ўзбекистон республикасининг ташкил топиш арафасида этник ҳолат ва миллий-ҳудудий чегараланишнинг мақсад ва моҳияти

DOCX 16 pages 35.6 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 16
xvii – боб 361 xvii–боб. ўзбекистон республикасининг ташкил топиш арафасида этник ҳолат ва миллий-ҳудудий чегараланишнинг мақсад ва моҳияти xx асрнинг бошларига келганда туркистонда қадимдан давом этиб келаётган этник мураккаблик анча тартибга тушиб қолган эди. туркистон аҳолиси орасида икки тиллилик, яъни туркий-ўзбек ва форсий-тожик тиллари мавжуд бўлиб, аҳолининг аксарият кўпчиллиги туркий-ўзбек тилида сўзлашар эди. бу икки тилда сўзлашувчи элатлар ҳудудий жойлашиш жиҳатидан шунчалар бир-бирлари билан аралашиб кетган кетган эдиларки, дастлаб миллий- ҳудудий чегаралаш даврида уларни иккига ажратиб ташлаш жуда оғир кечган. бу ҳолат жуда қадим-қадимлардан давом этиб келаётган тарихий жараён ва этномаданий ҳақиқат эди. ҳар иккаласининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси ҳам бир хил бўлиб, антропологик тип жиҳатидан ҳам ўтроқ ўзбеклар билан воҳа тожиклари бир тип, яъни антик даврда шаклланган ўрта осиё икки дарё оралиги типини ташкил этарди. ўзбекистон республикасининг ташкил этиш арафасида туркий-ўзбек тилида сўзлашувчи ўрта осиё аҳолиси келиб чиқиши жиҳатидан уч таифага бўлинар эди. биринчи таифа-бу туркистоннинг “сарт” атамаси билан аталувчи …
2 / 16
зик номи билан кириб келган араб савдогарлари бўлган. ўша кезларда ва унгача ҳам ўрта осиёнинг туб жойли, маҳаллий суғд аҳолиси савдо-сотиқда жаҳонга маълум эдилар. шундай қилиб, ўша кезларда, яъни илк ўрта асрларда савдо билан шуғулланучи таифанинг этник келиб чиқишидан қатьий назар “тазиклар” деб аталган маҳмуд қашғарийнинг “девони луғатит турк” асарида “сарт” савдогар маъносини англатади, дейилган. “сарт” атамаси дастлаб араб ва суғд савдогарларига нисбатан ишлатилса, x-xi асрлардан бошлаб, умуман савдо билан шуғулланувчи аҳоли қатламига нисбатан ишлатилди, яъни савдо билан шуғулланувчи турклар ҳам сарт атала бошланди. сарт атамаси биринчи бор xv асрнинг охирида алишер навоийда учрайди. унга қадар бу сўз ёзма манбаларда “сартак”, “сартаул” кўринишида учратилади. масалан, рашид-ад-диннинг (xiii аср) ёзишича, мзғулларга тобе бўлган қарлуқлар ҳукмдори арслонхонни (эътиқоди мусулмон) чингизхон “сартактой” деб атаган. рашид-ад-диннинг бир ҳикоясида мусулмон давлатларидан бирининг вазири абу бакрни хубилай хон (xiii аср) “сартаул одами” деб атайди. умуман, ўрта осиё ҳудудларидан мўғулистон томон келган мусулмонларни тили, этник келиб чиқишидан …
3 / 16
ди. унинг ёзишича, қобул ва унинг атрофидаги бир неча қишлоқларда сартлар яшайди, бошқа вилоят ва қишлоқларда эса бошқа халқлар, жумладан тожиклар яшайди[footnoteref:2], дейди. қозоқ ва қирғизлар учун ҳар қандай ўтроқ ҳаёт кечирувчи мусулмон сартдир. айниқса, кўчманчи қозоқ учун ҳар бир шаҳарли ва қишлоқ деҳқони сарт бўлган. расмий маҳкама тилида сарт сўзи тожиклар эмас, балки туркийлашган ўтроқ аҳоли тушинилган[footnoteref:3]. академик в.в.бартольд сарт атамаси туркийча “савдогар”, “савдо карвон боши” маъносини англатишини ҳамда қозоқ ва қирғизлар, умуман олганда турко-мўғул“ қабила ва элатлар этник келиб чиқишидан қатъий назар “сарт”атамасини туркистоннинг ўтроқ аҳолисига нисбатан ишлатишларини яхши билсада, сарт бу форсий забон этник бирлик – тожикдир[footnoteref:4], деган хулосага келади. [2: м.з.бобир. бобирнома. тошкент-1958.] [3: ниёз муҳаммад. “тарих-и шахрухия.] [4: бартольд в.в. щша асар, щша саҳифалар.] ҳозирги кунда фанда сарт атамаси масаласида асосан икки хил қараш шаклланган. биринчиси- сарт бу этнос, форсий забон тожикдир, деган қарашдир. дастлаб г.вамбери, в.радлов, н. остроумов[footnoteref:5]лар шундай фикр билан чиққан эдилар. бундай …
4 / 16
лари ўзбек ҳақида гап кетганда, фақат xvi аср бошларида шайбонийхон билан бирга ўрта осиёга кириб келган даштиқипчоқ кўчманчи ўзбекларини тушунади. [5: остроумов н.п. сарты. этнографические материалы. ташкент-1908/] [6: yu. bregel. the sart in the khanate of khiva. journal of asian history. v.12, №2ю 1978ю ] “сарт” масаласидаги иккинчи қараш асосан жадидларга тегишли бўлиб, уларнинг фаоллари шерали лапин, маҳмудхўжа беҳбудий[footnoteref:7]лар эдилар. бу қарашга и.магидович каби рус шарқшунослари ҳам ҳайрихоҳ эдилар. бу қараш тарафдорлари томонидан “сарт”нинг алоҳида этник бирлик, этнос эканлиги инқор этилади. шерали лапин “сарт”нинг келиб чиқиши масаласида в.в. бартольд билан 1894 йилда матбуотда қаттиқ бахслашади ва ўз позициясини аниқ ифодалайди. унингча: «сарт» этник келиб чиқишидан қатъий назар, ўрта осиёнинг туб жойли аҳолиси; алоҳида “сарт” тили бўлмаганидек, “сарт” деган алоҳида этнос, маҳсус халқ ҳам йўқ; сартлар маҳаллий форсий забон ва туркийгўй ўтроқ аҳолининг аралашувидан тарихан таркиб топган туркий тилли туркистонлилардир; уларнинг тили туркий тилнинг замонавий бир кўриниши бўлиб, у арабо-форсий тиллардан …
5 / 16
и синоними сифатида тил жиҳатидан туркийлашган суғдийлар бўлиб, дастлаб ҳар икки тилнинг (суғдий-тожик ва туркий-ўзбек) соҳиблари бўлса, кейинчалик (xvii аср охирларидан) фақат эски ўзбек тилида сўзлашувчи ўтроқ аҳолининг этник қатлами бўлиб қолди. ўзбекистон сср ни ташкил этиш арафасидаги иккинчи йирик туркий тилли таифа- турғун турклар бўлиб, улар мовароуннаҳр ва хоразм ҳудудларида қадимдан, сартлар билан аралашиб, шаҳарларда хунармандчилик ва савдо-сотиқ, қишлоқларда суғорма деҳқончилик хўжалиги, боғдорчилик ва полиз экинлари билан шуғулланиб келаётган туркистоннинг ўтроқ аҳоли эди. булар туркий тилли учунчи таифа-кўчманчи шайбоний ўзбекларидан (туркий тил лаҳжаси, турмуш тарзи ва сахройиларга хос хўжалик юритиши билан) фарқ қилиб, улар аллақачонлар уруғ-аймоқчилик удумларини, қабилавий номларини унитиб юбарган эдилар. бу турғун муқим турклар сартлар билан биргаликда ўзбек халқининг этник таркибини мутлоқ асосини, тўртдан уч қисмини ташкил этади. ўзбек хонликлари ва чор россияси даврида чоп этилган тарихий ва этнографияга доир ёзма манбалар ва адабиётларда, хорижий олимлар асарларида улар туркистонлилар, туркистоннинг тагли-тугли аҳолиси сифатида тилга олинади. уларни ўзбеклар …

Want to read more?

Download all 16 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ўзбекистон республикасининг ташкил топиш арафасида этник ҳолат ва миллий-ҳудудий чегараланишнинг мақсад ва моҳияти"

xvii – боб 361 xvii–боб. ўзбекистон республикасининг ташкил топиш арафасида этник ҳолат ва миллий-ҳудудий чегараланишнинг мақсад ва моҳияти xx асрнинг бошларига келганда туркистонда қадимдан давом этиб келаётган этник мураккаблик анча тартибга тушиб қолган эди. туркистон аҳолиси орасида икки тиллилик, яъни туркий-ўзбек ва форсий-тожик тиллари мавжуд бўлиб, аҳолининг аксарият кўпчиллиги туркий-ўзбек тилида сўзлашар эди. бу икки тилда сўзлашувчи элатлар ҳудудий жойлашиш жиҳатидан шунчалар бир-бирлари билан аралашиб кетган кетган эдиларки, дастлаб миллий- ҳудудий чегаралаш даврида уларни иккига ажратиб ташлаш жуда оғир кечган. бу ҳолат жуда қадим-қадимлардан давом этиб келаётган тарихий жараён ва этномаданий ҳақиқат эди. ҳар иккаласининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси ҳам бир хил бўли...

This file contains 16 pages in DOCX format (35.6 KB). To download "ўзбекистон республикасининг ташкил топиш арафасида этник ҳолат ва миллий-ҳудудий чегараланишнинг мақсад ва моҳияти", click the Telegram button on the left.