san'atning kelib chiqishi va taraggiyoti

PPT 21 стр. 571,8 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 21
санъатнинг келиб чиқиши ва тараққиёти. санъат турлари ва уларнинг ўзаро алоқадорлиги. бадиий ижод жараёни. бадиий асарни эстетик идрок этиш ва эстетик тарбия. 4-мавзу. санъатнинг келиб чиқиши ва тараққиёти. санъат турлари ва уларнинг ўзаро алоқадорлиги. бадиий ижод жараёни. бадиий асарни эстетик идрок этиш. 1 санъатнинг келиб чиқиши, эстетик моҳияти. санъатда ўйин назарияси. санъатнинг хусусиятлари, тамойиллари ва вазифалари. 2 санъат турлари ва уларнинг ўзаро алоқадорлиги. 3 бадиий ижод жараёни. бадиий асарни эстетик идрок этиш. санъат инсон меҳнати, ақл-идроки, онгу-тафаккури билан яратилган, вужудга келган, ижод қилинган нарсаларнинг бадиий образлар орқали ифода этилишидир ижтимоий ҳаётнинг мураккаб, ранг-баранг муносабатлари билан алоқадор бўлиб, у: меҳнатнинг алоҳида тури эстетик фаолиятнинг ўзига хос тури, сеҳрли маънавий кўзгу ижтимоий ишлаб чиқаришнинг махсус соҳаси ижтимоий онгнинг шакли ўзига хос билим соҳаси ижодий фаолиятнинг бир кўриниши санъатнинг келиб чиқиши инсонни ҳайвонлик даражасидан одамлик поғонасига кўтарган нарса меҳнат, санъат ҳам меҳнатдан, инсоннинг оламни ўзгартиришга бўлган эҳтиёжидан келиб чиққан, санъат фақат ижтимоий ҳодиса …
2 / 21
сўзлар ўйини, ранглар ўйини, товушлар ўйини ва оҳанглар ўйинидан вужудга келган 4 ўйин назариясига кўра ғирромлик, ёлғон ишлатиш мумкин эмас. санъатда ҳам ёлғонга – сохталикка асосланган, бадиий ҳақиқатга айланмаган асар ҳеч қачон ҳақиқий асар бўлмайди 5 ўйин жараёни бир киши иштирокида маънога эга бўлмайди 6 санъат ҳам ё ўқувчига, ё тингловчига, ё томошабинга мўлжалланган бўлади, бу – санъатнинг яшаш шарти 7 ўйин беғаразликни талаб қилади, ғаразли манфаат аралашса ўйин йўққа чиқади 8 санъат ўйиннинг ижтимоийлашган шаклидир санъатнинг хусусиятлари оригиналлик мажозийлик демократик ижтимоийлик индивидуаллаштириш тарихийлик миллийлик ва умумбашарийлик санъатнинг тамойиллари ижодийлик ҳаққонийлик халқчиллик санъатнинг асосий вазифалари: инсонийлаштириш фориғлантириш тарбиявийлик ижтимоий алоқа - коммуникативлик ҳузурбахшлик инсонни билимли, маърифатли қилиш санъат турлари архаик бадиҳагўйлик замонавий фото хаттотлик анъанавий кўргазмали-амалий санъат меъморлик хайкалтарошлик рассомлик санъати мусиқа кино телевидение рақс театр цирк санъат турлари драматургия бадиий адабиёт тури, у аввало, саҳналаштиришга мўлжалланган асарлар бўлиб, уни ҳам адабиёт тури, ҳам театр қисми деб атайдилар. бу тур …
3 / 21
ҳам чиройли ёзилиши билан гўзалликни намоён этади. хаттотлик санъати китобат, яъни китобни ўқувчига гўзал шаклда етказиш билан боғлиқ. шу боис босма тарзда китоб чоп этиш вужудга келгач, хаттотликка эҳтиёж қолмади ва тез орада у санъат сифатида фаолликни йўқотиб, тарихга айланди. анъанавий санъат турлари кўргазмали-амалий санъат - тасвирий санъат турларига яқин бўлиб, у безак нақш билан чамбарчас боғлиқ. нақш нарса-буюмнинг бадиий шаклга айланишидир. меъморлик санъат ва бошқа фаолият соҳалари ўртасидаги чекланганлик йўқ. у икки томолама бўлиб, ҳам моддий, ҳам маънавий маданиятга тааллуқлидир. хайкалтарошлик ҳодисаларнинг нисбий мўътадиллиги ва муайянлигини акс этади. у жонли мавжудотлар, воқеа-ҳодисаларни ҳажм ва кўламли шаклларда акс эттиради. ҳайкалтарошлик асарлари турғун, ўзгармас хусусиятга эга. бошқа санъат турларидан фарқи шундаки, ҳайкалтарошликда нафақат тасвир, балки осойишталикдаги ҳажмли нарса ҳам ифодаланади. рассомлик тизимига мусаввирлик, ҳайкалтарошлик, чизиқли расм (графика) мансуб. тасвирий санъат турларининг бир-биридан фарқ қилиши уларнинг ҳар бири воқелик манзарасини акс эттириши билан белгиланади анъанавий санъат турлари мусиқа ижро этиладиган санъат бўлиб, …
4 / 21
ғри, бевосита, енгил ва самимий мулоқот содир этилади. унинг ички ғоявий-туйғули мазмуни ўйин-кулги ёки кўнгил очиш вазифасидан келиб чиқади. томоша кўрсатиш (эксцентрик), қизиқчилик-масхарабозлик, мураккаб жисмоний машқлар ва жониворларни ўргатиш (дрессировка) бир-бири билан чатишиб кетади. замонавий санъат турлари фотосанъат кўп жиҳатдан кино санъатининг равнақ топишига асос бўлди ва шундан фото махсус санъат турига айланди. асосий хусусияти - ҳужжатлилик бўлиб, у тасвир билан тасвирланаётган нарсанинг аниқ, ҳақиқий ва бевосита айнан акс этишидир. кино энг миқёсли замонавий санъат тури ҳисобланади. кино фан-техника намоён бўлишининг шаклларидан бири. кинода адабиёт асари - киносценарийга, театр - киноактёр санъатига, мусиқа - фильмнинг вазн-оҳангига айланади, мусаввирлик - фильм тасвирий ечимига асос бўлади. театрда сўз энг муҳим ифода воситаси бўлса, кинода сўз ёрдамчи хусусиятга эга. кино учун томошали ҳаракат энг муҳим хусусиятидир. телевидение «журналистикадаги санъат» дейиш мумкин. тўғри, тележурналистика мавжуд ва уни инкор этиш ақлга тўғри келмайди. лекин айни пайтда ана шу реал ҳаёт реал воқеалар ва реал одамлар …
5 / 21
кинони бир дақиқа ҳам тўхтатиб қўйиб бўлмайди. кино воқеликни кенг қамраб олишда театрдан устун. бадиий қиёфа ва унинг таснифи бадиий қиёфа (образ) яратиш қўйидаги тавсифни талаб этади: уни ҳаракатга келтирадиган санъаткор ғоя-режасининг туғилиши уни асар тизимидан ўрин олиши томошабин, ўқувчи, эшитувчи, тингловчи идроки билан боғлиқ жараёнлар тавсифи билан тўлдирилиши санъаткор шахси ва ғоя санъаткор ғоя-режаси ва унинг сифати асарнинг истиқбол тақдирини белгилаб беради. бадиий режа ва бадиий ғоя бадиий режа ўзида воқеликнинг ички ва ташқи, якка ва умумий томонларини сингдирган бўлади. бадиий режанинг вужудга келиши жараёнида тасаввурлар улкан аҳамият касб этади. бадиий ғоя - санъаткорни ижодга чорлайдиган ички изчил турткидир. ижод жараёни бадиий ижод жараёнида тасаввур келажакни орзу-умидлар орқали олдиндан пайқаш вазифасини адо этади. асарни эстетик идрок этиш идрок предмет ва ҳодисаларнинг яхлит қиёфасини акс эттириб, у воқеликни инсон сезги аъзоларининг таъсири орқали белгиловчилик ва бошқарувчилик имкониятларини намоён қилади. бадиий идрок ижод жараёнларида намоён бўлиб боради. агар ижод жараёни тўхтаса, …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 21 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "san'atning kelib chiqishi va taraggiyoti"

санъатнинг келиб чиқиши ва тараққиёти. санъат турлари ва уларнинг ўзаро алоқадорлиги. бадиий ижод жараёни. бадиий асарни эстетик идрок этиш ва эстетик тарбия. 4-мавзу. санъатнинг келиб чиқиши ва тараққиёти. санъат турлари ва уларнинг ўзаро алоқадорлиги. бадиий ижод жараёни. бадиий асарни эстетик идрок этиш. 1 санъатнинг келиб чиқиши, эстетик моҳияти. санъатда ўйин назарияси. санъатнинг хусусиятлари, тамойиллари ва вазифалари. 2 санъат турлари ва уларнинг ўзаро алоқадорлиги. 3 бадиий ижод жараёни. бадиий асарни эстетик идрок этиш. санъат инсон меҳнати, ақл-идроки, онгу-тафаккури билан яратилган, вужудга келган, ижод қилинган нарсаларнинг бадиий образлар орқали ифода этилишидир ижтимоий ҳаётнинг мураккаб, ранг-баранг муносабатлари билан алоқадор бўлиб, у: меҳнатнинг алоҳида тури эстетик фаол...

Этот файл содержит 21 стр. в формате PPT (571,8 КБ). Чтобы скачать "san'atning kelib chiqishi va taraggiyoti", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: san'atning kelib chiqishi va ta… PPT 21 стр. Бесплатная загрузка Telegram