жисмоний тарбия ва спорт психологияси

DOC 66,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1404137986_51499.doc жисмоний тарбия ва спорт психологияси режа: 1. жисмоний тарбия ва спортдаги фаолиятининг ўзига хос хусусиятли шароитлари қуйидаги хусусиятлари билан ифода этилади. 2. жисмоний тарбия ва спорт психологиясининг методлари 3. жисмоний тарбия ва спорт психологиясининг олий жисмоний тарбия таълими тизимидаги аҳамияти 4. жисмоний тарбия ва спорт психологияси юзага келиши ва ҳозирги ҳолати ҳақида қисқа ахборот жисмоний тарбия ва спортдаги фаолиятининг ўзига хос хусусиятли шароитлари қуйидаги хусусиятлари билан ифода этилади. 1. фаолият предмети сифатида одамнинг ўзи, спортчининг ўзи хизмат қилади. у фаолиятнинг фақат субъекти эмас, балки объекти ҳам ҳисобланади ва фақатгина бошқа одамлар учун эмас (жисмоний тарбия ўқитувчилари, мураббийлар, ҳакамлар, шериклари ва спортдаги рақиблари), балки ўзи учун ҳам. 2. жисмоний тарбияда ҳам ва спортда ҳам фаолият тарбиянинг умумий вазифасини ҳал этишга қаратилган “... энг эрта болалик чоғидан бошлаб..... жисмоний ва маънавий кучларини баркамол ривожлантириш билан ёш авлодни тарбиялаш”. 3. жисмоний тарбия айниқса спорт одатдан ташқари, кўпинча кучли жисмоний ва психик кескинлик …
2
лари, фаолияти умумий ва аниқ шароитлари (ушбу ҳолатда жисмоний тарбия ва спорт) унинг психикаси ривожланадиган, такомиллашадиган, ўзгарадиган, шахснинг психик тузилиши яратиладиган ижтимоий-тарихий жараёни, одам ижтимоий ривожланиш фаол намоёндаси сифатида ўзи иштирок этадиан жараённинг субъекти сифатида қаралади. ниҳоят, жисмоний тарбия ва спорт психологияси назария ва амалиётнинг яхлитлиги тамойилига асосланади. ана шу сабабли жисмоний тарбия ва спорт психологияси фақат назарий психологик билимлар махсус соҳаси сифатида эмас, балки ўзининг назариясини жисмоний тарбия ва спорт амалиётини ўрганишга асосланиб қурувчи ва шу билан бир вақтда бу амалиётга бевосита ёрдам кўрсатувчи, мисол учун спорт жамоаларини спорт мусобақаларига тайёрлаш амалиётида, мактабда жисмоний тарбия методикасини қуриш амалиётида ва бошқаларда ёрдам кўрсатувчи амалий фан сифатида ҳам иштирок этади. жисмоний тарбия ва спорт психологиясининг психология фани бошқа соҳалари билан алоқалари. жисмоний тарбия ва спорт психологияси биринчи навбатда психология фани ҳамма махсус соҳаларининг отаси ва асоси бўлган умумий психология билан боғлиқдир. аммо у нафақат ҳаётга йўллаб ва уларни умумлаштирилган психологик билимлари …
3
спортнинг ҳар қандай турида зарур, баъзиларида эса айтайлик бадиий гимнастикада, конкида фигурали учиш ва бошқаларда бадиий ижодсиз ҳеч қандай сезиларли тараққиётга эришиб бўлмайди. жисмоний тарбия ва спортнинг бизнинг мамлакатимизда тарихий ривожланиши объектив бориши жисмоний тарбия ва спортнинг психологияси ўзининг шахсий фанини ишлаб чиқишга дифференциал ёндошишни талаб этади. бу эрта антогенетик босқичларида – эрта болалигидан қаригунигача, ёш психологияси масалаларини, спортда ижтимоий психология масалаларини, ниҳоят ҳар бир аниқ спорт турининг хусусиятларига тааллуқли психологик муаммолар тўпламини ўрганишга ҳам тааллуқли. жисмоний тарбия ва спорт психологиясининг баъзи бошқа фанлар билан алоқаси. жисмоний тарбия ва спорт психологияси худди шу ўзига хос шароитларда инсонни ўрганувчи бошқа фанлар билан ҳам алоқага эга. биринчи навбатда педагогика билан, жисмоний тарбия назарияси ва методикаси, спорт машқлари назарияси ва методикаси билан. фанлар алоқаси шахснинг психикаси намоён бўлиши ва ривожланишини қонуниятларини ўрганиб жисмоний тарбия ва спорт психологияси бу фанларни фанларнинг назариясини янада ишлаб чиқишга, жисмоний тарбия методикасини, спорт машқлари методикасини, жисмоний тарбия ва …
4
са олий нерв фаолияти физиологияси, анализаторлари физиологияси, нейрофизиология билан мустаҳкам ўзаро алоқалари мавжуд. бу спортчиларнинг темпераментини, ҳаракатларни тасаввур этиш машқ қилиш ҳаракатлари спорт ҳаракатини бажаришдан аввал диққатни жамлаш, ҳаракатларни бошқариш турли даражалари ва бошқаларнинг физиологик асосларини ўрганиш зарурлигига асосланган. жисмоний тарбия ва спорт психологиясининг методлари жисмоний тарбия ва спорт психологиясида психологик фанлар ҳамма турлари учун умумий бўлган методлардан фойдаланилади. аммо улар кўпинча жисмоний тарбия ва турли хил спортда шахснинг фаолиятини ўрганиш ўзига хосликларига мослаштирилади. б.г.ананьевнинг классификациясидан фойдаланиб илмий психологик тадқиқотнинг кўплаб турдаги методларини тўртта гуруҳларга ажратиш мумкин: ташкилий, эмпирик, сонли-сифатли илмий фактларни анализ қилиш ва тушунтиришли (интерпретацион). ташкилий методлари моҳияти бўйича тақиқотлар стратегиясини белгиловчи методларнинг бу категориясига таққослаш, лонгитюдиал ва комплекс методлар киради. таққослаш методларидан ёши, жинси, спорт ихтисослиги, малакаси, жисмоний тарбия методикасининг хусусиятлари, спорт тайёргарлиги, машқлар шароитлари ва мусобақаларга боғлиқ бўладиган спортчиларнинг психик жараёнлари, ҳолатлари, сифатлари ва шахсий хусусиятларида психологик фарқларни ўрганиш учун фойдаланилади. лонгитюдиал методдан психик ва психомотор …
5
од ҳатто бир хил ёшдаги одамларда психик ва психомотор сифатлари ривожланиши бир текис эмаслиги ва гетероххронлигидан келиб чиқадиган бир қатор муҳим ва йўқотиб бўлмайдиган камчиликларига эга. комплекс методи кўплаб алоҳида методикалар ёрдамида бир объектни, бир ҳодисани ўзини кўп томонлама ўрганиб чиқишдан иборат бўлади. ундан хусусий психологик тадқиқотларда ҳамда фанлараро тадқиқотларда фойдаланиш мумкин бўлади. мисол учун спортчининг тайёрлиги даражасини аниқлашда спортчининг идрок этиш, эмоционал, иродавий жараёнлари ва шахсий хусусиятларини ўрганишга қаратилган методикалар тўпламидан фойдаланиш мумкин. эмпирик методлар. эмпирик методлари жуда кўп турли бўлади. уларга қуйидагилар киради: объектив кузатиш, ўзини кузатиш, экспериментал метод ва психодиагностика методлари. объектив кузатиш жисмоний тарбия билан шуғулланувчи ва спортчиларнинг табиий ҳолатларда уларнинг фаолиятларини (жисмоний тарбия дарси, машқлар, мусобақалар давомида) психик, ҳаракатланиш,хулқи ва бошқа кўринишларини ўрганишдан иборат бўлади. у бир текисда ёки танлаб олишли, нутқли, стенографик ёзувлар, техник воситалардан фойдаланиш билан бўлиши мумкин. кузатишлар ҳар доим мақсадга йўналтирилган, олдиндан тузилган схема бўйича, қайд этилган фактларни ишлаб чиқиш олдиндан …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "жисмоний тарбия ва спорт психологияси"

1404137986_51499.doc жисмоний тарбия ва спорт психологияси режа: 1. жисмоний тарбия ва спортдаги фаолиятининг ўзига хос хусусиятли шароитлари қуйидаги хусусиятлари билан ифода этилади. 2. жисмоний тарбия ва спорт психологиясининг методлари 3. жисмоний тарбия ва спорт психологиясининг олий жисмоний тарбия таълими тизимидаги аҳамияти 4. жисмоний тарбия ва спорт психологияси юзага келиши ва ҳозирги ҳолати ҳақида қисқа ахборот жисмоний тарбия ва спортдаги фаолиятининг ўзига хос хусусиятли шароитлари қуйидаги хусусиятлари билан ифода этилади. 1. фаолият предмети сифатида одамнинг ўзи, спортчининг ўзи хизмат қилади. у фаолиятнинг фақат субъекти эмас, балки объекти ҳам ҳисобланади ва фақатгина бошқа одамлар учун эмас (жисмоний тарбия ўқитувчилари, мураббийлар, ҳакамлар, шериклари ва спортдаги рақ...

Формат DOC, 66,5 КБ. Чтобы скачать "жисмоний тарбия ва спорт психологияси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: жисмоний тарбия ва спорт психол… DOC Бесплатная загрузка Telegram