юсуф хос ҳожибнинг «қутадгу билиг» асарида етук инсонни камолга етказиш масалалари

DOC 148,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1663837976.doc юсуф хос щожибнинг «кутадгу билиг» асарида етук инсонни юсуф хос ҳожибнинг «қутадгу билиг» асарида етук инсонни камолга етказиш масалалари юсуф хос ҳожибнинг “қутадғу билиг” асарида инсон камолоти масаласи марказий масала бўлиб ҳисобланади. мазкур асарда инсоннинг жамият ва ҳаётда тутган ўрни, бурч ва вазифалари ҳақидаги муаммолар ўзига хос тарзда баён этилади. буюк мутафаккир юсуф хос ҳожиб “қутадғу билиг” китобининг анъанавий бошламасидан кейиноқ инсоннинг ҳақиқий бахти билимда эканлигини баён этади. у илм, заковатнинг аҳамияти ҳақида фикр юритиш билан бирга унга алоҳида боблар ҳам бағишланган. лекин олим фақат илм-маърифатнинг аҳамиятини кўрсатибгина қолмайди, у билим ва заковатнинг амалиётдаги ўрнини ҳам ёритади. у билимли буюк, уқувни улуғ деб таърифлайди. чунки заковатли инсон улуғ бўлади, билимли киши буюк бўлади, деб илмли кишиларни асл тоифадаги кишиларга қўшади. олим эзгу ишларнинг барчаси илм туфайли амалга оширилишини айтади. ўша даврдаёқ олим “билим ҳатто осмон сари йўл очур” деб башорат қилади. у дунёда одам пайдо бўлибдики, фақат билимли кишиларгина …
2
ндай жоҳиллар мансаб ва амалга эга бўлса, улар эгаллаган тўрни пойгак деб билади. дунёда инсон билим ва заковати туфайли орзу-тилакларга, улуғликка эришиши мумкинлигини айтади. лекин шундай билим ва заковатнинг қадрига фақат худди ўзларига ўхшаган донолар ва заковатлилар етади, жоҳил ва телбалар бундай хислатларга эга эмас, дейди. чунки жамиятдаги барча хатолар билимсизлик, нодонлик, жаҳолат туфайли содир бўлишидан у қайғуга тушади, ҳаётда нодон ва жоҳиллар кўпайиб кетганлигидан афсусланади. у юртни идора этувчиларни ва халқни бошқарувчиларни икки тоифага бўлиб, биринчиси адолатли сиёсатни юритувчи беклар ва иккинчиси доно олимлар дейди. чунки сиёсатчилар юртни бошқарса, олимлар маърифий йўл-йўриқ кўрсатади. олим билимни зиёга, тенги йўқ жавоҳирга ўхшатиб, у инсонни юксалтиради, жаҳоннинг сир-асрорини билиб олишга ёрдам беради, дейди. инсоният нимага эришган бўлса, билим туфайли эришганлигини таъкидлайди. аммо бу бойликни ҳеч ким ўғирлай олмайди, деб билим ва заковатни муқаддас дўст, меҳрибон қариндош, кийим ва озуқа сифатида таърифлайди. лекин юсуф хос ҳожиб илм-фанни англашни тарғиб этибгина қолмасдан, уни ҳаётга …
3
кўрсатган. мутафаккир ўзининг ахлоқий қарашларини, яъни, ижтимоий муносабатлар, жамият аъзоларининг барча типлари ўртасидаги ахлоқий муносабатларни амалиётга таянган ҳолда ёритади. бу ахлоқий, хулқ-одоб тамойиллари, талаб ва вазифалари бутун асар давомида қаҳрамонларнинг ўзаро муносабатлари асосида ифодаланган. унда элиг (хон), унинг вакиллари, ижтимоий гуруҳларнинг ўзаро муносабати, ахлоқи, муомаласи талаблари баён этилади, турли касб эгаларига хос хислатлар, одатлар ёритилади. асарда илгари сурилган ахлоқий хислатлар моҳиятининг тўлақонли очиб берилиши олимнинг таълим-тарбия, ахлоқ масалаларини қай даражада чуқур билганлигидан далолат беради: инсонийлик, ростгўйлик, тўғрилик, софлик, меҳр-муҳаббат, вафо, шафқат, мурувват, инсоф, адолат, ишонч, садоқат, хушмуомалалик, ширинсўзлик, саховат, мардлик, ҳимматлилик, тавозе, ҳурмат ва эҳтиром, тадбиркорлик. ақл заковат, ҳалоллик, эзгулик каби хислатлар улуғланади, уларга ёлғончилик, ноинсофлик, фисқу фасод, бевафолик, меҳрсизлик, дағаллик, қўполлик, бахиллик, номардлик, қувлик, ҳурматсизлик, нодонлик, жоҳиллик, ҳаромхўрлик, очкўзлик каби хислатларни қиёслаб, эзгу хислатларнинг яхши оқибатлари ва салбий хусусиятларнинг ёмон оқибатларини мисоллар воситасида ишонарли қилиб баён этади. бунда дастлаб, барча яхши ишларнинг манбаини эзгулик, ёмон ишларнинг асосини эссизлик номлари …
4
ни ҳам ҳаётий мисоллар воситасида ёритади. катта ёшлиларнинг кичикларга, кичикларнинг улуғларга, амалдор ва мансабдорларнинг ўз хизматчиларига, хизматчиларининг ўз хўжаларига, турли ижтимоий гуруҳ аъзоларининг бир-бирларига, оилада оила аъзоларининг бир-бирларига муомала маданиятининг энг оддий кўринишларигача тасвирлаб, кишининг кўз олдида яққол намоён этади. буни биз фарзанд тарбиясида унинг туғилганидан бошлаб хулқ-одоб қоидаларини, билим ва ҳунарни ўргатиш, бунинг учун пок ва билимли муаллим-мураббий танлаш, фарзанднинг ҳатти-ҳаракатини доимо назоратда сақлаш каби масалаларнинг баён этилишидан ҳам билсак бўлади. мутафаккир улуғлар ва кичиклар ўртасидаги хулқ-одоб қоидалари ҳақида гапирар экан, шу аснода камтарлик, саломлашиш одоби, талаблари, қоидаларини ҳам тавсия этади. айниқса, юсуф хос ҳожибнинг амалдорлар ахлоқи ҳақидаги ўгитлари диққатга сазовор ва бу фикрлар ҳозирги даврда ҳам қимматли саналади. алломанинг беклар, ҳожиблар, вазирлар, саройбошилар, элчилар, лашкарбошилар, девонбошилар, хазинадорлар, саркотиблар каби кўплаб амалдорларнинг ҳатти-ҳаракатлари, иш юритишлари, хулқ-одоби ҳақидаги ўгитлари ва йўл-йўриқлари ҳар бир амалдор учун дастур саналади. масалан, ҳар бир амалдорнинг ўз ишининг устаси, илм-фанни эгаллаган, унинг турли соҳалари борасида …
5
парастлик, кайфу сафога берилиш, мутакаббирлик, хиёнат, давлат кетидан қувиш, манфаатпарастлик, худбинлик, бошқаларнинг ҳақ-ҳуқуқларини топташ, таъмагирлик, ҳақорат кабилар шундай иллатлардирки, бунинг натижаси давлатнинг ривожига путур етказиб, жамиятни маънавий қашшоқликкка олиб боради, деб бундай ёмон иллатлардан тийилишни маслаҳат беради. масалан: (агар) дунё беглари ичимликка (маишатга) берилса, эл ва халқнинг дардлари (қисмати) аччиқ бўлади. жаҳонгир киши айш-ишратга маҳлиё бўлса, элини бузади (хароб қилади), ўзи (эса) тиламчи бўлиб қолади1 юсуф хос ҳожиб такаббурлик, мағрурланиш, кеккайишга камтарлик, хушсуханлик, хушфеълликни қарши қўяди. шунингдек, амалдорларга хоҳ катта, хоҳ кичик бўлсин, баланд ҳимматлилик, мурувватли бўлиш, самимийлик, хос фазилат эканлигини алоҳида таъкидлайди. инсоннинг ҳақиқий бойлиги унинг кўз ва кўнгил тўқлиги деб баҳо беради. зеро, очкўзлик, таъмагирлик инсонда порахўрлик каби ёмон иллатнинг томир отишига олиб келади, дейди. юсуф хос ҳожиб оилавий-маиший турмуш икир-чикирларига ҳам катта эътибор беради. у кишиларни ўйлаб оила қуришдан бошлаб, фарзанд тарбия этиш, оиланинг моддий таъминотини юритишгача бўлган энг эзгу зарурий вазифаларни бирма-бир баён этади. шунингдек, йигитлик …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"юсуф хос ҳожибнинг «қутадгу билиг» асарида етук инсонни камолга етказиш масалалари" haqida

1663837976.doc юсуф хос щожибнинг «кутадгу билиг» асарида етук инсонни юсуф хос ҳожибнинг «қутадгу билиг» асарида етук инсонни камолга етказиш масалалари юсуф хос ҳожибнинг “қутадғу билиг” асарида инсон камолоти масаласи марказий масала бўлиб ҳисобланади. мазкур асарда инсоннинг жамият ва ҳаётда тутган ўрни, бурч ва вазифалари ҳақидаги муаммолар ўзига хос тарзда баён этилади. буюк мутафаккир юсуф хос ҳожиб “қутадғу билиг” китобининг анъанавий бошламасидан кейиноқ инсоннинг ҳақиқий бахти билимда эканлигини баён этади. у илм, заковатнинг аҳамияти ҳақида фикр юритиш билан бирга унга алоҳида боблар ҳам бағишланган. лекин олим фақат илм-маърифатнинг аҳамиятини кўрсатибгина қолмайди, у билим ва заковатнинг амалиётдаги ўрнини ҳам ёритади. у билимли буюк, уқувни улуғ деб таърифлайди. чунки заковат...

DOC format, 148,0 KB. "юсуф хос ҳожибнинг «қутадгу билиг» асарида етук инсонни камолга етказиш масалалари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.