эстетика ва санъатнинг замонавий муаммолари

DOCX 8 стр. 29,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 8
18-мавзу. эстетиканинг замонавий муаммолари режа: 1. санъатнинг моҳияти ва функциялари. 2. санъат турларининг ўзига хос хусусиятлари. 3. бадиий ижоднинг моҳияти ва замонавий эстетиканинг айрим муаммолари. 1. санъат – бу ижтимоий онг ва шахс тафаккурининг шакли, оламни гўзаллик қонунларига мувофиқ маънавий ва амалий ўзлаштиришнинг тури. санъат соҳасига инсон фаолиятининг бадиий кўринишларининг махсус гуруҳлари, воқеликни қайта жонлантириш ва билишнинг образли шакллари – рассомлик, архитектура, ҳайкалтарошлик, мусиқа, театр, адабиёт, кино ва б. тааллуқлидир. мумтоз назариётчиларнинг талқинича, санъатнинг бош предмети – эзгулик ва мақсадга мувофиқликка тенг бўлган ижтимоий ҳаёт гўзаллигидир. санъат инсон ва жамиятни идеаллар сари йўналтиришга хизмат қилади. моҳият эътибори билан санъат инсонни юксалтириш, такомиллаштиришга қаратилган махсус фаолият бўлиб, у серқирра хусусиятга эга. xviii асрда санъатнинг хусусиятларини тадқиқ этишга алоҳида эътибор берилган бўлса, кейинчалик санъат турлари ўртасидаги ўзаро алоқадорлик масаласи устувор бўлди: санъатнинг синтетик турлари пайдо бўлди – опера, оперетта, балет, кино. санъат функциялари. санъат инсон борлиғининг энг муҳим соҳаларидан бири бўлиб, у …
2 / 8
лик функция (тўлдирувчанлик, юпатиш). бу функция учта жиҳатда намоён бўлади: 1) чалғитиш; 2) юпатиш; 3) инсон маънавий-руҳий уйғунлигини қайта тиклаш, тўлдириш. санъат ҳаётий мураккабликлар, йўқотишлар ўрнини муайян маънода тўлдиришга, путур еткан руҳий мувозанатни қайта тиклашга хизмат қилади. санъат асарларининг бу борадаги инсонга таъсири асарнинг хусусиятига ва шахснинг маънавий ҳолатига бевосита боғлиқ бўлади. 5. ижтимоий ўзгартирувчанлик функцияси. санъат – бу ижодкор томонидан идеал воқеликнинг яратилиши бўлиб, у ҳаётимиздаги камчиликларни очиб беради, кишиларнинг ҳаётни идеалларга мос равишда ўзгартириш, такомиллаштиришга бўлган ижтимоий фаоллигини қўзғатади. 6. сингдирувчанлик (суггестив) функция. санъат – бу муайян ҳис-туйғулар ва фикрларни сингдириш, уқтириш воситасидир. у кўп ҳолларда инсон руҳиятига деярли гиптоник таъсир кўрсатиш, турли кайфиятларни пайдо қилиш қобилиятига эга. 7. олдиндан сезиш ва кўра билиш функцияси. санъат қадим даврлардан келажакни олдиндан кўра билиш хусусиятини намоён қилиб келган. замонавий нейрофизиолог ва психолог олимларнинг тан олишича, ҳақиқатни, нарсалар ўртасидаги объектив алоқаларни тўғридан-тўғри акс эттирувчи априор билимлар мавжуд. ижодкор келажакда содир бўладиган …
3 / 8
ат асари – ахборот, хабар манбаи). санъат – ўзига хос хусусиятларга эга алоқа каналидир. рақс, рангтасвир, архитектура, ҳайкалтарошлик, амалий ва декоратив санъат тилида узатиладиган ахборот сўз орқалиги узатишга нисбатан осон қабул қилинади ва ўзлаштирилади. бундай ахборотлар таржимага муҳтож эмас. ахборотнинг бадиий манбаи (архитектура, нақшлар, орнаментлар ва ҳ.к.) сўзга қурилган матндан кўра кўпроқ ахборот бера олиши мумкин. 10. билиш-эвристик функцияси. санъатнинг билиш имкониятлари жуда кенгдир. санъат ҳаётнинг рационал билиш ва фан орқали англаш мураккаб бўлган томонларини ҳам тўлиқ акс эттиришга қодирдир. санъат бу шундай “дарслик”ки, уни ҳатто ҳеч қандай дарсликни ўқишни хуш кўрмайдиган киши ҳам ўқийди. 12. бадиий-концептуал функцияси (санъат дунё ҳолатининг таҳлили ва борлиқ концепцияси сифатида). ижодкор, санъаткор ҳаётни кузата туриб, уни бадиий концепциясини, ўзининг олам ҳақидаги манзарасини яратади. қадим даврлардан бошлаб фалсафийлик, олам ва одам ҳақидаги мушоҳадалар барча халқлар бадиий адабиётидан марказий ўрин эгаллаб келади. умуман олганда, санъатнинг функциялари турли-туман бўлиб, улар умуминсоний аҳамиятга эга. шунга кўра, санъат инсонпарварлик …
4 / 8
ий боғлиқдир. 2. рассомлик санъати. расм, бўёқ, ранг, ёруғлик, фактура, соялар, линиялар, турли ракурсларни қўллаш имконияти, ҳажм, мутаносиблик кабилар тасвирий санъат воситалари ҳисобланади. рассомлик (ранг тасвир) – ижодкор тасаввурига кўра текис юзада яратилган реал оламнинг манзарасидир. бу санъат тури уч ўлчамли маконни махсус услублар орқали берилган бўёқлар, чизгилар, линиялар, соялар мутаносиблиги орқали икки ўлчамли шаклларда акс эттириш санъатидир. ранг – ранг тасвир ифодасининг бош воситасидир. ранг бўёқлари орқали манзарасининг ички ёруғлиги, ранглар ва сояларнинг белгилари яратилади. расмда учинчи ўлчамни акс эттириш учун рассомлар яқин турган предметларни ёрқин ва йирик белгиларда, узоқроқ жойлашган предметларни кичик аломатларда ифодалайдилар. амалий санъат – ёғоч, мато, металл, тери ва ҳ.к.лар каби материаллардан маиший ҳаёт предметлари, қулай шароитлар предметлари, заргарлик буюмларини тайёрлаш. 3. ҳайкалтарошлик – нарса, ҳодиса, жараёнларнинг ҳаётий қиёфасини узатишга қаратилган оламни пластик образлар орқали ўзлаштиришга ихтисослашган маконий санъат туридир. пластик ҳажм, силуэт, пропорциялар – ҳайкалтарошликнинг ифода усулларидир. улар оламнинг исталган тимсолларини, инсоннинг характери ва …
5 / 8
еал воқелик, ҳиссий кечинмалар, туйғулар билан бўялган фикрларни махсус турдаги товушлар орқали акс эттиришдир. мусиқа инсон нутқининг оҳанглардаги ифодасидир. машҳур рус ёзувчиси лев толстой мусиқани “ҳис-туйғулар стенографияси” деб талқин этган эди. мусиқанинг ифодаловчиси товушдир. мусиқачи товушлар, шовқин, оҳанглар, овозлар модуляциясига тақлид қилган ҳолда ижро этади. бироқ мусиқа табиатда мавжуд бўлмаган алоҳида махсус товушлар қаторини яратади. бу нафақат товушлар, балки уларнинг ҳаракати, оқими бўлиб, у инсон ҳиссиётлари танг-баранглигини тўлиқ акс эттиради. 3. рақс – инсонларнинг характери, кайфияти, туйғуларини очиб берувчи оҳангдор ва ритмик ҳаракатдир. рақс ҳаракат орқали товушни моддийлаштириш санъатидир. рақс махсус мусиқий ҳаракатлар орқали хореографик образларни яратади. хореографик ҳаракатлар инсон танаси пластикасини бадиий ифода эттирувчи воситалардир. рақс доим миллий хусусиятга эга, у халқ қалбини акс эттиради. адабиёт, мусиқа, рақс синтетик санъат турлари – театр (комедия, трагедия, драма, балет, опера, оперетта) ҳамда кино санъатининг шаклланишига асос бўлган. 1. театр – бу томошабинлар кўз олдида актерлар томонидан амалга ошириладиган драматик хатти-ҳаракатлар орқали …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 8 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "эстетика ва санъатнинг замонавий муаммолари"

18-мавзу. эстетиканинг замонавий муаммолари режа: 1. санъатнинг моҳияти ва функциялари. 2. санъат турларининг ўзига хос хусусиятлари. 3. бадиий ижоднинг моҳияти ва замонавий эстетиканинг айрим муаммолари. 1. санъат – бу ижтимоий онг ва шахс тафаккурининг шакли, оламни гўзаллик қонунларига мувофиқ маънавий ва амалий ўзлаштиришнинг тури. санъат соҳасига инсон фаолиятининг бадиий кўринишларининг махсус гуруҳлари, воқеликни қайта жонлантириш ва билишнинг образли шакллари – рассомлик, архитектура, ҳайкалтарошлик, мусиқа, театр, адабиёт, кино ва б. тааллуқлидир. мумтоз назариётчиларнинг талқинича, санъатнинг бош предмети – эзгулик ва мақсадга мувофиқликка тенг бўлган ижтимоий ҳаёт гўзаллигидир. санъат инсон ва жамиятни идеаллар сари йўналтиришга хизмат қилади. моҳият эътибори билан санъат инсонн...

Этот файл содержит 8 стр. в формате DOCX (29,0 КБ). Чтобы скачать "эстетика ва санъатнинг замонавий муаммолари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: эстетика ва санъатнинг замонави… DOCX 8 стр. Бесплатная загрузка Telegram