ўзбекистон республикасининг конституцияси -инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолати

DOC 111,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1706115349.doc ўзбекистон республикасининг конституцияси -инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолати режа: 1. ўзбекистон республикаси конституциясининг мазмун-моҳияти. 2. ўзбекистон республикаси конституциясига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар. 3. ўзбекистон республикаси конституцияси таълим ва тарбия жараёнларининг асосий қонун хужжати сифатида. таянч иборалар: конституция, инсон ҳуқулари, ҳуқуқий маданият, суверенитет, халқ ҳокимиятчилиги, ташқи сиёсат, таълим, конституциявий принцип. ўзбекистон республикаси конституциясининг мазмун-моҳияти. ўзбекистон республикасининг биринчи президенти ислом каримов конституциянинг 8 йиллигига бағишланган тантанали маросимда шундай деган эди: «мен конституцияни болалар боғчасидан бошлаб ўрганишни, мактабларда дарслик тариқасида ўқитишни, олий ўқув юртларида маҳсус бир дарс сифатида ўрганишни бугун барча мутассадди рахбар ва ташкилотларимизга топшириқ тариқасида айтмоқчиман. токи униб - ўсиб келаётган ёш авлодимиз конституциянинг мазмун-моҳиятини, у халқимизнинг истиқлол йилларида эришган улкан тарихий ютуқ эканини теран англаб етсин». мақсад ягона, ўсиб келаётган ёш авлоднинг ҳуқуқий саводхонлиги қанча эрта шакллантирилса, ҳуқуқий маданияти ҳам шунчалик юқори бўлишига сабаб бўлади. «конституция» атамаси лотинча сўздан олинган бўлиб, «ўрнатиш», «белгилаш» деган маъноларни англатади. ўзбекистон республикаси конституцияси …
2
ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда. асосий қонунимиз фуқаролик жамиятининг таркибий қисми бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва сиёсий партияларнинг шаклланиши, уларнинг эркин фаолият юритиши учун кенг имкониятлар яратди, сайлов тизимининг асосий тамойил ва қоидаларини мустаҳкамлади. бош қомусимиз инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва бошқа асосий халқаро ҳужжатлар талабларига тўла мос ҳолда, инсон ва фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларини кафолатлаб берди. инсоннинг маънавий камол топиши ва ҳар томонлама уйғун ривожланиши учун зарур шарт-шароитлар яратди. ўтган давр мобайнида конституциямизда муҳрлаб қўйилган тамойил ва қоидалар негизида юртимизда миллий қонунчилик тизими барпо этилди. мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий салоҳияти юксалишига, ҳаётимизнинг барча соҳаларида амалга оширилган самарали ислоҳотларга асос бўлди. фуқароларимиз ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, уларнинг сиёсий фаоллигини оширишда ҳам конституциянинг ўрни ва аҳамияти беқиёс эканини алоҳида таъкидлаш жоиз». ўзбекистон республикаси конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда давлат раҳбари - президент шавкат мирзиёев: …
3
, энг аввало, бош қомусимизнинг ҳаётбахш куч-қудрати натижасидир», - деган фикрни билдирди. ўзбекистон президентининг ушбу маърузаси «конституция— эркин ва фаровон ҳаётимиз, мамлакатимизни янада тараққий эттиришнинг мустаҳкам пойдеворидир» деб номланган бўлиб, маърузада конституциянинг қабул қилиниш тарихи, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, мамлакатимизда конституция ва қонунлар асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва истиқболдаги вазифлар тўғрисида тўхталиб ўтилган. жумладан, «йигирма беш йил - тарих учун бир лаҳза, холос. шу қисқа даврда жонажон ўзбекистонимиз мустақил ва суверен давлат сифатида шаклланиб, жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллади, том маънода улкан тараққиёт йўлини босиб ўтди», - дейилади маърузада. шунингдек, маърузада конституция яратилишда унутилмас хизмат қилган инсон - биринчи президент ислом абдуғаниевич каримов ҳақидаги хотиралар эсга олинди. ушбу маърузада: «1990 йил июнь ойида тузилган комиссиянинг икки йиллик машаққатли меҳнати натижасида конституциянинг биринчи, иккинчи ва сўнгра учинчи лойиҳалари ишлаб чиқилди. ушбу комиссия аъзоси сифатида мен ана шу тарихий жараёнда бевосита иштирок этганимни доимо фахр билан эслайман. конституциянингяратилиши билан боғлиқ …
4
аси, энг аввало, муқаддас бурчи, деб ҳисоблашини таъкидлаган. маърузанинг таҳлили уни қуйидаги устувор йўналишларни ўз ичига қамраб олганлигини кўрсатмоқда. i. конституциявий принципларнинг самарали татбиқ этилишини таъминлаш; ii. инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари устуворлигини сўзсиз таъминлаш; iii. қонун устуворлигини таъминлаш ва адолатли суд тизимини шакллантириш; iv. давлат иқтисодий фаолияти, тадбиркорлик эркинлиги, хусусий мулк дахлсизлиги кафолатини таъминлаш; v. фуқароларимизнинг ижтимоий ва маданий ҳуқуқларини таъминлаш; vi. мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш. конституциявий - ҳуқуқий нормалар ёрдамида инсон, жамият ва давлат ҳокимиятини амалга ошириш жараёнида вужудга келадиган ижтимоий муносабатлар тартибга солинади. конституциявий ҳуқуқ нормалари инсон, жамият ва давлат ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солади ва таъминлайди. бундаги устувор йўналишларни ва олий қадриятларни аниқлайди ва конституциявий амалиётни белгилаб беради. ўзбекистон республикасининг конституцияси ўз мақоми, тузилиши, йўналиши ҳамда асосий тамойиллари, яхлит мундарижасига, яъни муқаддимасидан бошлаб сўнгги моддасига қадар мустақиллик ва истиқлол рухи, демократик тамаддун мазмуни билан ажралиб туради. шу ўринда айтиш ўринлики, демократик ҳуқуқий давлат қуриш хамда жамиятни …
5
рлик ва тараққиёт тамойиллари йиғиндисини ифодалайдиган ҳуқуқий ва адолатли давлат қуриш йўлларини аниқ ифода этган ва халқ манфаатларини ҳимоя қилувчи энг олий қонун сифатида доимий йўлчи юлдуз бўлиб халқимиз бораётган йўлни ёритиб боради. асосий қонунимизнинг олдинги қонунлардан ва бошқа давлатларнинг конституцияларидан ажралиб турадиган ўзига хос жиҳатлари қуйидагилардан иборат: биринчидан, 1992 йилги конституция ўзининг туб моҳияти ва фалсафаси, мақсадлари ва ғояларига кўра янги ҳужжатдир; иккинчидан, ўзбекистон республикасининг конституцияси ўзининг ички тузилиши ва янги конституциявий институтлари билан ажралиб туради; учинчидан, ўзбекистон конституцияси бошқа конституциялардан фарқли ўлароқ, ўта мафкуралаштириш ва сиёсатлаштириш руҳи билан суғорилмаган. унда коммунистик мафкура, синфийлик, партиявийликдан асар ҳам йўқ; тўртинчидан, конституциямиз жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилган халқаро ҳуқуқ талаб ва қоидаларига жавоб берадиган тарзда тайёрланган; бешинчидан, конституциямиз жаҳон конституциявий тажрибасига кенг таяниши ва ижобий томонлардан атрофлича фойдаланганлиги билан ҳам ажралиб туради. ўзбекистон республикасининг конституцияси энг тараққий этган мамлакатлар, хусусан, ақш, туркия, франция, германия швеция, италия каби fарб давлатлари, руҳияти ва …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўзбекистон республикасининг конституцияси -инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолати" haqida

1706115349.doc ўзбекистон республикасининг конституцияси -инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолати режа: 1. ўзбекистон республикаси конституциясининг мазмун-моҳияти. 2. ўзбекистон республикаси конституциясига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар. 3. ўзбекистон республикаси конституцияси таълим ва тарбия жараёнларининг асосий қонун хужжати сифатида. таянч иборалар: конституция, инсон ҳуқулари, ҳуқуқий маданият, суверенитет, халқ ҳокимиятчилиги, ташқи сиёсат, таълим, конституциявий принцип. ўзбекистон республикаси конституциясининг мазмун-моҳияти. ўзбекистон республикасининг биринчи президенти ислом каримов конституциянинг 8 йиллигига бағишланган тантанали маросимда шундай деган эди: «мен конституцияни болалар боғчасидан бошлаб ўрганишни, мактабларда дарслик тариқасида ўқитишни, олий ўқув юрт...

DOC format, 111,0 KB. "ўзбекистон республикасининг конституцияси -инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолати"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.