ёзувчининг нияти ва бадиий образ (одил ёқубовнинг “улуғбек хазинаси” романи асосида )

DOC 119,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1662757362.doc ёзувчининг нияти ва бадиий образ ёзувчининг нияти ва бадиий образ (одил ёқубовнинг “улуғбек хазинаси” романи асосида ) режа: 1. “улуғбек хазинаси” романининг яратилиш тарихи. 2. “улуғбек хазинаси” романидаги тарихий ва тўқима образлар. 3. асарда амир темур сиймоси. 4. “улуғбек хазинаси” романидаги учта подшоҳнинг адабий типи. “улуғбек хазинаси” романининг яратилиш тарихи шуни кўрсатадики, бадиий жараённинг ибтидоси ҳаёт ҳақиқатини бевосита ўрганишдан бошланади, яъни ҳаётий воқелик ҳақидаги илк ахборот адиб онгида образли тафаккурни уйғотади. образли тафаккур боис ижодий ният туғилади. ижодий ният туғилиши билан бадиий тўқима ишга тушиб, сюжетга асос бўладиган манзаралар ва уларда фаолият кўрсатувчи образлар ёзувчи онгида шакллана бошлайди. ана шу ижодий жараённинг моҳияти ҳақида ёзувчининг ўзи шундай ҳикоя қилади: баъзан тафаккур отининг ўрнидан жилиш учун енгил турткининг ўзи етарлидир. бир вақтлар газетада улуғбекнинг фожиали ўлимидан кейин изсиз йўқолган машҳур улуғбек кутубхонаси тўғрисидаги кичик бир мақолани ўқигандим. унда бу китоблар улуғбекнинг қотиллари томонидан йўқ қилиб юборилмаганлиги, балки унинг шогирдлари томонидан …
2
уюштирилган қув-қувларни тасаввур қилардим, отлар дупури ва қиличлар жаранги эшитиларди. имкони борича тарихий материалларни ўрганиб, самарқандга йўл олдим. гўри амир ва улуғбек мадрасаларининг ғира-шира, ним қоронғу йўлакларида кездим, атоқли риёзиётчи қозизода румий ва улуғбек навжувон талабаларига сабоқ айтган машҳур мадрасанинг улкан ярим вайрона хонасида ўйга чўмдим. неча дафъа буюк расадхона харобаларида титроқ ва ҳаяжон билан кўздан кечирдим. энди мени улуғбек образи - унинг юзи, саъйи ҳаракати муттасил таъқиб қиларди. коинот сирларини англаб етган бу буюк инсон нечун ўзини бутун борлиғи ила илмга бахш этмади? тожу тахт учун кураш нақадар беҳуда ишлигини нега тушуниб етмади? – деган ва кейинчалик китобда али қушчи томонидан баён қилинган фикрлар ҳол жонимга қўймасди. саргузашт қисса ҳақидаги фикрдан воз кечиб, катта тарихий полотно устида ўйлай бошладим”. ёзувчи идрокида улуғбек кутубхонаси билан боғлиқ бўлган ижодий фикрнинг туғилиши ва унинг такомили, адиб бадиий ниятини ҳаяжонга келтирган турли-туман кечинма ва туйғуларнинг ягона ва умумий бир ҳисга қўшилиб кетиши натижасида …
3
и. натижада дастлабки тасаввурлар кўлами жиддий кенгаяди. улуғбек даврига оид тарихий манбалар қанчалик чуқур ва атрофлича ўрганилгани сари адолатли шоҳ ва жаҳоншумул олим бўлган улуғбек сиймоси ёзувчи кўз ўнгида жонланиб, давр адабий типи сифатидаги белгиларини намоён эта бошлайди. “коинот сирлари англаб етган бу буюк инсон нечун, ўзини бутун борлиғи ила илмга бахш этмади? тожу тахт учун кураш нақадар беҳуда ишлигини нега тушуниб етмади?” –деган саволлар адиб хаёлида чарх уриб, унга сира тинчлик бермайди. бу саволларга жавоб топиш учун эса, улуғбек даври тарихий воқелигига дахлдор бўлган барча манбаларни ўрганиб, бу зиддиятли давр ҳақиқатини текшириб чиқиш лозим эди. чунки ёзувчининг тафаккур осмонида чарх урган жумбоқли саволларга улуғбек даври ҳақиқатидан келиб чиққан ҳолдагина тўғри жавоб топиш мумкин эди. натижада кутубхонани қутқазувчи шогирдлар фидойилиги, саройдаги тўполонлар, отлар дупури, қиличлар жарангидан иборат кенг кўламли тарихий воқелик ёзувчи кўз ўнгида жонланади. бу давр ҳақиқатини очиб берувчи тарихий ва тўқима образларнинг ҳаммаси улуғбек шахси атрофида тўпланиб, бирлари …
4
абий тип даражасига кўтаришда шоҳлар оламига дахлдор бўлган ҳаётий тарихий ҳақиқатларни очиш йўлидан боради. роман икки қисмдан иборатдир. биринчи қисм улуғбекнинг фожиаси билан тугаса, иккинчи қисм падаркуш абдулатифнинг фожиаси билан тугайди. кўринадики романда ҳар бири ўзича тугал ва мукаммал бўлган иккита шоҳ образи яратилган. “улар ҳаётда нимага интилиш лозим, ҳақиқат нима?”- деган саволларга ўз эътиқодлари ва ҳаётий маслагига таяниб жавоб берувчи тарихий шахслардир. шу боисдан ҳам ёзувчи уларнинг ўзига хос адабий типини яратар экан, бадиий тўқимада ҳаёт ҳақиқатидан четга чиқиб кетмаслик лозимлигига алоҳида эътибор беради. чунки, бадиий тўқима асардаги ғоявий ва ҳаётий мазмунни тарихий-ҳаётий материалларга таяниб қайта жонлантиришда ҳам, шунингдек, асарнинг бадиий шаклига дахлдор бўлган сюжет унсурлари оламининг кашф этилишида ҳам етакчи мавқеда туради. чунки, бадиий асар маиший турмушнинг оддийгина кўчирмаси эмас, балки ана шу ҳаётий воқеликдан олинган таассуротнинг адиб бадиий нияти асосида “қайта ишланган” кўринишидир. ёзувчи учун бош қаҳрамон фаолияти кўрсатадиган замон ва воқеалар бўлиб ўтадиган маконни белгилаб олиш …
5
а, яъни вақт тун ярмидан ошганда. улуғбек мавлоно алоуддин али ибн муҳаммад қушчининг кўксаройга ташриф буюришини амр қилиб, навкар юбориши тасвиридан бошланади. тун тасвири ва навкарнинг ташрифи сабаб китобхон кўз ўнгида али қушчи билан улуғбекнинг оғир қисматидан огоҳ этувчи бадиий манзара гавдаланади. бу бадиий ҳиссиёт бутун роман давомида китобхон диққатини ўзига тортиб туради. китобхон улуғбек даври ва унинг шахси тўғрисидаги ҳақиқатларни али қушчи ҳикояси орқали англай боради. у улуғбекнинг ички кечинмалари ва руҳий оламини али қушчининг хаёллари ила таҳлил қилади: у али қушчи билан бирга ўйлаб, бирга қайғуради. ёзувчи китобхон ва бадиий образ руҳий бирлигининг теран талқинини ярата олган: “ўтган куни топнг пайтида устод мирзо улуғбек расадхонага ташриф буюрган эди. йўлбарс териси ёпилган ўз курсисида ўтириб, тимқора осмонга разм солиб ўзоқ хаёл сурди... мана, бир икки йил бўлди, олис ҳиротдан хоқони саид аталмиш шоҳруҳ мирзо вафоти тўғрисида машъум хабар келганидан буён мовароуннаҳр ва хуросон осмонидан қора булутлар аримай қолди. тахт …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ёзувчининг нияти ва бадиий образ (одил ёқубовнинг “улуғбек хазинаси” романи асосида )" haqida

1662757362.doc ёзувчининг нияти ва бадиий образ ёзувчининг нияти ва бадиий образ (одил ёқубовнинг “улуғбек хазинаси” романи асосида ) режа: 1. “улуғбек хазинаси” романининг яратилиш тарихи. 2. “улуғбек хазинаси” романидаги тарихий ва тўқима образлар. 3. асарда амир темур сиймоси. 4. “улуғбек хазинаси” романидаги учта подшоҳнинг адабий типи. “улуғбек хазинаси” романининг яратилиш тарихи шуни кўрсатадики, бадиий жараённинг ибтидоси ҳаёт ҳақиқатини бевосита ўрганишдан бошланади, яъни ҳаётий воқелик ҳақидаги илк ахборот адиб онгида образли тафаккурни уйғотади. образли тафаккур боис ижодий ният туғилади. ижодий ният туғилиши билан бадиий тўқима ишга тушиб, сюжетга асос бўладиган манзаралар ва уларда фаолият кўрсатувчи образлар ёзувчи онгида шакллана бошлайди. ана шу ижодий жараённинг моҳияти ҳа...

DOC format, 119,5 KB. "ёзувчининг нияти ва бадиий образ (одил ёқубовнинг “улуғбек хазинаси” романи асосида )"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.