gazlarning namligini o‘lchash usullari va asboblari

DOCX 11 pages 202.7 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 11
6-маъруза моддаларнинг намлигини ўлчаш мавзу: газларнинг намлигини ўлчаш усуллари ва асбоблари режа: 1.асосий маълумотлар. 2. газларнинг намлигини ўлчаш усулларининг таснифи. 3. газларни намлигини ўлчаш. асосий маълумотлар. газлар, қаттиқ жисмлар ва суюқ муҳитларнинг намлиги кимё, озиқ-овқат, металлургия, тўқимачилик саноатида ва бошқа саноат тармоқларидагн ҳамда қурилишдаги кўпгина технологик жараёнларнинг муҳим кўрсаткичларидан ҳисобланади. ҳар қандай жисмда намликнинг мавжудлиги унинг абсолют ҳамда нисбий намлиги билан характерланади. газнинг абсолют намлиги дейилганда нормал шароитларда 1,0 м3 газ аралашмасидаги сув буғи массаси тушунилади. абсолют намликиинг бирликлари г/м3 ёки кг/м3. нисбий намлик дейилганда 1,0 м3 аралашмадаги сув буғи массаси (ҳажми)нинг шу температурадаги 1,0 м3 аралашмадаги сув буғининг максимал массаси (ҳажми) га нисбати тушунилади. нисбий намлик ўлчовсиз катталик, баъзан уни фоизларда ифодаланади. материалдаги нам миқдорини миқдор жиҳатидан характерлаш учун иккита катталик — нам сақлами ва намликдан фойдаланилади. нам жисм массасининг абсолют қуруқ материал массасига нисбати нам сақлами деб аталади ва қуйидагича ифодаланади: ёки (13.1) бу ерда м — нам …
2 / 11
уритиш, экстракцион ва химиявий усуллар бевосита ўлчаш усулларининг ичида энг кўп тарқалганидир. копдуктометрик, диэлькрометрик, ўта юқори частотали, оптик, ядровий магнит резонанси, термовакуум, иссиқлик физикаси усуллари билвосита ўлчаш усулларига киради. қуйида саноатда энг кўп тарқалган усулларни кўриб чиқамиз. газларнинг намлигини ўлчаш. ҳозир технологик процессларда газларнинг ва ҳавонинг намлигини ўлчашнинг психрометрик, шудриш нуқтаси ва гигрометрик усуллари энг кўп тарқалган. психометрик асбоблар билан намликни ўлчаш принципи сув буғининг эластиклиги ҳамда қуруқ ва нам термометрларнинг кўрсатишлари ўртасидаги боғланишга асосланган. психрометрик эффектни ўлчаш учун психрометр иккита бир хил термометрга эга бўлиши керак. булардан бирининг (ҳўл термометрнинг) иссиқлик қабул қилувчи қисми идишдан сувни сўриб олувчи гигроскопик жисмга туташиб туради ва доимо нам ҳолда сақланади. ҳўл термометрнинг сиртидаги намлик буғланганда унинг температураси пасаяди. натижада қуруқ ва ҳўл термометрлар ўртасида психрометрик фарқ деб аталувчи температуралар фарқи пайдо бўлади. психрометрик фарққа боғлиқ бўлган нисбий намлик қуйидаги нисбатдан аниқланади: (13.3) бу ерда рн – нам термометрнинг th – ҳароратида текширилаётган …
3 / 11
лар ва стандарт металл қаршилик термометрларн ишлатилади. 13.1-расмда қаршилик термометрларига эга бўлган электр психрометрнинг принципиал схемаси кўрсатилган. асбобнинг ўлчаш қисми i ва ii кўприклардан иборат. иккала кўприк ҳам электрон кучайтиргичнинг иккита умумий r1, ва r3 елкаларига эга. rt.қ. қуруқ қаршилик термометри i кўприкнинг елкасига. rth ҳўл қаршилик термометри ii кўприк елкасига уланган. i кўприк r1,r2,r3. rт.қ қаршиликлардан иборат. ii кўприк r1, r3, r4, rтн қаршиликлардан иборат. i кўприк диагоналининг а ва в учларидаги потенциаллар фарқи қуруқ қаршилик термометрининг температурасига, а ва с учларидаги потенциаллар фарқи эса ҳўл қаршилик термометрининг температурасига пропорционал. 13.1-расм. электр психрометрнинг схемаси. қўшалоқ кўприк диагоналининг в ва с нуқталари орасидаги кучланишнинг пасайиши қуруқ ва ҳўл қаршилик термометрларининг темпера туралари фарқига пропорционал. улчаш системасининг мувозанати рд реверсив двигатель ёрдамида ҳаракатга келтириладиган rp реохорд сирпанғичини автоматик равишда силжитиш йўли билан ҳосил қилинади. шу билан бирга двигатель асбоб стрелкасини ҳам силжитади. асбобнинг шкаласи нисбий намлик процентларида даражаланган. психрометрик усулнинг афзалликлари …
4 / 11
усули ёки газларнинг намлигини конденсацион усул бўйича ўлчаш қуйидаги боғланишга асосланган: (13.4) бу ерда pτ – шудринг нуқтасининг τ температурасида буғнинг эластиклиги, па; pt – тўйинган буғнинг t температурадаги эластиклиги, па. шундай қилиб, шудринг нуқтасини ва текширилаётган газнинг t температурасини билсак, унинг нисбий намлигини аниқлаш мумкин. шудринг нуқтаси усули катта қулайликка эга, чунки у намликни газнинг исталган босими шароитида ўлчашга имкон беради (10...15 мпа ва ундан ортиқ). бу усул бўйича намликни ўлчаш температурани ўлчашдан иборат. шу усул бўйича ўлчаш асбобининг тузилиши 13.2- расмда кўрсатилган. текширилаётган газ ёки ҳаво канал 1 орқали труба 4 дан келадиган совуқ ҳаво билан совитиладиган кўзгу 2 гача келади. сезгир элемент кўзгуча сиртига кичик инерцияли термопара 3 ўрнатилган, унга милливольтметр 6 уланган. кўзгучада шудринг пайдо бўлиш пайти фотореле схемаси бўйича уланган фотоэлемент 8 ёрдамида қайд қилинади ва шу пайтда контактлар 7 туташиб, милливольтметр уланади ҳамда кўзгуча температурасини ўлчайди. айни бир вақтда ҳаво иситгич 5 нинг электр …
5 / 11
. электролитик гигрометрларда ўлчаш ўзгарткичида электролитли намга сезгир элемент бўлади. газнинг намлиги ўзгарганда бу элементдаги нам миқдори ўзгаради, натижада электролитнинг концентрацияси ҳамда тегишлича унинг қаршилиги ёки электр ўтказувчанлиги ўзгаради. электролит сифатида, кўпинча, литий хлорид ишлатилади. электролитик гигрометрларнинг ўлчаш схемалари кўприкли ўлчаш схемаларининг турли вариантларидан иборат бўлади. электролитик гигрометрларнинг камчилигига уларнинг даражаланиш характеристикаларининг нотурғунлигини, шунингдек, уларнинг кўрсатишига температуранинг ва эритма концентрациясининг таъсири ни киритиш мумкин. қиздиришли электролитик ўзгарткичлар тузилиши жиҳатидан электролитик ўзгарткичларга яқин. бироқ ишлаш принципи бўйича фарқ қилади. газ намлиги ўзгариши натижасида ўзгарткич электр ўтказувчанлиги ўзгариб, унинг температураси ҳам ўзгаради. агар газнинг намлиги ортса, ўзгарткичнинг электр ўтказувчанлиги ҳам ортиб, токнинг кўпайишига, ўзгарткич температурасининг кўтарилишига ва ўзгарткичдан намнинг буғланишига олиб келади. бу эса ўз навбатида электр ўтказувчанликнинг, токнинг ва ўзгарткич температурасининг камайишига олиб келади. шундай қилиб, анализ қилинаётган газдаги сув буғларининг парциал босимлари билан электролитнинг тўйинган эритмаси устидаги парциал босимларнинг мувозанат ҳолатига мос келадиган режим автоматик тарзда саклаб турилади. бу мувозанат …

Want to read more?

Download all 11 pages for free via Telegram.

Download full file

About "gazlarning namligini o‘lchash usullari va asboblari"

6-маъруза моддаларнинг намлигини ўлчаш мавзу: газларнинг намлигини ўлчаш усуллари ва асбоблари режа: 1.асосий маълумотлар. 2. газларнинг намлигини ўлчаш усулларининг таснифи. 3. газларни намлигини ўлчаш. асосий маълумотлар. газлар, қаттиқ жисмлар ва суюқ муҳитларнинг намлиги кимё, озиқ-овқат, металлургия, тўқимачилик саноатида ва бошқа саноат тармоқларидагн ҳамда қурилишдаги кўпгина технологик жараёнларнинг муҳим кўрсаткичларидан ҳисобланади. ҳар қандай жисмда намликнинг мавжудлиги унинг абсолют ҳамда нисбий намлиги билан характерланади. газнинг абсолют намлиги дейилганда нормал шароитларда 1,0 м3 газ аралашмасидаги сув буғи массаси тушунилади. абсолют намликиинг бирликлари г/м3 ёки кг/м3. нисбий намлик дейилганда 1,0 м3 аралашмадаги сув буғи массаси (ҳажми)нинг шу температурадаги 1,0 м3 а...

This file contains 11 pages in DOCX format (202.7 KB). To download "gazlarning namligini o‘lchash usullari va asboblari", click the Telegram button on the left.

Tags: gazlarning namligini o‘lchash u… DOCX 11 pages Free download Telegram