тарихий воқелик ва бадиий талқин

DOC 128.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1662746281.doc тарихий воқелик ва бадиий талқин тарихий воқелик ва бадиий талқин маълумки, хv аср – ўзбек халқи тарихининг ғоят муҳим ижтимоий ўзгаришлар рўй берган мураккаб бир давридир. бу даврда ўзбек халқининг довруғини оламга танитган улуғ шоир алишер навоий буюк мусаввир камолиддин беҳзод, шоир ва давлат арбоби з.м.бобур каби машҳур зотлар етишди. бундай етук сиймолар ўз даврининг комил инсонлари сифатида ўша замон тарихий воқелигининг барча қирраларини у ёки бу шаклда асарлари ва фаолиятларида намоён этганлар. заҳириддин муҳаммад бобур ана шундай мураккаб тақдир эгаларидан бири эди. ўзининг зебо ғазалларию, ҳазин рубоийлари билан саодатпеша дилларни мафтун этган бу буюк шоир ва заковатли жасур давлат арбобининг чигалликларга тўла қисмати ёзувчи примқул қодировнинг ижодкор сифатидаги эътиборини ўзига тортди. у ана шу мураккаб давр воқелиги тасвирига бағишланган тарихий асарга “юлдузли тунлар” га ана шу буюк зотни бош қаҳрамон қилиб танлади. чунки, бу зот ўзи яшаган даврлардаёқ, гарчи шайбонийхон қўшинлари билан олишиб, ноилож “ҳинд сори юзланган” бўлса-да, …
2
р юритган адабиётшунос олим ғ.каримов бу ҳақда қуйидагиларни ёзган эди: “аввало шуни атиш керакки, пиримқул қодировнинг “юлдузли тунлар” романи тарихий – биографик турдаги асар бўлиб, турли хил воқеалардан фойдаланиш асосида ёзилгандир, унда документализм устунлик қилиб туради” лекин юқоридаги мулоҳазалардан “юлдузли тунлар” романи бобур ҳақида бизгача етиб келган тарихий - адабий манбаларда битилган маълумотларнинг айнан такрори деган хулоса чиқмаслиги керак. тарихий шахс тўғрисидаги роман бу тарихий мавзудаги бадиий асар бўлиб, мемумар типидаги битикларнинг тўғридан –тўғри кўчирмаси бўла олмаганидек, тарихий фактларнинг оддийгина такрори ҳам эмас. тарихий роман муайян давр воқелигини бадиий идрок этиш асносида жонлантириш воситасида яратилган асардир. бундай ижодий жараёнда биргина бобур шахсиятига доир тарихий маълумотларни чуқур ўрганишнинг ўзигина кифоя қилмайди. бунинг учун ўзбек, афғон, ҳинд халқларининг ўша даврдаги ҳаёти, иқтисодий, маданий- ижтимоий воқеа – ҳодисалар, тарихий шарт шароит, халқларнинг онги, ахлоқий қиёфалари, урф-одатларини атрофлича ва мукаммал ўзлаштириш, яхлит олганда бобур мирзони етиштирган муҳитни чуқур билиш талаб қилинади. ана шундан кейингина …
3
ёмон гуноҳ деб ҳисобларди, аммо лашкарлари унинг амри билан одамларнинг мол- мулкларини тортиб ҳам олар эдилар. унинг қалби нозик, шўх, мулойим бўлиши билан бирга унда мустабидлик ҳам бор эди” бобур адабий характерини яратишга киришган п.қодиров бу буюк зот шахсияти билан боғлиқ бўлган зиддиятларни четлаб ўтмай, уларга холисона ёндашиб, бу мутафаккирнинг шоҳ сифатидаги адолатпарварлиги ҳам, ҳарбий юришлардаги қатъиятини ҳам бор ҳақиқатлари ила беришга интилди. “юлдузли тунлар” – бобур даври тарихий воқелигининг барча ижобий ва салбий жиҳатларини ўзида мужассам этган йирик асар. вайронагарчилик келтирувчи қирғинбарот урушлару, эл-юрт ободончилиги билан боғлиқ улкан қурилишлар ҳам кенг қамраб олинган бу тарихни асар бобур даври тарихий ҳақиқатлари ойнасидир. зеро, “тасвирланаётган воқеа ва шахсларнинг теран бадиий талқини асосида тарих ҳақиқатининг бадиий ҳақиқатга ўсиб чиқиши” тарихий насрнинг ўзига хос хусусиятларидан биридир. ёзувчи бош қаҳрамон образини яратаётганида халқ достончилиги ижодий тажрибаларига, хусусан, буюк мутафаккир алишер навоийнинг “фарҳод ва ширин”, “лайли ва мажнун” каби достонлари анъаналарига амал қилиб, бобурнинг болалик …
4
воий ҳаётини йилма-йил, фаолиятига мос муҳим томонларни даврма-давр кўрсатиб боради”. одил ёқубов ҳам “улуғбек хазинаси” да шунга яқин ижодий йўл тутган. у романнинг дастлабки бобларидаёқ улуғбекка хос инсонпарварликнинг асосий моҳиятини белгилаб олган ва бутун асар давомида унинг бадиий мазмунини очиб бериш йўлидан борган. ёзувчи салтанат фожеаларининг ижтимоий сабабларини қадам – бақадам кўрсатиб берган. пиримқул қодиров асарида эса бобур дунёқараши ва одил шоҳ сифатида шаклланиши жараёнлари бутун асар давомида кўрсатиб борилади. п.қодировнинг “юлдузли тунлар” романи нашр этилгач, адабиётшунослигимизда бу асар таҳлилига бағишланган бир қатор мақолалар чоп этилди. хусусан, м.қўшжонов, у.норматов, н.худойберганов, ҳ.умуров каби олимлар бу асарни ўзбек тарихий романчилигининг энг муҳим янгиликларидан бири сифатида юқори баҳоладилар. улар “юлдузли тунлар” романида бобур даври тарихий воқелиги мукаммал бадиий ифода этилганлигини алоҳида таъкидладилар. лекин роман нашр этилган вақтда унга бир хилда муносабат билдирилмаган. масалан, м.ваҳобов бу романни “шўро мафкурасига ёт ғояларни ўзида мужассамлантирган асар” сифатида танқид қилиб мақола ёзди. бу типдаги мақола ва чиқишларда …
5
йидаги хулосаси ҳам асослидир: “бугунги кунда очиқ айтиш мумкинки, баъзи тарихчи ва адабиётшунослар бадиий асарни инсон руҳиятига эстетик завқ берадиган, инсонни тарбиялайдиган буюк санъатнинг бир тури сифатида ўрганмасдан, яъни ҳаётий ҳақиқатдан юз буриб, “юлдузли тунлар” романини асоссиз равишда танқид қилдилар” . “юлдузли тунлар” муаллифининг тарихий маълумотларга муносабати масаласи ҳам анча-мунча баҳсларига сабаб бўлди. ёзувчининг тарихий фактларини яхши билмасликда ёки тарихий воқеликни нотўғри талқин қилишликда айблаганлар ҳам бўлди. бундай қарашларга муносабат билдирган а.носиров “тарихий ҳақиқат қанчалик мукаммал ўрганилса, бадиий талқин жараёнидаги характерларнинг мукаммаллигига, ҳаётийлигига олиб келади. ана шунинг учун ҳам тарихий ҳақиқатнинг бадиий ҳақиқатга асосли айланиши романнинг боқийлигига олиб борган” деб ёзади ва ёзувчининг тарихий фактлардан ўринли фойдаланганлигини кўрсатиб беради . маълумки, п.қодиров бу асарни ёзишга тайёргарлик кўрар экан, “бобурнома” ва ўша даврга оид бошқа кўплаб тарихий манбаларни пухта ўрганиб чиққан. шу боис “юлдузли тунлар”да тарихий фактларнинг таъсири яққол кўзга ташланиб туради. буни тўғри англаган адабиётшунос с.мамажонов “романда “бобурнома” таъсирида тарихий …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "тарихий воқелик ва бадиий талқин"

1662746281.doc тарихий воқелик ва бадиий талқин тарихий воқелик ва бадиий талқин маълумки, хv аср – ўзбек халқи тарихининг ғоят муҳим ижтимоий ўзгаришлар рўй берган мураккаб бир давридир. бу даврда ўзбек халқининг довруғини оламга танитган улуғ шоир алишер навоий буюк мусаввир камолиддин беҳзод, шоир ва давлат арбоби з.м.бобур каби машҳур зотлар етишди. бундай етук сиймолар ўз даврининг комил инсонлари сифатида ўша замон тарихий воқелигининг барча қирраларини у ёки бу шаклда асарлари ва фаолиятларида намоён этганлар. заҳириддин муҳаммад бобур ана шундай мураккаб тақдир эгаларидан бири эди. ўзининг зебо ғазалларию, ҳазин рубоийлари билан саодатпеша дилларни мафтун этган бу буюк шоир ва заковатли жасур давлат арбобининг чигалликларга тўла қисмати ёзувчи примқул қодировнинг ижодкор сифатидаги...

DOC format, 128.0 KB. To download "тарихий воқелик ва бадиий талқин", click the Telegram button on the left.