайдиган бир хил шартшароитлар яратиш. 2. болаларни ёш гуруҳларига тақсимлашда ҳар бир гуруҳга фақат бир хил ёшдаги болаларни танлаш ва шунга қараб таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш. 3. болаларнинг ҳар хил фаолият билан шуғулланишлари ва бир-бирлари билан мулоқотга кириша олишлари учун зарур бўлган моддий муҳитни яратиш. бунинг учун гуруҳ хонаси ва майдончани гигиеник, педагогик, эстетик талаблар даражасида керакли асбоб-анжомлар билан таъминлаш. 4. болаларнинг ёшига мос кун тартибига риоя қилиш ва унинг барқарорлигини таъминлаш. 5. болалар шахсини …
2
жараённинг ҳар бир фаолият турини тўғри ташкил этишга боғлиқдир. болалар боғчасининг педагогик жараёнида таълим муҳим аҳамият касб этади ва кундалик ҳаёт, ўйин, меҳнат, машғулотлар орқали амалга оширилади. машғулотда таълим ва тарбия вазифалари ҳал этилади. болалар теварак-атрофдаги ҳаёт ва табиат билан танишиш, нутқ ўстириш, савод ўргатиш, математика, жисмоний маданият, тасвирий фаолият, мусиқа бўйича энг оддий тасаввур ва билимларни, малака ҳамда кўникма системасини эгаллаб оладилар. болалар эгаллаб олишлари керак бўлган билим, малака ва кўникмалар болалар боғчаси дастурида белгилаб берилган бўлиб, у болаларнинг умумий ривожланиши ва уларни мактаб таълимига тайёрлашда муҳим аҳамиятга эга. машғулотларда таълим бериш дидактика тамойиллари асосида болаларнинг ёш ва ўзига хос хусусиятларини эътиборга олиб, маълум изчилликда олиб борилади, мазмуни секин-аста мураккаблаштириб борилади. натижада, у ривожлантирувчи ва тарбияловчи хусусиятга эга бўлади. дастурда ҳар бир ёш гуруҳида ҳафта давомида ўтказиладиган машғулотлар сони ва ҳар бир машғулот қанча давом этиши белгилаб қўйилган. тарбиячи мана шунга асосланиб, ўзининг ҳафталик машғулотлар жадвалини тузади, бу таълимнинг …
3
тибда алмаштириб борилади: математика ва жисмоний тарбия, она тили ва тасвирий фаолият ва ҳ.к. машғулотларни бундай тақсимлаш болаларнинг дастур материалини енгилроқ ўзлаштириб олишига имкон яратади. кун давомида бир неча марта: эрталабки қабул вақтида, эрталабки ва кечки сайрда болаларнинг мустақил фаолиятлари ташкил этилади. болалар ўзларига таниш бўлган дидактик ва ҳаракатли ўйинларни ўйнайдилар, ҳоҳлаган расмларини чизадилар, ҳоҳлаган нарсаларини ясайдилар, китоблар, расмларни томоша қиладилар, ҳоҳлаган бадиий асарларини тинглайдилар. болаларнинг мустақил фаолияти улар учун дам олиш соати ҳисобланади, аммо иш билан бир вақтда болаларнинг ўз-ўзини ташкил эта билиш қобилияти ўсишига, хулқ маданияти иродавий сифатларнинг тарбияланишига, жамоа муносабатларининг шаклланишига ёрдам беради. у ҳар хил фаолиятларда болалардаги ўзига хос ижодкорликнинг ривожланишига кенг имконият яратади. шунинг учун болаларнинг мустақил фаолиятига ҳам тарбиячининг раҳбарлик қилиши талаб этилади: чунки ҳоҳлаган иши билан шуғулланишига имкон яратиш, керакли материал ва асбоб-ускуналар билан таъминлашда, тарбиячининг маслаҳати лозим бўлади. кун давомида системали равишда меҳнат фаолияти ташкил этилиб, болалар катталарнинг меҳнати билан таништириб борилади. …
4
и танлаш болаларнинг тўлақонли ҳаёт кечиришининг асосий шарти ҳисобланади. гуруҳ хонасидаги ўйинчоқлар бу ёшдаги болаларнинг 2—3 та бўлиб ўйнашларини эътиборга олиб жойлаштирилиши, бир қанча ўйинлар учун ўйинчоқ бурчаги ташкил этилиши, унда яна қурилиш материаллари, ҳаракатланувчи ўйинчоқлар ҳам бўлиши керак, қолган ўйинчоқлар, расмлар, шкафларга болалар бемалол оладиган қилиб жойлаштирилиши лозим. хонада болаларнинг полда машина, аравачаларни бемалол юргиза олишлари ва йирик қурилиш материаллари билан ўйнашлари учун ҳам жой ажратилиши керак, ҳаракатларни ривожлантирувчи жиҳозлар бинонинг махсус хоналарида сақланади ва жисмоний тарбия машғулотларидагина олиб чиқилади. майдончага қум яшиклари, болаларнинг сакрашлари, тирмашиб чиқишлари учун керакли жиҳозлар, қорда, музда учишлари учун чаналар қўйилади. ii кичик гуруҳ. моддий муҳит иккинчи гуруҳ болалари учун ҳам худди биринчи кичик гуруҳникидек ташкил этилади. бундан ташқари, кузатиш ва меҳнат учун табиат бурчагига аквариумда балиқ, тўрларда қушлар ва майда ҳайвонлар жойлаштирилади. гуруҳ хонасидан китоб жавони учун жой ажратилади. боғча майдончасида спорт ўйинлари билан шуғулланиш учун махсус жой булади, у керакли анжомлар билан …
5
инлар учун керакли асбоблар билан жиҳозланади. катта гуруҳ. ўйин бўлимлари болаларнинг ёшига мос ҳолда ўрта гуруҳ хонаси каби жиҳозланади. гуруҳ хонасида яна машғулот ўтказиладиган бўлим ажратилади ва у ерга тарбиячининг столи, экран, шкаф, тахта жойлаштирилади. болаларнинг мустақил ўйнашлари учун ҳамма керакли материаллар (столлар, ўйинчоқлар солинган қутичалар, витрина шкафи, токчалар ва бошқалар) бўлиши лозим. табиат бурчаги, қўл меҳнати билан шуғулланадиган бурчак, китоб бурчаги, тасвирий фаолият бурчаклари бўлиши керак. тайёрлов гуруҳи. бу ердаги машғулот ўтказиладиган бўлимда катга гуруҳдаги сингари болалар учун икки кишилик столлар қўйилади. гуруҳ хонасидаги жиҳозлар зарурат туфайли шуғулланганда ўйинга жой бўшатиш мақсадида бошқа томонга суриб қўядиган қилиб жойлаштирилади. майдончада спорт ўйинлари ва ҳар хил ўйин учун жой ажратилади, гулхона ва полиз ташкил этилиб, у ерда болалар ўзлари гул ва сабзавотларни етиштирадилар. болалар ҳаётини ташкил этишга қўйиладиган талаблар. куннинг биринчи ярмида болалар ҳаётини ташкил этиш. болаларнинг боғчада 9-12 соат бўлиши кун тартибида белгилаб қўйилган. бунда эрталабки қабул муҳим роль ўйнайди. …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "мактабгача таълим муассасаларида машгулотларни ташкил этиш"

1544108260_73179.docx мактабгача таълим муассасаларида машгулотларни ташкил этиш режа: 1. болалар боғчасида педагогик жараённи ташкил этишнинг мақсади ва вазифалари 2. машғулот турлари ва тузилиши. 3. машғулотларда тарбиячининг етакчилик роли ва уни ўтказишга тайёргарлиги. болалар боғчасида педагогик жараённи ташкил этишнинг мақсади ва вазифалари физиология, гигиена, психология, педагогика соҳасида олиб борилган илмий тадқиқотлар натижасида болалар боғчаларида кичкинтойлар ҳаётини ташкил этишнинг қуйидаги тамойиллари ишлаб чиқилди: 1. ҳар бир ёш гуруҳида болаларни жамоатчилик руҳида тарбиялаш ва уларнинг ҳар томонлама ривожланишини таъминлайдиган бир хил шартшароитлар яратиш. 2. болаларни ёш гуруҳларига тақсимлашда ҳар бир гуруҳга фақат бир хил ёшдаги болаларни танлаш ва шунга қараб таълим...

Формат DOCX, 23,9 КБ. Чтобы скачать "мактабгача таълим муассасаларида машгулотларни ташкил этиш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: мактабгача таълим муассасаларид… DOCX Бесплатная загрузка Telegram