узбек халки ва унинг шаклланиш тарихи

DOC 117,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1402997360_43172.doc кириш www.arxiv.uz режа: 1. узбек халки ва унинг шаклланиш тарихи 2. узбек адабий тили тараккётини даврлаштириш 3. хозирги ўзбек адабий тили ва унинг шеваларга уносабати ўзбек халқи ва унинг шаклланиш тарихи ҳар қандай халқнинг этник тарихи унга берилган номга нисбатан қадимийдир. шунингдек, ўзбек халқи ва унинг келиб чиқиш тарихи ҳам унинг номига нисбатан қадимроққа бориб тақалади. «ўзбек» термини - аслида дашти қипчоқда истиқомат қилувчи туркий қабила ва элатларнинг бир қисмига берилган ном. тарихнинг гувоҳлик беришича, дашти қипчоқда қадимда ва ўрта асрларда, асосан, туркий халқлар ва аллақачонлар ўз она тилини унутиб, турклашган мўғул қавми яшаб келади. ана шу қипчоқ чўлининг турк ва тил жиҳатдан турклашган аҳолиси тарихий асарларда xiii асрнинг 80-йилларидан бошлаб ўзбек номи билан учрайди. масалан, ҳамидуллоҳ казвиний (1281-1350) дашти қипчоқни «мамлакати ўзбек» (ўзбеклар мамлакати) ёки «улуси ўзбек» (ўзбек улуси) деб ёзса, ал-калкошандий (1418 йилда вафот этган) уларнинг подшоларини «малики билад ўзбек» (ўзбеклар мамлакатининг подшоси) деб атайди. низомиддин шомий …
2
асрдан бошлаб яшаб келаётган туркий қабилалар билан қоришиб кетадилар. дашти қипчоқнинг кўчманчи ўзбеклари номи туркий тилда сўзлашувчи барча моварауннаҳр ва хоразм аҳолисига кейинчалик этноним сифатида ўтди, холос. аслида ҳозирги ўзбекистон ҳудудида xvi асрдан то 1924 йилгача яшаб келган туркийзабон халқлар ўзбеклар, чиғатойлар, сартлар, форсийзабонлар эса тожиклар деб атаб келинди. 1924 йилда шўролар томонидан марказий осиёда ўтказилган миллий давлатни чегаралаш сиёсати туфайли ўзбек атамаси ўзбекистон ҳудудида яшовчи барча туркийзабон аҳолига умумий - миллий ном қилиб берилди. ҳозирги кунда «ўзбек» атамаси этник мазмунни тўла ифода этади ва бу этник ном остида бутун бир халқ жаҳонда тан олинган. хўш, ўзбекларнинг халқ сифатида шаклланиши қандай кечган? ўзбекистон марказий осиёнинг қадимдан ўтроқ дехқончилик маданияти ўчоқлари таркиб топган ҳудудида жойлашган. агар узоқ ўтмишга назар ташлайдиган бўлсак, марказий осиё туб аҳолисининг тош ва бронза асрида қандай номлангани бизга номаълум. аммо илк темир давридан (милоддан аввалги viii-vii асрлардан бошлаб, ўзбекистон территориясида яшаган халқлар қадимги деҳқончилик воҳалари номи билан, …
3
илк феодализм, айниқса, дастлабки сомонийлар даврида сўғд юртига жадал кириб келди. маълумки, гарчи қадимги сўғдий ва хоразмий тиллари ўзбек ва тожик халқларининг ҳозирги замон тиллари даражасига бевосита ўсиб чиқмаган бўлса-да, ана шу тилларда сўзлашган қадимги туб аҳоли - ўзбек ва тожикларнинг элат сифатида шаклланишида дастлабки асосий этник қатламни ташкил этган. лекин буларнинг ҳар иккаласи ҳам то халқ бўлиб шакллангунга қадар узоқ тарихий йўлни босиб ўтди ва мураккаб этник жараённи бошдан кечирди. натижада уларнинг жисмоний-биологик тузилишида бир хиллилик, айнан ўхшашлик содир бўлди. буни олимлар ҳозирги замон ўзбек халқи ва воҳа тожикларига хос «икки дарё оралиғи типи» деб аташади. милоддан аввалги ii-i ва милодий эранинг i-iv асрларида бу тип вакиллари, айниқса, ҳозирги ўзбекистон ҳудудининг марказий ва жанубий шаҳарлари ахолиси орасида сезиларли этник қатламга эга эди. илк феодал даврга келиб, улар қишлоқ аҳолиси орасига ҳам кириб борди. ўрта осиё халқларининг шаклланишида икки дарё атрофидан кўчиб келган қабила ва элатларнинг роли ҳам катта бўлди. …
4
сувдан, яъни иссиқкўл яқинидан сак қабила оқсоқоли қабридан топилган ёзувни далил қилиб кўрсатиш мумкин. бу мозорнинг милоддан аввалги iv-iii асрга оид эканлигига шубҳа йўқ. тилшунос олимлар бу ёзувни қадимги туркий ёзув деб эълон қилдилар. марказий осиё ғарбий турк ҳоқонлиги таркибига ўтгач, бу ўлкага туркий хақларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб келиши тезлашди. натижада қадимги хоразм, фарғона водийси, ҳатто сўғд тупроғининг анча қисмида маҳаллий аҳолининг тил жиҳатдан туркийлашиш жараёни кучайди. vi асрнинг 60-70-йилларидаёқ, туркий халқларнинг катта бир гуруҳи амударё соҳилларига яқинлашдилар. улар жанубий ўзбекистон, ҳатто шимолий афғонистон ерларига ҳам бориб етдилар. vi асрнинг иккинчи ярми давомида ғарбий турк хоқонлиги туркларининг катта бир қисми ҳозирги бухоро территориясида жойлашиб олдилар. vii асрга келиб, сирдарёнинг ўнг соҳили районларидан бутун зарафшон водийси районларига туркларнинг янги-янги гуруҳлари кела бошлади. туркий аҳоли сон жиҳатидан тобора кўпайиб, уларнинг маҳаллий аҳоли ўртасидаги этник қатлами қалинлашиб борди. ибн хавқал (х асрда яшаган) мингларча турк оилалари - ўғизларнинг чимкентдан ғарб ва жануб сари кўчиб …
5
рталаридан бу зонада қорахонийлар давлати ташкил топди. қорахонийлар давлати таркибида арғу, тухси, қарлуқ,чигил ва яғмо қабилалари бўлиб, улардан, айниқса, дастлабки тўрттаси маданий жиҳатдан бошқа туркий қабилалардан анча устунлиги билан ажралиб турар эди. х асрнинг охирларидан туркий этник қатламнинг моварауннаҳрнинг барча ҳудудларида устунлигини таъминловчи тарихий воқеалар содир бўлди. сирдарёдан еттисувгача бўлган ерларда, шимолий фарғона ва бутун шарқий туркистонда ўз ҳукмронлигини ўрнатган қорахоний турклари х аср охирларида моварауннаҳрнинг ички ҳудудларига ҳам кириб келдилар. қорахонийлар замонида мамлакатнинг туркий қатлам кирмаган бирор ери қолмади. бу даврда (xi-xii асрларда) бутун моварауннаҳрда аҳолининг туркий тилда гаплашувчи қатлами, шу жумладан, суғдийлар ҳам жамиятнинг барча ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётида устун бўлишига қарамай, самарқанд ва бухоро каби шаҳарларда ҳам форс-тожик тилида сўзлашиш ва ёзиш давом этарди. бу ҳол фақат адабий доираларда эмас, расмий маҳкамаларда ҳам сезиларди. лекин фарғона ва шош шаҳарларида (марғилон, исфара, хўжанд бундан мустасно) ва хоразмда аҳвол бошқача эди. турк тилида сўзлашувчилар қатлами форс тили қатламидан кучли …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"узбек халки ва унинг шаклланиш тарихи" haqida

1402997360_43172.doc кириш www.arxiv.uz режа: 1. узбек халки ва унинг шаклланиш тарихи 2. узбек адабий тили тараккётини даврлаштириш 3. хозирги ўзбек адабий тили ва унинг шеваларга уносабати ўзбек халқи ва унинг шаклланиш тарихи ҳар қандай халқнинг этник тарихи унга берилган номга нисбатан қадимийдир. шунингдек, ўзбек халқи ва унинг келиб чиқиш тарихи ҳам унинг номига нисбатан қадимроққа бориб тақалади. «ўзбек» термини - аслида дашти қипчоқда истиқомат қилувчи туркий қабила ва элатларнинг бир қисмига берилган ном. тарихнинг гувоҳлик беришича, дашти қипчоқда қадимда ва ўрта асрларда, асосан, туркий халқлар ва аллақачонлар ўз она тилини унутиб, турклашган мўғул қавми яшаб келади. ана шу қипчоқ чўлининг турк ва тил жиҳатдан турклашган аҳолиси тарихий асарларда xiii асрнинг 80-йилларидан бошла...

DOC format, 117,0 KB. "узбек халки ва унинг шаклланиш тарихи"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.