болалар ва ўсмирларда жисмоний машқлар ва спорт билан шуғулланиш

DOC 69,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1526563889_71586.doc болалар ва ўсмирларда жисмоний машқлар ва спорт билан шуғулланиш режа: 1. болалар ва ўсмирлар организмининг физиологик хусусиятлари 2. қон ва қон айланиш жисмоний тарбия билан шуғулланишда бола организмининг ёши ва жинси биринчи навбатда ҳисобга олиниши керак. шунда бунда шуғулланиш ижобий таъсир қилади. бунга асосий сабаб бола организ​мининг ўсиши ва ривожланишида бир қатор морфологик, физиологик, биокимёвий ўзгаришлар содир бўлиб туришидир. бу ўзгаришларнинг номоён бўлишида биринчидан ирсий хусусият, иккинчидан муҳит омиллари муҳим рол ўйнайди. бола организмида ўсиш ва улғайиш туфайли содир бўладиган қайд қилинган ўзгаришлар бир текисда бормасдан, балки гетерохрон (ноте​кис) характерга эга бўлади. масалан, ўсиш боланинг бир ёшлиги ва жинсий етишиш даврида (13-14 ёш) энг тез бўлади, масалан, ҳаракат сенсор тизими 13-14 ёшларда ниҳоясига етади. мускуллар тизими эса анча кечикиб вояга етади. шунинг учун ҳам юқоридагиларни ҳисобга олиб болалар ва ўсмирлар ўсиши ва ривожланишида қуйидаги асосий даврлар фарқланади. 1) энди туғилган давр – 1 - 10 кунлик 2) эмизикли давр …
2
а келиб организмда биологик вояга етишиш со​дир бўлади. жинсий етишиш даври ўғил болаларда 11 - 13 ёш бўлса, қиз болаларда 9 - 11 ёш. лекин жинсий етишишнинг бошланишига ирсият, муҳит шароити ва мускул фаолияти фаол таъсир қилади. жинсий ети​шиш бошланиши билан организмдаги барча аъзо ва тизимлар тузилиши ва функциясида бир қатор ўзгаришлар содир бўлади. биринчи нав-батда нерв тизимида қўзғалувчанлик ошади, иккинчидан айрим эндок​рин безлар (гипофиз, буйрак усти безлари, жинсий безлар) ўз фаолия​тини тезлаштиради. жинсий вояга етиша бошлаш билан иккинчи тар​тиб жинсий белгилар пайдо бўла бошлайди (ўғил болаларда овознинг йўғонлашуви, соқол-мўйловлар чиқиши, қиз болаларда эса ҳайз кўриш-нинг бошланиши, кўкрак безларининг ривожланиши ва бошқалар). биологик вояга етишиш 20 - 25 ёшларга келиб ниҳоясига етади. болалар ва ўсмирлар организмининг физиологик хусусиятлари. марказий нерв тизими мактаб ёшигача бўлган даврда болаларда олий нерв фаолияти шаклланади. бу даврда нутқ, фикрлаш ва ҳар хил ҳаракат малакаларининг ривожланиши муҳим ўрин тутади. бола 5 - 7 ёшга кирганида ундаги …
3
қобилияти анча ривожланади. моддалар ва энергия алмашинуви. ёш организмнинг ўзига хос хусу​сиятларидан бири унча ассимиляция жараёнининг устун бўлиб, ок​сидланиш жараёнида ҳосил бўлган энергиянинг асосий қисмини ўсиш ва ривожланишга сарфланишидир. ¡сувчи организмга энг кўп «қурилиш» материали яъни оқсил ке​рак. масалан, 4 - 7 ёшли болаларда суткасига 3,0 - 3,5 г/кг, 12 ёшдан катта болаларда эса бу кўрсатгич 2,0 - 2,5 г/кг тушади, чунки 4 - 7 ёшли боланинг ўсиши 12 - 14 ёшли болаларникидан кучлироқдир. оқсил молекулаларининг алмаштириб бўлмайдиган аминокисло​талардан ташкил қилиниши ўсувчи организм учун жуда муҳим, чунки янги ҳужайра ва тўқималар фақат ана шу аминокислоталардангина ҳосил бўлади. спорт билан батафсил шуғулланадиган болаларда оқсилга талаб, шуғулланмайдиганларга қараганда 1,5-2,0 баравар зиёд бўлади. ёғлар ҳам ўсувчи организмга зарур, ундан ҳужайра мембранаси ташкил топади ва уэнергия берувчи асосий моддадир. 4-7 ёшлик бо​ла-ларда ёғга талаб суткасига 2,5-3,0 г/кг, 10-11 ёшлиларда эса 1,0-1,5 г/кг. карбонсувлар ҳам ҳужайра шаклланиши учун ва энергия манбаи сифатида керак. болаларда карбонсувларнинг …
4
. қон ва қон айланиш. болаларда қон миқдори тана оғирлигига нисбатан катталарга қараганда кўп бўлиб, 1 ёшгача бу кўрсатгич 11 %, 14 ёшлиларда эса 7-8 % ташкил қилади (катталарда 5 %). қон шаклли элементлари ҳам кўп, масалан, эритроцитларни сони 1 мм3 қонда 6,0 - 6,5 млн (1 ёшгача). шунга қараб гемоглабин ҳам кўп бўлади. энди туғилган болалар қонида лейкоцитлар 10.000-15.000 (1мм3). 7-8 ёш​ларга келиб катталарникига тенглашади. тромбоцитлар эса 1 ёшли бо​лаларда ҳам катталарникидан фарқ қилмайди (1 мм3 - 200 - 300 000). ёш ошиб борган сари юракнинг абсольют массаси кўпайиб бо​ради. 1 ёшлик болаларда юрак 41,2 г, 8 ёшга келиб 96 г, 15 ёшга келиб кирганда 200 г ни ташкил қилади. жисмоний машқлар билан шуғулланиш болаларда юрак гипер​трофиясига олиб келади (асосан чап юрак қоринчаси гипертрофияла​нади). юракнинг ҳаддан ташқари катталашиб кетиши хавфли. юрак гипертрофиясига велоспорт, сузиш, чанғи спорти, ўрта масофаларга югуриш бошқа спорт турларига қараганда тезроқ олиб келади. ёш болаларда систолик …
5
олишнинг ихтиё​рий тўхтатиб турилиши (секунд) 50,1 64,4 64,2 92,0 болалар ва ўсмирлар организмида ҳаракат координа​цияси ва ҳаракат сифат кўрсатгичларининг ўзига хос хусусиятлари бола туғилганидан кейин унинг бажарадиган ҳаракатлари дастлаб координация қилинмайди. туғилишидан 1,0 - 1,5 ой ўтиши билан унда бошни вертикал ҳолда ушлаб туриш ҳолати шаклланади, 6 - 8 ойдан бошлаб ўрмалаб юриш белгилари ҳосил бўлади. 11 - 12 ойлик болада тик туришни ўзлаштириб олиш кузатилади. иккинчи ёшида у қадамлаб юришни бошлайди. чопиш тезлиги 10-11 ёшли болаларда 5,37 м/сек; 14-15 ёшлиларда 6,07 м/сек; 17-18 ёшда эса -8,08 м/сек. бола 3 ёшидан бошлаб сакраш элементлари ҳосил бўлади. қуйидаги жадвалда спортчи болаларда са​краш натижалари келтирилган. турли ёшдаги спорт билан шуғулланадиган болаларда сакраш натижалари. бола ёши бир жойдан юқорига сакраш (см) бир жойдан узунликка сакраш (см0 бир жойдан учламчи сакраш (см) 11 -12 45,13 183,93 550,8 13 - 14 45,09 189,16 590,7 15 - 16 50,86 229,63 711.2 17 - 18 52,56 239,36 …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"болалар ва ўсмирларда жисмоний машқлар ва спорт билан шуғулланиш" haqida

1526563889_71586.doc болалар ва ўсмирларда жисмоний машқлар ва спорт билан шуғулланиш режа: 1. болалар ва ўсмирлар организмининг физиологик хусусиятлари 2. қон ва қон айланиш жисмоний тарбия билан шуғулланишда бола организмининг ёши ва жинси биринчи навбатда ҳисобга олиниши керак. шунда бунда шуғулланиш ижобий таъсир қилади. бунга асосий сабаб бола организ​мининг ўсиши ва ривожланишида бир қатор морфологик, физиологик, биокимёвий ўзгаришлар содир бўлиб туришидир. бу ўзгаришларнинг номоён бўлишида биринчидан ирсий хусусият, иккинчидан муҳит омиллари муҳим рол ўйнайди. бола организмида ўсиш ва улғайиш туфайли содир бўладиган қайд қилинган ўзгаришлар бир текисда бормасдан, балки гетерохрон (ноте​кис) характерга эга бўлади. масалан, ўсиш боланинг бир ёшлиги ва жинсий етишиш даврида (13-14 ёш) ...

DOC format, 69,5 KB. "болалар ва ўсмирларда жисмоний машқлар ва спорт билан шуғулланиш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.