абдулла каххорнинг ( адибнинг жасоратли бир сузи )

DOC 105,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1662754726.doc ажиб бир илтифот абдулла қаҳҳор адибнинг жасоратли бир сўзи устоз абдулла қаҳҳор борасида шўро даврида ҳам, айниқса мустақиллик даврида ҳам кўб ва хўб асарлар яратилган. уларда буюк адиб ва драматург мероси атрофлича таҳлил этилган ва баҳоланган, унинг ҳаётидаги кўпдан-кўп шов-шувларга сабаб бўлган воқеалар хусусида ҳам қизиқарли фикрлар баён қилинган. тақдири илоҳий тақозосига кўра камина бу улуғ инсон ҳаётининг сўнгги 12-13 йили мобайнида у зот билан баъзан хизмат юзасидан, баъзан ижодий давраларда, аҳён-аҳёнларда эса дўстларнинг оилавий йиғинларида кўп бор учрашувимга тўғри келган. севимли ҳафтаномамиз "ўзбекистон адабиёти ва санъати" (дастлабки номи "ўзбекистон маданияти") ташкил этилган илк даврда абдулла ака ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг раиси лавозимида эдилар. шу боисдан ҳафтаноманинг ижодий жамоасини шакллантиришда бош-қош бўлган абдулла ака таҳририят хизмати учун мўлжалланган ҳар бир ходимни шахсан ўзи қабул қилиб, у билан анча узоқ суҳбатлашиб, сўнгра оқ фотиҳа берар эдилар. камина ҳам ўшанда устоз суҳбатидан муваффақиятли ўтиб, ҳафтаноманинг адабиёт ва санъат бўлимини бошқаришга тавсия этилганим …
2
у киши нутқ ифода этиши кутилган йиғинларга ёзувчилардан ташқари адабиёт ихлосмандлари ҳам, қаердандир хабар топиб, гурра-гурра келишарди. мажлислар залига одатда одам сиғмай кетадиган бундай йиғинларда абдулла аканинг чиқиши байроқ вазифасини бажарар, анча вақтгача тошкентда, ундан узоқ-узоқларда ҳам дув-дув гапларга боис бўларди. бундай чиқишларнинг бирини абдулла қаҳҳор 1956 йилнинг жазирама ёзида ўтган ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг пленумида қилган эди. бу пленум шахсга сиғиниш оқибатларини тугатиш масаласи кун тартибига қўйилган, 30-50-йилларда ноҳақ қатағон қилинган зиёлилар янгигина оқланган паллада бўлиб ўтганди. пленумда қатағондан жабр кўриб, кечагина юртига қайтган ижодкорлар ҳам қатнашганди. мажлис раёсатида ўша вақтдаги олий кенгаш раёсатининг раиси, партия марказқўмининг мафкура бўйича котибаси ва бошқа казо-казо амалдорлар ўтиришибди. бу пленумда абдулла қаҳҳор ҳақиқий жангчилардек кўкрагини қалқон қилиб, на ўтдан, на сувдан қўрқмай, тарихий нутқ сўзлагани, ўша йиғин иштирокчиси озод шарафиддиновнинг ва бошқа бир неча ижодкорларнинг хотираномаларида баён қилган. а. қаҳҳор ўз нутқида 50-йиллар бошларидаги қатағонларда энг истеъдодли ижодкорларнинг чексиз бало-офатларга дуч қилинишида машъум …
3
учрашувимизда: "шарифжон, абдулла қаҳҳорингиз бу дунёнинг одами эмас-ку. наҳотки қайси заминда яшаётганини, эртага нималар бўлишини ўйлаб кўрмаса!" дегач, бюро мажлиси ҳақида ташвиш билан сўзлаб берди. у кишининг айтишича, бюро мажлиси вақтида марказқўм биринчи котиби узун столнинг бош томонида, бюро аъзолари иккала томонда, абдулла ака столнинг охирида, унинг ўнг тарафида ўша вақтдаги давлат хавфсизлик қўмитаси раис бизов ўтирар экан. ёзувчилар уюшмасининг раҳбарлари ҳам таклиф этилган экан. а. қаҳҳор ёзувчилар уюшмаси пленумидаги нутқида в. милчаковни "адабиётимиз жаллоди" деб ҳақорат қилгани айтилиб, "шўро даврида жаллод қаёқда бўлади? шу нолойиқ иборани ишлатганингиз учун бюро аъзолари ва ёзувчилар уюшмаси раҳбарлари олдида владимир андреевичдан узр сўранг", дебди биринчи котиб. абдулла ака ўрнидан туриб, қўлини кўксига қўйиб: "владимир андреевич! мени кечир. рус тилини яхши билмаганим учун баъзан керакли иборани тополмай, фикримга мос келмайдиган бошқасини ишлатиб юбораман", деган экан. милчаков: "бу бошқа гап", дебди ғолибона бир тиржайиш билан. абдулла ака эса: "ҳали гапимни тугатганим йўқ. мен сени жаллод …
4
кди, занғар..." дея бу воқеа ҳақиқатан ҳам бўлиб ўтганини амалда эътироф этди. абдулла қаҳҳор билан ўртамизда бўлиб ўтган воқеалардан яна бири унинг "соринка ва глаз" сарлавҳали мақоласи "литературная газета"да сўнгра "ҳуснбузар" номи билан "ўзбекистон маданияти"да чоп этилишига алоқадор эди. маълумки, шўролар даврида иттифоқнинг барча республикалари, беистисно, ҳамма масалаларда москвага қарам эдилар. ўзбекистон борасида марказий матбуотда нимаики чоп этилса, республиканинг ўша масалалар билан шуғулланувчи матбуот органлари уни таржима қилиб, ўз саҳифаларида эълон қилишлари бузиб бўлмас бир қоидага айланган эди. бироқ абдулла аканинг мақоласида ўзбекистоннинг ўша вақтлардаги раҳбарларига тегиб кетадиган тагдор гаплар борлиги сабабли бу қоида бузилиши турган гап эди. вазият шундайлигини билатуриб, мен ҳафтанома бош муҳаррири ўринбосари санжар тиллага "литературная газета"даги мақолани кўрсатиб, зудлик билан абдулла қаҳҳордан материалнинг ўзбекча асл нусхасини олиш ва уни босмага тайёрлаб, кейинги ҳафтаномасининг кейинги сонида эълон қилиш зарурлигини уқтирдим. ҳафтаноманинг ўша вақтдаги бош муҳаррири воҳид зоҳидов асосан бошқа идорада ишлар, бизда ўриндош бўлгани учун таҳририятда кўп …
5
ўпдан-кўп фикрлар билан қизиқмади, "ўзбекистон маданияти"да чоп этишга мўллжалланган бу материалга ақалли бир кўз югуртириб ҳам чиқмади. ҳафтаноманинг ўша сони корректураси ўқиладиган куни таҳририятга умуман келмай, барча ишлар ниҳоясига етганида аллақаёқдан қўрғироқ қилиб, ўзи "юқори"нинг муҳим топшириғи билан шаҳардан ташқарида эканини айтади ва навбатдаги сонга бош муҳаррир сифатида санжар тилла имзо чекиб юборавериши лозимлиги тушунтирилди. шундай қилиб, "ўзбекистон маданияти"нинг "ҳуснбузар" эълон қилинган сони бош муҳаррирнинг бутунлай иштирокисиз ҳолда ўқувчилар қўлига бориб етди. орадан икки-уч кун вақт ўтгач, маданият вазирлиги коллегияси йиғилишига санжар тилла ва мени шошилинч равишда чақиришди. коллегия йиғилиши "ҳуснбузар"газетаси саҳифаларида чоп этилганини катта хато деб ҳисоблади ва биз берган ҳисоблар умуман инобатга олинмай, санжар тиллага маъмурий ҳайфсан эълон қилинди, мен огоҳлантириш билан қутулиб қолдим. бу ишдан ўзини олиб қочган бош муҳаррирга: "сиз қаерда эдингиз? нега бу ишларга аралашмадингиз?"дейдиган одам топилмади. тез вақт ичида алишер навоий номли опера ва балет театри биносида республика ижодий ходимларининг катта йиғилиши бўлиб, унда …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "абдулла каххорнинг ( адибнинг жасоратли бир сузи )"

1662754726.doc ажиб бир илтифот абдулла қаҳҳор адибнинг жасоратли бир сўзи устоз абдулла қаҳҳор борасида шўро даврида ҳам, айниқса мустақиллик даврида ҳам кўб ва хўб асарлар яратилган. уларда буюк адиб ва драматург мероси атрофлича таҳлил этилган ва баҳоланган, унинг ҳаётидаги кўпдан-кўп шов-шувларга сабаб бўлган воқеалар хусусида ҳам қизиқарли фикрлар баён қилинган. тақдири илоҳий тақозосига кўра камина бу улуғ инсон ҳаётининг сўнгги 12-13 йили мобайнида у зот билан баъзан хизмат юзасидан, баъзан ижодий давраларда, аҳён-аҳёнларда эса дўстларнинг оилавий йиғинларида кўп бор учрашувимга тўғри келган. севимли ҳафтаномамиз "ўзбекистон адабиёти ва санъати" (дастлабки номи "ўзбекистон маданияти") ташкил этилган илк даврда абдулла ака ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг раиси лавозимида эдилар. шу ...

Формат DOC, 105,0 КБ. Чтобы скачать "абдулла каххорнинг ( адибнинг жасоратли бир сузи )", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: абдулла каххорнинг ( адибнинг ж… DOC Бесплатная загрузка Telegram