санъатнинг маънавият тизимидаги ўрни

DOC 221.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1495529890_68283.doc санъатнинг маънавият тизимидаги ўрни режа: 1. санъатнинг асосий хусусиятлари, тамойиллари ва вазифалари. 2. санъатнинг маънавий ҳодиса сифатидаги моҳияти. 3. санъатнинг бошқа маънавий ҳодисалардан фарқи ва улар билан ўзаро алоқадорлиги. 4. санъат хиллари ва турларининг таснифи. 5. санъат тизими, турлари ва уларда жанр муаммоси. санъатнинг асосий хусусиятлари, тамойиллари ва вазифалари санъат – эстетик фаолиятнинг ўзига хос тури, сеҳрли маънавий кўзгу. сеҳри шундаки, санъат асарини идрок этаётган одам унда ҳам шу асарни яратган инсон дунёсини, ҳам ўз дунёсини қадриятлар призмаси орқали кўради; ўзининг қандайлигини ва қаердалигини, ютуқларини ва нуқсонларини, ақлини ва ҳиссиётларини аниқлаштириб олади. унинг эстетик моҳияти макон ва замондаги воқелик воситасида гўзаллик, улуғворлик, фожеавийлик, кулгилилик, хунуклик, тубанлик в.б. эстетик хусусиятларни инъикос эттириши ҳамда уларни баҳолаши билан белгиланади. санъат қадриятларнинг қадрланишини ва қадрсизланган қадриятларни кўрсатиб беради, бир одам ёки бир неча одам тимсолида одам билан оламнинг яхлит, умумлашган қиёфасини яратади, уларнинг уйғунлигини таъминлайди. у кишини яшашга ўргатади, гўзалликка даъват этади, маънавий …
2
ёт берувчи манба, инсоннинг кенглиги в.ҳ. бадиий асарда у пишқиради, ўйноқлайди, югуради, ҳикоя сўйлаб беради, эртак айтиб беради в.б. сифатлар билан жонланади, одамийлаштирилади. мажозийлик хусусияти, хуллас, санъатнинг яшаш шартларидан бири, у йўқ жойда – санъат ҳам мавжуд эмас. демократик хусусияти. бу хусусият энг аввало эркинлик билан боғлиқ. ижодкор фикр эркинлиги, сўз эркинлиги, ғоя эркинлиги, мавзу эркинлиги, услуб эркинлиги, ранг эркинлиги в.б. ижодий эркинликлар тизимига эга бўлсагина, улардан ўз ўрнида фойдалана олсагина, унинг асарини санъат намунаси деб аташ мумкин. ижокорга, сиёсий-мафкуравий зўравонлик қилиш, уни мажбурлаш, қўрқитиш орқали таъсир кўрсатиш каби ҳодисалар санъат учун ўлим демакдир. шу боис тоталитар тузум шиорларини, коммунистик ёки фашистик партиявийлик ғояларини, доҳийлар ёки фюрерлар шахсига сиғинишни тарғиб қилган кечаги асарларни бугун ўлик деймиз. аслида эса улар аввал-бошданоқ ўлик туғилган эди. фақат ижод эмас, бадиий асарни эстетик идрок этиш жараёни ҳам эркин бўлиши керак, бунда ҳам мажбурийлик, зўравонлик мумкин эмас. зеро, ҳар қандай санъат асари эркин хоҳиш-ихтиёр билан …
3
макон ва замон учун умумий бўлган фазилатлар ёки иллатларни, гўзаллик ёки хунукликни, улуғворлик ёки тубанликни в.б. жиҳатларни муайян бир бадиий қиёфада, тасвирда, ифодада умумлаштириб бериши, яъни умумийликни хусусийликда инъикос эттириш билан белгиланади. бунда ҳар бир хусусийлашган умумийлик ўзининг индивидуал табиатига, феъл-атворига, хатти-ҳаракатига, дунёқарашига, ташқи кўринишига, сўзлашиш одатига, рангига, оҳангига в.б. ўзига хослигига эга бўлиши лозим. айнан индивидуаллаштириш хусусияти санъатдаги ҳар бир бадиий қиёфа, тасвир ё ифодани такрорланмас эстетик ҳодисага айлантириди. ана шундай ҳодисагина ўзининг моҳиятидаги умумлаштиришни идрок этувчига ишончли тарзда етказишга, қатор ҳаётий ҳақиқатлардан ягона бадиий ҳақиқат яратишга қодир бўлади. масалан, абдулла қодирийнинг «ўтган кунлар» романидаги ўзбек ойим ўша даврнинг бешафқат урф-одатларига муккасидан кетган бегойимлар, шаддод оналар учун умумий бўлган хислатларни ўзида умумлаштирган аёл, романда тасвирланган қизлар базми – қиз мажлис эса анъанавий маросимнинг умумлашмаси. лекин айни пайтда улар – ўзбек ойим қиёфаси ҳам, қиз мажлис тасвири ҳам индивидуаллаштирилган, такрорланмас бадиий эстетик ҳодисалардир. романдаги ўзбек ойим бошқа аёлларга, романдаги қиз …
4
қиёфалар воситасида яратилган тарихига айланиб қолади. олайлик, абдулла қодирийнинг «обид кетмон» қиссаси 1934 йилда ёзилган ва ўша пайтда ўзбекистонда энг авжига чиққан колхозлаштириш жараёнини, айни шу жараён давом этаётган пайтнинг ўзида кўрсатиб берган, ниҳоятда замонавий асар ҳисобланган. ҳозирги кунда у тарихга айланган – колхозлаштириш даврининг «майдачуйдаларигача» ўзида акс эттирган, бадиийлаштирилган тарих. санъатнинг тарихийлик хусусияти ана шу икки жиҳатда ўз аксини топади. миллийлик ва умумбашарийлик хусусияти. бу ўринда биз, эътибор қилсангиз, миллийликни умумбашарийлик билан бирга, ажралмаган ҳолда келтиряпмиз. гап шундаки, уларни бошқа барча соҳаларда алоҳида-алоҳида олиб қараш мумкин. фақат санъатда эмас, санъатда улар диалектик яхлитликда намоён бўлади. яъни ҳақиқий миллий қадриятга айланган бадиий асаргина асл умуминсонийликни ва аксинча, ҳақиқий умумбашарий қадриятга айланган асаргина том маънодаги миллийликни ўзида мужассам этади. чунки инсон равнақ топиб, тараққий қилиши учун миллийликдан умуминсонийликка қараб бориши керак, тарихда ҳам доимо шундай бўлиб келган. инсон эса санъатнинг бадиий тадқиқот объекти. шу сабабли миллий маҳдудликни тарғиб этган ёки ҳеч …
5
ундай янгилик муайян санъат асарининг шакл, мазмун, услуб в.б. жиҳатлари билан ўзидан аввалги асарларини такрорламаслигини, ўша асарлар билан ёнма-ён қўйганда, улардан ижобий ўзига хослиги туфайли ажралиб туришини тақозо этади. мисол учун буюк ўзбек драматурги ҳамза ҳакимзода ниёзийнинг «майсаранинг иши» пьссасини сиз бир чеккадан кўчириб, жамиятга тақдим қилганингиз билан ҳеч ким сизни унинг ижодкори деб атамайди. сиз агар бошқача шакл, мазмун, услуб в.ҳ. бадиий воситалар орқали янги «майсаранинг иши» деган пьеса ёзсангиз, у – номланишидан қатъи назар, – сизнинг ижодингиз ҳисобланади, чунки сиз уни такрорламадингиз, балки, ҳалқона таъбир билан айтганда, «ичингиздан чиқариб» ёздингиз. ҳаққонийлик тамойили. у санъат асарида инъикос этаётган инсон хатти-ҳаракатларининг, илғор ғояларнинг, бадиий усулларнинг, бутун ифодавий-тасвирий воситаларнинг бир-бири билан уйғун, мақсадга мувофиқ тарзда берилишини таъминлайди. зеро умумийликни – хусусийликда акс эттириш, макон, замон ва инсон яхлитлигини бадиий қиёфаларга кўчириш санъаткор учун энг мураккаб иш. бунда истеъдод, хаёлот, тасаввур ва маҳорат катта рол ўйнайди. асардаги ҳар бир эпизод, ҳар бир …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "санъатнинг маънавият тизимидаги ўрни"

1495529890_68283.doc санъатнинг маънавият тизимидаги ўрни режа: 1. санъатнинг асосий хусусиятлари, тамойиллари ва вазифалари. 2. санъатнинг маънавий ҳодиса сифатидаги моҳияти. 3. санъатнинг бошқа маънавий ҳодисалардан фарқи ва улар билан ўзаро алоқадорлиги. 4. санъат хиллари ва турларининг таснифи. 5. санъат тизими, турлари ва уларда жанр муаммоси. санъатнинг асосий хусусиятлари, тамойиллари ва вазифалари санъат – эстетик фаолиятнинг ўзига хос тури, сеҳрли маънавий кўзгу. сеҳри шундаки, санъат асарини идрок этаётган одам унда ҳам шу асарни яратган инсон дунёсини, ҳам ўз дунёсини қадриятлар призмаси орқали кўради; ўзининг қандайлигини ва қаердалигини, ютуқларини ва нуқсонларини, ақлини ва ҳиссиётларини аниқлаштириб олади. унинг эстетик моҳияти макон ва замондаги воқелик воситасида гўзаллик,...

DOC format, 221.0 KB. To download "санъатнинг маънавият тизимидаги ўрни", click the Telegram button on the left.