мактабгача таълим муассасаларида мусиқа тарбияси ва методикаси

DOC 91.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1408955962_58778.doc мактабгача таълим муассасаларида мусиқа тарбияси ва методикаси “кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ҳамда “таълим тўғрисидаги қонун”га таянч сифатида мактабгача таълим муассасалари учун «учинчи минг йиллик боласи” дастури 1991 йил м.ш.расулова томонидан ишлаб чиқилди. 2000 йилда ушбу дастур қайта нашр қилинди ва унда мактабгача таълим муассасаларида болалар эгаллашлари керак бўлган билим, кўникма ва малакаларга қўйиладиган талаблар, замонавий педагогик жараённи ташкил этишга қўйиладиган талаблар ўз аксини топган. мактабгача бўлган давр психологияда илк болалик даври деб юритилади ҳамда болаликнинг энг гўзал ва эсда қоладиган дамларини ўз ичига олади. мусиқа тарбияси болалар боғчаси ва умумий ўрта таълим мактабларида умумий фанлар таркибида ўқитилади. шунинг учун бу ўқув фанини ўқитиш назарияси ҳамда методикасини ўзлаштиришни ҳозирги кунда ўта аҳамиятли ва муҳим фаолиятдир. ҳозирги кун талаби мактабгача таълим муассасалари олдига мусиқий- эстетик тарбия бериш борасида аниқ вазифаларни қўяди: – болаларни табиат гўзалликларини, бадиий асарларни идрок этиш; – эстетик дид ва ҳиссиётни шакллантириш; – ҳаётда гўзаллик тушунчасини тўлиқлигича англашни …
2
тарбияси эстетик тарбиянинг таркибий қисми ҳисобланади. инсон шахсини шакллантирувчи етакчи омиллардан бири – таълим-тарбиядир. эстетик тарбия эса унинг таркибий қисми сифатида гўзалликнинг моҳияти, эстетик ва ахлоқий ҳиссиётларнинг бирлиги, санъатнинг халқчиллиги тўғрисидаги таълимотга суяниб, ўқувчиларнинг объектив дунё ҳақидаги билимини кенгайтиради ва чуқурлаштиради, ижодий қобилиятини ва истеъдодини ўстиради ҳамда уларда юксак маънавий фазилатларнинг таркиб топишига ёрдам беради. одатда, эстетик тарбиянинг мақсади болаларда эстетик ҳис-туйғу ва фикрларни ривожлантириш, гўзалликни кўра билиш ва улардан завқлана олишдан иборат, деб тушунилади. аслида эстетик тарбиянинг мақсад ва вазифалари бу билан чегараланиб қолмайди, ўқувчиларни гўзаллик ва хунукликни, юксаклик ва тубанликни, шодлик, кулфатни англаш ва кўра билишга ўргатади. эстетик тарбия умуминсоний ва миллий қадриятлар қарор топишига хизмат қилади. аёнки, тарбия инсон онгига, ҳис-туйғуларига, тасаввурига, эътиқодига, дунёқарашига, хатти-ҳаракатларига, хулқ-атворига таъсир ўтказади. мусиқа тили барчага тушунарли ва яқиндир. мусиқа товуш товланишлари орқали фикр ва туйғуларни акс эттиради, ҳаёт босқичларида инсониятни тўлқинлантириб келган ахлоқий муаммоларни баён қилади. бунда мусиқанинг фалсафий моҳияти ҳам …
3
арбиянинг муҳим омили сифатида шахс шаклланишига кучли таъсир этади. оилада, боғчада, мактабда мусиқа машғулотларини мақсадга мувофиқ тарзда уюштириш, ёш авлоднинг ички дунёсини бойитиш ва санъатни тўғри тушунишдаги самарали йўлдир. мусиқа инсон ҳис-туйғуларини, орзу-умидларини, хоҳиш-истакларини ўзига хос бадиий тилда ифода этади ва кишининг ҳис-туйғуларига фаол таъсир этади. мусиқа ҳам фан, ҳам санъатдир1. у физика ва математикага асосланади, бу фанлар мусиқани фанга айлантиради. лекин мусиқа асарига шу фаннинг 1 асафьев б. в. музыкаьная форма как процесс. л.: госуд. муз. изд., 1973г., -24стр. турғун тушунчаси сифатида қараб бўлмайди. чунки мусиқа ҳар доим ривожланиб турувчи жонли санъатдир. мусиқа санъати инсон ҳаётининг илк йиллариданоқ унинг ҳамроҳига айланиб, умумий маданий ривожланишига салмоқли ҳисса қўшади. мусиқа инсон умрининг доимий йўлдоши. стендалнинг айтишига кўра, мусиқа – санъат турлари ичида инсоннинг юрагига чуқур кириб, унинг ички кечинмаларини акс эттиришга қодирдир. «мусиқа санъатнинг ифодали тури тизимига киради. мусиқа ҳам воқеа- ҳодисаларни ифодали акс эттиради. аммо у меъморчиликдаги каби фазо ва …
4
ида намойиш қила олади. мусиқа «тил»и барча қисмларнинг узвий бирлигини, асар шаклини ифодалайди. шакл – мусиқа мазмунининг моддий ифодасидир. бастакор фикри, туйғулари, тасаввурлари эшитувчиларга мусиқий шакл орқали етиб боради. шу боис мусиқа «тил»ини эгаллашга, унинг мазмун-моҳиятини англашга, мусиқадаги фикрлар, туйғулар, кечинмалар бойлигини ўзлаштиришга кенг йўл очади. ўсиб келаётган авлод учун мусиқий тарбиянинг аҳамиятини ниҳоятда буюк эканлигини қадимий мутафаккирлар алоҳида урғу билан таъкидлашган. келажак жамият аъзосининг инсоний ва ижобий фазилатлари айнан болаликдан бошлаб шакллана боради. айнан шу даврда мусиқа ижобий сифатларни шакллантирувчи восита ҳисобланган. мусиқа ашула ва рақс таркибида ҳам вужудга келади ва кейинчалик бадиий ижоднинг мустақил турига айланади, ўта ўзига хос бадиий ифода «тил»ига эга бўлиб, махсус ишлаб чиқилган ва танлаб олинган товушлар ана шу «тил»нинг манбаидир. албатта, мусиқа шахсни шакллантиришнинг, унинг ижобий фазилатларининг йўналишларини ўз-ўзидан белгилаб бермайди. тарбиявий 2 э.умаров. эстетика т.: “ўзбекистон”, 1995й., -210–бет таъсирнинг энг муҳим томонлари мусиқий асарнинг ғоявий мазмунига боғлиқдир. ана шу билан мусиқий-эстетик тарбиянинг …
5
и шакллантиришда мусиқа санъатининг ўрни беқиёсдир. мусиқа кишига ҳар томонлама таъсир кўрсатар экан: куй ва унинг мусиқий ифодаси кишининг ҳиссиётига чуқур таъсир қилиб, унда ҳар хил ҳисларни уйғотади, турлича кайфиятларни ҳосил қилади. қўшиқнинг матни, ғоявий мазмуни фақат ҳиссиётга эмас, балки тингловчиларнинг онгига ҳам таъсир қилиб, уларни ҳаяжонлантиради ва фикрлашга мажбур этади. кишиларда асарда акс этган маънавий муаммоларга нисбатан муайян муносабат уйғотади. бундай таъсир ғоят мураккаб ва кучлидир. мусиқа қобилиятини ривожлантиришнинг шарт-шароитлари қобилият – маълум бир турдаги фаолиятни муваффақиятли амалга оширишнинг субъектив шарти бўлиб ҳисобланувчи шахснинг индивидуал хусусиятидир. қобилият – фаолият жараёнида намоён бўлади. психология фанининг кўрсатишича, инсон боласи тайёр қобилият билан эмас, балки бирон-бир қобилиятнинг рўёбга чиқиш ва ривожланиш манбаи лаёқат билан туғилади. лаёқат ўз ҳолича ривожлана олмайди, унинг ривожланиши учун қулай муҳит керак. бола мусиқага лаёқат билан туғилиши мумкин, лекин унинг мусиқий хусусиятлари шаклланиши учун қулай муҳит яратилмаса, мусиқага бўлган лаёқати ривожланмай қолади. инсоннинг шахс сифатида шаклланишида етакчи омиллардан …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "мактабгача таълим муассасаларида мусиқа тарбияси ва методикаси"

1408955962_58778.doc мактабгача таълим муассасаларида мусиқа тарбияси ва методикаси “кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ҳамда “таълим тўғрисидаги қонун”га таянч сифатида мактабгача таълим муассасалари учун «учинчи минг йиллик боласи” дастури 1991 йил м.ш.расулова томонидан ишлаб чиқилди. 2000 йилда ушбу дастур қайта нашр қилинди ва унда мактабгача таълим муассасаларида болалар эгаллашлари керак бўлган билим, кўникма ва малакаларга қўйиладиган талаблар, замонавий педагогик жараённи ташкил этишга қўйиладиган талаблар ўз аксини топган. мактабгача бўлган давр психологияда илк болалик даври деб юритилади ҳамда болаликнинг энг гўзал ва эсда қоладиган дамларини ўз ичига олади. мусиқа тарбияси болалар боғчаси ва умумий ўрта таълим мактабларида умумий фанлар таркибида ўқитилади. шунинг учун бу ўқув ф...

DOC format, 91.0 KB. To download "мактабгача таълим муассасаларида мусиқа тарбияси ва методикаси", click the Telegram button on the left.