адабиёт дарсларида кўргазмалилик

DOC 56,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1662753485.doc адабиёт дарсларида кўргазмалилик режа: 1. адабиёт дарсларида кўргазмалиликнинг вазифалари. 2. кўргазма турлари. 3. кўриш билан боғлиқ кўргазмалилик. 4. эшитиш билан боғлиқ кўргазмалилик. 5. кўргазмалиликнинг синтетик воситалари. 6. кўргазмалилик қуроллардан дарсда фойдаланиш методикаси. ян амос коменскийнинг таъкидлашича, «мумкин бўлган ҳамма нарса туйғуларнинг ҳис этилиши учун етказилиши керак». бошқа бир йирик педагог к.д. ушинский эса шундай ёзади: «бола хотирасида ниманидир ўрнаб қолишини истаган педагог имкони борича кўпроқ сезги органлари: кўз, қулоқ, товуш, мускул ҳаракатлари туйғуси, ҳатго, мумкин бўлса, ҳидлаш ва таъм билишни ҳам эслаб қолишда иштирок этиши ҳақида қайғуриши керак». бадиий адабиёт борлиқни жонли манзаралар, образлар орқали акс эттиради. табиатига кўра адабиётнинг ўзи борлиқнинг кўргазмали тасвиридан иборат. аммо адабиёт дарсларида санъатнинг бошқа турлари: кино, телевидение, мусиқа, тасвирий санъат ҳам ёрдамга келиши мумкин. булар адабиёт дарсларига қўшимча ахборот манбаси бўлиб хизмат қилади, ўқувчиларда эстетик туйғуларнинг шаклланиши ва ривожига имкон беради, шунингдек адиб яратган образларнинг ўқувчи онгида янада пухтароқ муҳрланишига ёрдам беради. ҳозирги …
2
ароқ тасаввур этишга ёрдамлашиш, адабий-назарий тушунчаларни эгаллашга қўшимча имкон яратиш, ўқувчилар нутқини ўстиришни таъминлаш, бир сўз билан айтганда, адабиёт ўқитувчиси олдида турган барча вазифаларни ҳал қилишга ёрдам беришдан иборат. кўргазмалиликнинг вазифалари ниҳоятда хилма-хил бўлиши мумкин. ҳозирда кўргазмалиликнинг турлари хилма-хил: иллюстратив-бадиий ҳамда график /чизма/ материаллар, грамофон ёзуви ва радиоэшиттиришлар, кинофрагмент ва ўқув филмлари, телефрагмент ва телевизион дарслар в.б. уларнинг ҳар бири кўриш, эшитиш, синтетик шаклдаги кўргазмалиликка тегишли бўлиши мумкин. кўриш билан боғлиқ кўргазмалилик. бунга ёзувчи ва шоирларнинг портретлари , асарларга иллюстрациялар ,ёзувчи /адиб/ ҳаёти ва ижодига алоқадор бўлган жойлар фотографияси ёки ёзувчининг ҳаёти,асари билан боғлиқ фотосуратлар , в. б. киради. ҳар ҳолда энг камида дарсликдаги расм намуналари шу вазифани бажариши мумкин . ишда ҳажми қўшимча техник воситаларни талаб қилмайдиган репродукциялардан фойдаланиш ҳам қулайлик туғдиради. откритка кўринишидаги расмлардан тарқатма материал сифатида фойдаланиш мумкин. унинг қулайлиги шундаки ,бу ҳолда ҳар бир ўқувчининг қобилияти ва имкониятини ҳам назарда тутиш мумкин бўлади . ёзувчи ҳаёти …
3
да ниёзий сингари шоир ва ёзувчиларнинг ҳаёти ва ижодини ўрганишда бундай харита-схемалардан фойдаланиш катга самара беради. масалан, муқимийнинг ҳаёти ва ижодини ўрганишда адиб борган, асарларида тасвирланган шаҳар ва қишлоқларни кўрсатиб берувчи харита-схемалардан фойдаланиш мумкин. бунда адибнинг шахсий ҳаёти, айниқса, «саёҳатнома»ларидаги географик номлар асос вазифасини адо этади. қолаверса, бу йўл билан предметлараро алоқанинг ўзига хос томонларига ҳам рўпара келинадики, бу ҳолат ўқувчиларнинг турли соҳадаги билимларини бир ерга жамлаш, улардан амалда фойдаланиш заруратини юзага чиқарада. аслида, умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда академик лицейларда ўрганиладиган ҳар бир шоир ва ёзувчининг ижоди ҳақида шундай харита-схемаларни тузиш имконияти мавжуд. бунда ҳар бир ўқитувчи ўзига яқин бўлган маҳаллий материаллардан ҳам фойдаланса, нур устига нур бўлар эди. х.ш.яндариевнинг кўрсатишича, харита-схемаларни яратишда «асарларга чизилган иллюстрациялар, биографик материаллар, газега ва журналлардан қирқиб олинган парчалар, нодир ва нашр этилмаган расмлар, мактублар» ва бошқалардан фойдаланиш мумкин. «карта-схемалар ўзининг мақсади, дарсларни ранг-баранг қилиш, уни мумкин бўлган даражада тиғизлаштириш, унга ўқувчиларнинг адабий билимларни …
4
р е.н.колоколцев шундай ёзади: «портрет жанри ўқувчиларнинг тасаввурларши ойдинлаштиришга ёрдам беради» бунинг натижасида ўқувчиларда адиб шахси ҳақидаги фикр-мулоҳазалари тиниқлашади, уларнинг реал инсоний қиёфасини аниқроқ тасаввур этадилар. тинглаш билан алоқадор кўргазмалилик ҳам алоҳида мавқега эга. адиб яратган товушли образларни эшитиш, ҳис қилиш ва баҳолаш ҳам беқиёс аҳамиятга эга. ғ.ғулом, ойбек , ҳ. олимжон э.воҳидов,а.ориповларнинг товушлари ёзилган пластинка ва магнит тасмалари амалиётда кўп қўлланиладиган манбалардир. мусиқа ва бадиий-ифодали ўқиш адабиёт ўқиш жараёнида ўқувчилар фаоллигини оширишда катта ижобий рол ўйнайди. масалан, қуйи синфларда эртак ва достонларни, халқ қўшиқларини фақат эшитиш эмас, балки халқ бахшилари, лапарчилари, қўшиқчиларининг ижросини кузатиш ҳам мароқли ва таъсирли бўлади. ҳар қандай сифатли ва замонавий техник воситалар ҳам бевосита мулоқот нуқтаи назардан ўқитувчи нутқининг ўрнига тенг келолмайди. ўқитувчи ўзи матнни ўқиганида истаган вақтда уни узиши, тегишли зарурий изоҳ ва тушунтиришлар бериши, ўқувчилардан сўраши мумкин. бугина эмас, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ифодали ўқиши мутлақо бошқача самара беради. бунда ўқувчининг ижодий-ижрочилик қобилияти ўсади. …
5
лади. уларнинг айримларидан синфдан ташқари ишларда фойдаланиш ҳам самарали бўлади. ҳозирги пайтда доимо янгиланиб турадиган теле-дарслар ҳам қўшимча имконият сифатида назарда тутилиши мумкин. адабиёт ўқитувчиси кўргазмалиликнинг қайси туридан ва қандай ҳолатда, қай миқдорда фойдаланишини аниқ белгилаб олиши, кўргазмалиликнинг дидактик фунцясини олдиндан пухта ўйлаб олиши шарт.адабиётга яқин бўлган санъат асарларидан фойдаланишдан олдин, ўқувчиларга дастлаб асар ҳақида элементар бўлса-да, тасаввур бериш керак. адабиёт дарсларида кўргазмалилик охирги мақсад эмас, балки воситадир. шунга кўра ўқувчига кўргазмалиликдан кейин, шундай саволлар берилиши лозимки, бу савол ва топшириқлар ўқувчини бадиий асар ичига олиб киришга, бадиий образ ва тасвир моҳиятини чуқурроқ англашга, сўзнинг таъсир кучини яққолроқ ҳис қилишга ёрдам берсин. кўргазмалилик қуролларни яратишга ўқувчиларнинг ўзларини ҳам жалб этиш мумкин. бу улар жиддий меҳнатга ўргатади, умумий бадиий эстетик тайёргарлигига ҳам ижобий таъсиркўрсатади. adabiyotlar: 1. islom karimov. tarixiy xotirasiz kelajak yo`q. “sharq” nashriyot-matbaa konserni bosh tahririyati. 1998. 2. islom karimov. o`zbekiston: milliy istiqlol, iqtisod, siyosat, mafkura. t.1. t.-o`zbekiston, 1998. 3. …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "адабиёт дарсларида кўргазмалилик"

1662753485.doc адабиёт дарсларида кўргазмалилик режа: 1. адабиёт дарсларида кўргазмалиликнинг вазифалари. 2. кўргазма турлари. 3. кўриш билан боғлиқ кўргазмалилик. 4. эшитиш билан боғлиқ кўргазмалилик. 5. кўргазмалиликнинг синтетик воситалари. 6. кўргазмалилик қуроллардан дарсда фойдаланиш методикаси. ян амос коменскийнинг таъкидлашича, «мумкин бўлган ҳамма нарса туйғуларнинг ҳис этилиши учун етказилиши керак». бошқа бир йирик педагог к.д. ушинский эса шундай ёзади: «бола хотирасида ниманидир ўрнаб қолишини истаган педагог имкони борича кўпроқ сезги органлари: кўз, қулоқ, товуш, мускул ҳаракатлари туйғуси, ҳатго, мумкин бўлса, ҳидлаш ва таъм билишни ҳам эслаб қолишда иштирок этиши ҳақида қайғуриши керак». бадиий адабиёт борлиқни жонли манзаралар, образлар орқали акс эттиради. табиатига кўр...

Формат DOC, 56,0 КБ. Чтобы скачать "адабиёт дарсларида кўргазмалилик", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: адабиёт дарсларида кўргазмалилик DOC Бесплатная загрузка Telegram