жисмоний тарбия машғулотларининг тузилиши ва мазмуни

DOCX 258.1 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1544087802_73163.docx жисмоний тарбия машғулотларининг тузилиши ва мазмуни режа: 1. жисмоний тарбия машғулотларининг тузилиши ва мазмуни. 2. болаларнинг кундалик ҳаётида жисмоний тарбия бўйича ишларни ташкил этиш. 3. жисмоний машқлар билан бирга амалга ошириладиган чиниқтириш тадбирлари. 4. сайрда ташкил этиладиган жисмоний машқлар ва ҳаракатли ўйинлар. жисмоний тарбия машғулотларининг тузилиши ва мазмуни. мактабгача ёшдаги болаларга таълим-тарбия беришнинг асосий мақсади ёш авлодни жисмонан соғлом, ақлан етук, маънавий бой, ҳар томонлама ривожланган шахс сифатида тарбиялаш ва мактаб таълимига тайёрлашдан иборатдир. мактабгача ёшдаги болаларни тарбиялашнинг вазифалари жисмоний, ақлий, аҳлоқий, эстетик, меҳнат тарбиясини бериш ва уларнинг туғма лаёқати, қизиқиши, эҳтиёжи ва имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида мунтазам (мактабга) тайёрлашдан иборатдир. мактабгача таълим муассасаларида ўтказиладиган жисмоний тарбия машғулотларининг мақсади ва вазифалари болалардаги турли жисмоний ривожланишни кўникма ва малакаларини шакллантириш, улардаги кучлилик, тетиклик, чаққонлик, зийраклик каби жисмоний сифатларни ривожлантиришдан иборатдир. мунтазам равишда ўтказиладиган жисмоний машғулотлар болаларнинг ўсиш ва ривожланиш жараёнига ижобий таъсир кўрсатади. жисмоний ривожланиш …
2
ида болаларни жисмоний тарбия машғулотининг мақсадлари қуйидагилардир: 1. болани саломатлигини мустаҳкамлаш; 2. болани жисмонан бақувватлаштириш; 3. болаларни аҳлоқий сифатларини тарбиялаш. мактабгача таълим муассасаларида болаларни жисмонан тарбия вазифалари: 1-вазифа. болаларни мақсадга тўғри йўналтирилган ҳаракатларни фаоллаштириш учун шарт-шароит яратиш. -мактабгача таълим муассасаларида жисмоний тарбия хоналарини, майдончаларини керакли жиҳозлар билан етарли қилиб таъминлаш. 2- вазифа. ҳаракатнинг ҳаёт учун муҳим турларини шакллантириш: юриш, югуриш, эмаклаш, сакраш, ўрмалаш, отиш, илиб олиш, сузиш, велосипедда учиш, оёқ, қўл, тана, бош ҳаракатларини ривожлантириш. - болаларни ёш ҳусусиятларидан келиб чиққан ҳолда жисмоний тарбия машғулотларини болаларга қизиқарли методлар ёрдамида ташкил этишни режалаштириш. 3- вазифа. сафланиш ва қайта сафланиш. бу ҳаракат мактабгача таълим муассасаларидаги машғулотларнинг бошидан то якунигача давом этади. 4- вазифа. ўйин ҳаракатларини кенгайтириш ва чуқурлаштириш, жисмоний сифатларини ривожлантириш, чаққонлик, эпчиллик, зийраклик, иродалилик, сабр-қаноат, кучлилик шу билан бирга гавдани тик тутиш малакаларини ошириш; - жисмоний тарбия машғулотларининг асосий, якуний қисмларида ташкил этиладиган ҳаракатли ҳамда кам ҳаракатли бир номдаги ўйинлар ўйналиш …
3
ини 08-02 рақамдаги иш режасида бир йил учун 72 машғулот ишланмасини шакллантиради. мактабгача ёшдаги болаларнинг жисмоний сифатларини ривожлантириш. болаларнинг ҳаракатли фаолияти уларда асосий жисмоний сифатларни ривожлантириш билан боғлиқдир. бунга чаққонлик, эпчиллик, кучлилик, матонат сингари сифатлар киради. амалда мазкур сифатларнинг ҳеч бирини алоҳида олиб ривожлантиришни тасаввур қилиш ҳам мумкин эмас. турли жисмоний сифатларни тарбиялаш аслида боланинг жисмоний жиҳатдан ҳар томонлама ривожланишидек ягона жараённинг турли томонларидир. чунки бундай ривожланиш натижасида организмнинг миқдорий имкониятларида умумий юксалиш содир бўлади. лекин барибир юқорида санаб ўтилган жисмоний сифатларнинг ҳар бирини тарбиялашнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуддир. чаққонлик-бу фаолият давомида пайдо бўладиган кутилмаган шартшароитларга биноан ҳаракат фаолиятини тезлик билан янги ҳаракатларни эгаллай олиш қобилиятидир. чаққонликни тарбиялашда ҳаракатларнинг уйғунлигини ривожлантириш, уларнинг суръати ва кўламини, мускулларнинг зўриқиши ва бўшаши даражасини бир-биридан фарқ қилиш, шунингдек, вақтга ва жойга мослашиб мўлжал ола билиш маҳорати асосида содир бўлади. чаққонликни тарбиялаш учун аниқ ҳаракатлар қилиш қобилиятини ривожлантириш муҳимдир. бундан ташқари, турғун ҳолатда ҳамда бир …
4
барча таъриф-тавсифи, боғчадаги кичик ёшдаги болалардан бошлаб то катта группадаги болаларда мунтазам машқ натижасида ўсиб боради. чаққонлик ва эпчилликнинг ривожланишига ўйин ва машқларни мунтазам бажариб бориш орқали эришилади. бунда атрофдаги муҳит шароитнинг ўзгаришига қараб шуғулланувчилар тезлик билан жавоб реакцияси беришлари ҳамда бир ҳаракатдан иккинчисига жадаллик билан ўтишлари, тез силжишлари ва топшириқни бажаришлари муҳимдир. турли ўйинлар ҳамда тўсиқларни энгиб ўтиш, тўхтаб-тўхтаб, бурилишлар билан бажарилади бирдан берилган сигнал бўйича хилма-хил топшириқларни бажариш, ҳатлаб ўтиш, энгашибэмаклаб ўтиш билан боғлиқ бўлган машқлар, мувозанат машқлари, ҳар турли спорт ўйинлари ва бошқалар мана шундай чаққонлик ва эпчилликни ўстирувчи машқлар ҳисобланади. кучлилик-бу мускулларни маълум даражада зўриқтира олиш қобилияти бўлиб, чаққонлик ва эпчилликни тарбиялашнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. мактабгача ёшдаги боланинг мускуллари ҳали яхши ривожланмаган бўлади, унинг асаб ҳаракати ҳам ҳали такомиллашмаган, боғча болалари мускулларни куч билан ишга солишда аниқ фарқ қилиш қобилиятига эга эмаслар. боғча болалари учун, айниқса, кичик грухдагилар учун шу нарса муҳимдирки, уларда ростловчи мускулларнинг …
5
бўлган машқлар қўлланмаслиги керак. мактабгача ёшдаги болаларининг куч-қувватини тарбиялаш учун қисқа муддат давом этадиган тезлик-куч талаб қиладиган машқлар (масалан, бир жойнинг ўзида туриб узунликка сакраш, узоққа улоқтириш машқлари), шунингдек, ўз оғирлигини кўтариш билан боғлиқ бўлган баъзи бир машқлар (енгаштириб қўйилган ва тикка турган нарвонлар, тахталарга тирмашиб чиқиш машқлари, гимнастика скамейкасида ўз қўллари, кучи билан тортилиш ва шунга ўхшаш машқлар)ни бажариш ўринлидир. матонат-бу жисмоний ишни имкони борича узоқ вақт давомида етарли даражадаги жадалликни сақлаган ҳолда бажара олиш қобилиятидир. матонатни тарбиялаш организмнинг турли системаларининг миқдорий имкониятларини ошириб бориш билан, аста-секин шароитга мослашиб бориш билан, оқибат натижада чарчашга олиб борадиган кучли зўриқиш билан узоқ вақт давом этадиган фаолият натижасида организмда пайдо бўладиган кўникиш билан боғлиқ бўлади. шунинг учун болаларда матонатни тарбиялашда улар организмига ўзлари кўникиб қолган вазифага қараганда юқорироқ жисмоний таъсир кўрсатадиган машқлар ва ўйинлар қўлланилади. мактабгача ёшдаги кичик грухларда матонатни тарбиялаш билан боғлиқ махсус машқлар амалга оширилмайди. катта ёшдаги боғча болаларида матонатни …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "жисмоний тарбия машғулотларининг тузилиши ва мазмуни"

1544087802_73163.docx жисмоний тарбия машғулотларининг тузилиши ва мазмуни режа: 1. жисмоний тарбия машғулотларининг тузилиши ва мазмуни. 2. болаларнинг кундалик ҳаётида жисмоний тарбия бўйича ишларни ташкил этиш. 3. жисмоний машқлар билан бирга амалга ошириладиган чиниқтириш тадбирлари. 4. сайрда ташкил этиладиган жисмоний машқлар ва ҳаракатли ўйинлар. жисмоний тарбия машғулотларининг тузилиши ва мазмуни. мактабгача ёшдаги болаларга таълим-тарбия беришнинг асосий мақсади ёш авлодни жисмонан соғлом, ақлан етук, маънавий бой, ҳар томонлама ривожланган шахс сифатида тарбиялаш ва мактаб таълимига тайёрлашдан иборатдир. мактабгача ёшдаги болаларни тарбиялашнинг вазифалари жисмоний, ақлий, аҳлоқий, эстетик, меҳнат тарбиясини бериш ва уларнинг туғма лаёқати, қизиқиши, эҳтиёжи ва имкониятларини ҳ...

DOCX format, 258.1 KB. To download "жисмоний тарбия машғулотларининг тузилиши ва мазмуни", click the Telegram button on the left.