жамият ривожида диний ва дунёвий мафкураларнинг ўзаро таъсири

DOC 123,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1411372556_59230.doc жамият ривожида диний ва дунёвий мафкураларнинг ўзаро таъсири жамият ривожида диний ва дунёвий мафкураларнинг ўзаро муносабатини таҳлил қилиш учун аввало уларнинг моҳияти ва табиатини холисона ўрганмоқ керак. айниқса ҳозирги даврда уларни тўғри тушуниш ўта долзарб бўлиб бормоқда. биз ўз олдимизга қўйган мақсад нуқтаи назардан бу муаммонинг айрим томонларини кўрсатиб ўтамиз. инсониятнинг кўп буюк вакиллари динга ўз муносабатларини билдирганлар, унинг моҳияти ва табиатини тушунтиришга уринганлар. динга марксистик ёндашувда унинг ўткинчи ҳарактерига алоҳида урғу берилади. аммо, диннинг ижтимоий, гноселогик, психологик илдизларини чуқур таҳлил қилишда аҳамияти бўлган бу ёндашув бир томонламаликдан холи эмас. унда ижтимоий-иқтисодий омил мутлоқлаштирилади, диннинг шахс ҳаётининг мазмуни билан боғлиқ ўрни маълум даражада инкор қилинади. ҳолбуки ҳаёт мазмуни муаммосининг абадийлиги, ўлим ва абадийлик муаммоларининг ҳал қилиниши ҳар бир инсон учун муҳим бўлиб, марксистик ёндашувда ўз аксини топмаган. м.вебер (1864-1920) диннинг моҳиятига ижтимоий фаолиятга мазмун бериш усули сифатида қарайди. унингча, дин маданий ҳодиса сифатида инсон ҳаётининг мазмунига “рационаллик” бахш этиб, …
2
еймс (1842-1920) ва австриялик психоналитик з.фрейд (1856-1939) динга психологик нуқтаи назардан ёндашадилар. бунга кўра, диннинг манбаи инсонни ўраб турган воқеликда эмас, балки инсоннинг ўзида, унинг ички дунёсида, аниқроғи – эмоционал – иродавий шароитдадир. у. жеймс фикрича, дин инсон қалбининг энг азобли дардлари устидан мўъжизали даражада ҳукмронлик қилиб, инсоннинг ички такомилига, интенсив маънавий ҳаётига олиб келади. з. фрейд фикрича, дин жамият учун ҳалокатли бўлган индивиднинг онгсизлик интилишларига қарши индивиднинг ҳимояси сифатида вужудга келади. кучли табиий интилишларни ижтимоий нормалар орқали бостириш инсонни асабийлашишга олиб келади, дин – жамоавий асабийлашиш (психоз)дир. швейцариялик психоналитик к.юнг (1875-1966) диннинг илоҳий табиатини асослашга уринади. унингча, илоҳий бўлган коллектив онгсизликнинг мазмунини архетиплар ташкил қилади. архетип “аждодлар сўнгсиз қаторининг катта тажрибаси натижаси” бўлиб, дин унинг муҳим шаклларидан биридир. юқоридаги динга нисбатин илмий, дунёвий нуқтаи назар муносабатларни баён қилишдан мақсадимиз, (уни янада кўпайтириш мумкин) диннинг кўп томонли, кўп даражали мураккаб ҳодиса бўлиб, жамият, инсон учун зарурийлигини таъкидлашдир. у жамиятда бегона …
3
шакиллангандагина диний мафкура тўғрисида гапириш мумкин. шундагина у таълимот (доктрина) сифатида бошқа мафкуравий тизимлардан фарқланади ва улар билан муносабатда бўлади. унгача бўлган ғоя, қарашларни дунёқараш тушунчасида ифодалаш ўринлидир. бинобарин, диний мафкура турли ижтимоий гуруҳларнинг ажралиши билан боғлиқ. дин инсон моддий ва маънавий ҳаётининг барча томонлари муаммолари билан боғлиқ ҳолда ўзига хос дунёқараш сифатида шаклланади. жамиятнинг дифференциацилашуви, давлатларнинг пайдо бўлиши диннинг мафкура сифатида мустаҳкамлашиб боришига имкон туғдиради. диний мафкура ижтимоий ҳаёт талабларига, муаммоларига у ёки бу кучлар томонидан берилган жавоб, ечимдир. унинг шаклланишида ўз даврининг дунёвий, жумладан, фантастик, фалсафий тасаввурлари муҳим рол ўйнаган, дунёвий билимларнинг етарли бўлмаганлиги оқибатида дин дунёнинг тузилишини, табиат, жамият, инсон ҳаётидаги кечадиган ҳодисаларнинг моҳияти, сабаблари, уларнинг инсон манфаатлари йўлида ҳал қилиш усули, йўллари масалалари билан шуғулланган. турли гуруҳлар (синфлар, миллатлар, давлатлар) диний қарашларининг ривожланишида, унинг ғояларини талқин қилишда дунёвий манфаатларидан келиб чиққанлар. шу ўринда аввало “дунёвийлик” тушунчасини аниқлаб олиш лозим. бу бир қарашда ҳаммага тушунарли, жуда оддий, …
4
и собиқ мафкура қолипларига тушмаслиги, яъни унинг даҳрийлик ҳам, динийлик ҳам эмаслиги билан боғлиқ. бундан дунёвийлик моҳиятан, зикр этилган икки қарама-қарши қутбнинг оралиғида жойлашган маънавий-маданий ҳолат деган хулосага келиши мумкин, чунки у динийликни ҳам, даҳрийликни ҳам инкор этмайди, уларнинг ҳар иккаласини объектив ижтимоий ҳодиса деб эътироф этади. бундан келиб чиқадиган мантиқий хулоса шуки, дунёвийлик тушунчаси, плюралистик, яъни ҳурфикрлилик тамойилига асосланади” . з. мунавваровнинг мулоҳазалари асосан тўғри бўлса-да муаммонинг айрим жиҳатлари эътироз туғдиради. биринчидан, икки қарама-қарши қутб оралиғидаги ҳолат деган мулоҳаза таъриф бўла олмайди, дунёвийликнинг ўзига хос мазмунини очиб беролмайди. иккинчидан, дунёвийлик атеизмга қарши қўйилади. аммо атеизм дунёвийликнинг бошқа даража ва шаклларидан ажралиб турсада, у дунёвийлик тушунчасидан ташқарида эмас, балки унинг мутлақлаштирилган, ашаддий кўринишидир. шунингдек з.мунавваровнинг тараққиётнинг дунёвий тамойилига берган таърифи ҳам юқоридаги қусурлардан холи эмас . хусусан дунёвийлик тамойилининг динга муносабати билан чекланган, халос. файласуф олим т.карим дунёвийликни тараққиётнинг йўли сифатида анча чуқур таҳлил қилиб берган . у янги даврда …
5
вий фан ютуқларига; 2) гуманизм тамойилларига; 3) ижтимоий талаблар асосида шаклланган аҳлоқ нормаларига риоя қилишни ва ҳ.к.ни қамраб олади. бунда жамиятнинг ривожланишида эндиликда дунёвий фанларнинг, биринчи навбатда фалсафа ва табиатшунослик фанлари ютуқларини ўзлаштириб олишга асосий эътибор берилади ” . бироқ тоҳир карим таъкидлаган хусусиятлар янги ва ҳозирги даврдаги дунёвий мафкуралар учун муҳим бўлсада, дунёвий мафкурага таъриф беришда улар билан чекланиш мумкин эмас. биринчидан, диний мафкура ҳам қадимги даврда дунёвий фан ва фалсафанинг айрим ютуқларига таянган, улар ўртасида кескин зиддият ҳар доим ҳам бўлмаган. иккинчидан, диний мафкурани ҳам гуманизм тамойилларига зид деб бўлмайди. ва ниҳоят учинчидан, диний мафкура, айниқса диний ва дунёвий мафкурани ҳар қандай даврда кескин фарқлантириб турувчи асосий умумий тамойил илоҳий куч ва унинг дунёдаги ролига муносабатидир. биз ана шу тамойилдан келиб чиқиб, дунёвий мафкурага таъриф беришимиз мумкин. ҳозирги кризис даврида ижтимоий талаблар асосида шаклланган ахлоқ нормаларига қарши турмайди (айниқса ғарб дунёсида). дунёвий мафкура деб дунё ва инсон ҳаётини …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "жамият ривожида диний ва дунёвий мафкураларнинг ўзаро таъсири"

1411372556_59230.doc жамият ривожида диний ва дунёвий мафкураларнинг ўзаро таъсири жамият ривожида диний ва дунёвий мафкураларнинг ўзаро муносабатини таҳлил қилиш учун аввало уларнинг моҳияти ва табиатини холисона ўрганмоқ керак. айниқса ҳозирги даврда уларни тўғри тушуниш ўта долзарб бўлиб бормоқда. биз ўз олдимизга қўйган мақсад нуқтаи назардан бу муаммонинг айрим томонларини кўрсатиб ўтамиз. инсониятнинг кўп буюк вакиллари динга ўз муносабатларини билдирганлар, унинг моҳияти ва табиатини тушунтиришга уринганлар. динга марксистик ёндашувда унинг ўткинчи ҳарактерига алоҳида урғу берилади. аммо, диннинг ижтимоий, гноселогик, психологик илдизларини чуқур таҳлил қилишда аҳамияти бўлган бу ёндашув бир томонламаликдан холи эмас. унда ижтимоий-иқтисодий омил мутлоқлаштирилади, диннинг шахс ҳаёт...

Формат DOC, 123,0 КБ. Чтобы скачать "жамият ривожида диний ва дунёвий мафкураларнинг ўзаро таъсири", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: жамият ривожида диний ва дунёви… DOC Бесплатная загрузка Telegram