таълим ва тарбиянинг психологик масалалари

DOC 278,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403346755_44970.doc таълим ва тарбиянинг психологик масалалари режа: 1. ҳаракатланиш ҳаракатларига ўргатишнинг психологик масалалари 2. ўзини бошқаришда фикрлаш, нутқ: ҳаракатланиш амалларига ўргатишни интеллектуаллаштириш. 3. ҳаракатланиш амалларини эгаллаб олиш жараёнида уларнинг техникасини индивидуаллаштириш ҳақида. 4. тактик ҳаракатларни эгаллашнинг психологик масалалари 5. тактик масалаларни ҳал этишда концептуал моделларнинг роли. 6. иродавий сифатларини тарбиялаш, психологик аспектлари (жиҳатлари) 7. жисмоний тарбия ва спортда шахсни шакллантириш психологияси жисмоний тарбия ва спортдаги фаолият бу умуман олганда педагогик жараён, яъни одамнинг жисмоний ва маънавий кучларини ривожлантиришга, уни жамият аъзоси сифатида шакллантиришга. меҳнат фаолиятига тайёрлага қаратилган ўқитиш ва тарбиялашни уларнинг биргаликдаги жараёнидир. шу билан бир вақтда бу спортнинг аниқ бир турига махсус қобилиятини аниқлаш ва такомиллаштириш жараёнидир. таълим ва тарбиянинг бирлиги ҳамма ерда, мактабда жисмоний тарбия дарсидан тортиб ва юксак даражали спортчиларни машқлар бажаришларигача кузатилади. у спорт мусобақалари давомида ҳам кузатилади. таълим, тарбия ва ривожлантиришнинг психологик жиҳатлари шу тариқа жисмоний тарбия ва спорт психологиясининг муҳим бўлимларидан бири ҳисобланади. қўлланма …
2
олиш – демак уларни бошқаришга, фазо, вақт сарфланадиган куч катталиги кўрсаткичлари бўйича бошқаришга ўрганиб олишдир. ҳатто “умуман олганда ҳаракатланиш амалларига ўргатиш уларни ўзи бошқаришга ўргатишдан иборат бўлади” деган нуқтаи назар ҳам мавжуд. у ҳаракатларни бошқариш ҳақидаги фан – кинезиология фанида ривожлантирилади. албатта ҳаракатланиш амалларига ўргатиш уларни ўқувчиларнинг ўзлари бошқаришларига ўргатиш ҳам демакдир. ҳаракатланиш амалига ва ҳаракатланиш фаолиятини мустақил бошқаришга ўргатишни жисмоний тарбия ва спортда ўқитишнинг мажбурий томони деб ҳисоблаш зарур. шу ерда ҳозирги пайтда уни меҳнат ҳаракатларига ишлаб чиқаришда ўргатишда ҳам кўзда тутилишини айтиб ўтиш керак (в.в.чебишева). аммо ўқитиш шу билан якунланмайди. ўқитиш ҳар доим одамни тарбиялаш, унинг шахсини шакллантириш, унинг психик, психомотор ва жисмоний хусусиятларини ва сифатларини ривожлантиришни кўзда тутади. ўқитиш жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчилардан ҳар бири ўзини такомиллаштириш мақсадида ўзини англаб етишини талаб этади. буларнинг ҳаммаси жуда муҳим, чунки шундай йўл билан фақат аниқ бир спорт, гимнастик, спорт ўйинлари эмас, балки бошқа ҳар қандай фаолият соҳасида …
3
лади: ҳаракатларни дастлабки ўрганиш босқичи; чуқурлаштирилган, деталлаштирилган ўрганиш босқичи; ҳаракатларни мустаҳкамлаш ва янада такомиллаштириш босқичи. биринчи босқичда машқ техникаси асосларини эгаллаш содир бўлади, уни умумий, нисбатан “дастлабки” шаклда такрорлаш маҳорати эгалланади. иккинчи босқичда – ҳаракат техникасини деталларда, ҳамма асосий кўрсаткичларида (вақти, масофа, куч сарфлаш, координациявий) такрорлаш маҳорати аниқланади. ҳаракатлар тўла ўрганилмаган бўлиб қолади. учинчи босқичда уни доимий шароитлардагина эмас, балки ўзгарувчан шароитларда ҳам самарали бажаришга имкон берувчи кўникма даражасига эришилади. ҳаракатланиш амалларининг психологик тузилиши. микро тузилишини анализ қилишдан фойдаланиб ҳаракат кўникмаларини ташкил этиш замонавий тадқиқотларида (в.п.зинченко, н.д.гордеева ва бошқалар). ҳар қандай ҳаракатланиш амалининг психологик тузилиши аниқланган. у учта блоклардан ташкил топади: 1) моторли инструкцияларини шакллантириш ёки ҳаракатлар дастурини қуриш блоки. 2) дастурни амалга ошириш ёки ҳаракатни бажариш блоки. 3) ҳаракатларни бажариш, дастурдан четланишни ҳисобга олиш ва ёки аввалги ҳаракатига тузатишлар киритиш ёки ҳаракатни бажариш объектив шароитлари сабабли келиб чиққан дастурли ўзгартириш асосида уни ўзгартиришни назорат қилиш ва тузатиш ёки кузатиб …
4
нинг мазмуни актуал англаб етилган ҳаракатни онгли равишда бошқариладиган ёки онгли равишда бошқариладиган операцияга айлантиришдан, яъни ҳаракатни бажариш усулини фаолият объектив шароитларига мослаштиришдан иборат. бундай ўзгартиришлар ўқитиш босқичларига мос келади: актуал англаб етилган ҳаракатлар кўпроқ биринчи ва иккинчи босқичига мос келади, уни онгли равишда бошқариш эса – кўпроқ иккинчи ва учинчи босқичига тўғри келади. кўникмани юзага келиши нотекислиги ва гетерохронлиги сабабли ҳаракатланиш амалининг ҳамма элементлари ҳам бир вақтда мана шундай ўзгартирилиши содир бўлмаслигини кўзда тутиш керак. демак, бундай ўзгартиришларнинг чегаралари олиб ташланади, худди шу каби ўқитиш босқичларида ҳам олиб ташланди. ҳаракатлар тузилиши характеристикаси ва уларни эгаллаш жараёнидан бу жараённи бошқариш бошқаришнинг иккита боғлиқ контерлари – ташқи ва ички жиҳатлари билан таъминланади деган хулосага келиш мумкин. бошқариш ташқи контури детерминантлари бўлиб ҳаракатни бажариш объектив шароитлари (фаолиятнинг аниқ бир вазияти) хизмат қилади ва айниқса ўқитиш жараёнида. педагогнинг – жисмоний тарбия ўқитувчиси мураббийнинг бошқариш таъсири. бошқариш ички контури детерминентлаи бўлиб англаб етилган ва …
5
масалан. сакрашни бажариш классификацияланган 660 параметрларида 230 та ўтиш қайд этилди. улардан 74,3 % ҳолати биринчи ва 25,7 % ҳолати иккинчи тури бўйича. мажбурий дастурни бажаришда эса биринчи ва иккинчи ўтиш турлари бўйича тенг ҳолларда - 50 % дан қайд этилди ва буларнинг ҳаммаси машқларни маҳорат билан бажарилганликда кузатилди. ҳаракатланиш амали ҳақида тасаввурни шакллантириш – уни амалга ошириш дастурлари. ҳаракат амалларига ўргатиш моторли инструкцияларини, яъни фаолият маълум объектив шароитларида ҳаракатни амалга ошириш дастурини шакллантиришдан бошланади. бошқача қилиб айтганда аввал яхлит маълум тарзда ташкил этилган ҳаракатлар тизими сифатида ўрганилаётган машқ ва уни бажариш одатий шароитлари ҳақидаги тасаввурлар яратилади. бу ҳар қандай ҳаракатни эгаллаб олиш асосидир, чунки нимани ва қандай бажаришни тасаввур қилмай одам нотаниш бўлган, унинг ҳаракатлар амали тажрибасида бўлмаган ҳаракатни бажара олмайди. ҳатто ўрганилаётган ҳаракат билан ҳаракатни бажариш тажрибасида эслаб қолинган ўртасидаги ўхшашлик бўлса ҳам улар бир-бирига абсолют бир хил бўла олмайди. ўрганилаётган ҳаракат ҳақида тасаввурни яратиш мана шундай ҳолатларда …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"таълим ва тарбиянинг психологик масалалари" haqida

1403346755_44970.doc таълим ва тарбиянинг психологик масалалари режа: 1. ҳаракатланиш ҳаракатларига ўргатишнинг психологик масалалари 2. ўзини бошқаришда фикрлаш, нутқ: ҳаракатланиш амалларига ўргатишни интеллектуаллаштириш. 3. ҳаракатланиш амалларини эгаллаб олиш жараёнида уларнинг техникасини индивидуаллаштириш ҳақида. 4. тактик ҳаракатларни эгаллашнинг психологик масалалари 5. тактик масалаларни ҳал этишда концептуал моделларнинг роли. 6. иродавий сифатларини тарбиялаш, психологик аспектлари (жиҳатлари) 7. жисмоний тарбия ва спортда шахсни шакллантириш психологияси жисмоний тарбия ва спортдаги фаолият бу умуман олганда педагогик жараён, яъни одамнинг жисмоний ва маънавий кучларини ривожлантиришга, уни жамият аъзоси сифатида шакллантиришга. меҳнат фаолиятига тайёрлага қаратилган ўқитиш в...

DOC format, 278,0 KB. "таълим ва тарбиянинг психологик масалалари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.