баскетболчиларни маънавий – иродавий ва психологик тайёргарлиги

DOC 96,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404361135_52713.doc баскетболчиларни маънавий – иродавий ва психологик тайёргарлиги спортчида иродавий хислатларни тарбиялашда усуллар ва воситалар катта аҳамиятга эга. асосий тарбиявий усул – тушунтириш, ишонтириш усулидир. ишонтириш (уқтириш) – суҳбат, изоҳлаш, насиҳат бериш тарзида амалга оширилади. уқтириш қоида ёки белгиланган тартибни бузган спортчини кўндириш ёки ялиниб рози қилиш даражасига бориб етмаслиги керак. бу ерда қатъий талаб ўринли бўлади. нафақат сўз билан, балки яққол намуна ёрдамида ҳам ишонтириш мумкин. иродавий хислатларни тарбиялашда ўрнак муҳим аҳамият касб этади. мураббийнинг шахсий ибрати спортчини тарбиялашдаги муҳим усул ҳисобланади. мураббий ўз ўқувчилари билан мулоқотнинг дастлабки ва охирги дақиқаларигача уларга таъсир ўтказади. мураббийнинг фикрлари, ҳаракатлари, бутун фаолияти ва ҳаёти спортчилар онгида ўчмас таассурот қолдиради. тарбиявий жараёнда кўпроқ ижобий ибрат намуналарини қўллаш лозим, бироқ ножоиз ҳулқ-атвор ҳолатларини ҳам эътиборсиз қолдириш керак эмас. шу боис, мураббий дарҳол ўқувчилар билан мазкур ҳолатни таҳлил қилиши лозим. етук спортчилар аҳлоқ борасида ёш спортчилар учун ибрат бўлиши керак, чунки ёшлар ўзи ёқтирган спортчиларга …
2
иш вамусобақада иштирок этишдан четланиш – спортчи учун жиддий жазо ҳисобланади. албатта, бундай чоралар спортчи жиддий хатоларга йўл қўйгандагина қўлланиши лозим. рағбатлантириш ҳам тарбиявий усул ҳисобланади. агар ўқувчи мақтовга лойиқ бўлса, уни рағбатлантириш, мақташ керак. бу айниқса, ёш спортчилар учун муҳимдир; бироқ меъёрдан ортиқ мақтовларга йўл қуймаслик керак, чунки бу ҳол спортчи томонидан ман-манликка олиб келиши мумкин. ҳар бир тарбиявий усул такрор тарзда қўлланилади. фақат такрорий таъсирот кўникма, одатни шаклланишига; аҳлоқий-иродавий хислатларни тарбиялашга ёрдам беради. баркамол навқирон инсонни тарбиялаш, унинг дунёкарашини шакллантириш – спорт ўйинларидаги, хусусан, баскетболдаги ўқув-машқ қилиш жараёнининг асосий мақсади ҳисобланади. у маънавий-иродавий ва психологик тайёргарлик жараёнида амалга оширилади ва қуйидаги вазифалардан иборат бўлади: 1. шахсни шакллантириш. 2. кучли ирода ва интилувчанликка асосланган спорчи характерини тарбиялаш. 3. техник-тактикавий фаолият негизини ташкил этувчи ва унинг беллашув жараёнидаги самарадорлигини таъминловчи махсус техник хислатларни ривожлантириш. 4. ҳис-туйғуларни назорат қилиш ва ҳулқ-атвор ҳаракатларини мустақил равишда бошқариш қобилиятларини тарбиялаш. психологик (руҳий) тайёргарлик ўзига …
3
интизомлик, сабот ва қатъийлик; жасорат ва журъат, матонат ва дадиллик билан тавсифланади. интизомлиликни тарбиялаш машғулотнинг дастлабки дақиқасидан бошланиши керак. мураббийни аниқ командаси; машгулотларни уз вақтида бошланиши, қатновлар жараёнида мунтазам белгилаш – гуруҳ интизоми асосларидир. бунда гигиеник тарғибот чора-тадбирлари, жумладан чекмаслик ва алкогол ичимликларини истеъмол қилмаслик хам ижобий натижаларга олиб келади. сабот ва қатъийликни тарбиялаш спортчини тайёрлашдаги муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. ёш спортчилар спорт секциясига турли кизиқишлар иштиёқида келишади: тез югуришни; яна бири жисмонан баркамол бўлишни истайди. мураббий ёш спортчини мақсадини билиши керак. сабот ва қатъийликни тарбиялашда нафақат мақсад сари интилиш, балки унга эришишга ишониш ҳам лозим. қатъийлик ва меҳнатсеварликни тарбиялаш учун жисмоний машқларни ўтказишнинг беллашув усулини кенг кўламда қўллаш лозим; сабот, қатъийлик ва меҳнатсеварликни тарбиялаш, қийинчиликларни енгиш учун спортчи мустаҳкам иродага эга бўлиши, мушкул шароитларда ўтказиладиган мусобақаларда муваффақиятга эришиш учун қийин шароитларда машк қилиши керак. бундан ташқари, ички қийинчиликлар ҳам мавжуддир. кучли мушаклар ва бақувват танага эга бўлишни ўзи кифоя …
4
бўлиши ҳамда уни исми-шарифи, фотосуратлар, кинограммалар бўйича таниши керак. қатъият, ўз кучига ишонч ҳиссини тарбиялаш учун спортчи мусобақа шароитида яқинлаштирилган шароитда машк қилиши лозим. машқ қилиш машғулотларида мусобақадагидан янада мушкулроқ бўлган шароитни яратишдан қўрқмаслик керак. мисол тариқасида, баскетбол бўйича собиқ иттифоқ терма жамоасини келтириш мумкин. бу ҳақда терма жамоа мураббийси а.я.гомельский шундай дейди: “айнан баскетбол машқларини бажаришда биз доимо иродавий тайёргарлик муаммосини ҳал этамиз. бизнинг услубиятимиз моҳияти шундаки, машғулот юкламалари мусобақа юкламаларидан мушкуллик жиҳатидан устун туради, иш ҳажми камаймаган ҳолда унинг жадаллиги ошириб борилади. мазкур услубият спортчиларда қийинчиликларни енгиш қобилиятини тарбиялайди. тайёрлов машқларида кутилмаган қийинчиликларни юзага келтириш усули ўйинчиларда қўшимча иродавий ҳислатларни руёбга чиқаришга ёрдам беради. масалан, ўйинчига ўйингоҳ йўлакчаси бўйлаб, жуфтликларда ўзаро тўп узатган ҳолда 1500м.га югуриш вазифаси берилади. дистанцияни тугатгач, ўйинчилар ҳордиқ чиқариш учун одатдаги танаффусга шайланадилар. лекин шу дамда, мураббий яна бир бор айлана бўйлаб югуришга команда беради. ёки масалан, спорт залида ўйинчилар 5-6 дақиқа ичида тез …
5
амоа майдончада ўйинни давом эттиради. жамоа ичида бўлажак мусобақалар формуласи бўйича мусобақаларни тез-тез ўтказиб туриш керак. масалан, жарима тўпини отиш бўйича мусобақа ўтказиш тавсия этилади. мазкур беллашувнинг асосий қоидаси дастлабки муваффақиятсиз тўп отишдан сўнг ўйинчи мусобақани давом эттиришдан четлаштирилади. бундай мусобақа баскетболчининг техникавий хислатларини ривожлантириб, ўйинда қўполликка йўл қўйилишига қарши тарбиявий восита вазифасини ўтайди. жарима тўпини отиш ўйин натижаларида аҳамиятли ўрин эгаллагани боис, шу кўникмасини такомиллаштириш лозим. кўп ҳолларда, баскетболда ўйин натижасини битта очко ҳал қилади. бу очко жарима тўпини отиш орқали қўлга киритилиши мумкин ва ўйинчидан кучли руҳий уринишни талаб этади. мусобақа вақтида жарима тўпини отиш натижалари қуйидагиларга боғлиқ: 1. жарима тўпини отиш муваффақиятли бажарилишида баскетболчини жисмоний тайёргарлик ҳолати ҳал қилувчи аҳамият касб этади. жисмонан тайёр спортчи кенг йўналишдаги техникавий имкониятларга эга бўлади. 2. жарима тўпини енгишда мусобақалар миқёси, аҳамияти, уларни ўтказиш тизими катта роль ўйнайди. мусобақа миқёси қанчалик тўғри бўлса, ва жамоа олдида турган вазифалар қанчалик салмоқли бўлса, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"баскетболчиларни маънавий – иродавий ва психологик тайёргарлиги" haqida

1404361135_52713.doc баскетболчиларни маънавий – иродавий ва психологик тайёргарлиги спортчида иродавий хислатларни тарбиялашда усуллар ва воситалар катта аҳамиятга эга. асосий тарбиявий усул – тушунтириш, ишонтириш усулидир. ишонтириш (уқтириш) – суҳбат, изоҳлаш, насиҳат бериш тарзида амалга оширилади. уқтириш қоида ёки белгиланган тартибни бузган спортчини кўндириш ёки ялиниб рози қилиш даражасига бориб етмаслиги керак. бу ерда қатъий талаб ўринли бўлади. нафақат сўз билан, балки яққол намуна ёрдамида ҳам ишонтириш мумкин. иродавий хислатларни тарбиялашда ўрнак муҳим аҳамият касб этади. мураббийнинг шахсий ибрати спортчини тарбиялашдаги муҳим усул ҳисобланади. мураббий ўз ўқувчилари билан мулоқотнинг дастлабки ва охирги дақиқаларигача уларга таъсир ўтказади. мураббийнинг фикрлари, ҳарака...

DOC format, 96,0 KB. "баскетболчиларни маънавий – иродавий ва психологик тайёргарлиги"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.