suniy g’ovak to’ldiruvchilar: keramzit va keramzit qumi ishlab chiqarish texnologiyasi

DOCX 21 sahifa 368,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 21
23-мавзу: suniy g’оvаk to’ldiruvchilаr: kеrаmzit vа kеrаmzit qumi ishlаb chiqаrish tехnоlоgiyasi. режа: 1. ишлаб чиқариш технологияси. 2. унга қўйиладиган техник талаблар. 3. биржинслилиги ва бойитиш ишлари. 4. керамзитни қўллаш сохаси. республикамизда табиий ғовак тўлдирувчилар заҳираси чегараланганлиги сабабли сунъий ғовак тўлдирувчилар олишга эҳтиёж сезилади. шу сабабли ўзбекистоннинг турли районларида сунъий ғовак тўлдирувчилар (керамзит, аглопорит ва бошқа) ишлаб чиқарувчи корхоналар қурилган. сунъий ғовак тўлдирувчиларни ишлаб чиқариш корхоналари хомашё (маҳаллий хомашёдан фойдаланиш) бор жойларда ва унга талаб бўлган районларда қурилади. сунъий ғовак тўлдирувчиларнинг таннархи табиий тўлдирувчиларга нисбатан юқори, лекин четдан келтириладиган тўлдирувчиларга нисбатан арзонроқдир. сунъий ғовак тўлдирувчиларнинг юқори сифати ва самарадорлиги сабабли бетонлар олишда кенг қўлланилади. иссиқликни изоляция қилувчи деворбоп панеллар, монолит деворлар ва ҳар хил юк кўтарувчи конструкциялар тайёрлашда енгил ғовак тўлди- рувчиларни ишлатиб самарали енгил бетонлар олиш имконини беради. оғир тўлдирувчиларни енгил тўлдирувчиларга алмаштириш натижасида бетоннинг хусусиятларини керакли даражада ўзгартириш, зичлигини камайтириш, иссиқлик ўтказувчанлиги ва бошқаларни яхшилаш мумкин. шунингдек айрим ғовак …
2 / 21
ларининг органик моддалар билан бирикишидан кейинги қайтарилиш реакцияси бўлиб, бирикмаларнинг оксидланиши, гидрослюда ва бошқа сувли бирикмаларни дегидротацияси, карбонатларнинг диссоциациясига боғлиқ. гилнинг пиропластик ҳолатга ўтиши, гилда юқори ҳароратда суюқ фазанинг (эритма) ҳосил бўлишидир. натижада гил юмшаяди, пластик деформация қобилияти юзага келади, ажралаётган газлар асосида кўпчийди ва натижада газ ўтказмайдиган материалга айланади. керамзит ишлаб чиқаришда хомашё сифатида чўкинди жинсларга кирувчи гил жинслар ишлатилади. хомашё материал сифатида метаморфик тоғ жинсларига мансуб тошсимон гилли жинслар - гил сланслари ва аргиллитлар ишлатилади. гил жинслар мураккаб минералогик таркиб билан фарқланади ва уларда гил минераллар (каолинит, монтмориллонит, гидрослюдалар) дан ташқари кварц, дала шпати, карбонатлар, темир, органик қўшимчалардан иборат бўлади. гил минераллари гил моддаларидан иборат бўлади. гил деб, таркибида 30% дан кўп гил моддалар бўлган гил жинсларга айтилади. керамзит ишлаб чиқариш учун монтмориллонит ва гидрослюдали гиллар ишлатилади, уларнинг таркибида 30% гача кварц мавжуд бўлади. гилнинг умумий таркибида si02-70% гача, al2o3-12% гача ( баъзида20% гача), fe2o3+ feo- 10% гача, …
3 / 21
4 бўлса яхши) керак. гил хомашёсига қўйиладиган иккинчи талаб, бу унинг осон эрувчанлигидир, яъни хомашёни куйдириш 1250 0с дан ошмаслиги керак, акс ҳолда гил таркибидаги газлар эркин чиқиб кетади ва натижада хом гил грануласи кўпчимайди. гил хомашёсига қўйиладиган учинчи талаб, бу керакли кўпчиш интервали ҳисобланади. бу пишириш ҳарорати чегараси билан, кўпчиш бошланиши ҳарорати орасидаги фарқ ҳисобланади. кўпчиш ҳарорати деб, зичлиги 0,95 г/ га тенг керамзит гранулаларининг ҳосил бўлиш ҳароратига айтилади. пишириш ҳарорати чегараси эса керамзит грануласи юзасининг эриган суюқ қатлам билан қопланиши ҳарорати тушунилади. керамзит шағалини ишлаб чиқаришда ҳароратнинг кескин кўтарилиб кетишига йўл қўймаслик керак, акс ҳолда гранулалар юзаси эриб бир-бири билан елимланиб қолади. бу эса керамзит шағалининг чиқишини камайтиради ва баъзан печни ишдан чиқаради. керамзит шағалини ишлаб чиқаришда ҳароратни белгиланган оптимал даражадан пасайиб кетишига йўл қўймаслик керак, акс ҳолда кўпчиш коэффициенти камаяди ва махсулот кам ишлаб чиқарилади. ишлаб чиқаришда хомашёнинг кўпчиш интервали 50 0с дан кам бўлмаслиги керак. бу …
4 / 21
ларга ажратиш ёки зичлиги бўйича тақсимлаш; · ғовак тўлдирувчи (керамзит шағали)ни омборларга жойлаш. гил хомашёсини қазиб олишда бир чўмичли ва кўп чўмичли эксқаваторлар ишлатилади. юмшоқ гилли жинслар кондан мавсумий қазиб олинади, тошсимон гилли жинслар эса йил бўйи қазиб олинади. гил хомашёси гил сақлагичларда ёки махсус конусларда сақланади. хомашёни қайта ишлаш усули хомашёнинг хусусиятларидан келиб чиқилади, ғовак тўлдирувчиларнинг сифати эса термик ишлов бериш режимига боғлик. керамзит шағали ишлаб чиқаришнинг тўртта асосий технологияси мавжуд: қуруқ, пластик, порошок-пластик ва хўл(шликер). қуруқ усул-тошсимон гилсимон хомашёлар (зич қуруқ гилсимон жинслар, гилсимон сланцлар) бўлганда қўлланилади. бу усул жуда оддий бўлиб, хомашё маҳсулот майдаланади ва айланма печга куйдириш учун юборилади. дастлаб жуда майда доналар элаб олинади ва ўта йирик бўлаклар эса қўшимча майдаланади. бу усул агар хомашё бир жинсли бўлса, хавфли қўшимчалар бўлмаса ва юқори кўпчиш коэффициентига эга бўлсагина ўзини оқлайди. хом доналарнинг намлиги 9% дан ошмаслиги керак. керамзит олишнинг кенг тарқалган усули бу пластик усулидир. юмшоқ …
5 / 21
и ишлов беришда намлиги 18-28% ни ташкил этади. намлиги 20% бўлган гранулалар тўғри айланма печга юборилиши мумкин ёки айланма печдан чиқадиган иссиқ газларни қабул қилувчи иссиқлик алмашуви агрегатларда ва қуритиш барабанида дастлабки қуритилади. печнинг ишлаб чиқариш маҳсулдорлиги гранулаларни олдиндан қуритиш натижасида ошади. пластик усулда керамзит ишлаб чиқариш қуруқ усулга нисбатан кўпрок сармояни ва энергия сарфини талаб этади. бироқ гилли хомашёнинг табиий структурасининг бузилиши, гомогенизацияси ва қўшимчалар киритилиши унинг кўпчиш коэффициентини ошишига олиб келади. керамзит ишлаб чиқаришнинг порошок (кукун) -пластик усули юқорида келтирилган пластик усулидан фарқи шундаки, гил хомашёдан тўйиб кукун олинади, сўнгра сув қўшиб пластик гилли массадан гранулалар ишлаб чиқарилади. гилни тўйиш қўшимча маблағни талаб этади. бундан ташқари агар хомашё етарлича қуруқ бўлмаса, у ҳолда уни туйишдан олдин қуритилади. қўйидаги бир нечта ҳолатларда хомашё тайёрлашнинг бу усули ўзини оқлайди: агар хомашё таркиби бўйича бир жинсли бўлмаса, у ҳолда уни кукун ҳолатида аралаштириш ва сўндириш осон кечади; агар қўшимча киритиладиган бўлса, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 21 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"suniy g’ovak to’ldiruvchilar: keramzit va keramzit qumi ishlab chiqarish texnologiyasi" haqida

23-мавзу: suniy g’оvаk to’ldiruvchilаr: kеrаmzit vа kеrаmzit qumi ishlаb chiqаrish tехnоlоgiyasi. режа: 1. ишлаб чиқариш технологияси. 2. унга қўйиладиган техник талаблар. 3. биржинслилиги ва бойитиш ишлари. 4. керамзитни қўллаш сохаси. республикамизда табиий ғовак тўлдирувчилар заҳираси чегараланганлиги сабабли сунъий ғовак тўлдирувчилар олишга эҳтиёж сезилади. шу сабабли ўзбекистоннинг турли районларида сунъий ғовак тўлдирувчилар (керамзит, аглопорит ва бошқа) ишлаб чиқарувчи корхоналар қурилган. сунъий ғовак тўлдирувчиларни ишлаб чиқариш корхоналари хомашё (маҳаллий хомашёдан фойдаланиш) бор жойларда ва унга талаб бўлган районларда қурилади. сунъий ғовак тўлдирувчиларнинг таннархи табиий тўлдирувчиларга нисбатан юқори, лекин четдан келтириладиган тўлдирувчиларга нисбатан арзонроқдир. су...

Bu fayl DOCX formatida 21 sahifadan iborat (368,9 KB). "suniy g’ovak to’ldiruvchilar: keramzit va keramzit qumi ishlab chiqarish texnologiyasi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: suniy g’ovak to’ldiruvchilar: k… DOCX 21 sahifa Bepul yuklash Telegram