жисмоний тарбия ва спорт машғулотларининг умумий физиологик қонуниятлари

DOC 83.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404363287_52746.doc жисмоний тарбия ва спорт машғулотларининг умумий физиологик қонуниятлари. режа: 1) чиниқишнинг асосий функционал самаралари. 2) чиниқиш юкламаларининг поғонаси. 3) чиниқиш самараларининг хусусиятлари. 4) чиниқиш самараларининг қайтарлиги. 5) чиниқувчанлик. жисмоний тарбия ва спорт билан узлуксиз шуғулланиш организмнинг жисмоний юкламаларига адаптацияланишини таъминлайди. унинг натижасида организмда морфологик, метаболик ва функционал ўзгаришлар хужайра, аъзо ва тўқималарда содир бўлади. бундан ташқари функцияларнинг бошқаруви мукаммаллашади. юқоридаги барча ўзгаришлар чиниқиш самараси деб аталади. юқоридаги ўзгаришлар натижасида организм функциялари кучайиши туфайли мускул фаолиятининг яхшиланишининг жисмоний тайёргарликнинг кўтарилишига ва спорт натижаларининг ортишига сабаб бўлади. чиниқиш самараларини келтириб чиқарувчи омилларни тахлил қилиш қуйидаги қонуниятларни келтириб чиқаради: а. чиниқишнинг асосий функционал самаралари. б. чиниқиш самараларини келтириб чиқарувчи поғона юкламалари. в. чиниқиш самараларининг хусусийлиги. с. b) чиниқиш самараларининг қайтарлиги. е. чиниқувчанлик-чиниқиш самарасининг катталиги кўрсаткичлари. 1. маълум бир жисмоний машқларни тўхтовсиз бир тартибда бажариш иккита ижобий самара беради. а) чиниқтирувчи машқларни бажаришни амалга оширувчи етакчи тизимлар ва бир бутун организмнинг функционал имкониятларини …
2
онал ўзгаришлари камаяди. масалан, чиниққан ва чиниқмаган одамлар бир хил юклама билан ишласа, чиниққан одамнинг функционал ўзгаришлари чиниқмаган одамга қараганда сезиларли даражада паст бўлади. масалан, юрак уришлар сони, ўпка вентиляцияси, тана харорати ва бошқалар. бундан ташқари, шу ишни бажариш учун сарфланадиган энергия миқдори хам камаяди. 2. хар қандай тартибли жисмоний фаоллик чиниқтирувчи самара беравермайди. шу сабабли, чиниқтирувчи самара кандайдир бир поғона юкламаси ёки ундан кўпроқ юклама билан ишлаган организмдагина кўринади. погона юкламаларини танлашда шу одамнинг функционал имкониятларидан келиб чиқилади. масалан, бир одам учун жисмоний юклама погона ёки погона усти даражасида бўлса, спортчи учун бундай юклама самарасиз хисобланади. шу сабабли, ўқитувчи ёки тренер погона юкламаларини танлаганда шу организмнинг функционал имкониятларини тўла тасаввур этиши керак. чиниқиш давомида организмнинг функционал тизимларининг имкониятларини ортиб бориши погона юкламаларини хам орттириб боришга зарурлигини тақозо этади. чиниқиш турли максадларни амалга ошириш учун хар хил ёшдаги одамларни чиниқтириш учун ва тайёргарлиги турлича одамларга поғона юкламалари турлича танланади. жисмоний …
3
ори бўлади. жисмоний юкламанинг қанчалик тезлигини турли одамларда аниқлаш учун юрак урушлар сони абсолют кўрсаткичини эмас, нисбий кўрсаткичларидан фойдаланган маъқул. унинг икки кўринишидан кўпроқ фойдаланамиз: иш вақтидаги юрак урушлар сони ёки унинг ортиш даражаси. иш вақтидаги нисбий юрак урушлар сони деганда максимал юрак урушлар сони га жисмоний юклама вақти юрак урушлар сонининг % даги ифодасига айтилади. юрак урушлар сони максимал кўрсаткичи 220 сонидан одамнинг ёшини айриб ташлаб аниқланади. иш вақтидаги юрак урушлар сони иш давомида ёки ишдан кейинги 10 с давомида ўлчанади. иш вақтида юрак урушлар сонининг нисбий ортишини аниқлаш учун юрак урушлар сони максимуми ва тинч холатдаги юрак урушлар сони орасидаги фарқни билиш лозим. юусмакс – юустинч. масалан: одамнинг юрак урушлар сони максимуми 200 – 70тинч қ 130 га тенг. иш вактидаги юрак урушлар сони ортиши % да ифодаланади ва қуйидагича хисобланади: юусино қ юусио : юусиз * 100% масалан, агар иш вақтида юрак урушлар сони (юус) қ 160 …
4
юрак урушлар сонининг пастроқ кўрсаткичида кетиши лозим. масалан, югуриш билан шуғулланиш кислороднинг максимал истемоли 50-60% ёки юрак уришлар сонининг максимумини 60-70% га тўғри келиши керак. чиниқтирувчи юклама самара бериши учун етарли вақт таъсир қилиши керак. бу дегани хар бир чиниқтирувчи машқ, машғулот ва чиниқиш цикли маълум вақтдан оз давом этмаслиги керак. чиниқиш юкламасининг поғонавий давомийлиги унинг жадаллигига боғлиқ, жадаллик қанча паст бўлса давомийлик шунча узоқ бўлиши керак. чидамлиликка сезиларли чиниқиш самараси 10-16 хафта чиниққандан кейин сезилади. чиниқтирувчи машғулотларнинг сони уларнинг жадаллиги ва давомлилигига боғлиқ бўлади ва турли даражадаги одамлар учун хар-хил бўлади. жисмоний маданият машғулотлари билан шуғулланганда қисқа муддатли хар кунли жадал машғулотлар берган натижани узоқ давом этадиган ва хафтада 2-3 марта машғулотлар орқали хам олиш мумкин. хафтада 3 мартадан ортиқ чиниқтирувчи машғулотларни ўтказиш қўшимча чиниқтирувчи самара кўрсатмайди. чиниқтирувчи юкламанинг жадаллиги, давомлилиги ва такрорланиши унинг хажмини аниқлайди. чиниқтирувчи машғулотларнинг давомлилиги ва сони ортса, самараси хам юқори бўлади. жисмоний маданият билан …
5
орда энергия сарфланади. шу сабали, чиниқтириш дастурлари тузилганда физиологик имкониятларни ривожлантирувчи махсус томонларига эътибор бериш лозим. чиниқтирувчи самараларнинг хусусиятлиги кўпроқ юкламаларнинг поғонасига боғлиқ. шуни айтиш лозимки, маълум бир машқни бажарганимизда уни таъминловчи етакчи физиологик тизимларнинг кайси бири погона ёки ундан юқори юклама таъсирида бўлса, ўша тизимда чиниқиш самараси кўринади. шу сабабли чиниқиш самараси аксарият холларда етакчи харакат сифатларини, энергия таъминоти тизимини кучайтириб харакат координациясини мукаммаллаштиради. жисмоний машқларни талабларига кўра, яъни харакат сифатлари, энергия таъминоти, харакатнинг координацияси ва шу харакатда иштирок этувчи мускуллар таркибига кўра ўхшаш машқларни фарқлаш мумкин. бунда ўхшаш машқлардан фойдаланиб, умумий чиниқтирувчи самара олиш мумкин. масалан, чидамлиликнинг ортиши учун юриш, югуриш, сузиш, велосипед хайдаш ва бошқалардан фойдаланиш мумкин. лекин юқори чиниққан спортчиларни тайёрлашда ўхшаш машқлардан фойдаланилмайди. уларни чиниқтиришда иложи борича мусобақада кўп учрайдиган машқлардан фойдаланилади. хар қандай спорт машқини бажарганда уни амалга оширувчи мускулларининг фаоллик даражаси қай даражада ишга киришини ва бошқа махсус хусусиятлари тавсифланади. бу, албатта харакатни …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "жисмоний тарбия ва спорт машғулотларининг умумий физиологик қонуниятлари"

1404363287_52746.doc жисмоний тарбия ва спорт машғулотларининг умумий физиологик қонуниятлари. режа: 1) чиниқишнинг асосий функционал самаралари. 2) чиниқиш юкламаларининг поғонаси. 3) чиниқиш самараларининг хусусиятлари. 4) чиниқиш самараларининг қайтарлиги. 5) чиниқувчанлик. жисмоний тарбия ва спорт билан узлуксиз шуғулланиш организмнинг жисмоний юкламаларига адаптацияланишини таъминлайди. унинг натижасида организмда морфологик, метаболик ва функционал ўзгаришлар хужайра, аъзо ва тўқималарда содир бўлади. бундан ташқари функцияларнинг бошқаруви мукаммаллашади. юқоридаги барча ўзгаришлар чиниқиш самараси деб аталади. юқоридаги ўзгаришлар натижасида организм функциялари кучайиши туфайли мускул фаолиятининг яхшиланишининг жисмоний тайёргарликнинг кўтарилишига ва спорт натижаларининг ортишиг...

DOC format, 83.5 KB. To download "жисмоний тарбия ва спорт машғулотларининг умумий физиологик қонуниятлари", click the Telegram button on the left.