kasalxona honalar havosi mikroiqlim korsatkichlarini tekshirish va baholash usullari

PPTX 43 sahifa 2,4 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 43
слайд 1 ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги бухоро давлат тиббиёт институти умумий гигиена кафедраси касалхона хоналар ҳавоси микроиқлим кўрсаткичларини текшириш ва баҳолаш усуллари ўқув машғулоти мақсади: талабаларда инсон организми учун микроиқлим ва унинг айрим кўрсаткичларининг ахамиятига доир тушунчаларни шакллантириш -талабаларга хоналар микроиқлими кўрсаткичларини ўлчаш ва бахолаш усулларини ўргатиш педагогик вазифалар: -ҳаво ҳарорати ва намлиги гигиеник аҳамияти билан таништириш -соғлом ва бемор организми ҳолатига ҳавонинг харакати, барометрик босим, намлиги, ҳарорати кўрсаткичларининг мумкин бўлган таъсири хақида маълумот бериш - микроиқлим кўрсаткичларини аниқлаш усулларга ўргатиш: ўқув фаолияти натижалари: талаба билиши керак: - хонадаги харорат тартибини ўлчаб бахолаш; -хонада нисбий намликни аниқлаш ва баҳолаш; -ҳавонинг ҳаракат тезлигини аниқлаш ва баҳолаш; -гигиеник нуқтаи назардан ҳаво ҳаракати йўналишини аниқлаш ва баҳолаш; талаба бажара олиши лозим: -ўқув хона мисолида мутлоқ ва нисбий намликни аниқлаш ва ҳисоблаш; -барометрик босимни ўлчаш ва баҳолаш. таълим усуллари маъруза, амалий иш усули, китоб билан ишлаш, суҳбат, таълимий ўйин, графикли органайзер. мавзуни асослаш …
2 / 43
арда фойдаланилади. назарий қисм машғулот мазмуни физиологик ва санитар аҳамияти нуқтаи назарда ҳавонинг асосий физикавий кўрсаткичлари қуйидагилар ҳисобланади: ҳарорати, намлиги, ҳавонинг ҳаракат тезлиги ва йўналиши, атмосфера босими, ҳавонинг элетрланиш ҳолати. ҳавонинг ҳарорати намлиги ва ҳаракати тезлиги берк хоналарда бошқарса бўладиган омиллар ҳисобланади; бу омилларнинг берк хоналардаги йиғиндиси шу хонанинг микроиқлимини таърифлайди. касалхона хоналари микроиқлимининг гигиеник меёрлари санқ в м 0292-11 «даволаш профилактика муассасаларини лойихалаш, қуриш ва ундан фойдаланишнинг санитар меёрлари ва қоидалари» келтирилган. бу хужжатда курсатлишича талаб этиладиган харорат параметрлари хоналарнинг вазифаларига муоффиқ узгариши мумкинлиги, хавонинг нисбий намлигини оптимал қиймати 40-60 %, харакати тезлиги эса-0,12-0,03 м/секундни ташкил этиши керак. атмосфера босимининг гигиеник аҳамияти қуйидагилардан иборат: шамолнинг кучи ва йўналиши босимнинг ўзгариши билан бевосита боғлиқ. атмосфера хавосидаги турли ёғингарчиликлар миқдори. ҳаво ҳароратини ўзгариб туриши. гигиеник текширувлар, нисбий намликни текшириб бахолашда фойдаланилади. атмосфера босими нормал деб - 1 атм.да 00 с ҳароратда денгиз сатҳида 760 мм.симоб устуни яъни 1013 гп (гектопаскал) га …
3 / 43
удуддаги ҳаво ҳарорати, намлиги ва харакат тезлигининг ҳолати физиологик аҳамияти: иссиқликни бошқарилишига таъсири (физикавий, биокимёвий) мнс, ютс, нафас органлари ва организмнинг бошқа орган ва системаларини функционал ҳолатини ўзгариши гигиеник аҳамияти ҳавонинг тозалигига таъсири (ҳавонинг харакат тезлиги) гигиеник меъёрлари ҳарорат: индифферент-18-250с, комфорт зонаси -20-220с намлик – 40-60%, харакат тезлиги – 0,1- 0,3 м\сек микроиқлим кўрсаткичларининг организмга таъсири ҳарорат кўтарилганда бошқа параметрлар ўзгармаганда иссиқликнинг узатилиши тернинг буғланиши орқали ошади, конвекция, кондукция, нурланиш орқали нисбатан камаяди ҳавонинг ҳаракат тезлиги ошганда тернинг буғланиши, конвекция ҳавонинг намлиги камайганда тер буғланиши ошади микроиклим курсаткичларининг организмга таъсири юкори ҳарорат юкори нисбий намликда (90%дан ортик) иссиқликнинг узатилиши тер ажралади, лекин буғланмайди, организм кизишига олиб келади ҳавонинг ҳарорати юкори булса, нисбий намлик паст ёки уртача булганда тернинг буғланиши, конвекция ҳавонинг намлиги камайганда (20%дан камайса) юкори нафас йуллари шиллик каватлари куриб, ёрилишлар яллигланиш жараёнлари кузатилади амалий қисм хона ҳавосининг микроиқлим кўсаткичларини ўлчаш ва баҳолаш хона хавоси микроиқлим кўрсаткичи ларини аниқлаш …
4 / 43
, болалар хоналарида 0 0,8-1м баландликда аниқланади; улчашлар хонанинг диоганали буйича уч нуқтада улчанинб, сунгра уртача харорат хисобланади. вертикал вертикал йўналишдаги харорат градиенти полдан 10 ва 110см баландликда улчаниб, вертикал буйича градиенти таърифлайди ва унинг қиймати 2,5°с ошмаслиги керак. ҳаво ҳароратини текшириш тартиби ҳаракат алгоритми: 1. хона ҳавоси ҳароратининг ўртача кўрсаткичларини ўлчаш -3-4 дақиқа давомида 1,5 метр баландликда 3 тадан кам бўлмаган нуқталарда (болалар муассасаларида-0,8 метр баландликда) ўлчаш ишларини олиб бориш -барча ўлчов натижалари бўйича ўртача катталикни ҳисоблаш 2. вертикал йўналиш бўйича фарқ (градиент) ни ўлчаш -0,1 ва 1.1 метр баландликда ўлчашларни ўтказиш -ўлчанган қийматлар орасидаги фарқни топиш 3. горизонтал йўналиш бўйича фарқ (градиент) ни ўлчаш -ташқи ва ички девордан 1 метр узоқликда ҳаво ҳароратини ўлчаш -ўлчанган катталиклар орасидаги фарқни топиш ҳаво ҳарорати эслаб қолинг!!! (айрим хоналардаги ҳарорат меъёрлари: катталар учун палаталарда - 20 градус, болалар палаталарда -22, туғруқ залларда – 25, операция, боғлов ва муолажа хоналарида - 22 град.) …
5 / 43
тача қиймати; ҳавонинг катта харакати тезлигини аниқлаш мосламалари: косачали ва қанотчали анемометрлар ҳавонинг катта харакати тезлигини аниқлаш: 1. асбобнинг шкаласидаги кўрсаткични ёзиб олиш 2. асбобнинг косачалари ёки қанотча-ларини харакатланиши учун имконият яратиш, белгиланган жойга ўрнатиш 3. асбоб ричагини ишчи холатига ўтказиш ва 3 дақиқага қўйиш (t,сек) 4. шкаладаги кўрсаткичларни ёзиб олиш ва асбобни ўчириш 5. асбобни кейинги ва олдинги кўрсаткичлари орасидаги фарқни топиш (а) 6. айланишлар сонини секундларда ҳисоблаш (в): в = а : t 7. топилган секундлардаги айланишлар сонига боғлиқ ҳолда график бўйича ҳавонинг харакат тезлиги (м/с) топилади ҳавонинг кичик харакати тезлигини аниқлаш мосламалари: ҳавонинг кичик харакати тезлигини аниқлаш: 1. спирт юқориги резервуарнинг ўртасига кўтарилгунча, катотермометрнинг шарсимон резервуарини қайноқ сувда ушлаб туриш 2. асбобни сувдан олиб, қуруқ қилиб артиб, текширув жойидаги штативга осиб қўйиш 3. спиртни 38 дан 35 град с тушиш вақтини белгилаш (сек),t 4. ҳавонинг совиш тезлигини ҳисоблаш: v = f: t 5. ҳавонинг совиш тезлиги бўйича …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 43 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"kasalxona honalar havosi mikroiqlim korsatkichlarini tekshirish va baholash usullari" haqida

слайд 1 ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги бухоро давлат тиббиёт институти умумий гигиена кафедраси касалхона хоналар ҳавоси микроиқлим кўрсаткичларини текшириш ва баҳолаш усуллари ўқув машғулоти мақсади: талабаларда инсон организми учун микроиқлим ва унинг айрим кўрсаткичларининг ахамиятига доир тушунчаларни шакллантириш -талабаларга хоналар микроиқлими кўрсаткичларини ўлчаш ва бахолаш усулларини ўргатиш педагогик вазифалар: -ҳаво ҳарорати ва намлиги гигиеник аҳамияти билан таништириш -соғлом ва бемор организми ҳолатига ҳавонинг харакати, барометрик босим, намлиги, ҳарорати кўрсаткичларининг мумкин бўлган таъсири хақида маълумот бериш - микроиқлим кўрсаткичларини аниқлаш усулларга ўргатиш: ўқув фаолияти натижалари: талаба билиши керак: - хонадаги харорат тартибини ўлчаб бах...

Bu fayl PPTX formatida 43 sahifadan iborat (2,4 MB). "kasalxona honalar havosi mikroiqlim korsatkichlarini tekshirish va baholash usullari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: kasalxona honalar havosi mikroi… PPTX 43 sahifa Bepul yuklash Telegram