прагматика ва семиотик жараён ёхуд прагматиканинг лисоний-семиотик тизимдаги устуворлиги

DOC 111,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403354553_45361.doc прагматика ва семиотик жараён ёхуд прагматиканинг лисоний-семиотик тизимдаги устуворлиги www.arxiv.uz прагматика ва семиотик жараён ёхуд прагматиканинг лисоний-семиотик тизимдаги устуворлиги илмий тафаккур тараққиёти ҳар қандай фан соҳасидаги назарий қарашлар ўзгаришига, тадқиқотнинг янги методлари яратилишига ва ушбу методлар тадбиқида янги назарий ғояларга таяниш асосида тамоман ўзга амалий натижаларга эришилишига сабаб бўлади. илмий жараёндаги бундай ўзгаришларга кўпинча тадрижий йўсинда, эмпирик материалнинг босқичма-босқич таҳлили, назарий хулосаларнинг узлуксиз тадқиқот жараёнида шаклланиши ва тизимли жорий қилиниши натижасида юзага келади. шунинг билан бир қаторда, фан ривожининг маълум даврларида кескин бурилиш босқичлари, «инқилобий сакраш» ҳолатлари юзага келиши ҳам эътироф этилган. ижтимоий ҳаётдаги революцион ўзгаришлар, машҳур рус олими л. гумилевнинг таъбири билан айтганда, пассионар тараққиёт ҳолатлари илмий ҳаёт учун ҳам ёт эмас. тортиш қонуниятининг кашф этилиши, нисбийлик назариясининг яратилиши кабилар аниқ фанлар соҳасида қандай кескин бурилишларга сабаб бўлганлиги барчамизга маълум. гуманитар фан саналмиш тилшуносликда ҳам бундай инқилобий ўзгаришлар бўлармикан? фикримча, тилшуносликдаги ўзгаришлар ўзга соҳалардагидан анчагина фарқ қилади. сўзсиз, …
2
ялар синтезини акс эттирувчи бошқа эпитетни топганимиз маъқул. бундай боғлиқликларни акс эттирувчи илмий атама – парадигма фанда аллақачон мавжуд-ку. «илмий парадигма» тушунчаси методолог олим томас куннинг таъбирича, «маълум даврда муаммоларни шакллантирувчи ва уларнинг ечимини топиш имконини яратувчи барча тарафидан эътироф этилган илмий ютуқлардир» (кун 1977: 31). илмий парадигмалар бир-бирини инкор этмасдан, ўзаро ҳамкорликда, бири иккинчисининг нуқсонларини бартараф этган ҳолда ривож топадилар. тилшунослик илмий парадигмаларининг шаклланиши ва тараққий топиши худди шу зайлда кечади. систем-структур парадигма ўзидан олдин юзага келган қиёсий-тарихий парадигманинг «атомистик», яъни тил ҳодисаларини алоҳида-алоҳида, бир-биридан ажратган ҳолда таҳлил қилиниши натижасида юзага келган нуқсонларини бартараф қилиш йўлини тутди. систем-структур йўналишнинг асосий самараси тилнинг тизимли ҳодиса эканлигини исботлашдан иборатдир. аммо бу икки парадигманинг умумий камчилиги борлиги ҳам маълум бўлди: бу йўналишларда тил ўз эгаси – инсондан ажралиб қолди. ушбу нуқсонни йўқотиш йўлидаги уринишлар прагматик ва когнитив тилшунослик парадигмаларининг яратилишига сабаб бўлди. аслида, тилдан маълум шахслар маълум ижтимоий муҳитда фойдаланишини ҳеч ким …
3
нсон мияси маълум турдаги лисоний қобилиятга мослашувига ва бу қобилият ҳам мия структураси каби ўзига хос туғма биологик ҳодиса эканлигига ишонди. сўзсиз, лисон ва инсон онги, мияси ўртасидаги боғлиқлик доимий, бу боғлиқлик инсон онгли фаолиятини таъминловчи воситадир. бизнинг юрагимиз фаолият кўрсатмаса яшай олмаслигимиз аниқ, бироқ инсоннинг яшаши юрагининг уриб туриши билан боғлиқлигини билиш унинг ҳаёти қандай ва қай мақсадда кечаётганлигини билиш имконини бермайди. лисон ҳам ҳаёт манбаси, шу сабабли унинг ҳаётдаги ўрнини, ундан одамлар қандай фойдаланаётганлигини ҳамда унинг ҳаёт даражаси, сифатига қандай таъсири борлигини билмоқ керак. буларнинг барчаси биз фойдаланаётган ҳодиса – тилнинг табиати ва ижтимоий моҳиятини билиш имконини яратади. демак, тилшунослик мавҳум ва ўз доирасидан чиқа олмайдиган фан бўла олмайди. тил доимо инсон ҳаёти, унинг ижтимоий фаолияти билан боғлиқдир. структурализмнинг ўта ашаддий вариантида тил ва ҳаёт, воқелик ўртасидаги масофа узайди. лекин бу масофа чексиз эмаслиги аён эди. маълум бир нуқтага етгандан сўнг бу масофа яна қисқара бошлади. дастлабки ўринда …
4
сдан, балки шу йўсинда маълум турдаги ижтимоий фаолият ижросидир» (kanngiesser 1976: 125). ижтимоий тажрибанинг кенг қамровлилиги туфайли, мулоқот вазиятлари ўзгариб туради ҳамда бошланғич ҳолатда оддий тузилишда бўлган прагматик структура ўзгариб, мураккаблашиб боради. бу эса, ўз навбатида, прагматиканинг тўхтовсиз семантик қобиғи кенгайиб боришига олиб келади. демак, лисоний таҳлилни прагматикадан бошламоқ зарур. «прагматика» (юнонча pragma – иш, ҳаракат) аслида фалсафий тушунча бўлиб, у сократдан олдинги даврларда ҳам қўлланишда бўлган ва кейинчалик уни ж. локк, э.кант каби файласуфлар аристотелдан ўзлаштирганлар. шу тариқа фалсафада прагматизм оқими юзага келган. бу оқимнинг асосий тараққиёт даври xix-xx асрлардир. айниқса, хх асрнинг 20-30 йилларида прагматизм ғояларининг кенг тарғиби аниқ сезила бошлади. америка ва европада бу тарғиботнинг кенг ёйилишида ч.пирс, р.карнап, ч.моррис, л.витгенштейн кабиларнинг хизматларини алоҳида қайд этмоқ керак. xix асрнинг охири хх аср бошларида америкада ҳукмрон бўлган фалсафий прагматизм йўналишининг асосчиларидан бири чарлз сандерс пирс (1839-1914) эди. ушбу фалсафий тизимнинг асосий ғояси семиотик белгининг (шу жумладан, лисоний белгининг …
5
олиятини таъминлайди, унга таъсир ўтказувчи тузилмадир. таъсир ўтказмайдиган белгининг ўзи ҳам бўлмайди. худди шундай таъсирни ч.пирс интерпретанта деб атайди. ч.пирснинг семиотик тизимини қанчалик «илмий ва мантиқий асосга эга эмасликда» (масалан, қаранг: волков 1966: 34) айблашмасин, унинг ғоялари нафақат фалсафий прагматизм, балки ундан 50 йиллар кейин шаклланган лингвопрагматика учун ҳам муҳим назарий асосдир. айниқса, «интерпретанта» тушунчасининг киритилиши муҳимдир. бу тушунча семиотик жараён (семиозис) нинг ҳаракатчан фаолият жараёни эканлигини таъкидлади, чунки лисоний белгининг идроки таъсиридаги шахс (тингловчи)да турли ҳис-туйғу туғилади, маълум бир ҳаракат истаги пайдо бўлади ёки шунга мажбур бўлади. ч.пирс таклиф қилган семиотик тизим маълум даражада изчил ва мантиқий яхлитликка эга. мантиқшунос ч.моррис ч.пирснинг 60 турдаги белгилардан иборат тизимини ўта ихчамлаштирди ва универсал белгилар моделини яратади. унинг таклифича, белгининг фаоллашуви жараёнида ҳосил бўладиган маъноси – м қуйидаги муносабатлар йиғиндисидан иборатдир: ме – белгининг идрок этилаётган предметга муносабати (семиотика); мр – белгининг ундан фойдаланувчига муносабати (прагматика); мf – белгининг умумий тизимдаги муносабати …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"прагматика ва семиотик жараён ёхуд прагматиканинг лисоний-семиотик тизимдаги устуворлиги" haqida

1403354553_45361.doc прагматика ва семиотик жараён ёхуд прагматиканинг лисоний-семиотик тизимдаги устуворлиги www.arxiv.uz прагматика ва семиотик жараён ёхуд прагматиканинг лисоний-семиотик тизимдаги устуворлиги илмий тафаккур тараққиёти ҳар қандай фан соҳасидаги назарий қарашлар ўзгаришига, тадқиқотнинг янги методлари яратилишига ва ушбу методлар тадбиқида янги назарий ғояларга таяниш асосида тамоман ўзга амалий натижаларга эришилишига сабаб бўлади. илмий жараёндаги бундай ўзгаришларга кўпинча тадрижий йўсинда, эмпирик материалнинг босқичма-босқич таҳлили, назарий хулосаларнинг узлуксиз тадқиқот жараёнида шаклланиши ва тизимли жорий қилиниши натижасида юзага келади. шунинг билан бир қаторда, фан ривожининг маълум даврларида кескин бурилиш босқичлари, «инқилобий сакраш» ҳолатлари юзага кел...

DOC format, 111,5 KB. "прагматика ва семиотик жараён ёхуд прагматиканинг лисоний-семиотик тизимдаги устуворлиги"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.