қуритиш ускуналарининг тузилиши уларда фойдаланиладиган иссиқлик ташувчилар

DOC 70,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1526623166_71630.doc қуритиш ускуналарининг тузилиши уларда фойдаланиладиган иссиқлик ташувчилар режа: 1.сунъий қуритиш ускуналари: сунъий қуритгичлар, электр энергияси, ёқилғи ва бошқа ресурслар воситасида ишловчи қуритгичлар.уларнинг ишлаш принципи. 2.қуритишда ресурс тежамкор иссиқлик ташувчилардан фойдаланишга асосланган замонавий қуритгичлар. 3.уларнинг ишлаш принципи ва самарадорлиги. конвектив усул. мева ва сабзавотларни бу усулда сувсизлантириш кенг тарқалган. қуритиш агенти сифатида асосан иссиқ ҳаводан фойдаланилади. ҳозирги вақтда илгари қўлланилган олов билан қиздириб қуритадиган даврий шкафли, карусельли, каналли қуритгичлар ўрнини, узлуксиз ишлайдиган қурилмалар эгалламоқда. бу қуритгичлар камерадан иборат бўлиб, камера ичида бир-бирига қарама-қарши ҳаракат қиладиган бир хил узунликдаги лентадан ташкил топган кўп қаватли тўрли конвейер жойлашган. мева ва сабзавотларни қуритиш учун керак бўлган ҳавони буғ калориферлари ёрдамида иситиш амалга оширилади, бу калориферлар ҳар бир лентанинг ишчи ва бўш оралиқларига жойлаштирилади. ажралган нам ҳаво эса сурувчи вентилятор ёрдамида чиқариб юборилади. конвейер типидаги буғ қуритгичларидан энг самарадолари ( спк(4г(90, кса(80, кам қувватли ( спк(4г(45, спк(4г(30, спк(4г(15 ва пкс(40, пкс(20, пкс(10. осон шарбат …
2
гент (ҳаво) калориферлардан берилади. ҳаво оқими вентиляторлар ёрдамида қуритиладиган маҳсулотларга нисбатан тўғри ёки қарама-қарши йўналишда ҳаракатга келтирилади. вагонеткалар эса механик чиғирлар ёрдамида ҳаракатланади. туннелли қуритгичларда қуритувчи агент қисман рециркуляция қилади. бундай аппаратлар катта ўлчамли маҳсулотларни қуритиш учун ишлатилади. камчиликлари: қуритиш тезлиги кичик, процесс узоқ вақт давом этади, қуритиш бир меъёрда бормайди, қўл кучидан фойдаланилади. лентали қуритгичлар. бундай қуритгичларда маҳсулот узлуксиз равишда атмосфера босимида қуритилади. қуритиш камераси ичидаги иккита барабан ўртасида узлуксиз лента тортилган. барабанларнинг биттаси электромотор ёрдамида ҳаракатга келади, иккинчиси эса ёрдамчи бўлади. қуритиладиган маҳсулот лентанинг бир учига берилади, қуруқ маҳсулот эса лентанинг иккинчи учидан ажралади. қуритиш жараёни иссиқ ҳаво ёки тутунли газлар ёрдамида олиб борилади. бу типдаги қуритгичлар битта ёки кўп лентали бўлади. саноатда кўп лентали қуритгичлар кенг ишлатилади. кўп лентали қуритиш қурилмаларида қуритувчи агент қуритиладиган маҳсулотга нисбатан перпендикуляр йўналган бўлади. маҳсулот бир лентадан иккинчисига тушаётганда унинг қуритувчи агент билан контакт юзаси кўпаяди. бундай қуритгичларда қуритиш жараёнининг турли вариантларини …
3
ннинг айланиш сони одатда 5-8 мин-1 дан ортмайди. қуритиладиган маҳсулотлар таъминлагич орқали винтли қабул қилувчи насадкага берилади, бу ерда маҳсулот аралаштириш таъсирида бир оз қурийди. сўнгра маҳсулот барабаннинг ички қисмига ўтади. барабаннинг бутун узунлиги бўйича насадкалар жойлаштирилади. насадкалар барабаннинг кесими бўйича маҳсулотларни бир меъёрда тарқатиш ва аралаштиришни таъминлайди. бундай шароитда маҳсулотлар билан қуритувчи агентнинг ўзаро таъсири самарали бўлади. барабан ичида маҳсулотнинг ўта қизиб кетиш даражасини камайтириш учун маҳсулот ва қуритувчи агент (тутунли газлар) бир-бирига нисбатан тўғри йўналишда бўлади, чунки бундай шароитда юқори ҳароратли иссиқ газлар катта намликка эга бўлган маҳсулотлар билан контактлашади. майда заррачаларнинг газлар билан кетиб қолишини камайтириш учун барабандан сўриб олинаётган газларнинг тезлигини вентилятор ёрдамида 2-3 м/c атрофида ушлаб турилади. ишлатилган газлар атмосферага чиқарилишидан олдин майда чанглардан циклонда тозаланади. қуритилган маҳсулот барабандан ташқарига, туширувчи қурилма орқали чиқарилади. қуритилаётган маҳсулот доналарининг ўлчамлари ва хоссаларига кўра қурилмаларда ҳар хил насадкалардан фойдаланилади. катта бўлакли ва қовушиб қолиш хусусиятига эга бўлган маҳсулотларни …
4
қат технологиясида мавҳум қайнаш қатламли қуритгичлар сочилувчан донасимон маҳсулотлардан ташқари, қовушиб қолиш хусусиятига эга бўлган маҳсулотлар, пастасимон моддалар, эритмалар, қотишмалар ва суспензияларни сувсизлантириш учун ишлатилмоқда. узлуксиз ишлайдиган битта камерали қуриткичлар кенг тарқалган. нам материал бункердан таъминлагич орқали қуриткич камерасига берилади. камеранинг пастки қисмида тарқатувчи тўр жойлаштирилган. ҳаво вентилятор орқали аралаштириш камерасига берилади ва бу ерда иссиқ тутунли газлар билан аралашади. қуритувчи агент маълум тезлик билан тўрнинг пастидан берилади. ҳаво оқими таъсирида қаттиқ материал доначалари мавҳум қайнаш ҳолатига келтирилади. қуритилган материал тўрдан бир оз тепада жойлашган штуцер орқали ташқарига чиқарилади ва транспортёрга тушади. ишлатилган газлар циклон ва батареяли чанг ушлагичда тозаланади. цилиндрсимон корпусли қуриткичларда баъзан қуритиш жараёни бир меъёрда бормайди, чунки қатламда интенсив аралаштириш мавжуд бўлганлиги сабабли айрим заррачаларнинг қурилмада бўлиш вақти ўртача қийматдан анча фарқ қилади. шу сабабли ўзгарувчан кесимли (масалан, конуссимон) қуриткичлардан фойдаланилади. бундай конуссимон қурилманинг пастки қисмида газнинг ҳаракатланиш тезлиги энг катта заррачанинг чўкиш тезлигидан катта, тепа қисмида …
5
авом этганлиги сабабли жараён паст ҳароратларда олиб борилади, натижада сифатли кукунсимон маҳсулот олинади. агар ҳўл маҳсулот олдин қиздириб олинса, совуқ ҳолдаги қуритувчи агентдан ҳам фойдаланилса бўлади. маҳсулотни сочиш учун механик ва пневматик форсункалар ҳамда марказдан қочма дисклар (айланишлар сони минутига 4000-20000 ) ишлатилади. сочиб берувчи қуритгичда ҳўл маҳсулотлар қуритиш камерасига форсунка ёрдамида сочиб берилади. қуритувчи агент вентилятор ёрдамида калорифер орқали қурилмага берилади, у камера ичида маҳсулот билан параллел ҳаракат қилади. қуриган маҳсулотнинг майда заррачалари камеранинг пастки қисмига чўкади ва шнек ёрдамида керакли жойга юборилади. ишлатиладиган қуритувчи агент циклон ва енгли фильтрда майда чанг заррачаларидан тозаланади, сўнг атмосферага чиқариб юборилади. сочиб берувчи қуритгичлар юқорида айтиб ўтилган афзалликлардан ташқари бир қатор камчиликларга ҳам эга: 1) ҳўл маҳсулотнинг қурилма деворларига ёпишиб қолмаслиги учун камеранингдиаметри анча катта бўлади; 2) камерада солиштирма буғланиш қиймати жуда кичик (1 м3 камерадан соатига 10-25 кг сув ажралади); 3) ҳаво оқимининг тезлиги нисбатан кичик (0,2-0,4 м/с ) агар ҳаво …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"қуритиш ускуналарининг тузилиши уларда фойдаланиладиган иссиқлик ташувчилар" haqida

1526623166_71630.doc қуритиш ускуналарининг тузилиши уларда фойдаланиладиган иссиқлик ташувчилар режа: 1.сунъий қуритиш ускуналари: сунъий қуритгичлар, электр энергияси, ёқилғи ва бошқа ресурслар воситасида ишловчи қуритгичлар.уларнинг ишлаш принципи. 2.қуритишда ресурс тежамкор иссиқлик ташувчилардан фойдаланишга асосланган замонавий қуритгичлар. 3.уларнинг ишлаш принципи ва самарадорлиги. конвектив усул. мева ва сабзавотларни бу усулда сувсизлантириш кенг тарқалган. қуритиш агенти сифатида асосан иссиқ ҳаводан фойдаланилади. ҳозирги вақтда илгари қўлланилган олов билан қиздириб қуритадиган даврий шкафли, карусельли, каналли қуритгичлар ўрнини, узлуксиз ишлайдиган қурилмалар эгалламоқда. бу қуритгичлар камерадан иборат бўлиб, камера ичида бир-бирига қарама-қарши ҳаракат қиладиган бир хил ...

DOC format, 70,5 KB. "қуритиш ускуналарининг тузилиши уларда фойдаланиладиган иссиқлик ташувчилар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.