ўзбек адабий тили тарихини социолингвистик асосда ўрганиш

DOC 59,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1662757170.doc ўзбек адабий тили тарихини ўзбек адабий тили тарихини социолингвистик асосда ўрганиш режа: 1. ўзбек адабий тили тарихини ўрганишнинг ижтимоий-лисоний хусусиятлари. 2. ўзбек адабий тили тарихини даврлаштириш. 3. ҳозирги ўзбек адабий тили ва унинг оламшумул аҳамияти. ўзбек адабий тили тарихини ўрганиш, асосан, ўзбек халқининг тарихини, унинг ўтмишини, урф-одатларини, маданиятини англаш орқали маълум бўлади. бунда шу халқнинг ижтимоий тил қонуниятларини даврлаштириш ва бўлимларга бўлиниши ҳам ўзбек адабий тили тарихини ўрганишга асос бўлади. гап ўзбек адабий тили тарихини социолингвистик асосда ўрганиш ҳақида борар экан, шу ўринда бу тилнинг географик жойлашиши жиҳатларини, унинг этнографик хусусиятларини ҳамда ўзбек тилининг қондош ёки қариндош ва бошқа тиллар билан ўзаро алоқалари хусусида ҳам маълумотларга эга бўламиз. авваламбор, ўзбек адабий тили xi асрдан бошлаб ижтимоий ҳаётда ўз ўрнига эга, юқори мавқели тил сифатида кўрина бошлади. у араб, форс-тожик, уйғур, хитой ва бошқа тиллар таъсирида тез суръатлар билан ривожланиб келди. жумладан, одоб, ахлоқ, меҳр, муҳаббат, зангори, тоза, китоб, кутубхона, …
2
идан қуйидагича даврлаштирилган. 1. қадимги туркий адабий тил. 2. эски туркий адабий тил. 3. эски ўзбек адабий тили. 4. янги ўзбек адабий тили. 5. ҳозирги ўзбек адабий тили. қадимги туркий адабий тил vi-x асрларни ўз ичига олади. бу давр адабий тили уруғ, қабила тилларининг эндигина шаклланган даврига тўғри келиб, унда асосан ёзма ёдгорликлар яратилган эди. хусусан, ўрхун-енисей ёзма ёдгорлиги шу даврнинг маҳсулидир. гап қадимги туркий адабий тил хусусида борар экан, бу давр тили ижтимоий муносабатларда муҳим ўрин эгаллаганини алоҳида айтиб ўтиш лозим. чунки қадимги туркий қабила, элат, уруғларнинг ўзаро яқинлашуви ва уларнинг тил муҳитида бир-бирларига жипслашиб бориши натижасида қадимги туркий тил маълум бир тил бўғинида юзага келди. бу эса ўз-ўзидан бу тилнинг ижтимоий муҳит билан чамбарчас юзага келганлигидан далолат беради. маълумки, қадимги туркий тил x асрга етиб келганда унинг функционал моҳияти кенгайиб борди, аста-секин уруғ, қабила ва элатлар бирлашиб маълум халқ доирасига айланди. шу билан бирга, ўзбек тилининг илк шаклланиш …
3
ндаги зикр этилган масалалар айнан юқоридаги фикримизни тасдиқлайди. дарҳақиқат, эски туркий адабий тил катта бир ижтимоий тарихий даврни босиб ўтди. ниҳоят, туркий адабий тил ўз фаолиятини якунлаши биланоқ, эски ўзбек адабий тили юзага келди. эски ўзбек адабий тили xiv-xvii асрларда ривожланиб, бойиб, такомиллашган, шаклланган тил сифатида ҳаётда чуқур из қолдирди. ана шу давр тилининг ижтимоий муҳитдаги ролини бойитишда лутфий, атоий, саккокий, навоий, бобур каби буюк шоирларнинг хизматлари ниҳоятда улуғвордир. навоий ўз даврининг буюк алломаси сифатида ўзбек адабий тили ва унинг ҳаётдаги ролини оширишга алоҳида аҳамият бериб келди. ўзбек тилини давлат тили сифатида тан олинишига алоҳида эътибор берди. шу боисдан бўлса керак, ҳусайн бойқарога ўзбек тилига давлат тили мақоми бериш ҳақидаги таклифларни киритган эди. қолаверса, ўзбек тилининг дунё тиллари таснифидаги ўрнини ошириш борасида ҳам кўпгина ишларни амалга оширдики, бу ўз-ўзидан xiv-xvii асрлар эски ўзбек адабий тилининг ижтимоий-сиёсий ҳамда унинг тиллар ўртасидаги алоқа аралашувдаги ролини ошишига сабаб бўлади. эски ўзбек адабий тилининг …
4
юзага келди. хусусан, тошкент адабий тили муҳитида тошкент койнеси, хоразм адабий тили муҳитида қиёт койнеси ва бошқалар бунинг яққол далилидир. ўзбек адабий тили тарихини даврлаштиришнинг энг сўнгги босқичи бу ҳозирги ўзбек адабий тилидир. бу тил хх асрнинг 20-йилларидан шакллана бошлади. бу давр тилини такомиллаштиришда а.қодирий, фитрат, чўлпон, беҳбудий, авлоний, ҳ.олимжон, г.гулом, ойбек, а.қаҳҳор каби атоқли сўз усталари беқиёс ҳисса қўшдилар. дарҳақиқат, ҳозирги ўзбек адабий тили инсоният тарихида муҳим из қолдирган тил сифатида юзага келди. негаки, ўзбек тилининг юзага келиши унинг ижтимоий ҳаётда ниҳоятда имконият доираси кенгайган бир даврига тўғри келади. ҳозирги ўзбек адабий тили миллий тил даражасига етиб борди. бу ўз-ўзидан ҳозирги ўзбек адабий тилининг ривожланиб, такомиллашиб бораётганидан далолат беради. шуни ҳам қайд этиш керакки, бошқа даврлар тилидаги сингари ҳозирги ўзбек адабий тили ҳам адабий тил ва жонли сўзлашувдан иборатдир. кундалик ахборот воситалари-матбуот, радио, телевидение бу тавофутни йўқотишга қаратилган. бундан ташқари, давр ўтиши билан тилдаги кўпгина нуқсонлар аста-секин йўқолиб боради, …
5
е и азербайджане. «социологические проблемў развиваюҳихся стран». –м: 1975, 273-274б 7. виноградов в.в. литературнўй язўк. -м: наука, 1978. 8. головин б.н. обҳее язўкознание. -м.1979. 9. дешериев.ю.д. социальная лингвистика: к основам обҳей теории. -м.: наука. 1977. 10. жирмунский в.м. вопросў социальной лингвистики. -м. :наука, 1969. 11. ларин.б.а. история русского язўка и обҳее язўкознание: -м: просвеҳение, 1977. 12. мўминов с.м. ўзбек мулоқот хулқининг ижтимоий-лисоний хусусиятлари. дд.-т.2000. 13. никольский л.б. о предмете социолингвистики // вопросў язўкознания. -м.: 1974. 14. никольский л.б. синхронная социолингвистика.-м.: наука.1976. 15. кожин а.н литературной язўк московской руси. -м: 1984. 16. степанов г.в. типология язўковўх состояний и ситуаций в странах романской речи. -м.: наука, 1976 17. www.ziyonet.uz

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ўзбек адабий тили тарихини социолингвистик асосда ўрганиш"

1662757170.doc ўзбек адабий тили тарихини ўзбек адабий тили тарихини социолингвистик асосда ўрганиш режа: 1. ўзбек адабий тили тарихини ўрганишнинг ижтимоий-лисоний хусусиятлари. 2. ўзбек адабий тили тарихини даврлаштириш. 3. ҳозирги ўзбек адабий тили ва унинг оламшумул аҳамияти. ўзбек адабий тили тарихини ўрганиш, асосан, ўзбек халқининг тарихини, унинг ўтмишини, урф-одатларини, маданиятини англаш орқали маълум бўлади. бунда шу халқнинг ижтимоий тил қонуниятларини даврлаштириш ва бўлимларга бўлиниши ҳам ўзбек адабий тили тарихини ўрганишга асос бўлади. гап ўзбек адабий тили тарихини социолингвистик асосда ўрганиш ҳақида борар экан, шу ўринда бу тилнинг географик жойлашиши жиҳатларини, унинг этнографик хусусиятларини ҳамда ўзбек тилининг қондош ёки қариндош ва бошқа тиллар билан ўзаро алоқ...

Формат DOC, 59,5 КБ. Чтобы скачать "ўзбек адабий тили тарихини социолингвистик асосда ўрганиш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ўзбек адабий тили тарихини соци… DOC Бесплатная загрузка Telegram