калий хлорид технологиясида ёрдамчи жараёнлар

DOC 3.1 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1407901867_58704.doc ( ) ú û ù ê ë é × × × × - ÷ ÷ ø ö ç ç è æ × + × = m ср н э н a w d k d l c b tg d n l g g j b t 860 а g v в б = в g ( ) j - × = 1 13 , 1 w v d c б 2 0 785 , 0 d v f v l б б × = = . . 785 , 0 г ур c w v d × = калий хлорид технологиясида ёрдамчи жараёнлар режа: 1.қуритиш жараёнини ташкил этиш усуллари. 2.калий хлоридни қуритиш 3.дкуз қуритиш бўлимининг технологик схемаси. 4.қуритиш бўлимидаги асосий жихозлар сильвинит маъданларини бойитишдаги ёрдамчи жараёнлар қуритиш ва совититш қаттик ва пастасимон материалларни сувсизлантириш йўли билан уларга зарур хоссалар бериш, транспорт воситаларида узатиш ва узоқ муддат давомида сақлаш …
2
лик) нинг материал ичида ҳаракати ва материал юзасидан атроф муҳитга узатилишидир. шундай қилиб, қуритиш бу иссиқлик ва масса алмашиниш жараёнларининг бир-бири билан узвий боғланган мажмуасидир. қаттиқ, нам материалга иссиқлик таъсир этиш усулига қараб қуритиш қуйидаги турларга бўлинади: 1) конвектив қуритиш - бунда нам материал билан қуритувчи элткич бевосита ўзаро таъсирда бўлади. одатда, қуритувчи элткич сифатида қиздирилган ҳаво ёки тутун газлари ишлатилади; 2) контактли қуритиш - иссиқлик ташувчи элткич ва нам материал орасида ажратувчи девор бўлади. материалга иссиқлик шу девор орқали изатилади; 3) радиацион қуритиш - нам материалга иссиқлик инфрақизил нурлар орқали узатилади; 4) диэлектрик қуритиш - нам материал юқори частотали ток майдонида узатилади; 5) сублимацион қуритиш - нам материал музлаган ҳолатда, юқори вакуум остида қуритилади. шуни алоҳида таъкидлаш керакки, исталган қуритиш усулида қуритилаётган нам материал кўпчилик ҳолларда иссиқ ҳаво билан ўзаро таъсирда бўлади. конвектив қуритиш саноат технологияларида жуда кўп ишлатилади. ушбу жараённи амалга ошириш учун нам материалга иссиқ ҳаво таъсирининг …
3
билан қуритиш. ҳавони кўп марта оралиқ иситиш йўли билан қуритиш схемаси 8.104-расмда келтирилган. одатда, бу усулда ҳавонинг юқори tв ва қуйи tн температуралари қабул қилинади. даставвал ҳаво tв температурагача қиздирилади ва ундан сўнг нам материал билан ўзаро таъсирда бўлиб, tн температурагача совийди. кейин, калориферда ҳаво яна tв температурагача қиздирилади ва яна материал билан ўзаро таъсирда бўлиб tн температурагача совийди ва ҳ. бу ҳолда ҳавонинг охирги температураси в нуқта орқали аниқланади. қуритишнинг бу усулида нам материални нисбатан паст температурали иссиқ ҳаво ёрдамида қуритиш имкони бор. 8.104б-расмдаги пунктир чизиқлардан кўриниб турибдики, агар иссиқлик элткич камералар оралиғида қўшимча қиздирилмаганда, ҳавони t1 температура (с нуқта) гача қиздириш зарур бўлар эди. бу усулда юқори температураларга чидамли материаллар қуритилади. ишлатилган ҳавони қисман рециркуляция қилиш йўли билан қуритиш схемаси 2-расмда кўрсатилган. диаграммада а нуқтани ифодаловчи параметрли иссиқ ҳаво, ишлатиб бўлинган ҳаво (ас ва вс чизиқлар) билан аралашади ва калориферда tс температурагача қиздирилади. ундан кейин, қиздирилган ҳаво нам …
4
ди (ав кесма). натижада унинг нисбий намлиги пасаяди ва қуритиш қобилияти ортади. ундан кейин, газ ва материал ўзаро таъсирда бўлади (вс кесма) ва намлик билан тўйинади. сўнг эса, намланган газ шудринг нуқтасигача (сд кесма) совутилади. лекин, намланган газ таркибидаги бир қисм намлик конденсацияланади (де кесма). кейин эса, газ қиздирилади ва яна қуриткичга йўналтирилади. бу қуритиш усули ҳавонинг паст температураси, юқори бошланғич нам сақлаш ва нисбий намликлари билан характерланади. ундан ташқари, қуриткичда газ тезлиги ҳам жуда катта. газ тезлигининг юқори бўлиши масса бериш коэффициенти ва биринчи даврда қуритиш тезлигининг ортишига олиб келади. юқорида қайд этилган қуритиш усуллари керакли миқдордаги иссиқликни узатиш ва майин қуритиш режимларини таъминлайди. шуни алоҳида таъкидлаш керакки, у ёки бу қуритиш усули жараённи тезлаштириши ёки секинлаштириши, уни ўтказиш шароитига таъсир этиши мумкин. лекин, иссиқлик сарфига салмоқли таъсир этмайди, чунки у қуритувчи газнинг бошланғич ва охирги параметрлари билан аниқланади. 2.калий хлоридни қуритиш cтандарт талабларига биноан, исталган хажмдаги kcl намлиги …
5
онцентратни қуритиш бўлимини типик схемаси келтирилган. ҳамма турдаги қуриткичлар учун ёқилғини ёқиш, тутун газларни тозалаш системалари бир хил. йирик фракцияли нам флотоконцетрат бункер 10 дан лентали узаткич 9 ёрдамида юклаш мосламаси 8 га берилади. ушбу мосламанинг парракли ўқи 4 с-1 частота билан айланади ва материални мавҳум қайнаш қатламига бир текисда сочиб беради. худди шундай мослама кcl кристалларни труба-қуриткичга юклайди. намлиги 0,5% дан паст бўлган материал тўкиш мосламаси 12 ёрдамида совуткич 13 га узатилади. қуриткичдан чиқаётган қуритилган материал температураси 1400с бўлади. иссиқликдан унумли фойдаланиш ва материал температурасини совиткичга узатишдан аввал унга нам флотоконцентрат қўшилади. намлиги 1% ва температураси 40…600с ли совуткичдан чиққан кcl тайёр маҳсулот омбориги узатилади. қуриткич учун иссиқлик, элткич ўтхона 3 да ёқилғини ёқдириб олинади. мазутни ёқиш учун ва тутин газларининг температурасини 600…9000с гача тушириш учун вентилятор 1 ёрдамида ҳаво ҳайдалади. ундан ташқари, вентилятор узатаётган ҳавонинг бир қисми тақсимловчи тешикли панжара 7 ва қуритилган тайёр маҳсулотни совуткич 13 да …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "калий хлорид технологиясида ёрдамчи жараёнлар"

1407901867_58704.doc ( ) ú û ù ê ë é × × × × - ÷ ÷ ø ö ç ç è æ × + × = m ср н э н a w d k d l c b tg d n l g g j b t 860 а g v в б = в g ( ) j - × = 1 13 , 1 w v d c б 2 0 785 , 0 d v f v l б б × = = . . 785 , 0 г ур c w v d × = калий хлорид технологиясида ёрдамчи жараёнлар режа: 1.қуритиш жараёнини ташкил этиш усуллари. 2.калий хлоридни қуритиш 3.дкуз қуритиш бўлимининг технологик схемаси. 4.қуритиш …

DOC format, 3.1 MB. To download "калий хлорид технологиясида ёрдамчи жараёнлар", click the Telegram button on the left.