шарк педагогик талимоти (юсуф хос хожиб)

DOC 82,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1357716650_41444.doc шарк педагогик таълимотида таълимий-ахлокий карашлар www.arxiv.uz режа: 1. таълимий-ахлоқий қарашларнинг пайдо бўлиши 2. юсуф хос ҳожиб 1. таълимий-ахлоқий қарашларнинг пайдо бўлиши маълумки, шарқ уйғониш даврида маънавий-маърифий соҳада асосий масала инсон муаммоси бўлган. шунинг учун ҳам таълим-тарбия масалаларига катта эътибор берилган. дидактик асарларда шарққа хос бўлган инсоннинг ахлоқий, руҳий камолоти, олий даражадаги юксалиш муаммоси етакчи ғоя бўлган. инсонийлик, инсонни улуғлаш ғояси таълим-тарбияга оид яратилган асарларнинг асосий ўзаги саналган. бу ғояни, яъни инсонпарварлик ғоясини амалга оширишнинг асосий воситалари сифатида юксак ахлоқий одатлар, инсоний муносабатлар ва хислатларни таркиб топтиришга олиб келувчи таълим-тарбияни амалга ошириш муҳим масала қилиб қўйилган. зеро, инсонийлик ғоясида юксак ахлоқий хислатлар ифодалангани учун ҳам шарқ уйғониш даври фалсафаси ва педагогикасида таълимий-ахлоқий йўналиш муҳим аҳамият касб этди. ахлоқ масаласи файласуфларнинг ҳам, буюк мутафаккирларнинг ҳам, тарихчи-ю шоир ҳамда адибларнинг ҳам бирдек диққат марказида бўлди. таълимий-ахлоқий рисолалар пайдо бўлиб, ахлоқнинг ҳам назарий, ҳам амалий масалалари таҳлил этилди. «кутадғу билиг», «ахлоқи носирий», «кобуснома», …
2
ўзлаштириб олиб билан бирга олиб борилган. шунга кўра, «куръон» ва «ҳадис»лардаги панд-насиҳатлар ҳам олимлар, ҳам адиблар ижодига таъсир этган. ҳадисларнинг таъсирига сабаб умуминсоний фазилатларга алоҳида урғу берилган. уларда илгари сурилган мусулмонликнинг муҳим хислатлари: ҳалоллик, саховат, ҳиммат, меҳру-оқибат, эҳсон, шарм-ҳаё, илм излаш, муомала қоидалари, ахлоқ мезонлари ва бошқалар ўз ифодасини топган ва шарқ адабиётига, жумладан, таълимий-ахлоқий асарларга таъсир этган. таълимий-ахлоқий асарлар бевосита ҳадисларда илгари сурилган ғоялар асосида яратилди. ҳадислар таъсири юсуф хос ҳожибнинг «кутадғу билиг» асаридан бошланиб, кайковуснинг «кобуснома», аҳмад югнакийнинг «ҳиббат ул-ҳақойиқ», саъдийнинг «гулистон», алишер навоийнинг «маҳбуб ул-қулуб» ва бошқа асарлар негизида кўринади. ҳам ғоя, ҳам мазмун, ҳам шакл бунинг далилидир. масалан «куръон»да ҳам, «ҳадис»ларда ҳам, таълимий-ахлоқий достонларда ҳам илм таърифи билан бирга, хулқ-одоб қоидалари, турмуш одоби ёритилади. хуллас, шарқ таълим-тарбиясида илмни тарғиб этиш, хулқ-одоб қоидалари исломий тамойилларга асосланган, таълимий-ахлоқий асарлардаги мундарижаларнинг ўхшашлиги улар таянган маънавий заминга боғлиқдир. 2. юсуф хос ҳожиб 1. юсуф хос ҳожибнинг ҳаёти ва фаолияти. «кутадғу …
3
ахмин қилинади. демак, юсуф хос ҳожиб боласоғунда туғилган, ўз асарини ёши элликдан ўтганда ёзган. асарнинг ҳижрий 462 (1069—1070) ёзиб тугалланганлиги, уни ўн саккиз ойда, яъни 461 йилнинг биринчи ярмида бошлаб, 462 йилнинг ўрталарида тугатганлиги, агар бу даврда юсуф хос ҳожиб 50 ёшлар атрофида бўлса, 410 (1019 милодий) йилларда туғилганлиги тахмин этилади. тегурди менга элчи эллик йашим, куғу қилди узғун туси-тег башим (эллик ёшим менга қўл тегизди, кора (қузғун) тусидек бошимни оқ (қуш) қилди (яъни, сочим оқарди)1. йил алтмиш эки эрди тўрт юз била бу сўз сўзладим ман тутиб жан сура, тугал ўн саккиз айда айдим бу сўз, ўқурдум, адирдим сўз эвдиб тера2. юсуф хос ҳожибнинг «кутадғу билиг» асари 6500 байтдан ёки 13000 мисрадан иборат. буюк мутафаккир асарни ёзиб тугатгач, қорахонийлар ҳукмдори тавғачхон (китобда тавғоч улуғ буғра корахон (хоқон), або али ҳасан бинни сулаймон арслон корахон (хоқон) номлари билан зикр этилган) ҳузурига келиб, унга тақдим этади. китоб хонга манзур бўлиб, унинг …
4
ларининг касб корига оид талаблар ва жамиятнинг ахлоқий тамойилларини тараннум этиш билан таълим-тарбия соҳасида ўзига хос услубни яратди. қутадғу билиг — бахт ва саодатга элтиувчи билим, таълим деган маънони билдиради. демак, асар номидан ҳам унинг панд-насиҳатлар, таълим-тарбияга оид, ҳар томонлама комил инсонни тарбиялайдиган етук дидактик асар эканлиги яққол кўриниб турибди. «кутадғу билиг»нинг тадқиқотчиларидан бири б.тўхлиев таъкидлаганидек, юсуф хос ҳожиб «комил инсон ҳақида гапирар экан, камолотнинг қатор белгиларини кўрсатиб ўтади. уларнинг энг асосийси алоҳида шахснинг ўз манфаатлари, шахсий истаклари доирасини ёриб чиқиб, бошқалар ғами билан яшаши, кўпчилик манфаати учун фидойи бўла билишдир»1. ҳозиргача «кутадғу билиг»нинг ҳирот, коҳира, наманган нусхалари маълум бўлиб, венага келтирилган ҳирот нусхасини ҳерман вамбери нашр қилди ва таржимасини берди. 1890 йилда в.в.радлов вена нусхасини факсимилесини, 1891 йилда шу факсимиле асосида матнини нашр қилдиради. 1896 йилда коҳира нусхаси топилгандан сўнг, ундан кўчирма олгач, в.радлов ҳар икки нусхасини қиёслаб, 1910 йилда рус графикасига асосланган тўлиқ транскрипциясини немис тилига таржимаси билан …
5
рги ўзбек тилидаги болаларбоп баёни эса боқижон тўхлиев томонидан нашр этилди. юсуф хос ҳожибнинг ахлоқий дидактикаси к.каримов, й.жумабоев томонидан ҳар томонлама тадқиқ этилди. корақалпоғистонлик ахметова а.к. эса «юсуф хос ҳожибнинг педагогик қарашлари» тўғрисида илмий иш олиб борди. 2. асар яратилган тарихий шароит. юсуф хос ҳожибнинг «кутадғу билиг» асари педагогика тарихида таълимий-ахлоқий мавзуда ёзилган барча асарларнинг тамал тоши десак бўлади. юсуф хос ҳожиб х асарнинг ўрталарида ташкил топган корахонийлар ҳукмронлиги даврида яшаб ижод этди. корахонийлар сирдарёдан еттисувгача, шимолий фарғона ва бутун шарқий туркистонда ҳукмронлигини ўрнатгандан сўнг мовароуннаҳрнинг ички ҳудудларига ҳам кириб бориб, кошғардан тортиб каспийгача бўлган кенг майдонда ўз давлатини таркиб топтирган эди. унинг маркази кошғар (ўрдукент) бўлиб, шимолда боласуғун (кузурда), ғарбда самарқанд, марказидаги ўзганд йирик шаҳарлардан ҳисобланарди. ҳар бир давлатда бўлганидек корахонийлар давлатининг ҳам идора қилиш усули, юргизадиган сиёсати, қонунлари, тарбия тамойиллари ифодаланган қомус — низомнома зарур эди. «кутадғу билиг» асари ҳам шундай зарурият туфайли яратилди. бу асарда қорахонийлар давлатини …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "шарк педагогик талимоти (юсуф хос хожиб)"

1357716650_41444.doc шарк педагогик таълимотида таълимий-ахлокий карашлар www.arxiv.uz режа: 1. таълимий-ахлоқий қарашларнинг пайдо бўлиши 2. юсуф хос ҳожиб 1. таълимий-ахлоқий қарашларнинг пайдо бўлиши маълумки, шарқ уйғониш даврида маънавий-маърифий соҳада асосий масала инсон муаммоси бўлган. шунинг учун ҳам таълим-тарбия масалаларига катта эътибор берилган. дидактик асарларда шарққа хос бўлган инсоннинг ахлоқий, руҳий камолоти, олий даражадаги юксалиш муаммоси етакчи ғоя бўлган. инсонийлик, инсонни улуғлаш ғояси таълим-тарбияга оид яратилган асарларнинг асосий ўзаги саналган. бу ғояни, яъни инсонпарварлик ғоясини амалга оширишнинг асосий воситалари сифатида юксак ахлоқий одатлар, инсоний муносабатлар ва хислатларни таркиб топтиришга олиб келувчи таълим-тарбияни амалга ошириш муҳим масал...

Формат DOC, 82,5 КБ. Чтобы скачать "шарк педагогик талимоти (юсуф хос хожиб)", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: шарк педагогик талимоти (юсуф х… DOC Бесплатная загрузка Telegram