нуткий акт назарияси ёхуд коммуникатив максаднинг ифодаланиши

DOC 129.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404481199_53878.doc нутқий акт назарияси ёхуд коммуникатив мақсаднинг ифодаланиши нутқий акт назарияси ёхуд коммуникатив мақсаднинг ифодаланиши прагматиканинг xx асрнинг иккинчи ярмидаги ривожи нутқий акт назариясининг тўлиқ кўринишдаги лингвофалсафий таълимот сифатида шаклланиши билан боғлиқдир. нутқий акт тушунчаси олдинги даврларда ҳам в.ҳумбольдт, ш. балли, к.бюллер, э.бенвенист, м.бахтин каби олимларнинг таълимотларида мавжуд бўлган, аммо нутқий акт назарияси тўлиқ бир таълимот сифатида инглиз мантиқшуноси ж.остин, америкалик психолог ж.сёрль ва бошқаларнинг ишларида шаклланди. оксфорд ва кембриж университетларида фаолият кўрсатган файласуфлар лисоний фаолиятнинг кўпвазифавийлигига ва унинг инсоннинг ҳаёт кечириш шаклидан айри эмаслигига эътибор қаратишди. тилнинг мавжудлиги инсонларнинг сўзлаш ёки ёзиш ҳаракатларини бажариши билан боғлиқдир. бу ҳаракатларнинг бажарилиши жараёнида лисоний бирликлар (биринчи ўринда - гап) асл маъносидан ташқари, тасдиқлаш, буюриш, огоҳлантириш, ваъда бериш каби мазмунни ифодалаш имкониятини намоён қиладилар. бу маънолар сўзловчи шахс томонидан бажарилаётган нутқий фаолият натижасидир. демак, нутқий акт сўзловчининг маълум муҳитда, аниқ мақсадда тингловчига лисоний мурожаатидир. мулоқот жараёнида ҳосил бўладиган нутқий ҳаракатларни алоҳида лисоний бирлик …
2
атик анъанада ҳар қандай гап ҳам ҳукм ёки тасдиқ бўлавермаслиги ва савол, ундов, истак-хоҳиш ёки бошқа турдаги мазмунларни ифодаловчи гаплар ҳам мавжудлиги эътироф этилган. аммо файласуфлар тилшунослар билан ҳар доим ҳам бир хил фикрда эмаслар. грамматикаларда «ҳукмий тасдиқ» деб қаралаётган гапларнинг (шу ўринда огоҳлантирмоқчимизки, «ҳукмий тасдиқ» ва анъанавий грамматикадаги «дарак гап» тушунчалари бир-бирларини тўлиғича такрорламайди – ш.с.) кўпчилиги кечаётган воқеаларнинг ҳеч қандай тасдиғини ифодаламайди ёки ж.остиннинг ёзишича, улар «воқеалар ҳақида ахборот, хабар бериш ёки ёзиб олиш учун мўлжалланмаган» (остин 1986: 24). натижада, оксфорд файласуфлари гап мазмунининг таҳлилида ўзига хос «тўнтариш» тайёрлашди. ж.остин ва унинг ҳамкабларининг фикрича, ҳар бир гап талаффуз қилинганда, ўз маъноси ифодасидан ташқари, маълум бир ҳаракат бажарилади, яъни бирор бир воқеа ҳақида дарак-хабар берилади, бу хабар тасдиқланади ёки инкор қилинади, бирор нарса илтимос қилинади, тақиқланади ва буйруқ, маслаҳат, ижозат берилади, ваъда ёки таклиф қилинади ҳамда такаллуф, миннатдорчилик изҳор қилинади ва ҳоказо (austin 1962). демак, нутқий акт – маълум …
3
, сўз ёки гап эмас, ҳатто символ сўз ёки гапнинг белгиси ҳам эмас, балки символ, сўз ёки гапнинг нутқий акт ижроси жараёнида яратилиши ва қўлланишидир (таъкид меники- ш.с.). …янада аниқроғи, гап белгисининг маълум шароитда яратилиш ва қўлланиши нутқий актдир ва нутқий актлар лисоний мулоқотнинг асосий ва энг кичик (минимал) бирлигидир» (searle 1969: 16). демак, нутқий акт назарияси учун гап таянч бирлик эмас, ундан тайёр « материал» сифатида фойдаланилмайди. аксинча, гап айнан нутқий мулоқот жараёнида яратиладиган ҳодиса. шундай экан, нутқий акт мазмуни тўлиғича сўзловчининг мулоқот мақсади (communicative intention) билан боғлиқ бўлиб қолади. ж.сёрлнинг нутқий актни мулоқот тизимининг асосий, таянч бирлиги сифатида қараш кераклиги ҳақидаги фикрини тўлиғича қувватлаш мумкин. аммо нутқий актнинг дискурсни (мулоқот матни) таркиб топтирувчи, тузувчи эмас, балки уни қисмларга ажратувчи ҳодиса деб талқин қилинишига эътирозимиз бор. ҳолбуки, лисоний ҳодисалар талқинида уларнинг яратувчанлик имкониятларига алоҳида эътибор қаратмоқ даркор. нутқий акт ҳам бундан мустасно эмас, у ҳам матн тузиш, мураккаб мулоқот …
4
смга яъни «бошланғич интенция (мақсад)» ва «натижавий интенция»га ажратишни таклиф қилади. интенционал таҳлилнинг бу тури ҳақиқатдан ҳам нутқий актнинг мазмунини тўлиқроқ тасаввур қилиш имконини беради. масалан, «вокзалга қандай борса бўлади?» гапи талаффуз этилганда, сўзловчининг бошланғич мақсади тингловчидан керакли ахборотни олиш, яъни вокзалга қандай боришни билиб олишдир. лекин асл ният бошқачароқ: вокзалга етиб олиш. худди шу ният охирги ёки натижавий мақсаддир. демак, нутқий ҳаракат бажарилишини икки босқичли жараён сифатида қараш мумкин: биринчисида бошланғич мақсад ифодаланса, иккинчисида натижавий мақсад ҳосил бўлади. о.г.почепцов бошланғич мақсад ҳаракати гапнинг структуравий семантик хусусиятларига асосан мос келишини қайд этади. бинобарин, «вокзалга қандай борса бўлади?» нутқий тузилмасининг бошланғич интенция акти сўровдир, «бугун университетда учрашув бўлди» тузилмасиники – дарак, хабар бериш бўлса, «китобимни қайтар!» тузилмасида бошланғич интенция сўзсиз, буйруқ, талаб қилишдир. аммо натижавий мақсад ҳаракатлари биринчидан, сон жиҳатидан кўп, иккинчидан, улар учун гапнинг структур-семантик тузилиши ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. натижавий интенциянинг шаклланиши гапларнинг нафақат маъно хусусиятлари, балки уларнинг …
5
а ва у талаффуз этилмаса, локутив ҳаракат юзага келмайди. масалан, «иссиқ чой дамладим» гапи фақатгина ёзувда қолса, локуция йўқ. аммо мазмундор гаплар бекордан бекорга тузилавермайди, уларни тузишдан ва талаффуз этишдан маълум бир мақсад кўзланади (бу мақсад тил соҳиби онгида доимо мавжуд). ушбу мақсаднинг воқеланиши эса иллокутив акт натижасидир. иллокуция шахслараро (мулоқот иштирокчилари ўртасидаги) муносабатларнинг ифодаланишидир. масалан, юқорида келтирилган «иссиқ чой дамладим» гапини талаффуз этиш воситасида шу воқеа ҳақида хабар бериш, чойга таклиф қилиш, суҳбатдошнинг қандай чой ичишини (иссиқ ёки совуқ) билиш каби коммуникатив истакларни ифодалаш имкони бор. айнан шу коммуникатив мақсаддан қайси бири маълум шароитда воқеланишига нисбатан нутқий тузилманинг иллокутив кучи (illocutionary force) аниқланади. ҳар қандай мулоқот ҳаракати натижавий (охирги) мақсадни кўзлаб бажарилиши ҳақида юқорида гапирилди. бу мақсадга эришиш учун сўзловчининг нутқи тингловчига таъсир ўтказмоғи даркор. нутқий фаолиятнинг таъсир ўтказиш босқичи перлокутив акт номини олган. биз «иссиқ чой дамладим» гапи талаффузининг натижасини тингловчи ушбу нутқий ҳаракатни биз истаган мақсадда (масалан, …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "нуткий акт назарияси ёхуд коммуникатив максаднинг ифодаланиши"

1404481199_53878.doc нутқий акт назарияси ёхуд коммуникатив мақсаднинг ифодаланиши нутқий акт назарияси ёхуд коммуникатив мақсаднинг ифодаланиши прагматиканинг xx асрнинг иккинчи ярмидаги ривожи нутқий акт назариясининг тўлиқ кўринишдаги лингвофалсафий таълимот сифатида шаклланиши билан боғлиқдир. нутқий акт тушунчаси олдинги даврларда ҳам в.ҳумбольдт, ш. балли, к.бюллер, э.бенвенист, м.бахтин каби олимларнинг таълимотларида мавжуд бўлган, аммо нутқий акт назарияси тўлиқ бир таълимот сифатида инглиз мантиқшуноси ж.остин, америкалик психолог ж.сёрль ва бошқаларнинг ишларида шаклланди. оксфорд ва кембриж университетларида фаолият кўрсатган файласуфлар лисоний фаолиятнинг кўпвазифавийлигига ва унинг инсоннинг ҳаёт кечириш шаклидан айри эмаслигига эътибор қаратишди. тилнинг мавжудлиги инсонлар...

DOC format, 129.5 KB. To download "нуткий акт назарияси ёхуд коммуникатив максаднинг ифодаланиши", click the Telegram button on the left.