кўҳна дунё ҳақиқатлари. (одил ёкубов ижоди асосида)

DOC 137,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1662751810.doc кўҳна дунё ҳақиқатлари кўҳна дунё ҳақиқатлари. ( одил ёкубов ижоди асосида) ҳаёт ҳақиқатини бадиий тафаккур қатларига кўчиришда ўзига хос ижодий иқтидорини намойиш эта билган таниқли адиб одил ёқубов тарихий шахслар, айниқса, ҳукмдорлар адабий типларини яратишда тарихий маълумотлар билан бадиий тўқима уйғунлигидан самарали фойдаланган. маълумки, бадиий асар сюжетига асос қилиб олинган воқеаларнинг барчаси ҳам айни тарихий ҳақиқатлардан иборат бўлмайди. адабий типлар бадиий қиёфасини чизишда ёзувчи ўзининг тафаккур хазинасида мавжуд бўлган поэтик деталларни ишлатади: ўзини ўйлантирган, узоқ хаёлларга толдирган кечинмаларини ўз қаҳрамонлари руҳиятига сингдириб юборади. ана шу ижодий жараён бевосита бадиий тўқиманинг эстетик имкониятлари доирасида рўй беради. одил ёқубовнинг романчилик сифатидаги ўзига хослиги шундаки, у ўз тарихий романларининг қаҳрамонлари талқинига ўша давр руҳини кенг кўламли тарихий ҳақиқатлар моҳиятини сингдириб юбора олади. бадиий асар қаҳрамонларининг эпик фаолиятида мужассамлашган давр ҳақиқати ёзувчи яшаётган замон руҳияти ва ижтимоий дардлари билан уйғунлашиб кетади. бундай фазилат фақат “улуғбек хазинаси” романидагина эмас, балки “кўҳна дунё” романида ҳам …
2
латади. демак, ёзувчи томонидан ўйлаб топилган ном (“кўҳна дунё”) унда яратилган адабий типларнинг барчасига баравар бўлган умумий атамадир. агар романнинг бош қаҳрамонларини аниқлаш масаласи ўртага қўйилса, унда ечилиши мушкул бўлган талай чигалликлар юзага чиқади. романнинг аннотациясида шундай битикларни ўқиймиз: “одил ёқубовнинг “кўҳна дунё” деган янги романи икки буюк аллома – абу райҳон беруний билан абу али ибн сино ҳаётига бағишланган...” мустабид шоҳ маҳмуд ғазнавий даврида яшаб, оғир шароитларда ижод қилган бу икки улуғ сиймонинг ҳаётлари чуқур драматик воқеаларга тўла. романни ўқир эканмиз бир қарашда саргузаштнома бўлиб туюладиган, аслида эса зулм ва адолатсизликка асосланган кўҳна дунёнинг ўткир зиддиятларини ва фожиавий ҳодисаларини кузатамиз. ноҳақлик ва тубанлик исканжасида қолган икки буюк, бобомизнинг юксак эътиқоди, дарду аламлари, изтироблари, мустаҳкам иродаси ва чуқур руҳий кечинмаларининг гувоҳи бўламиз. бир қарашда аннотациядаги фикрлар тўғридай бўлиб туюлади: гўё роман маҳмуд ғазнавий ҳақида эмас, буюк алломалар тўғрисида яратилгандай. чуқурроқ ўйлаб кўрадиган бўлсак, бунда санъаткор кўнглига туккан бош ижодий ният …
3
иради. мана, сизга романни бир бутун қилиб ушлаб турган, бадиий тўқимага кенг йўл очиб бериб, ҳар бири ўз даври ҳақиқатининг бадиий инъикоси ҳисобланган адабий типларни бошқариб турган, романнинг туғилишида етакчи рол ўйнаган бош ижодий фикр. агар романдан маҳмуд ғазнавий адабий типи чиқариб ташланса, унда асарнинг яхлитлиги бадиий бутунлиги йўқолади, ўз-ўзича яшагандек бўлиб кўринган барча типлар тирқираб сочилиб кетади. бадиий негиз яхлитлиги йўқ жойда эса, санъат асари бўлмайди. маҳмуд ғазнавий образи ва унинг даври ҳақиқатларисиз абу али ибн сино ҳазратларининг мутафаккирона ҳаётининг ўзига хос хусусиятларини илғаб олиш имкониятлари ҳам ўз-ўзидан барҳам топади. англашиладики, мазмун ва шакл бирлигини таъминловчи адабий типнинг бадиий асар негизини ташкил этувчилик моҳиятига (гарчи у подшо бўлса ҳам) ҳеч бир шак келтириб бўлмайди. шу ҳақиқатни чуқур идрок этган ёзувчи эса, маҳмуд ғазнавий тўғрисида роман ёзибди деган таънадан қутулиш мақсадида ўз асарига “кўҳна дунё” деб ном беради. бу ном романнинг яхлитлигини таъминловчи адабий типга ҳам, шунингдек, унда иштирок этган …
4
юборган. қирқ беш йилдирки, улар ўртасидаги нифоқ мавжуд. ёки бобо хурмо тақдирини олиб кўрайлик. бир маҳаллар ҳозирги боғи фируз ўрнида бу муйсафиднинг катта хурмозори бўлган. бундан йигирма йил муқаддам султон маҳмуд боғи фируз учун жой танланганида мўйсафиднинг хурмозори жойлашган ер унга манзур бўлиб, уни ўз мулки тасарруфига қўшиб олгану, суюкли боғидан айрилган кекса боғбон савдойи бўлиб қолган. мана у қарийб йигирма йилдирки, кўча-кўйда юриб тиланчилик қилади. ёки майхонада содир бўладиган воқеалардан айримларига бир нигоҳ ташлаб ўтайлик. майхонага меҳмон бўлиб келиб қолган икки сайёҳ (сохта ибн сино ва унинг надими) хуросондан абулқосим фирдавсий юртидан экан, гап айланиб “шоҳнома” га бориб тақалади ва шу достон туфайли туғилган баҳс сабаб, маликул шароб шоир билан энг сўнгги учрашувини хотирлайди. “ёдида бор, абулқосим фирдавсий, - олло ундан рози бўлғай, - ғазнани тарк этишдан аввал унинг кулбаи вайронасига ташриф буюрган эдилар. ташриф буюришдан бир кун аввал эса, шаҳарда ажиб бир гап тарқалган эди. биров султон маҳмуд …
5
-да, ўз йўлларига равона бўлардилар. ўшанда, сўнгги марта келганида, устод худди бесабаб қамчи еган асов тулпордай бетоқат эдилар. соч-соқоллари тўзғиган юзлари бўғриққан, оппоқ қошлари тагидаги тийрак кўзлари аллақандай ички бир аламдан ёнар, ўзлариям одатдаги кимхоб тўн ўрнига оддийгина қора чакмон кийиб, бошларига эски қалпоқни қўндириб олган, қўлларида асо, елкаларида хуржун, тарки дунё қилган бир зоҳидга ўхшар эдилар”. маликул шароб хотираси воситасида абулқосим фирдавсий адабий типи яратилади. унинг хулқи, майхўрлар орасидаги фаолияти, портрети шундай бир донишмандни кўз ўнгимизга келтирадики, унга романда озгина жой ажратилганига қарамасдан, даврнинг жаҳоншумул ҳақиқатини ўз нутқи воситасида бадиий ифодалайди: “устод маликул шароб тутган бир коса майни бир сипқоришда бўшатиб, косани қайтариб бердилар. - йўқ! – деб хитоб қилдилар. – йўқ, маликул шароб, фақир қорнимга эмас, қадримга йиғлайман... шу боисдан, бу гумроҳ султон ғазнавий берган барча инъомларни гадолар ва йўқсулларга улашдим. бир мирисини қолдирмай улашдиму, мана энди фариштадай масъум, гўдакдай қип-яланғоч ортимга отланди. э-воҳ. бу гумроҳ шоҳлар олдида …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "кўҳна дунё ҳақиқатлари. (одил ёкубов ижоди асосида)"

1662751810.doc кўҳна дунё ҳақиқатлари кўҳна дунё ҳақиқатлари. ( одил ёкубов ижоди асосида) ҳаёт ҳақиқатини бадиий тафаккур қатларига кўчиришда ўзига хос ижодий иқтидорини намойиш эта билган таниқли адиб одил ёқубов тарихий шахслар, айниқса, ҳукмдорлар адабий типларини яратишда тарихий маълумотлар билан бадиий тўқима уйғунлигидан самарали фойдаланган. маълумки, бадиий асар сюжетига асос қилиб олинган воқеаларнинг барчаси ҳам айни тарихий ҳақиқатлардан иборат бўлмайди. адабий типлар бадиий қиёфасини чизишда ёзувчи ўзининг тафаккур хазинасида мавжуд бўлган поэтик деталларни ишлатади: ўзини ўйлантирган, узоқ хаёлларга толдирган кечинмаларини ўз қаҳрамонлари руҳиятига сингдириб юборади. ана шу ижодий жараён бевосита бадиий тўқиманинг эстетик имкониятлари доирасида рўй беради. одил ёқубовнинг ро...

Формат DOC, 137,0 КБ. Чтобы скачать "кўҳна дунё ҳақиқатлари. (одил ёкубов ижоди асосида)", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: кўҳна дунё ҳақиқатлари. (одил ё… DOC Бесплатная загрузка Telegram