эски туркий тилнинг таянч диалекти

DOC 94.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1402823949_43019.doc эски туркий тилнинг таянч диалекти www.arxiv.uz эски туркий тилнинг таянч диалекти режа: 1. эски туркий адабий тилнинг таянч диалекти масаласи. 2. «девони луғатут турк» асари тили хусусиятлари. 3. «ҳибатул ҳақойиқ» асарида адабий тил меъёр масаласи. 4. «қутадғу билиг» асарида адабий тил меъёр масаласи. туркий кабила-уруғларнинг егакчилигида барпо бўлган қорахонийлар давлати замонида адабий тил традициясига бўлган муносабат кучайди. шу давргача ўрта осиё халқлари, шу жумладан, туркий халқлар адабий тили масаласини форсий тил бажариб келар эди. лекин бу традиция қорахонийлар сиёсатига зид келар эди. шунинг учун қорахонийлар давлатининг ҳукмрон доиралари туркий тилда ёзилган ќар бир асарни маъқуллар ва тақдирлар эди. қорахонийлар давлатида, турли қабилалар орасида чигиллар, айниқса, муҳим роль ўйнар эди, чунки чигиллар бошқа туркий қабилаларга қараганда маданий жиҳатдан устун эдилар. уларда ёзув традицияси анча кенг тарқалган эди. шунинг учун ҳам қорахонийлар замонидан ёзилган дастлабки асар шу диалект заминида ёзилгандир. чигиллар диалекти туркий тилларнинг д-группасига мансубдир. д-диалекти қадимги туркий тилда муҳим …
2
арур шароит туғдириб борган. мўғулларнинг ўрта осиёдаги сиёсий етакчилиги заифлашиб борган сари адабий тилдаги корахонийлар традицияси ҳам ўзининг аввалги аҳамиятини йўқотиб борди. адабий тилга маҳаллий шевалар кучли таъсир этди. шунинг натижасида xiv аср давомида адабий тилнинг таянч диалекти сирдарё бўйидаги й-лашган диалектни ташкил қилди. xiv асрнинг ўрталаридан бошлаб юзага келган ёдгорликлар туркий тилнинг й-диалекти заминида ёзилгандир. бу диалектнинг дастлабки ёдгорлиги хоразмийнинг «муҳаббатнома» асаридир. маҳмуд қошғарийнинг «девону луғатит турк» асари ҳамда унинг тарихий ва илмий аҳамияти xi асрда туркий қабилалар орасидаги муносабат кучайди. лекин тилда турли хил šабила ва уруђ тилига оид формалар қўлланилар эди. ана шу даврда туркий тилда маълум нормаларни яратиш эҳтиёжи вужудга келади. ана шу талабни қондириш мақсадида м.қошғарий «девону луғатит турк» асарини яратди ва бу билан туркий халқларнинг тилшунослигига ҳамда маданиятига улкан ҳисса қўшди. маълумки, бу асарнинг юзага келиши мамлакатда қорахонийлар ҳукмронлигининг ўрнатилиши ва сомонийлар замонасидаги маданият ва илмий традиция қорахонийлар даврида хам давом эттирилиши билан боғлиқ …
3
, яғмолар, қирғизларнинг тиллари бутунлай дилимга жо бўлди. уларни пухта, бир асосда тартибга солдим»(длт. i. 44-бет). махмуд қошғарий «девон»да ўша даврдаги туркий қабилалар лексикаси, фонетикаси ва фамматик қурилишини ёритиб берди. «девон»да м.қошғарий истеъмолда бор сўзларни изоќлаш билан бир қаторда, ҳар бир туркий қабиланинг ўзига хос хусусиятини бериш учун алоҳида йўл танлайди. бу ҳақда шундай дейди: «мен ҳар бир қабилага мансуб сўзларни ясалиш хусусиятларини ва қандай қўлланишини қисқача изоҳлаб кўрсатиш учун алоќида йўл тутдим. бу ишда мисол тариқасида туркларнинг тилида қўлланиб келган шеърлардан, шодлик ва мотам кунларида қўлланиладиган хикматли сўзларидан, мақолларидан келтирдим» (длт, i, 47-бет) м.қошғарий сўз маъноларининг кенгайиши, этимологияси каби ҳодисалар ҳақида ҳам тўхталган. маҳмуд қошғарий четдан қабул қилинган сўзларга икки хил муносабатда бўлади. предмет ва тушунча билан боғлиқ равишда кириб келган сўзларга ижобий муносабатда бўлади. тилда мавжуд бўлган сўзлар ўрнида бошқа тилдан олинган сўзни қўллашга салбий қараган ва бу ҳолатни зарарли, манфий ҳолат деб билган. бунга кўра билге, битик, …
4
ини «девон»да ёритмайди, чунки бунга бағишлаб махсус асар, «жавоҳирун-наҳв фил-луғатит турк» асарини ёзган, лекин у бизгача етиб келмаган. «девону луғатит турк» асари 1914 йилда туркиянинг диёрбакр шаҳридан топилади. қўлёзмани кўчирувчи муҳаммад бинни абу бакр дамашқийнинг ёзишича, у нусхани м.қошғарийнинг ўз дастхатидан олган. «девону луғатит турк» 1915-17 йилларда уч томдан иборат қилиб истамбулда нашр этилади. шу нашр асосида к.броккельман 1928 йилда немисчага таржима қилиб, уни нашр қилади. 1939 йилда анšарада басим аталай турк тилига таржима қилади. 1960-63 йилларда-эса проф. с.муталлибов «девон»нинг ўзбек тилидаги таржимасини яратди. «девону луғатит турк» туркий халқлар тиллари тарихини ўрганишда муҳим манбадир. айни замонда, уни ўз даврининг энциклопедик асари дейиш мумкин. асарда турли қабила ва халқларнинг тарихи, ижтимоий-иқтисодий аҳволи, урф-одати, географияси материаллари бордир. бу асарни ўрганиш билан ўрта осиё халқлари ва ўрта осиё маданиятининг келиб чиқишини ёритишда юз берган хато ва камчиликларни бартараф қилиш мумкин. мазкур асарнинг тарихий аҳамияти ҳам шундадир. муҳими шундаки, м.қошғарий томонидан берилган маълумотлар ҳозирги …
5
б адиб олдига асар тили устида ишлаш учун мухлм талаб қўйди. бу талаб, даставвал, ўша даврдаги тарқоқ қабилалар тилида мавжуд бўлган тил фактларини ҳисобга олиш ва шу даврда ҳам саводли бўлган халқнинг барчаси учун тушунарли бўлишини таъминлашдан иборат эди. бу шарафли вазифанинг уддасидан чиқа олган юсуф хос ҳожиб халқ оммасининг сўз қўллашдаги тажрибасига суяниб, стилистик силлиšликка эришди. шу нуқтаи назардан «қутадғу билиг» асарида юсуф хос ҳожиб ўша давр тилини маълум бир системага солди ва адабий тилни ривожлантиришга ўзининг хиссасини қўшди. асарга асос бўлган диалект ва тил масаласида туркологияда турли қарашлар мавжуд. в.радлов бу асар тилини у ёки бу тил билан яқинлаштирган бўлса-да, қатьий бир фикр айтмайди ва асарнинг «олтойлаштирилган» транскрипциясини беради. чунки у асар тилини олтой тилларидан сайхон тилига яқин, деб ҳисоблаган эди. в.радлов «олтой назарияси» ни юзага келтирган шарқшунос эди. бу назарияга кўра олтой тилида сўз бошида ва охирида келган ундошлар фаšат жарангсиз бўлади. аммо интервокал позицияда ундошлар жарангли …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "эски туркий тилнинг таянч диалекти"

1402823949_43019.doc эски туркий тилнинг таянч диалекти www.arxiv.uz эски туркий тилнинг таянч диалекти режа: 1. эски туркий адабий тилнинг таянч диалекти масаласи. 2. «девони луғатут турк» асари тили хусусиятлари. 3. «ҳибатул ҳақойиқ» асарида адабий тил меъёр масаласи. 4. «қутадғу билиг» асарида адабий тил меъёр масаласи. туркий кабила-уруғларнинг егакчилигида барпо бўлган қорахонийлар давлати замонида адабий тил традициясига бўлган муносабат кучайди. шу давргача ўрта осиё халқлари, шу жумладан, туркий халқлар адабий тили масаласини форсий тил бажариб келар эди. лекин бу традиция қорахонийлар сиёсатига зид келар эди. шунинг учун қорахонийлар давлатининг ҳукмрон доиралари туркий тилда ёзилган ќар бир асарни маъқуллар ва тақдирлар эди. қорахонийлар давлатида, турли қабилалар орасида чигилла...

DOC format, 94.5 KB. To download "эски туркий тилнинг таянч диалекти", click the Telegram button on the left.