ўзбекистонда телевидениенинг шаклланиши ва тараққиёт босқичлари (бадиий телевидение мисолида)

DOC 146.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1682579568.doc ўзбекистонда телевидениенинг шаклланиши ва тараққиёт босқичлари (бадиий телевидение мисолида) режа: 1. ўзбекистон бадиий телевидениесининг эволюцияси 2. ўзбекистон бадиий телевидениесида услуб ва изланишлар мустақиллик жамиятимизда янгиланиш даврини вужудга келтирди. бу давр кишилар онгини турли мафкуравий андозалар таъсиридан озод қилиш, ўзликка қайтиш, иқтидору-салоҳиятини тўла намоён этиш имкониятини берди. мустақиллик туфайли ўзликни англаш, халқ тафаккурини ўстириш, маънавиятини юксалтириш, ахборот билан таъминлашда адабиёт, санъат, оммавий ахборот воситалари, хусусан телевидениенинг роли беқиёсдир. республика аҳолисини ахборотларга бўлган эҳтиёжини қондириш, телерадио дастурлари мазмунини тубдан яхшилаш, кўрсатув ва жанр доираларини кенгайтириш учун қарор қабул қилинган истиқлол ва юртимиздаги улкан ислоҳотлар, ижобий ўзгаришлар республика телекўрсатувларининг мазмун, мундарижасини ўзгартирди. эндиликда тележурналистлар мавжуд дастур ва тартиботлардан воз кечиб халқ дилига, диди, маданияти, маънавиятига ва имон-эътиқодига монанд янги йўналишлар асосида кўрсатувлар тайёрлашни мақсад қилиб қўйганлар. зеро, халқ маънавиятини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш – ўзбекистонда давлат ва жамиятнинг энг муҳим вазифасидир. маънавиятнинг бир жабҳаси бўлмиш телевидениенинг кашф этилиши ва ривожланиши кинематограф каби илмий-техника …
2
. бу эфир ҳажмини кенгайиши ва тўлдирилиши билан унинг дастурлари ортиб бориши ҳамда тараққиёти учун асос бўлди. телевизион кўрсатувларда маълум ғоя ва мақсад кўзда тутилади. бу ғояни муайян воқеа-ҳодиса замирида амалга ошириш услубига қараб телевидение йирик икки: информацион (ҳужжатли) ва бадиий телевидениега бўлинади. информацион телевидениедаги туркум кўрсатувларда воқеликни ортиқча буёқсиз томошабинга етказилади. бадиий телевидениега бадиий санъат ва юксак эстетик талабларга жавоб бера оладиган, воқеликни нафис санъат воситалари, образлар орқали ифода этувчи, ижодкорларнинг бадиий имконияти, актёрнинг маҳоратини тасвирловчи телевизион асарлар ва кўрсатувлар киради. бадиий туркумга оид кўрсатувлар бадиият унсурларидан фойдаланган ҳолда томошабинга етказилади. унда рамзлардан, ёрқин характер, бадиий тўқимадан фойдаланилади. воқеликнинг мураккаблиги ва кўп тармоқлилиги санъатда ранг-баранг жанрлар туғилишининг объектив асосига айланади. санъат объекти мураккаб ва серқирра бўлганлиги боис, уни ўзлаштириш учун ўша мураккаб жиҳатларни тадқиқ қилишда махсус шакллар ишлаб чиқишга тўғри келади. ҳаётий алоқалар ва ўзаро муносабатларнинг муайян тури ўзининг аниқ, мувофиқ бадиий инъикоси учун нисбатан барқарор бадиий шаклларни тақозо …
3
дуктив намойиши. бундай шаклда саҳна асарини яратувчи драматургнинг ғояси ўзгартирилмай трансляция қилинади. иккинчисига эса, бевосита телевидение учун мослаб яратилган телеспектакллар киради. бундай шаклда бадиий ёки драматик асар экран тилига, воқеа ва ҳаракат бир меъёрда, ягона сюжет линиясида давом этиши учун бадиий тасвирга кўчирилади. бу эса теледраматургияни вужудга келтиради. теледраматургия мустақил ижод тури бўлиб, телевидение учун ёзилган асар театр пьесасидан ҳам, киносценарийдан ҳам фарқ қилиб, махсус специфик талабларга жавоб бериши зарур. маълумки, телевизион спектаклдаги диалог кинофильмдаги сўзсиз саҳналардан, ранг-баранг кадрлардан ва диалоглардан фарқ қилади. теледраматургияда диалог муҳим роль ўйнайди. бироқ, театр учун ёзилган барча пьесалар ҳам ўзининг оригинал шаклида телевизион спектаклга тўлиқ мос келавермайди. гарчи телевизион драманинг сценарийсидаги диалоглар театр пьесаси диалогларига яқин бўлса-да телевидениеда ўзига хос элемент – яъни телевизион операторнинг телевизион ифода воситалари орқали бутун саҳнани кўрсатиш хусусияти бор. қисқа ва ҳар хил саҳналар, сиқиқ диалоглар, ортиқча гапдан кўра кўпроқ маълумот берувчи экспозициялар – мана шуларнинг ҳаммаси драматургия асоси …
4
мага урғу беришига боғлиқ. роман бир ижодкорнинг якка ўзи томонидан объектив ҳодиса ва воқеаларга субъектив ёндошуви унинг дунёқараши, ҳаяжони ва қатор бошқа сабаблар натижасида юзага келади. телевизион асар жамоанинг мавзуга бўлган меҳри, муносабати, эътиқоди ва бадиий имкониятига боғлиқ. ўзбек телевизион театрининг унсурларига эга «оталар сўзи – ақлнинг кўзи» ва «телевизион миниатюралар театри» кўрсатувларида драматик, сатирик жанрлар уйғунлашиб, асосий эътибор биринчи шахс сўзига қаратилади. айнан телевидениенинг бадиий жанр хусусиятлари назаримизда ана шунда намоён бўлади. бунда асарнинг режиссёрлик композициясини қуриш, макон ва замонни ташкил этиш усуллари, телевизион камеранинг ўзига хос хусусиятларини сюжет ва қаҳрамонлар характеринигина эмас, балки муаллиф ўй-фикрлари, ниятини биринчи ўринга олиб чиқади. ўзбекистон бадиий телевидениесининг эволюцияси хх асрнинг оммавий коммуникация ва ахборот манбаларидан бўлмиш телевидение жамият ҳаётига жадал кириб, ижтимоий ва маънавий онгнинг шаклланишига улкан таъсир кўрсатувчи омилга айланди. шунингдек, телевидение бадииятдан ҳоли ахборот турининг шаклланиши ва оммалашуви билан бир вақтда техник воситалар асосида юзага келган бадииятга, жумладан телетеатр, телефильм …
5
и. буни қуйидаги ўзбекистон давлат архивида сақланаётган ҳужжатлардан кўриш мумкин: ттснинг 1957 йил 3 январда бўладиган эшиттиришлар программасидан. 19.15-19.29. телевизион мослаштириш /настройка/ музика 19.29-19.30 позывные. 19.30-19.50 ассалому алайкум, қадрли ўртоқлар. телевизион эшиттиришларни бошлаймиз. бугунги программада киножурнал ва «турли тақдирлар» деган бадиий фильм. ҳозир киножурнални томоша қилинг. 19.50-19.55 биз киножурнални намойиш этдик. энди беш минутлик танаффус эълон қиламиз. танаффусдан сўнг «турли тақдирлар» деган бадиий фильмни томоша қиласиз. текст, музика. 19.55-21.40 телевизион эшиттиришларни давом эттирамиз. «турли тақдирлар» бадиий фильмини томоша қилинг. 21.40-21.42 сиз «турли тақдирлар» номли бадиий фильмни кўрдингиз. шунинг билан бугунги эшиттиришларимизни якунлаймиз. навбатдаги эшиттиришларимиз 5 январь куни соат 19 дан 30 минут ўтганда бошланади. унда «она» деган бадиий фильм намойиш этилади. хайр, ўртоқлар» [4.18. c.4]. телетеатр спектакли театрнинг айрим қонунларини сақлаган ҳолда экран юзини кўра бошлади. кинематография ҳам ўз маҳсулотларини кичик экранга чиқариш жараёнида унинг бир қанча қонунларини телевидениега сингдиришга муваффақ бўлди. зотан, санъатнинг барча турлари телеэкранга чиқарилар экан, шу …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ўзбекистонда телевидениенинг шаклланиши ва тараққиёт босқичлари (бадиий телевидение мисолида)"

1682579568.doc ўзбекистонда телевидениенинг шаклланиши ва тараққиёт босқичлари (бадиий телевидение мисолида) режа: 1. ўзбекистон бадиий телевидениесининг эволюцияси 2. ўзбекистон бадиий телевидениесида услуб ва изланишлар мустақиллик жамиятимизда янгиланиш даврини вужудга келтирди. бу давр кишилар онгини турли мафкуравий андозалар таъсиридан озод қилиш, ўзликка қайтиш, иқтидору-салоҳиятини тўла намоён этиш имкониятини берди. мустақиллик туфайли ўзликни англаш, халқ тафаккурини ўстириш, маънавиятини юксалтириш, ахборот билан таъминлашда адабиёт, санъат, оммавий ахборот воситалари, хусусан телевидениенинг роли беқиёсдир. республика аҳолисини ахборотларга бўлган эҳтиёжини қондириш, телерадио дастурлари мазмунини тубдан яхшилаш, кўрсатув ва жанр доираларини кенгайтириш учун қарор қабул қилинга...

DOC format, 146.0 KB. To download "ўзбекистонда телевидениенинг шаклланиши ва тараққиёт босқичлари (бадиий телевидение мисолида)", click the Telegram button on the left.