абдулла қаҳҳор ижоди ва унинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда айрим қирралари

DOC 62.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1662754586.doc абдулла қаҳҳор услубининг айрим қирралари ҳақида абдулла қаҳҳор ижоди ва унинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда айрим қирралари режа: 1. абдулла қаҳҳор ижодида миллийлик 2. абдулла қаҳҳор услубининг айрим қирралари ҳақида a. абдулла қаҳҳор асарларида хаёл мотиви сўзлардаги турфа товланишларни чуқур ҳис этган, ҳар бир сўзнинг залворли юки ва масъулиятини қалбида туйган, ёзиш техникаси ва тасвир маданияти юқори бўлган абдулла қаҳҳор асарларида маънавийлик ва миллийлик қимматли хислатлардан ҳисобланади. абдулла қаҳҳор ижтимоий ҳаётга фаол аралашган, ундаги муаммоларни чуқур англаб, нозик англата олган ёзувчи сифатида миллий турмуш воқелигидаги барча мураккабликлар, зиддиятлар - инсоннинг ранг-баранг ички дунёси, дард-ташвишлари, орзу-умидларини бадиий таҳлил қилади. унинг асарлари шакл ва мазмун жиҳатидан халқчиллиги ва миллийлиги билан ажралиб туради. бу ҳолат, айниқса, адибнинг пеъсаларида яққол кўзга ташланади. “аяжонларим” драмаси ҳам бундан мустасно эмас. ёзувчи миллатимизга хос бўлган миллий турмуш тарзи, анъана ва урф-одатларни асарнинг мантиқ ва моҳиятидан келиб чиқиб акс эттиради. икки ёшнинг бир-бирига муҳаббат қўйиши ва турмуш …
2
лари табиий ва одатий ҳол ҳисобланади. аммо ўзбек миллати кишилари бу юксак туйғуни бошқачароқ қилиб билдиришни маъқул кўрадилар. “аяжонларим” асаридаги конфликтли ҳолатнинг юзага келиши ҳам ўзбек миллатига хос бўлмаган воқеа – каримжон билан умидахоннинг “етаклашиб” кириб келиши, бундай лавҳага қарши билдирилган реакциядан умидахон ўзига келиб олиши ва тафтини босиши учун “муздаккина сувда ювиниши”дан бошланади. асарнинг мазмуни кўпчиликка таниш. ёзувчи “аяжонларим”да оддий ўзбек хонадонидаги ҳаётнинг бир парчасини тасвирлайди. бўстон “бир кўз” билан боқиб катта қилган ўғли каримжонга қўшниси тўтинисонинг “ҳусн деса тортиб қўйган суратдай, соч деса тақимига тушадиган, пазандамисан, пазанда” бўлган хайрихонни олиб бермоқчи, “тўрт қоп гуруч дамлаб, мукаррамахону, ҳалимахону, тамарахонларни” машинада олиб келиб, “чаккасига” “ўз қўли” билан “пул қистириб”, “бор бисоти”ни сарфлаб, тўй қилмоқчи эди. бу ўринда ёзувчи икки хил ўзбек аёлининг табиатини уларнинг нутқ жараёни орқали очиб беради. каримжон билан умиданинг фавқулодда бирга кириб келиши ва турмуш қуришлари ҳақидаги таклифи каримжоннинг онаси бўстонбувини қанчалик ҳайратга солган ва асабийлаштирган бўлса, …
3
нчалик жаҳли чиқаётган бўлса-да, унинг онасини чиройли мулозамат билан қарши олади, ҳатто шакарнинг “медаллик бўстонбувини ким ҳам танимайди” деган мақтовидан бу содда, дилкаш аёл бирпасда эриб, шакарга ҳам “онангиз яхши от қўйган эканлар” деб ширинсуханлик билан жавоб қайтаради-да, “қани, ошга қаранг! биз янгиттан еган эдик, ҳали унча совимагандир” дея ўзбекона лутф қилади. шакар ҳам унинг кўнглига боқиб “ростини айтсам, қорним оч, бултурги ош бўлса ҳам ейман” деб кўнгил олади. зеро, ҳар қандай вазиятда ҳам меҳмонни улуғ билишлик, олдига дастурхон ёзиб, борини баҳам кўришлик, чиройли мулозаматлар билан кўнгил олишлик – буларнинг бари ўзбек миллати, ўзбек хонадонининг, қолаверса, ўзбек аёлининг табиатида азалдан бор бўлган, қон-қонига сингиб кетган ва ҳеч қачон йўқолмайдиган улуғ фазилатидир. адиб ўз миллатига хос бўлган хусусият ва жиҳатларни қаҳрамонлар табиатида, уларнинг дунёқарашлари, ҳаракат ва ўзини тутиш ҳолатларида, бир-бирлари билан бўлган мулоқотларида ишонарли ва жонли ифода қиладики, бу албатта, асарнинг миллийлигини таъминлашда бош омил бўлиб хизмат қилади. чунончи, каримжон онасидан …
4
ботинолмайди, унинг розилигисиз турмуш қуришни эса қабул қилолмайди, иккинчи томонда севгиси, ундан ҳам воз кечолмайди. нима қилсин?! шундан кейин каримжон онасининг табиатини яхши билганидан уни тўғри йўлга солиш учун кутилмаганда бир “усул”дан фойдаланади. бўстон умидани кетишини астойдил истаб турган бир пайтда “ая, умидахонга қўшиб неварангизни ҳам ҳайдаяпсиз-а! қорнида боласи бор!” деб юборади. бу эса ўзбек хонадони учун, айниқса, бўстонбуви учун жуда катта номус эди. бўстонбуви учун номус - жондан ҳам қиммат. у оила номусини сақлаб қолиш ва номусини азият чектирмаслик йўлида ҳар нарсага тайёр. номус туйғуси ва тушунчаси бўстон аяни тўғри изга солади. ўғлидан бу ғайритабиий “янгилик”ни эшитгач, “а!” дея ичидан бир сесканади-да, дарҳол ўзини қўлга олиб, ҳеч иккиланмай шиддатли буйруқ оҳангида “қайтар! қайтар! ҳов, шакарбуви шошилманг, қизингиз боласини туғиб кетсин!” дейди. бўстонбуви қанчалик табиатан қизиққон бўлмасин, унинг виждони бор, виждони эса ичдаги номуси, номуси - унинг асл гўзаллиги. бу – фақат ўзбеккагина хос бўлган жиҳат. абдулла қаҳҳор миллатнинг ана …
5
они бўлмаган пайтларда адиб қаҳрамонидаги худбинлик психологиясини унинг ўй-хаёллари, ҳавойи орзуларини ифодалаш орқали унинг ҳаёт тарзидаги ўзгаришлар, характеридаги зиддиятларни асослашга ҳаракат қилади. «саидий баъзан кечалари кўрпада уйғоқ ётиб туш кўради. у оламшумул ёзувчи: америкалик машҳур муҳаррир сингари ҳар куни бир стунлик нарса ёзиб, йилига ўн икки минг олтин маош олади; турли мамлакатлардан франк, доллар, рупиялар келиб туради; шундан сўнг бу серғавғо, серазият шаҳардан кетиб, шимолий америка адиби торо сингари табиат қучоғига киради; водийнинг энг баҳаво, энг гўзал ерига солган қасрида ўтириб, хотини ариаднанинг роялда қилган машқига қулоқ берар экан, бутун водий ва ундаги ўтлаб юрган қўй-қўзилар, йилқилар, тоғ ён бағирларида ўсган писта, арча, кўм-кўк ўланлар ва уларнинг орасидан илонизи бўлиб оққан қуёшнинг нурида кумуш тасмадай ярқираган ариқ ва ариқчалар кўриниб туради. унинг қасри орқасида ер юзидаги ҳамма мевалардан топиладиган катта боғ бўлади...» кўринадики, саидийни ёзувчилик ишининг, тўғрироғи, ёзувчиликдан келадиган шон-шуҳратнинг фақат ташқи, ялтироқ томонларигина қизиқтиради. аввалига мунисхон учун университетга кирган, …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "абдулла қаҳҳор ижоди ва унинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда айрим қирралари"

1662754586.doc абдулла қаҳҳор услубининг айрим қирралари ҳақида абдулла қаҳҳор ижоди ва унинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда айрим қирралари режа: 1. абдулла қаҳҳор ижодида миллийлик 2. абдулла қаҳҳор услубининг айрим қирралари ҳақида a. абдулла қаҳҳор асарларида хаёл мотиви сўзлардаги турфа товланишларни чуқур ҳис этган, ҳар бир сўзнинг залворли юки ва масъулиятини қалбида туйган, ёзиш техникаси ва тасвир маданияти юқори бўлган абдулла қаҳҳор асарларида маънавийлик ва миллийлик қимматли хислатлардан ҳисобланади. абдулла қаҳҳор ижтимоий ҳаётга фаол аралашган, ундаги муаммоларни чуқур англаб, нозик англата олган ёзувчи сифатида миллий турмуш воқелигидаги барча мураккабликлар, зиддиятлар - инсоннинг ранг-баранг ички дунёси, дард-ташвишлари, орзу-умидларини бадиий таҳлил қилади. унинг асарлари ...

DOC format, 62.5 KB. To download "абдулла қаҳҳор ижоди ва унинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда айрим қирралари", click the Telegram button on the left.