жисмоний машқлар ва спорт билан шуғулланишнинг физиологик характеристкаси

DOC 69,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1526563844_71585.doc жисмоний машқлар ва спорт билан шуғулланишнинг физиологик характеристкаси режа: 1. старт олди реакцияси. 2. разминканинг физиологик характеристкаси. 3. ишга киришиш даврининг физиологик характеристкаси. жисмоний машқлар ва спорт билан шуғулланиш организм иш қобилятида, ундаги моддалар ва энергия алмашинувида, ҳамда юрак-қон томирлар тизими, нафас олиш аъзолари, овқат ҳазм қилиш аъзолари, асаб ва мускуллар тизими фаолиятида бир қатор ўзига хос ўзгаришлар келтириб чиқаради. бу ўзгаришлар машқ килиш жараёнида бир хил бўлмасдан ўз хусусиятлари билан турли даврларга бўлинади ва қуйида таърифланадиган ушбу даврлар физиологик нуқтаи назардан бир-биридан фарқ қилади. улар спорт олди реакцияси, разминка, машқ қилишнинг бошланғич қисмида иш қобилятининг қисқа муддатли кучайиши, (ишга киришиш), турғун ҳолат, чарчаш ва қайта тикланиш даврларига бўлинади. старт олди реакцияси. машқ қилиш ёки мусобақалардан олдин спортчи организимида кузатиладиган меъёрий физиологик жараёнларнинг ўзгариши старт олди реакцияси дейилади. у бевосита жисмоний ҳаракатдан олдин ёки бажариладиган жисмоний фаолиятдан анча илгари ҳам юз бериши мумкин. старт олди рекацияси даврида кузатиладиган физиологик …
2
абинларнинг, спорт инвентарларнинг мавжудлиги шартли рефлекс асосида юрак уриш, нафас олиш частоталарини тезлаштиради. бу ҳолатнинг муҳим амалий аҳамияти ҳам бор, яъни старт олди реакцияси туфайли спортчи организм бўлажак ишга ўзини тегишли ҳолда тайёрлайди. старт олди реакциялари уч хил кўринишда бўлади, яъни жанговор тайёргарлик ҳолати, старт олди саросимаси ва старт олди лоқайдлиги. жанговор тайёргарлик ҳолати энг қулай, мақсадга мувофиқ ижобий старт олди реакцияси бўлиб ҳисобланади. бундай ҳолатда марказий нерв тизимида ўртача кучдаги қўзғалиш юзага келади. натижада ҳаракат ва вегетатив (ички) аъзоларда бўлажак ишни амалга ошириш учун муҳим бўлган мақсадга мувофиқ физиологик силжишлар юзага келади. спортчи бу ҳолатда ўз кучи ва имкониятларини тўлиқ сафарбар қилади, шу боис кўпинча ғалабага эришади. нафас олиш, юрак уриш тезлиги ўртача бўлади, спортчи ваҳимага тушмайди ва бир вақтнинг ўзида бўладиган ишга бефарқ ҳам бўлмайди. жанговор тайёргарлик ҳолати кўпинча доимий равишда оқилона машқ қилиб юрадиган спортчиларда кузатилади. доимий машқ қилмайдиган ҳамда жараёнида вақт, кучдан оқилона фойдалана олмайдиганларда жанговор …
3
нади. старт олди лоқайдлиги мусобақа бошланиш вақтнинг чўзиб юборилиши, кучли рақибга дуч келиш, мусбақадан қурқиш, доимий машқ қилиб юрмаслик каби ҳолатлар натижасида ҳосил бўлиши мумкин. бундай лоқайдлик кўпинча беллашувлврда муваффақиятсизликларга олиб келади. старт олди реакцияларини кўнгилдагилек бошқариб бориш мумкин, бунинг учун эса доимий машқ қилиш, овақтланиш ва дам олиш тартибларини мақсадга мувофиқ ташкил қилиш муҳим. мусобақа олдидан кун тартибини (машқ қилиш, дам олиш соатларини тўғри, оқилона танлай билиш) мақсадга мувофиқ ташкил қилиш старт олди реакцияларини тўғри бошқариб боришда муҳим. разминканинг физиологик характеристкаси. ҳар қандай машқ ёки мусобақадан олдин амалга ошириладиган махсус мускул ҳаракат фаолияти разминка деб аталади ва спортчи ор​ганизимини бўлажак ишга тўлиқ тайёрлашда муҳим ўрин тутади. бу​нинг асосий сабаби шундаки старт олди реакцияларининг бевосита ўзигина бажариладиган жисмоний фаолиятга организимни физиологик ва биокимёвий жиҳатдан тайёр қила олмайди. ҳар қандай спорт тури билан шуғулланувчилар амалга оширади​ган разминка икки қисмга, яъни умумий ва махсус қисмларга бўлинади. разминканинг умумий қисми танада моддалар ва …
4
нчи мускулларда қўшимча капиллярлар очилиб улар орқали қон айланиш тезлашади, ҳарорати кўтарилади, мускулларда қисқарувчанлик хусусияти кучаяди, нерв мар​казларининг қўзғалувчанлиги, ферементлар фаоллиги ошади. қон айла​ниш ва нафас олиш кучаяди, тўқимлар томонидан о2 – ўзлаштирилиши яхшиланади, қон деполардан томирланга чиқади ва ҳоказо. разминка ҳар хил жароҳатлар олишнинг олдини олади, тер безлари​нинг ишини кучайтиради. кўпинча разминка енгил суратда тер суюқлиги ажралиш вақтигача олиб борилади. разминка амалга ошириладиган кейин юқорида кўриб ўтилган фи​зиологик ва биокимёвий ўзгаришлар бир мунча вақт ўз зайлида давом этади. бу вақт спортчининг ўзига хос шахсий хусусиятларига, жисмо​ний тайёргарлиги ва бошқа омилларга боғлиқ. асосий жисмоний фао​лият билан разминка орасидаги вақт унчалик давомли бўлмаслиги ло​зим (бу давр шуғулланувчиларнинг тайёргарлик даражасига қараб бел​гиланади). разминканинг қандай ва қанча давом этиши спортчининг шахсий хусусиятларига боғлиқ, уни мураббий билан бирга белгилаб олиш ло​зим. одатда у 10-30 мин бўлади. энг муҳим разминка пайтида спортчи чарчаб қолмаслиги керак. разминка старт олди реакцияларини мақсадга мувофиқ равишда бўлишини ҳам таъминлайди, …
5
ун тегишли вақт талаб қилинади ва бу давр ичида тана​даги барча тизим ва аъзолар янгичасига ишлашга ўзаро мослашади. шунинг учун ҳам бу даврнинг юзага келишида нерв марказлари ва фи​зиологик тизимларинингг инертлиги асосий сабаб қилиб кўрсатилади. бу даврнинг давомийлиги спортчининг шахсий хусусиятларига, жисмо​ний тайёргарлик даражасига, шуғулланадиган спорт турига, бажаради​ган машқларнинг қандай қувват талаб қилишга ва бошқа омилларига боғлиқ. иш қанча тез бажариладиган ва юқори қувватли бўлса ишга кири​шиш даври ҳам шунча тез бўлади. қисқа масофаларга югуришда у жуда кам вақт давом этса, узоқ масофларда давомли бўлади ва ҳоказо. 100 метрга югурувчиларда энг катта тезлик 5-6 секундларда яъни ма​софанинг 35-40 метрларида юзага келади. бу нарса ишга киришиш даври биомеханик қонуниятларига асосан содир бўлади. ишга киришиш даврида ҳаракатлар координацияси яхшиланади, вегетатив аъзолар фаолияти кучаяди, ҳаракат аппарати билан ички аъзолар ва тизимларининг ишга кириш даврини бошидан кечириши ҳар хил вақтда бўлади, масалан, юрак уриш частотаси тегишли дара​жага иш бошланганидан кейин 20-60 секунд ўтиши билан …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"жисмоний машқлар ва спорт билан шуғулланишнинг физиологик характеристкаси" haqida

1526563844_71585.doc жисмоний машқлар ва спорт билан шуғулланишнинг физиологик характеристкаси режа: 1. старт олди реакцияси. 2. разминканинг физиологик характеристкаси. 3. ишга киришиш даврининг физиологик характеристкаси. жисмоний машқлар ва спорт билан шуғулланиш организм иш қобилятида, ундаги моддалар ва энергия алмашинувида, ҳамда юрак-қон томирлар тизими, нафас олиш аъзолари, овқат ҳазм қилиш аъзолари, асаб ва мускуллар тизими фаолиятида бир қатор ўзига хос ўзгаришлар келтириб чиқаради. бу ўзгаришлар машқ килиш жараёнида бир хил бўлмасдан ўз хусусиятлари билан турли даврларга бўлинади ва қуйида таърифланадиган ушбу даврлар физиологик нуқтаи назардан бир-биридан фарқ қилади. улар спорт олди реакцияси, разминка, машқ қилишнинг бошланғич қисмида иш қобилятининг қисқа муддатли кучайиши, ...

DOC format, 69,5 KB. "жисмоний машқлар ва спорт билан шуғулланишнинг физиологик характеристкаси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.