кредит тизими асосида таълим жараёнларини ташкил этиш

PPTX 96 стр. 2,3 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 96
мавзу: кредит тизими асосида таълим жараёнларини ташкил этиш мавзу: кредит тизими асосида таълим жараёнларини ташкил этиш хорижий давлатлардаги кредит таълим тизимлари. кредит-модуль тизимининг афзаллик ва муаммоли жиҳатлари. кредит тизими асосида таълим жараёнларини режалаштириш, ташкил этиш ва унинг сифатини таъминлашнинг инновацион методлари. кредит-модуль тизимида педагоглар фаолияти. режа: ўзбeкистон рeспубликаси прeзидeнтининг 2017-йил 7 фeвралдаги пф-4947-сонли фармони билан тасдиқланган “2017-2021-йилларда ўзбeкистон рeспубликасини ривожлантиришнинг бeшта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси”да миллий кадрларнинг рақобатбардошлиги ва умумжаҳон амалиётига асосланган олий таълим миллий тизимининг сифати ошишига, болоня жараёни иштирокчи-мамлакатлари дипломларини ўзаро тан олишга, ўқитувчи ва талабалар билан алмашув дастурларини амалга оширишга кўмаклашувчи 1999-йил 19-июндаги болонья дeкларациясига қўшилиш масаласини кўриб чиқиш белгилаб қўйилган. хорижий давлатлардаги кредит таълим тизимлари 1999 йилда 29 та давлат томонидан болоньяда ягона таълим муҳитини яратиш жараёнида иштирок этиш ҳақидаги декларация имзоланди. унинг мақсади таққосланадиган даражалар тизимини қабул қилиш, академик ва касбий тан олишни енгиллаштириш ва битирувчиларнинг ишга жойлашиш имкониятларини таъминлашга қаратилди. болонья жараёни барча …
2 / 96
и унга мос бўлган бакалавр ёки магистрлик даражасини олишга имкон беради. жаҳон амалиётида америка қўшма штатлари кредит тизими (uscs), кредитларнинг тўплаш ва ўтказишнинг британия тизим (сатs), европа кредит тизими (ects), университет кредитларини ўтказишнинг осиё тинч океани тизими (ucts) энг кенг тарқалган тизимлар ҳисобланади. “кредит соат” тизими дастлаб ақшда пайдо бўлган ва такомиллашган. 1969 йилда гарвард университети президенти, америка таълимининг атоқли намояндаси чарльз элиот биринчи бўлиб “кредит-соат” тушунчасини киритди. 1870-1880 йиллар давомида фан ҳажмини кредит-соатларда ўлчашга имкон берувчи тизимни жорий қилди. 1892 йилдан “кредит-соат” тизимини жорий қилишнинг иккинчи босқичи бошланди. бунда ақш миллий таълим қўмитаси “коллеж-мактаб” бўғинини яхшилаш, ўрта мактабларда ўқув дастурларини стандартлаш мақсадида нафақат коллежларда, балки ўрта мактаблар учун ҳам “кредит” тушунчасини жорий қилди ва кейинчалик бакалавриат дастурлари мазмунини баҳолашнинг кредит тизимини магистратура ва докторлик таълим босқичларигача кенгайтирди. бакалавр даражасини (bachelor of arts - ba ёки bachelor of science - bsc) олиш 4 йил ўқишни назарда тутади. бу давр ичида …
3 / 96
ўқиш вақтига асосланган ўлчовдир. масалан, бакалавриатда 1 кредит-соат талабанинг семестр давомида ҳар ҳафтадаги 1 академик соат аудитория ишига тенг. бундан ташқари ҳар бир аудитория машғулотига 2 соат (100 минут) мустақил иш қўшиб берилади. магистратурада, ва айниқса докторантурада бу меҳнат ҳажмида мустақил ишнинг ҳиссаси кўпайиб бориши назарда тутилади. ақш да бакалавр даражасини олиш учун 4 йилда камида 120 кредит-соат, магистр учун 1-2 йилда мос равишда 30-60 кредит-соат, докторлик дастурларида эса 3-4 йилда мос равишда 60-90 кредит-соат тўплаш талаб этилади. олий таълим тизимида кредит-соат тушунчаси дарс жадвалини тузиш, gpa ўртача баллини ҳисоблаш, кафедралар, ўқитувчилар ва талабаларнинг юкламасини аниқлаш учун асос ҳисобланади. uscs тизими америка талабаларининг мобиллигини оширади, чунки бир университетда олинган кредитлар бошқаларида ҳам ҳисобга олинади ва талабалар ўқишларини бир олий ўқув юртидан бошқасига синов бирликларини сақлаган ҳолда кўчиришлари мумкин. бундай амалиёт қолдирилган ўқиш ва ўқишга тиклаш жараёнларини ўзаро боғлаш учун ҳам қўлланилади. испанияда университет таълими кўп поғонали бўлиб қуйидаги даврларни ўз …
4 / 96
қув режаларини тузишни ва талабаларнинг бажарган ўқув соатларини ҳисоблашни енгиллаштириш учун жорий этилган. швеция университетларида ўқув йили 40 ҳафта давом этади ва кузги ҳамда баҳорги семестрлардан иборат бўлади. шундай қилиб, талаба ўқув йили давомидамаъруза, якка тартибдаги ишлар ва бошқа ишларни ҳам қўшиб ҳисоблаганда 40 кредит тўплайди. бакалавр даражасини олиш учун 3 йиллик ўқиш давомида 120 кредит олиш керак. магистратурада ўқиш 1-1,5 йил (60 кредит), докторантурада эса 2-4 йил давом этади. швеция кредитларини европа ects кредитлари билан таққослаш учун улар 1,5 га кўпайтирилади. масалан бакалавриатдаги 120 швеция кредити 180 ects кредитига, магистратурадаги 60 швеция кредити - 90 ects кредитига тенг бўлади. швеция университетларида таълим жараёнлари маърузалар, семинарлар, баҳс-мунозаралар (ўқитувчи иштирокида ёки иштирокисиз) шаклида ташкил қилинади. ҳар бир курс якунида имтиҳон семинарлари, аудиторияда топшириқларни бажариш ва ёзиш кўринишидаги имтиҳонларни топшириш назарда тутилади. белгияда кредит таълим тизими европа ects кредит тизимларига мослаштирилган ва ҳалқаро ҳамкорлик доирасида қўлланиладиган кўринишда тақдим этилган. буюк британияда таълим …
5 / 96
тириш учун зарур бўлган ўқув фаолиятларини ўз ичига қамраб олади. британия университетларида бакалавр даражасини олиш учун 3 йил давомида 360 британия кредитларини қўлга киритиш керак. тўртинчи йил талабаларга “имтиёзли бакалавр” (bachelor with honours) даражасини олишга имкон берилади. 20-асрнинг сўнгги ўн йилликларида европада олий ўқув юртларининг ҳалқаро таълим дастурларидаги иштироки муҳим масалага айланди, олий таълим ўқув дастурларини интернационаллаштириш тараққиётнинг долзарб йўналишларидан бири бўлиб қолди. 1987 йилда европа иттифоқи асос солган талабалар алмашишнинг erasmus (european community action scheme for mobility of university students) таълим дастури энг намунали деб топилиб асос сифатида қабул қилинди ва европанинг 12 та давлатида жорий этилди. тўпланган тажрибалар қайта ишланиб барча ёш гуруҳлари таълимига ихтисослашган янги socrates дастури учун асос сифатида қабул қилинди. бу дастур 2006 йилгача режалаштирилди ва 31 давлатда амал қилди. булардан ташқари, европада талабалар алмашиш дастури бўйича европанинг илм-фан ва университетлар бешиги сифатидаги мавқеини мустаҳкамлашга йўналтирилган leonardo da vinci ва tempus-tasis таълим дастурлари амалга оширилди. …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 96 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "кредит тизими асосида таълим жараёнларини ташкил этиш"

мавзу: кредит тизими асосида таълим жараёнларини ташкил этиш мавзу: кредит тизими асосида таълим жараёнларини ташкил этиш хорижий давлатлардаги кредит таълим тизимлари. кредит-модуль тизимининг афзаллик ва муаммоли жиҳатлари. кредит тизими асосида таълим жараёнларини режалаштириш, ташкил этиш ва унинг сифатини таъминлашнинг инновацион методлари. кредит-модуль тизимида педагоглар фаолияти. режа: ўзбeкистон рeспубликаси прeзидeнтининг 2017-йил 7 фeвралдаги пф-4947-сонли фармони билан тасдиқланган “2017-2021-йилларда ўзбeкистон рeспубликасини ривожлантиришнинг бeшта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси”да миллий кадрларнинг рақобатбардошлиги ва умумжаҳон амалиётига асосланган олий таълим миллий тизимининг сифати ошишига, болоня жараёни иштирокчи-мамлакатлари дипломларини ўзаро тан о...

Этот файл содержит 96 стр. в формате PPTX (2,3 МБ). Чтобы скачать "кредит тизими асосида таълим жараёнларини ташкил этиш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: кредит тизими асосида таълим жа… PPTX 96 стр. Бесплатная загрузка Telegram