хозирги даврда динийлик ва дунёвийликнинг узаро муносабати хакида

DOC 55.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1411372814_59235.doc ҳозирги даврда динийлик ва дунёвийликнинг ўзаро муносабати ҳақида жамият тафаккури тарихида динийлик ва дунёвийлик икки қарама-қарши, бир-бирини инкор қилувчи тамойил сифатида англаниб келинди, улар ўртасидаги муносабатда ҳам шундай қараш ҳал қилувчи роль ўйнади. ҳақиқатан ҳам динийлик ҳақиқий, абадий дунё деб ғайри-табиий дунёни тан олади, инсоннинг табиий дунёдаги ҳаётини абадий дунёга ўтиш воситасигина деб қарайди. дунёвийлик эса реалликдан келиб чиқиб, асосий эътиборини моддий оламга қаратади, инсоннинг моддий дунёга мослашишига, уни ўрганиш ва ўзгартириш асосида ҳаёт шароитларини яхшилашга ундайди. бунда бири табиат ва жамиятдаги мўъжизаларга, ҳаёт қийинчиликларига, ҳали билиб олинмаган сирли ҳодисаларга, инсон ҳаётининг муқаррар ўткинчилигига, айрим кишиларнинг кундалик ҳаёт даражасидаги тасаввурларига асосланса, иккинчиси инсоннинг дунёвий билимларига, реал ҳаётдаги тажрибасига, уларнинг турмуш шароитига келтира оладиган амалий фойдасига асосланади. динийлик ва дунёвийлик қарашлари моҳиятан ўзаро қарама-қарши бўлсалар-да, бир-бирига таъсир қилиб, баъзан бир-бирини тўлдириб , бир-бирларининг қарашларидан маълум даражада таъсирланиб келишган. уларнинг туб масалаларда ўзаро кураши ҳар бирининг такомиллашувига туртки берган. оламнинг дунёвий …
2
ажралиши, бир-бирига нисбатан бағрикенглик, чидамлилик, бир-бирининг жамиятдаги, инсон ҳаётидаги аҳамиятини тан олиш жараёни кечади. жамият тараққиётининг объектив эҳтиёжлари улар ўртасидаги муносабатларнинг ҳарактерига ижобий таъсир кўрсатади. хукмрон мафкура томонидан бу объектив эҳтиёжлар қанчалик тўғри англанса, динийлик ва дунёвийлик муносабатлари ўртасидаги ҳамкорлик ҳам шунчалик мақсадга мувофиқ ривожланади. ҳозирги замон жамиятида динийлик ва дунёвийлик муносабатлари қатор янги, ўзига хос хусусиятлар касб этмокда. бу хусусиятлар қуйидаги омиллар билан боғлиқдир: 1. ерда табиий яшаш шароитларининг тугаб бораётганлиги (табиий ресурсларнинг камайиши, экологик инқирознинг чуқурлашиб бораётганлиги ва ш .к.) 2. фан-техника тараққиётининг жамият, инсон ҳаёти учун хавфли оқибатларни ҳам келтириб чиқариши. 3. фан ривожланиши оқибатида оламнинг билинмаган, сирли ҳодисалари битмас-туганмас эканлиги, фан аниқлаган, аммо ҳозирги кунда еча олмайдиган муаммоларнинг кўпайиб бораётганлиги. 4. мамлакатларнинг бой ва камбағалларга бўлиниши бартараф этилмасдан, янада қутблашув жараёни кечаётганлиги. 5. ривожланган мамлакатларда кенг тарқалаётган минглаб йиллар давомида шаклланган юксак инсоний фазилатларга зид маънавий-ахлоқий инқироз глобаллашув шароитида анъанавий маънавиятга туқнаш келаётганлиги, бу инқирозни бартараф …
3
а тақдим этишга уринмоқда. иккинчидан. фан-техника ривожи оқибатларининг инсониятнинг келажагига таҳдиди, глобал муаммоларнинг кескинлашуви шароитида диннинг жамиятдаги мавқеини мустахкамлашга ҳаракат қилиб, бу муаммоларни диннинг хал қилувчи иштироикисиз бартараф қилиш мумкин эмаслигига урғу бермоқда. учинчидан, радикал йуналишдаги диний оқимлар диннинг жамият тараққиётидаги, глобал муаммоларни хал қилишдаги ролини мутлаклаштириб, бу йуналишдаги дунёвий ҳаракатларни инкор қилган холда фақат дингагина таяниш зарур деб даъво қилмоқда. шу мақсадда дунёвийлик ҳукмрон бўлган мамлакатларга, давлатларга қарши барча, жумладан жинояткор гурухларни (бойлик ва хокимиятга ноқонуний, нодемократик воситалар билан интилувчи, наркобизнес тарафдорлари кабиларни) ўз байроги остида бирлаштиришга уринмоқда. динийлик ва дунёвийликнинг ўзаро муносабати юқоридаги тенденцияларнинг маълум даражада таъсири остида бўлса-да. конкрет мамлакатларда миллий шароитлардан, вазифалардан келиб чиқиб, ўзига хос хусусиятлар касб этмоқда. динийлик ва дунёвийлик мафкуралари муносабатлари ўзига хос бўлган мамлакатларни қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин: 1. христиан дини кенг тарқалган, дунёвийликка асосланган ривожланган мамлакатлар. 2. динийлик тамойилига асосланувчи мусулмон давлатлари. 3. динийлик тамойили мухим мавқени эгалловчи мусулмон давлатлари. 4. …
4
ашқи муаммолар мухим омиллар булиб хисобланади. бошқача айтганда мохиятан дунёвий бўлган вазифаларни хал қилишга диний мафкура қандай мавқе ва нуқтаи назардан ёндашувига боғлиқ. биз бу ерда советлардан кейинги маконда пайдо бўлган давлатларда динийлик ва дунёвийликнинг ўзаро муносабатининг ривожланиш хусусиятлари хақида қисқача тухталамиз. мазкур мамлакатларда атеизмнинг якка ҳукмронлиги барбод бўлгандан кейин унга қарши реакция сифатида «диний портлаш»нинг юз бериши, миллий меросни тиклаш ва унга янгича нуқтаи назардан бахо беришнинг зарурияти, ёш мамлакатлар истиқболи муаммосининг кундаланг қуйилиши, собиқ ссср даврида барҳам берилган бозор иқтисодиётига асосланадиган тизимга хос ижтимоий-иқтисодий ва бошқа муносабатларни шакллантириш кийинчиликлари каби жараёнлар динийлик ва дунёвийликнинг ўзаро муносабатидаги муайян холатини белгилаб берди. бу жараёнлар турли, асосан ғаразли мақсадлардаги диний мафкураларнинг кириб келишини, ахоли бир қисмининг онгини эгаллаб олишни осонлаштирди. динийлик ва дунёвийлик ўртасидаги кураш барча даражада кескинлашди. диний тараққиёт тарафдолари фаол сиёсий фаолиятга киришиб, хокимиятни қулга олишга уриндилар. айрим ҳудудларда бунга эришдилар (чеченистон), айрим мамлакатларда фуқаролар уруши келиб чиқди (тожикистон). …
5
ун шароит яратиш тамойиллари бу мафкуралар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг кескинлашувини зарур қилиб қўймайди. ўзбекистонда демократик давлат ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантириш жараёнида дунёвийлик динийлик муносабатларида амал қилинган тамойиллардан, тажрибалардан келиб чиқиб, қатор умумий хулосаларга келишимиз мумкин. тажриба демократик дунёвий давлат шароитида динийликнинг ҳам, дунёвийликнинг ҳам эркин ривожланиши, жамият тараққиёти йулида хизмат қилиш имкониятларини руёбга чиқариш мумкинлигини исботлади. бундай шароитда диний қадриятларга ижтимоий ҳаёт учун зарур, мухим ходиса сифатида қаралади. утмишни, тарихни англашда, тарихий мероснинг мохиятини билиш ва тиклашда диний қадриятлар ҳам муҳим аҳамият касб этади, унга холисона, антропологик нуқтаи назардан ёндашилиб, жамият ҳаётидаги ўрни аниқланади. динга ҳам миллий қадриятлар каби бойлик сифатида қарар эканмиз, унинг истиқболни яратишдаги муҳим омил эканлиги ойдинлашади. шуни таъкидлаш керакки, динийлик ва дунёвийлик ўртасидаги қарама-қаршилик мутлақ йуқолмайди. илмийлик ва динийликнинг, дунёвийлик ва динийликнинг асосий тамойиллари ўзаро зид, қарама-қарши бўлгани туфайли илгариги даврларда бўлганидек, кураш айрим масалаларда турли куринишларда, очиқ ёки яширин давом этади. демократик давалт ва …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "хозирги даврда динийлик ва дунёвийликнинг узаро муносабати хакида"

1411372814_59235.doc ҳозирги даврда динийлик ва дунёвийликнинг ўзаро муносабати ҳақида жамият тафаккури тарихида динийлик ва дунёвийлик икки қарама-қарши, бир-бирини инкор қилувчи тамойил сифатида англаниб келинди, улар ўртасидаги муносабатда ҳам шундай қараш ҳал қилувчи роль ўйнади. ҳақиқатан ҳам динийлик ҳақиқий, абадий дунё деб ғайри-табиий дунёни тан олади, инсоннинг табиий дунёдаги ҳаётини абадий дунёга ўтиш воситасигина деб қарайди. дунёвийлик эса реалликдан келиб чиқиб, асосий эътиборини моддий оламга қаратади, инсоннинг моддий дунёга мослашишига, уни ўрганиш ва ўзгартириш асосида ҳаёт шароитларини яхшилашга ундайди. бунда бири табиат ва жамиятдаги мўъжизаларга, ҳаёт қийинчиликларига, ҳали билиб олинмаган сирли ҳодисаларга, инсон ҳаётининг муқаррар ўткинчилигига, айрим кишиларнинг к...

DOC format, 55.0 KB. To download "хозирги даврда динийлик ва дунёвийликнинг узаро муносабати хакида", click the Telegram button on the left.