прагмалингвистиканинг предмети ёхуд прагмалингвистик тахлил

DOC 118,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1403354616_45366.doc прагмалингвистиканинг предмети ёхуд прагмалингвистик таҳлил www.arxiv.uz прагмалингвистиканинг предмети ёхуд прагмалингвистик тахлил прагмалингвистика тилшуносликнинг мустақил йўналиши сифатида ўтган асрнинг 60-70-йилларида шаклланди. 1970 йилда дордрехт шаҳрида «табиий тиллар прагматикаси» (pragmatics of natural languages) мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. ушбу анжуманда ўқилган маърузалар тўпламининг муҳаррири, телль-авив университетининг профессори м.бар -ҳиллелнинг «сўз боши»да қайд қилишича, анжуман иштирокчилари якдиллик билан «табиий тил воситасида бажариладиган мулоқотнинг прагматик хусусиятлари ушбу мулоқотнинг синтактик ва семантик хусусиятлари каби лингвистик назария доирасида ўрганилиши лозим», деган хулосага келишди (bar-hillel 1971: v-vi). прагматиканинг «қайта туғилиш даври» деб эътироф этилган худди шу пайтдан бошлаб, хорижий тилшуносликда ҳақиқий прагматик кўтарилиш юзага келди. бу мавзуга оид қатор анжуманлар, йиғинлар ўтказилди, чоп қилинаётган тўпламлар, илмий тадқиқотларнинг чегараси йўқ, gournal of pragmatics том маънода халқаро нашрга айланди. бу даражада жадал тараққий этаётган фан соҳасининг тўлиғича шаклланиши, ўзлигини ажратиб олиши учун унинг предметини, асосий тушунчалари, тамойилларини белгилаб олиш зарурати туғилиши муқаррар. афсуски, қатор тадқиқотчиларнинг уринишларига қарамасдан, бу …
2
муболаға бўлмайди. натижада, ўзига хос прагматик «фетишизм» ҳолати пайдо бўлиб, бажарилган тадқиқотларда атаманинг қўлланишидан ташқари, унинг мазмунига оид бирор бир маълумотни топиш қийинлашиб бормоқда. лозим бўлса, бўлмаса атама қўлланаверса, унинг негизида турган тушунчанинг сийқаланишига олиб келиниши турган гап. инчинун, лисоний бирликлар прагматик хусусиятлари, уларнинг прагмалингвистик таҳлили ҳақида гапиришдан олдин «прагмалингвистика нима билан шуғулланади?», «унинг тадқиқот объекти ва предмети нимадан иборат?», «прагматиканинг асосий тушунчалари, тамойиллари қайсилар?» каби саволларга жавоб излашга мажбурмиз. прагмалингвистиканинг предметини аниқлашга илк бор аҳд қилганлардан бири г.клаус эди. у юқорида эслатилган асарида прагматикани «белгилар (z) ва ушбу лисоний белгиларни яратувчи, узатувчи ҳамда қабул қилувчи шахслар (м) ўртасидаги муносабатларни ўрганувчи» фан сифатида таърифлайди (клаус 1967: 21). ушбу таърифдан кўриниб турибдики, прагматиканинг предметини аниқлашда г.клаус ҳам бошқа семиотиклар (ч.пирс, ч.моррис, ю.с.степанов) каби белги ва уни идрок этувчи – интерпретатор муносабатидан узоқлашмайди. ҳатто унинг «прагматика дастлабки ўринда лисоний белгиларнинг психологик ва социологик томонларини ўрганувчи назариядир» деган хулосаси ҳам (клаус 1967:22) прагматика …
3
турли муаллифлар томонидан берилаётган барча таърифлар асосида ижтимоий коммуникацияни инсонларнинг белгилар воситасида бажарадиган ўзаро «ахборот – маъно ҳамкорлиги» сифатидаги талқини ётади (яковлев 2006:10). лекин мулоқот мақсади оддийгина ахборот алмашиш билан чегараланиб қолмайди, ахборот узатишдан «ҳамкор»га таъсир ўтказиш, уни бирор нарсага ишонтириш, бўйсундириш, ҳаракатга ундаш мақсади кутилади. бундан ташқари, семиотикларнинг ўзлари эътироф этганларидек, алоқа воситаси бўлмиш белгилар сўзловчи томонидан ўз майлини, бировни ёки бирор нарсани ёқтиришини, норозилигини, ҳайратини ва бошқа руҳий туйғуларини изҳор этиш учун ҳам қўлланишини биламиз. лисоний мулоқотнинг худди шу жиҳатлари эътиборга олингандагина семиотик тизимнинг қисмлари ўзаро динамик, ҳаракатчан муносабатда бўлишини тасаввур қилиш мумкин бўлади. лисоний мулоқот жараёнида ижро этиладиган вазифаларнинг турли-туманлиги кўпчилик томонидан эътироф этиб келинмоқда. бажарилиши мумкин бўлган вазифалар миқдори ҳақида билдирилаётган фикрлар ҳам турлича (батафсилроқ қаранг: сафаров 1983). бинобарин, в.робинсон лисоний тизимни мулоқот жараёнида ўн тўрт хил вазифани бажариш қобилиятига эга деб ҳисоблайди (robinson 1972:49). aммо муаллиф ажратаётган вазифаларнинг барчасини бир қаторга қўйиб таснифлаш қийинчилик туғдиради, …
4
н қочиш учун даставвал «вазифа» (функция) тушунчасининг илмий қўлланишдаги мазмунини аниқлаштириб олиш лозим. тушунчани изоҳлаш учун физиологияга мурожаат қилмоқчимиз. маълумки, юрак уриб турганда овоз чиқаради ва қонни ҳаракатлантиради (яъни насос вазифасини бажаради). хўш, бу иккала фаолиятда ҳам бирор бир вазифа ижросини кўриш мумкинми? сўзсиз, йўқ. вазифа фақатгина қоннинг ҳаракатга келтирилишида намоён бўлади, овоз чиқарилиши («дук-дук») эса қон (насос) ҳаракатга келишининг қўшимча натижасидир. албатта, юракнинг уриши унинг бажараётган вазифасидан дарак беради, шунинг учун ҳам табиб бемор юраги ўз вазифасини (қонни ҳаракатга келтиришини) қандай бажараётганини аниқлашда унинг уришини текширишдан бошлайди. худди шунингдек, хуррак отиш нафас органлари фаолиятидан, чайнаш (овози) овқат истеъмолидан дарак беради. бундай қўшимча натижаларни биологик органларнинг табиатига хос бўлган вазифалардан фарқлаш муҳимдир. шу йўсинда, лисоний тизим бажарадиган вазифаларни фарқлашда ҳам икки асосий саволга жавоб изланади: 1) лисоний фаолият жараёнида лисоний белгидан фойдаланувчи қандай ҳаракатларни бажаради? 2) лисоннинг қайси хусусиятлари ва имкониятлари ундан фойдаланувчига ушбу ҳаракатларни бажариш имконини беради. биринчи савол …
5
бундай таснифда ижтимоий ва руҳий омиллар етакчи ўринга чиқиб, лисоний қурилиш хусусиятларини инобатга олиш ва ёритиш унутилади. олим к.бюллер ажратган ausdruck (экспрессивликни ифодалаш) ва appell (аппелятив ёки конатив, яъни суҳбатдошни ҳаракатга мажбур қилиш) вазифаларини ягона бир «интерперсонал», шахслараро муносабат доирасида юзага келувчи вазифага бириктиради. унинг ёзишича: «бу иккаласи (экспрессивлик, конативлик) ўртасидаги фарқ психологик таҳлил нуқтаи назаридан муҳимдир, аммо лингвистика учун аҳамиятсиз. масалан, савол бирор ҳодиса ҳақида маълумот бериш талабими (конатив) ёки бирор нарсани билиш истагининг ифодасими (экспрессив)? экспрессив ва конативнинг тил тизимида бир-биридан ажратиб бўлмаслигидан ҳайратланмаслик керак. уларнинг иккаласи ягона бир «шахслараро» вазифага бирикадилар» (halliday 1976:27). юқорида келтирилган тасниф бошқалари билан қиёсланганда, бюллернинг инсон факторини инобатга олмаётганлиги маълум бўлади. бюллер мулоқот жараёни таҳлилига қандайдир «бетараф кузатувчи» нуқтаи назаридан ёндашади, бу «кузатувчи» ҳақиқий лисоний фаолият жараёнидан ажралиб қолган. муаллиф коммуникатив вазиятнинг айрим жиҳатларинигина қайд қилишдан нарига ўтмасдан, мулоқат иштирокчилари лисондан фойдаланишида ҳосил бўладиган ҳолатлар масаласини очиқ қолдиради. унинг диққат марказида фақатгина …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "прагмалингвистиканинг предмети ёхуд прагмалингвистик тахлил"

1403354616_45366.doc прагмалингвистиканинг предмети ёхуд прагмалингвистик таҳлил www.arxiv.uz прагмалингвистиканинг предмети ёхуд прагмалингвистик тахлил прагмалингвистика тилшуносликнинг мустақил йўналиши сифатида ўтган асрнинг 60-70-йилларида шаклланди. 1970 йилда дордрехт шаҳрида «табиий тиллар прагматикаси» (pragmatics of natural languages) мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. ушбу анжуманда ўқилган маърузалар тўпламининг муҳаррири, телль-авив университетининг профессори м.бар -ҳиллелнинг «сўз боши»да қайд қилишича, анжуман иштирокчилари якдиллик билан «табиий тил воситасида бажариладиган мулоқотнинг прагматик хусусиятлари ушбу мулоқотнинг синтактик ва семантик хусусиятлари каби лингвистик назария доирасида ўрганилиши лозим», деган хулосага келишди (bar-hillel 1971: v-vi). прагмат...

Формат DOC, 118,0 КБ. Чтобы скачать "прагмалингвистиканинг предмети ёхуд прагмалингвистик тахлил", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: прагмалингвистиканинг предмети … DOC Бесплатная загрузка Telegram