ўзбекистон республикасининг давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини ташкил этиш масалалари

DOC 207,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
республикасининг давлат ҳо.doc ўзбекистон республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ‎‎мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ҳуқуқшунослик факультети “конституциявий ҳуқуқ ” кафедраси мавзу: «ўзбекистон республикасининг давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини ташкил этиш масалалари» ‎‎бажарди: 4-курс йўналиши талабаси ф.и.ш. илмий раҳбар: “конституциявий ҳуқуқ” кафедраси доценти ф.и.ш. м у н д а р и ж а кириш........................................................................................3 -13 i боб давлат ҳокимияти вакиллик органлари: тушунчаси, ҳуқуқий мақоми ва унинг давлат ҳокимияти органлари тизимида тутган ўрни 1.1. давлат ҳокимияти вакиллик органлари тушунчаси ва тизими..................................................................................................14 - 24 1.2. парламент – олий давлат вакиллик органи...................25 -27 ii боб. давлат ҳокимияти вакиллик органларининг ички тузилиши, ўзига хос жиҳатлари 2.1. давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятининг ташкил этилиши................................................................................................28 - 32 2.2. давлат ҳокимияти вакиллик органларининг ваколатлари. 33 -37.. 2.3. маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари тизими ва иш фаолиятининг шакллари.....................................................................38 - 40. iii. боб давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолияти хорижий давлатлар тажрибасида: қиёсий-ҳуқуқий таҳлил. 3.1. хорижий давлатлар давлат ҳокимияти …
2
а давлат-ҳуқуқий амалиётда жаҳон парламентаризмининг бой тажрибасидан унумли фойдаланиб, республика конституциявий тузумида халқ ҳокимиятчилиги, ҳокимиятларнинг бўлиниш принципларига мос давлат органлари тизими шакллантирилди. ўзбекистон республикаси президенти и.а.каримовнинг «биз барпо этаётган давлат энг аввало, умумжаҳон цивилизациясига, давлат қурилиши соҳасида бошқа халқлар эришган тажрибаларга, ижтимоий қадриятларга асосланиши лозим” , дея таъкидлаган эътирофи амалда тўла ўз ифодасини топди. ўзбекистон ўз олдига “кучли демократик давлат –эркин фуқаролик жамияти” қуришни мақсад қилиб олди. маълумки, дeмократик бошқаришнинг энг муҳим жиҳатлари «ҳуқуқий давлат» тушунчасида жамланган. у давлат сувeрeнитeти, қонуннинг устуворлиги, ҳокимиятларнннг бўлиниши, шахс ҳуқуқлари ва эркинликларининг пойдорлиги тамойиллари асосига қурилади. дарҳақиқат, ўзбекистон республикаси демократик давлат ҳисобланиб, унинг асосий қонуни халқ ҳокимиятчилиги принципига асосланади ва бутун мазмун - моҳияти билан ана шу принципни мустаҳкамлайди. умуман, ўзбекистон республикаси конституциясининг жуда кўп моддаларига халқ ҳокимиятчилиги ғояси сингдирилган бўлиб, бунга кўра, ҳокимият амалда ва қонун бўйича танҳо халққа тегишлидир. зеро, халқ ҳокимиятчилиги деганда ҳокимиятнинг фақат халққа тегишли эканлиги, давлат халқ иродасини ифодалаши …
3
гани деганда қандай орган тушунилишини ва унинг давлат ҳокимиятининг уч тармоқли тизимида тутган ўрнини аниқлаш мақсадида айрим назарий саволларга, хусусан, “давлат” тушунчаси ўзи нима, “ҳуқуқий давлат” деганда нима тушунилади каби саволларга, шу билан бирга, ўзбекистон республикасининг конституцияси ва бир қатор қонунларига асосланиб, давлат ҳокимияти вакиллик органлари тушунчаси, ҳуқуқий мақоми ва унинг ҳокимият органлари тизимида тутган ўрни, давлат ҳокимияти вакиллик органларининг ички тузилиши, ўзига хос жиҳатлари, шунингдек, хорижий давлатлар давлат ҳокимияти тизимида вакиллик органларининг тутган ўрни масаласига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилган. ўзбекистонни демократик давлат сифатида тавсифловчи белгиларидан бири – бу ўзбекистон республикасида давлат ҳокимиятининг бўлинганлигидир. ушбу қоида конституциямизнинг 11-моддасида асосий принцип тариқасида мустаҳкамланган: “ўзбекистон республикаси давлат ҳокимиятининг тизими - ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланади” . шу тариқа, давлат ҳокимиятининг бўлиниши принципи ўзбекистоннинг конституциявий тарихида биринчи марта пайдо бўлди. ушбу принцип демократик давлатларнинг ривожланиш босқичида ишлаб чиқилган бўлиб, унинг туб моҳияти шундан иборатки, давлатда демократик сиёсий …
4
иришади ва ушбу муносабатда улар ўзаро бир-бирини тийиб туради, муносабатларнинг ушбу кўриниши бир-бирини ўзаро тийиб туриш ва назорат тизими деб юритилади. у ўзида демократик давлатнинг давлат ҳокимияти органларини ташкил этишнинг имкони бўлган ягона кўринишини намоён қилади. “ҳокимият ваколатларининг бўлиниши” ғояси узоқ тарихга эга бўлиб, у қадимги юнон файласуфи ва олими аристотель томонидан ҳам илгари сурилган. ўрта асрларда м.падуанский ва бошқалар ҳам бундай ғояни ёқлаб чиққанлар. xviii асрнинг ўрталарига келиб, ушбу ғоя мустақил таълимотга айланган. машҳур француз маърифатпарвари, ҳуқуқшунос, файласуф ва ёзувчи монтескье ўзининг “қонунлар руҳи” китобида ҳокимиятлар бўлиниши принципини илгари сурган. монтескьенинг фикрича, сиёсий хиёнатларнинг келиб чиқмаслигини таъминловчи нарса бу – уч ҳокимиятнинг, яъни қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятининг мавжуд бўлиши ва бир-бирини чеклашидир. умуман, “ҳокимиятнинг бўлиниши” назариясига кўра, давлат ҳокимияти ягона, яхлит, бир бутун деб эмас, балки турли ҳокимият (қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ваколатларини амалга оширувчи ҳокимиятлар) функцияларининг йиғиндиси сифатида тушунилади. бундай турли функцияларни амалга …
5
р бўлади. «тўсиқ ва чeкловлар» тизими ҳокимият шаҳобчаларидан бирининг бошқасига тeгишли ваколатларни тортиб олиши хавфига мутлақо ўрин қолдирмайди ва давлат органларининг мeъёрида фаолият кўрсатишини таъминлайди . зеро, президентимиз таъкидлаганидек: “конституцияга мувофиқ, давлат ҳокимияти органларининг аввалги тоталитар тузумдан мутлақо фарқ қиладиган ҳокимиятларнинг, яъни қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятларининг бўлиниши принципларига асосланган тизими яратилди. уларнинг ҳар бири фаолиятида ҳуқуқий асосда авторитаризм ва тоталитаризмнинг хуружларини истисно этадиган чинакам демократик меъёрлар ва йўл-йўриқлар қарор топтирилди” . битирув малакавий ишининг долзарблиги ўзбекистоннинг конституцион ривожланишнинг янги босқичига ўтганлиги билан белгиланади. 1992 йилда ўзбекистон республикаси конституциясининг қабул қилиниши ўзбекистонда замонавий парламент тизими ривожланишини бошлаб берди. ўзбекистон республикасида мамлакат парламенти – олий мажлисни шакллантириш ва унинг фаолият юритишини такомиллаштириб боришга йўналтирилган изчил сиёсат амалга оширилмоқда. мамлакатимизда қисқа муддат ичида қонун чиқарувчи органни шакллантиришнинг ҳуқуқий асослари яратилди, миллий парламентга хос вазифалар ва ваколатлар ҳамда унинг қонун ижодкорлиги, парламентлараро алоқалар, ижро ҳокимиятини назорат этиш, фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўзбекистон республикасининг давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини ташкил этиш масалалари" haqida

республикасининг давлат ҳо.doc ўзбекистон республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ‎‎мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ҳуқуқшунослик факультети “конституциявий ҳуқуқ ” кафедраси мавзу: «ўзбекистон республикасининг давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини ташкил этиш масалалари» ‎‎бажарди: 4-курс йўналиши талабаси ф.и.ш. илмий раҳбар: “конституциявий ҳуқуқ” кафедраси доценти ф.и.ш. м у н д а р и ж а кириш........................................................................................3 -13 i боб давлат ҳокимияти вакиллик органлари: тушунчаси, ҳуқуқий мақоми ва унинг давлат ҳокимияти органлари тизимида тутган ўрни 1.1. давлат ҳокимияти вакиллик органлари тушунчаси ва тизими.................................................................................

DOC format, 207,0 KB. "ўзбекистон республикасининг давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини ташкил этиш масалалари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.