ўзбекистон республикасининг давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини ташкил этиш масалалари

DOCX 59,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
республикас.docx битирув малакавий иш мавзу: «ўзбекистон республикасининг давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини ташкил этиш масалалари» м у н д а р и ж а кириш........................................................................................3 -13 i боб давлат ҳокимияти вакиллик органлари: тушунчаси, ҳуқуқий мақоми ва унинг давлат ҳокимияти органлари тизимида тутган ўрни 1.1. давлат ҳокимияти вакиллик органлари тушунчаси ва тизими..................................................................................................14 - 24 1.2. парламент – олий давлат вакиллик органи...................25 -27 ii боб. давлат ҳокимияти вакиллик органларининг ички тузилиши, ўзига хос жиҳатлари 2.1. давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятининг ташкил этилиши................................................................................................28 - 32 2.2. давлат ҳокимияти вакиллик органларининг ваколатлари. 33 -37.. 2.3. маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари тизими ва иш фаолиятининг шакллари.....................................................................38 - 40. iii. боб давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолияти хорижий давлатлар тажрибасида: қиёсий-ҳуқуқий таҳлил. 3.1. хорижий давлатлар давлат ҳокимияти тизимида вакиллик органларининг тутган ўрни............................................................ 41 -44 хулоса...................................................................................................45 - 56. фойдаланилган адабиётлар рўйхати...............................................57-60 кириш ўзбекистон мустақиллик йиллари давомида умуминсоний қадриятлар ва бой миллий анъаналар билан йўғрилган ўзига хос ривожланиш йўлини …
2
инг «биз барпо этаётган давлат энг аввало, умумжаҳон цивилизациясига, давлат қурилиши соҳасида бошқа халқлар эришган тажрибаларга, ижтимоий қадриятларга асосланиши лозим” [footnoteref:1], дея таъкидлаган эътирофи амалда тўла ўз ифодасини топди. ўзбекистон ўз олдига “кучли демократик давлат –эркин фуқаролик жамияти” қуришни мақсад қилиб олди. [1: каримов и.а. ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. 3-том. т., «ўзбeкистон» 1996. 7-8-бeтлар. ] маълумки, дeмократик бошқаришнинг энг муҳим жиҳатлари «ҳуқуқий давлат» тушунчасида жамланган. у давлат сувeрeнитeти, қонуннинг устуворлиги, ҳокимиятларнннг бўлиниши, шахс ҳуқуқлари ва эркинликларининг пойдорлиги тамойиллари асосига қурилади. дарҳақиқат, ўзбекистон республикаси демократик давлат ҳисобланиб, унинг асосий қонуни халқ ҳокимиятчилиги принципига асосланади ва бутун мазмун - моҳияти билан ана шу принципни мустаҳкамлайди. умуман, ўзбекистон республикаси конституциясининг жуда кўп моддаларига халқ ҳокимиятчилиги ғояси сингдирилган бўлиб, бунга кўра, ҳокимият амалда ва қонун бўйича танҳо халққа тегишлидир. зеро, халқ ҳокимиятчилиги деганда ҳокимиятнинг фақат халққа тегишли эканлиги, давлат халқ иродасини ифодалаши ва унинг манфаатларига хизмат қилиши лозимлиги, давлатнинг асосий вазифаларидан бири инсон ва …
3
тушунчаси ўзи нима, “ҳуқуқий давлат” деганда нима тушунилади каби саволларга, шу билан бирга, ўзбекистон республикасининг конституцияси ва бир қатор қонунларига асосланиб, давлат ҳокимияти вакиллик органлари тушунчаси, ҳуқуқий мақоми ва унинг ҳокимият органлари тизимида тутган ўрни, давлат ҳокимияти вакиллик органларининг ички тузилиши, ўзига хос жиҳатлари, шунингдек, хорижий давлатлар давлат ҳокимияти тизимида вакиллик органларининг тутган ўрни масаласига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилган. ўзбекистонни демократик давлат сифатида тавсифловчи белгиларидан бири – бу ўзбекистон республикасида давлат ҳокимиятининг бўлинганлигидир. ушбу қоида конституциямизнинг 11-моддасида асосий принцип тариқасида мустаҳкамланган: “ўзбекистон республикаси давлат ҳокимиятининг тизими - ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланади”[footnoteref:2]. [2: ўзбекистон республикасининг конституцияси. т., «ўзбекистон» 2008, 5 б. ] шу тариқа, давлат ҳокимиятининг бўлиниши принципи ўзбекистоннинг конституциявий тарихида биринчи марта пайдо бўлди. ушбу принцип демократик давлатларнинг ривожланиш босқичида ишлаб чиқилган бўлиб, унинг туб моҳияти шундан иборатки, давлатда демократик сиёсий режим давлат ҳокимиятининг ваколатлари мустақил давлат органлари ўртасида тақсимланган шароитдагина мавжуд бўлади. …
4
арнинг ушбу кўриниши бир-бирини ўзаро тийиб туриш ва назорат тизими деб юритилади. у ўзида демократик давлатнинг давлат ҳокимияти органларини ташкил этишнинг имкони бўлган ягона кўринишини намоён қилади. “ҳокимият ваколатларининг бўлиниши” ғояси узоқ тарихга эга бўлиб, у қадимги юнон файласуфи ва олими аристотель томонидан ҳам илгари сурилган. ўрта асрларда м.падуанский ва бошқалар ҳам бундай ғояни ёқлаб чиққанлар. xviii асрнинг ўрталарига келиб, ушбу ғоя мустақил таълимотга айланган. машҳур француз маърифатпарвари, ҳуқуқшунос, файласуф ва ёзувчи монтескье ўзининг “қонунлар руҳи” китобида ҳокимиятлар бўлиниши принципини илгари сурган. монтескьенинг фикрича, сиёсий хиёнатларнинг келиб чиқмаслигини таъминловчи нарса бу – уч ҳокимиятнинг, яъни қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятининг мавжуд бўлиши ва бир-бирини чеклашидир. умуман, “ҳокимиятнинг бўлиниши” назариясига кўра, давлат ҳокимияти ягона, яхлит, бир бутун деб эмас, балки турли ҳокимият (қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ваколатларини амалга оширувчи ҳокимиятлар) функцияларининг йиғиндиси сифатида тушунилади. бундай турли функцияларни амалга оширувчи ҳокимият органлари бир-биридан мустақил равишда ҳаракат қилишлари лозим. …
5
ши учун «тўсиқ ва чeкловлар» тизими билан ҳам таъминланиши даркор бўлади. «тўсиқ ва чeкловлар» тизими ҳокимият шаҳобчаларидан бирининг бошқасига тeгишли ваколатларни тортиб олиши хавфига мутлақо ўрин қолдирмайди ва давлат органларининг мeъёрида фаолият кўрсатишини таъминлайди[footnoteref:4]. [4: давлат ва ҳуқуқ назарияси. бобоев х.б., исломов з.м., чориёров у. дарслик. т. : “иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси” н.у. 2000. -516-б . ] зеро, президентимиз таъкидлаганидек: “конституцияга мувофиқ, давлат ҳокимияти органларининг аввалги тоталитар тузумдан мутлақо фарқ қиладиган ҳокимиятларнинг, яъни қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятларининг бўлиниши принципларига асосланган тизими яратилди. уларнинг ҳар бири фаолиятида ҳуқуқий асосда авторитаризм ва тоталитаризмнинг хуружларини истисно этадиган чинакам демократик меъёрлар ва йўл-йўриқлар қарор топтирилди”[footnoteref:5]. [5: каримов и.а. ўзбекистон ххi аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. – т.: ўзбекистон, 1997. -155-бет.] битирув малакавий ишининг долзарблиги ўзбекистоннинг конституцион ривожланишнинг янги босқичига ўтганлиги билан белгиланади. 1992 йилда ўзбекистон республикаси конституциясининг қабул қилиниши ўзбекистонда замонавий парламент тизими ривожланишини бошлаб берди. ўзбекистон …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўзбекистон республикасининг давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини ташкил этиш масалалари" haqida

республикас.docx битирув малакавий иш мавзу: «ўзбекистон республикасининг давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини ташкил этиш масалалари» м у н д а р и ж а кириш........................................................................................3 -13 i боб давлат ҳокимияти вакиллик органлари: тушунчаси, ҳуқуқий мақоми ва унинг давлат ҳокимияти органлари тизимида тутган ўрни 1.1. давлат ҳокимияти вакиллик органлари тушунчаси ва тизими..................................................................................................14 - 24 1.2. парламент – олий давлат вакиллик органи...................25 -27 ii боб. давлат ҳокимияти вакиллик органларининг ички тузилиши, ўзига хос жиҳатлари 2.1. давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятининг ташкил этилиши............................

DOCX format, 59,0 KB. "ўзбекистон республикасининг давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини ташкил этиш масалалари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.