сурия адабиётида ҳикоянависликнинг вужудга келиши

DOC 66,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1662627147.doc сурия адабиётида ҳикоянависликнинг вужудга келиши сурия адабиётида ҳикоянависликнинг вужудга келиши режа: 1. сурия адабиётида ҳиконавислик генезиси. 2. сурия ҳикоянавислигида романтизмнинг вужудга келиши. 3. сурия ҳикоянавислигида реализмнинг вуджудга келиши. мамлакатдаги маънавий ҳаётни жунбушга келтирган уйғониш жараёни адабиётда ҳам жонланишга олиб келди. бошланишда журъатсизлик ва қатъиятсизлик билан бошланган адабий янгиланиш ҳаракати аста - секин барча соҳаларда етакчи ўринга чиқиб олди. бу ҳаракат янги даврдаги ижтимоий - иқтисодий тараққиёти туфайли юзага чиққан кенг миқёсдаги тарихий - адабий жараён доирасида давом этди. адабиёт секин - аста ўзининг элитар характерини йўқотиб борди. вақтли матбуот, китоб нашрининг йўлга қўйилиши, европа ёзувчилари асарларидан қилинган таржималарнинг кўпайиши адабиёт вазифаларининг тубдан ўзгаришига олиб келди, адабиётни ижтимоий ҳаётнинг муҳим омилига айлантирди. адабиётда дунёвийлик биринчи ўринга чиқди: ҳаётий туйғулар, воқеий турмуш ҳақидаги оқилона мулоҳазалар китоблар саҳифасидан мистикани, тақводорлик кайфиятларини, мавҳум насиҳатгўйликни сиқиб чиқарди. адабиётнинг анъанавий жанрлари - қасида, мақола, ғазал ўз ўрнини янги - ҳикоя, роман, драма жанрларига бўшатиб берди. …
2
илигининг илк бошловчилари сифатида франсис марраш, нуъман ал-кастали, шукри ал-асали, антуан ас-сакала номларини зикр этиш лозим. илк суриялик новеллистлари ўз ижодида жамиятнинг долзарб масалаларини қаламга олдилар. уларнинг асарларида тенглик, суриянинг сиёсий истиқлоли ҳақидаги маърифатпарварлик ғоялари ўз аксини топди, улар мусулмон аёлининг оилада, жамиятда тутган ўрни масаласини кун тартибига қўйдилар, бу давр асарларида аста - секин янги услубга, содда ва тушунарли тилга ўтиш жараёни кузатилади. публицистик услуб, дидактика, очиқдан - очиқ пандгўйлик маррашнинг ҳам, касталининг ҳам, ал-асалининг ҳам асарларида яққол кўзга ташланиб туради. биринчи жаҳон урушидан сўнг сурия франция тасарруфига ўтди. янги тарихий шароит, маданият, идеология тизимидаги ўзгаришлар, французлар таъсиридан ўзини сақлашга интилиш, миллий ўзликни англашнинг ўсиши ёзувчилар олдига янги вазифалар қўйди. бу жиҳатдан "араб академик ёзувчиларининг илмий жамияти" (ар-рабита ал-адабия - 1921) фаолияти диққатга сазовордир. жамият аъзолари араб тили муаммоларини, арабларнинг кўп асрлик тарихини, уларнинг илмий ва маданий меросини ўрганишга алоҳида диққат қилар эканлар, бу орқали сурияликларнинг миллий ўзлигини англашига, …
3
маъриф ал-арнауд, халил ҳиндави, идвар муркас ва бошқаларнинг таржимонлик фаолияти ижобий таъсир кўрсатди. бу ҳақда сурияда реалистик ҳикоя жанрини бошлаб берган фуад аш-шаиб бундай ёзган эди: "мен ёзишдан кўра кўпроқ ўқишни хуш кўрадиган ёзувчилар авлодига мансубман. олдинига биз асотирий адабиётни ўқир эдик. кейин шекспирни, расинни, карнелни ўқидик, ундан кейингина вольтерни, руссони, францни, золяни, мопассанни билиб достоевскийни билмаслик мумкинми? ахир, бизни толстой, тургенев, пушкин томонга етаклаган шу эмасми? ахир, араб новеллисти жаҳон адабиётида бу жанр босиб ўтган йўл билан танишмасдан туриб арабча ҳикоя ёзишга киришиши мумкинмиди?" сурияда ҳикоя жанрининг туғилиши ва ривожланишида матбуотнинг роли катта бўлди. айнан матбуот саҳифаларида бу янги жанр синовдан ўтказилди. ўқувчиларнинг кенг доираларига мўлжалланган, ҳажман матбуотга мос ҳикоя жанри сурия зиёлиларининг илғор қатламлари ғояларининг тарғиботчисига айланди. газета ва журналлар орқали суриялик ўқувчилар миср ва ливан ёзувчилари асарлари билан танишиш имкониятига эга бўлдилар. сурияда ҳикоя жанрининг шаклланишига сабаб бўлган омиллар ҳақида сўз юритилидиган бўлса, албатта, сурия - америка …
4
взулар етакчилик қилди. абу ғонимнинг "о, тун", "ғам", "мен ва шеърият", "йиғлама" номли асарлари қаҳрамонлари иродасиз, бўшанг, ҳаётдан безган одамлар. улар ўз шахсий кечинмаларининг биқиқ доирасида чекланиб қолганлар, атрофдаги воқелик уларни фақат изтиробга солади, уларда ёвузликка қарши кураш интилишни қўзғатмайди. улар ёки табиат қўйнида таскин топадилар ёки мавҳум хаёлларга бериладилар. суриялик танқидчилар ҳикоя жанрида реалистик унсурларнинг пайдо бўлишини али халқи номи билан боғлайдилар. али халқи ўз замонаси адабиёти ҳақида фикр юритар экан, ўз ижодининг маънавий ва эстетик манбаларига ишора қилади: "биз мамлакатнинг руҳий озодлиги, сиёсат ҳақида гапирдик, адабиётдаги консерваторлар ва новаторлар кураши борасида баҳслашдик. мен тоҳо хусейн, салама мусо, исмоил мазҳар асарларини берилиб ўқидим... мен пушкин, достоевский, горький, байрон ҳаёти ва ижодини чуқур ўргандим." али халқийнинг реал воқелик манзараларини ҳаққоний тасвирловчи ҳикоялари севиб ўқилар эди. «қиз» ҳикоясида ("баҳор ва куз" тўплами, 1931) али халқи муҳаббат асосида оила қуришни ёқлаб чиқади. «танус амаки» ҳикоясида эса урф-одатлар, эски сарқитларни, ҳаётда феодал урф-одатларни …
5
коялари ("жароҳат тарихи" тҳикоялар тўплами, 1944) ва "амалдорнинг пуллари" романи унинг ажойиб ёзувчилигини кўрсатди. фуад аш - шаиб ҳикояларида илк бор меҳнат кишиси тасвирланди. бу оч - наҳор ҳамидан ва аравакаш жума ("машинанинг ўлими", "рўза тугагунга қадар"). аммо инсонларнинг азоб - уқубати муаммоси ёзувчини ижтимоий жиҳатдан эмас, кўпроқ психологик планда қизиқтиради. муаллифни кўпроқ оч - наҳор ҳамиданнинг ижтимоий аҳволи, эҳтиёжлари эмас, балки овқат топиш илинжида саргардон юрганидаги руҳий ҳолати қизиқтиради. аш - шаибнинг хизмати шундаки, у ҳикоя жанрини мазкур жанрни характерлайдиган хусусиятлари билан адабиётга олиб кирди. унинг асарларидан илгариги адабиётга хос дидактика, сафсатабозлик йўқолди. шаиб ҳикояларининг композицияси равон ва уйғун. воқеалар табиий равишда кечади, қаҳрамонлар хатти - ҳаракати мантиқан ўзаро боғлиқ. асар ғоясини очишда ёзувчи ташқи деталлар, нафис чизгилардан унумли фойдаланади. "қариқиз" ҳикоясидаги бош қаҳрамон - нур деярли гапирмайди. аммо ёзувчининг қисқагина репликаларидан ўқувчи нурнинг танҳолиги, синглисига ҳасад қилишини билиб олади. "ўлим фариштаси" ҳикоясида бир вақтнинг ўзида ҳам эри, ҳам …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "сурия адабиётида ҳикоянависликнинг вужудга келиши"

1662627147.doc сурия адабиётида ҳикоянависликнинг вужудга келиши сурия адабиётида ҳикоянависликнинг вужудга келиши режа: 1. сурия адабиётида ҳиконавислик генезиси. 2. сурия ҳикоянавислигида романтизмнинг вужудга келиши. 3. сурия ҳикоянавислигида реализмнинг вуджудга келиши. мамлакатдаги маънавий ҳаётни жунбушга келтирган уйғониш жараёни адабиётда ҳам жонланишга олиб келди. бошланишда журъатсизлик ва қатъиятсизлик билан бошланган адабий янгиланиш ҳаракати аста - секин барча соҳаларда етакчи ўринга чиқиб олди. бу ҳаракат янги даврдаги ижтимоий - иқтисодий тараққиёти туфайли юзага чиққан кенг миқёсдаги тарихий - адабий жараён доирасида давом этди. адабиёт секин - аста ўзининг элитар характерини йўқотиб борди. вақтли матбуот, китоб нашрининг йўлга қўйилиши, европа ёзувчилари асарларидан қилинг...

Формат DOC, 66,5 КБ. Чтобы скачать "сурия адабиётида ҳикоянависликнинг вужудга келиши", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: сурия адабиётида ҳикоянависликн… DOC Бесплатная загрузка Telegram