прагматик мазмунни шакллантирувчи ҳодисалар

DOC 118,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403354502_45356.doc прагматик мазмунни шакллантирувчи ҳодисалар www.arxiv.uz прагматик мазмунни шакллантирувчи ҳодисалар коммуникатив семантика муаммосини докторлик диссертациясининг мавзуси этиб танлаган кичик г.г.почепцов бундан 20 йил олдин «коммуникатив маъно таҳлилининг моҳияти нимадан иборат?» деган саволга жавоб излаб, анъанага биноан прагматика ҳудудига лисоний белги доирасига кирмайдиган барча ҳодисаларни, масалан, паралингвистик (нолисоний) факторлар жойлаштириб келинаётганлигидан ҳайратланган эди «ахир ҳар қандай ҳолатда ҳам лисоний белги диққат марказида бўлмоғи даркор. шу сабабли, коммуникатив семантика соҳасида бизни белгидан ташқаридаги муносабатлар эмас, балки бу муносабатларнинг белги ботинида нутқий тузилмада намоён бўлиши қизиқтиради. тилшунослик лисоний контекстни кенг маънода ўрганганлиги учун коммуникатив семантика ҳам ушбу билан машғул бўлиши керак ва албатта, у (лисоний контекст – ш.с.) новербал контекст билан боғлиқ ҳолда ўрганилади» (почепцов 1987: 11). олим ушбу хулосасида ўз отаси –киев чет тиллар институтининг профессори г.г.почепцовнинг бир оз олдинроқ билдирган фикрига таянган бўлса ажаб эмас. ота –почепцов 1985 йилда семантика ва прагматика фарқини шундай изоҳлаган эди: «семантика – тил тизими бирликларининг …
2
ақиятини таъминловчи қоидалардан фойдаланиш малакасига эга бўлишади. шундай малакага эга бўлмаган шахс мулоқотда ҳеч қандай самарага эриша олмайди. нутқий мулоқотда ахборот узатиш «юки», сўзсиз, лисоний бирликлар «елкаси»га тушади, аммо шахслараро муносабат нормасини, миллий- маданий қадриятлар тизимини эгалламасдан туриб, тўлақонли мулоқотга киришишнинг имкони йўқ. хуллас, коммуникатив фаолият турли хилдаги билимларга эга бўлишни талаб қилади, булардан, масалан, лисоний билим тил тизими тузилиши билан боғлиқ бўлса, қомусий билим эса воқеликни акс эттиради ва ниҳоят, интерактив билим ўзаро муносабат асосида турган, ижтимоий гуруҳ учун умумий бўлган қоидалар тўпламини билишни тақозо этади. «лисоний мулоқот қобилияти» дейилганда, худди шу билимлар назарда тутилади. интерактив билим мулоқот иштирокчилари учун асосан бир хил даражада бўлгани маъқулроқ, чунки фақатгина шу ҳолатдагина якдилликка, ўзаро бир-бирини англашга эришиб бўлади. мулоқотдошларнинг бир-бирини тушуниши лисоний коммуникациянинг асосий шартидир. масалан, «чой тугабди», «совуқ» жумлаларини «чой дамла», «иссиқроқ кийин» ёки «эшикни ёп» каби мазмунларида англаш учун ж.серль айтган shared background information (searle 1979: 48), яъни «ўзаро …
3
сор и.п. сусов изидан бориб (сусов 1979), матн мазмунининг денотатив ва сигнификатив хусусиятлари қаторига пропозиция, референция, экспликатура, инференция, импликатура, релевантлик, пресуппозиция кабиларни киритади (макаров 2003: 119-137). матн мазмунининг денотатив қисмини ташкил қилувчи пропозиция ва референция ҳодисалари илмий адабиётларда анча батафсил ёритилганлигини эътиборга олиб (масалан, қаранг: нурмонов ва бошқалар 1992: 31-80; махмудов 1984), уларга янада тўлиқроқ изоҳ бериш эҳтиёжини сезмаяпман. фақатгина шуни эслатмоқчиманки, пропозиция билимни етказишнинг ўзига хос шакли бўлиб, у ахборотни тўплаш ва сақлашнинг когнитив структуралари қаторига киради (панкрац 1992: 15). аммо пропозиция ҳодисаси таҳлилида унинг ахборот ташиш хусусияти билангина чегараланиб қолмаслик даркор. зеро, бу ҳолда ушбу ҳодисанинг коммуникатив белгилари назардан четда қолади. масалан, қуйидаги нутқий тузилмаларни олайлик: а) анвар менга китобни берди б) анвар менга китобни берадими? в) анвар, менга китобни бер! г) ишонаманки, анвар менга шу китобни беради (берган). д) анвар менга шу китобни берган бўлиши керак. бу қатордаги тузилмалар (қаторни яна давом эттириш мумкин) ягона пропозицияга эга, …
4
ининг муаллифи ж.лайонзнинг қайдича, сўзловчи, референция ҳаракатини бажараётиб, лисоний иборани мақсадли танлайди ва «референцияни айнан шу ибора мундарижасида ифодалайди» (lyons 1977: 177). дискурсив таҳлил назарияси тараққиёти эса референцияни сўзловчи ёки ёзувчи ижросидаги бир томонлама ҳаракат натижаси сифатида эмас, балки иккитомонлама, яъни сўзловчи ва тингловчи иштирокидаги «шахслараро ҳаракат» асосида ҳосил бўладиган лисоний фаолият тури сифатида талқин қилишга сабаб бўлди (макаров 2003: 122). менга ҳам бундай ёндашув маъқул, чунки ҳар қандай лисоний фаолият мулоқот муҳитини талаб қилади, лисоний мулоқот эса қандай кўринишда кечишидан қатъий назар, шахслараро муносабатнинг намоён бўлишидир. нутқий мулоқот матнининг когнитив хусусиятга эга бўлган ҳодисаларидан яна бири релевантлик (ўринли, жўяли бўлиш) ҳодисасидир. психологлар дэн шпербер ва дьер дре уилсонлар ушбу тамойилни нутқий мулоқотнинг муваффақиятли кечишини ҳамда мулоқот матннинг мазмундор шаклланишини таъминловчи ҳодиса сифатида қарашни таклиф қилишади (шпербер, уилсон 1988). релевантлилик, биринчидан, ўзига хос мазмуний когерентлилик бўлиб, нутқий ҳаракат маъносининг матндан олдинги ҳаракатлар маъносига мос келишини талаб қилади. иккинчидан, маълум нутқий …
5
и гап (2б) эса мулоқот матни мазмунига мос оҳангда тузилган, шу сабабли унинг қўлланиши коммуникатив натижага олиб келишига ишониш мумкин. келтирилган мисолдан релевантликнинг мантиқий таҳлил воситасида аниқланиши кўриниб турибди. аммо бундай таҳлил ўта формал – дедуктив кўринишга эга бўлиши ҳаммага ҳам маъқул келавермайди, чунки матн пропозицияларини индуктив таҳлил йўли билан, эҳтимоллар асосида ҳам ажратиб олиш мумкинлигини унутмаслик лозим. турли мантиқий-семантик амаллар асосида мазмуний хулосаларга эришишнинг яна бир йўли сўзловчи «нимани назарда тутаётганлигини» эҳтимол қилиш ва англашдир. бундай усул инференция таҳлили (conversational inference) деб аталади. масалан, «қиш келди» гапини эшитиб, сўзловчи «ҳаво совуқ, иссиқ кийимларингни тайёрла» мазмунидаги маслаҳатини бермоқчи деган хулосага келиш мумкин. аммо бу хулоса бор-йўғи эҳтимол, балки сўзловчи «уйни исит» демоқчидир. шунинг учун бўлса керакки, м.макаров инференциянинг дедуктив ва индуктив мантиқий амаллар асосида бажарилиши мумкин бўлган икки турини фарқлаш лозимлигини уқтиради (макаров 2003: 125-127). дедуктив амал асосида эришиладиган хулоса қуйидаги кўринишда бўлади: 1) қўнғироққа ҳеч ким жавоб бермаётган бўлса, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"прагматик мазмунни шакллантирувчи ҳодисалар" haqida

1403354502_45356.doc прагматик мазмунни шакллантирувчи ҳодисалар www.arxiv.uz прагматик мазмунни шакллантирувчи ҳодисалар коммуникатив семантика муаммосини докторлик диссертациясининг мавзуси этиб танлаган кичик г.г.почепцов бундан 20 йил олдин «коммуникатив маъно таҳлилининг моҳияти нимадан иборат?» деган саволга жавоб излаб, анъанага биноан прагматика ҳудудига лисоний белги доирасига кирмайдиган барча ҳодисаларни, масалан, паралингвистик (нолисоний) факторлар жойлаштириб келинаётганлигидан ҳайратланган эди «ахир ҳар қандай ҳолатда ҳам лисоний белги диққат марказида бўлмоғи даркор. шу сабабли, коммуникатив семантика соҳасида бизни белгидан ташқаридаги муносабатлар эмас, балки бу муносабатларнинг белги ботинида нутқий тузилмада намоён бўлиши қизиқтиради. тилшунослик лисоний контекстни кенг...

DOC format, 118,0 KB. "прагматик мазмунни шакллантирувчи ҳодисалар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.