ўзбек миллатининг шаклланиш жараёни ва ўзбек атамасининг умуммиллат этнонимига айланиши

DOCX 13 sahifa 31,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 13
xviii–боб 378 xviii–боб. ўзбек миллатининг шаклланиш жараёни ва ўзбек атамасининг умуммиллат этнонимига айланиши ўзбекистон сср ташкил этилгач, ўзбекистон партия ташкилоти ва советларининг маъновий-маърифий ва этномаданий соҳаларга йўналтирилган фаолияти-олимларнинг илмий тадқиқот ва анжуманларидан тортиб, бадиий-ижодий уюшма жамоаларининг ижодий фаолияти, маҳаллий матбуот ва радио эшиттиришлар мунтазам равишда ўзбек атамасини этник маъно ва мазмун касб этдиришга, собиқ ссср таркибида жаҳон харитасида ўзбекистон номли миллий давлат туғилганини халқ оммаси онгига сингдиришга қаратилди. бу барода, биринчи навбатда, ўзбекистоннинг асосий халқи тагли-тугли, маҳаллий туркий забон ўзбек халқи эканлиги қонунлаштирилди. эндиликда ҳеч ким, ҳеч қачон республика аҳолиси таркиби ҳақида гап кетганда ўзбек халқи, ўзбек миллати ҳақида гап бориши, ҳар қандай маҳаллийчилик кўринишлари, уруғ-аймоқчилик сарқитларига қарши курашиш, давлат расмий хужжатларида, маҳаллий матбуотда ўзбекистон фуқорасини қипчоқ, минг, қўнғирот, найман, дўрман, манғит, турк, қатағон, қарлуқ каби қабилавий номлар билан аташ қатьий ман қилинди. республика ҳудудида фаолият кўрсатаётган ҳар бир жамоа ва умум жамиятнинг ютуги партия раҳнамолигида ўзбек фарзанди, ўзбекистон халқи …
2 / 13
айниқса ўтроқ аҳоли орасида сезилиб турар эди. абдулла қодирийнинг (эхтимол ўзи билмаган ҳолда) романларида ўтроқ аҳоли турмуш тарзи, урф-одатлари, ўтроқ аҳоли суягига сингиб кетган ибратона фазилатларни тошкенлик юсуф хожи ва марғилонлик қутидор оилалари ўртасидаги муносабатларда ва уларнинг фарзандлари ўртасидаги чин муҳаббат мисолида ёритиб, бу ўзбек оиласи, бугунги куннинг ўзбеги шу эканлиги жуда чиройли ифодаланган. асарни ўқиган ҳар бир ўқувчи қалбида ўзбекка ҳурмат ва муҳаббат ўйганган. мана шунинг ўзи ушбу асарнинг ўзбек атамасини этник маъно ва мазмун касб этишига катта хизмати эди. ўзбек хонликлари даврида кенг меҳнаткашлар оммасининг тинч ҳаётини тез-тез бузиб турадиган ўз аро феодал урушлари, хатто бир давлат доирасида бўлиб турадиган қабилавий ва уруғ-аймоқчилик жанжаллари халқнинг тинкасини куритган. мустамлакачилик даврига келганда, мустамлакачилар ўз манфаатларини ўйлаб буларга бироз чек қўйди. энг муҳими шундаки, миллий буржуазиянинг илғор табақасидан чиққан жадидларнинг тарих майдонига келиши ва уларнинг фаолияти билан боғлик маъновий, маърифий ва сиёсий ҳаракатлар кенг халқ табақаларини жипслашишга, ватан қайғуси билан яшашга …
3 / 13
ўрта ҳол деҳқон хўжаликларини эса синф сифатида қулоқ қилишлар йўқсилларни жипслашишга, жамоа хўжаликларида биргалашиб ишлашга олиб келди. уларнинг барчаси ўзбек номи остидаги ўзбекистон фуқоралари эди. давлатни ўзбек ишчи-деҳқонлар синфининг давлати деб юритилиши ҳам улар қалбида хотиржамлик туйғуларини ривожланишига хизмат қиларди. синф сифатида қулоқ қилинган туркистонлик қалбида нотинчлик, уларни ўзбек совет халқи номидан қатағон қилиниши бу номга нафрат ўйғотар эди. совет ҳокимияти барча жирканч ишларини маҳаллий халқ вакиллари қўли билан амалга оширар эди. совет ҳокимияти 1930 йиллар ўрталаридан нафақат иқисодий –хўжалик, балки маданий ҳаётда ҳам улкан ютуқлар қўлга киритилганлигини намойиш қилиш мақсадида бир томондан сссрда маданий революция юз берди, деб эълон қилади, иккинчи томондан эса 1937 йилги оммавий қатағонликни бошлаб юбарди. жойларда миллий кадрларнинг сараси қатағон қилинди. совет ҳокимиятининг ҳар бир қадами кенг халқ оммасини таъзиқлар ва қурқитув асосида жипслашишга олиб келди. сссрни иккинчи жаҳон урушига тортилиши муносабати билан дастлаб фронтларда ҳарбий кадрларга бўлган ишончсизликлар (уруш олдидан ҳарбий кадрларни сараси қатағон …
4 / 13
ига тушган синовнинг нақадар катта экани яққол кўринади”[footnoteref:1]. ўзбек жангчиларидан 263.005 киши ҳалок бўлган, 132.670 киши бедарак йўқолган, 60.452 киши ногирон бўлиб қайтган. урушнинг дастлабки дамларида чегара қўшинлари катта талофат кўрди. чегара қўшинлари сафида, брест қальаси мудофаасида ўзбек жангчилари (лейтенант шарипов, а.алиев, д.абдуллаев, б.кашанов, у.ўтаев, н. сиддиқов, м.хожиев, р.арсланбоев, с бойтемиров) матонат кўрсатдилар[footnoteref:2]. [1: каримов и.а.ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. том, 3, 1996, 80 бет.] [2: ўзбекистоннинг янги тарихи. тошкент-2000, 2 китоб, 264-266 бетлар. ] москва учун жангларда ўзбекистонликлардан а.тоғаев, м.мадаминов, ўзбек қизи зебо ғаниевалар мисли кўрилмаган жасоратлари билан қуролдошларининг таҳсинига сазовар бўлдилар. масква жангларида қатнашган ўзбек ўғлонларидан 1753 киши мукофатланган[footnoteref:3]. 1942 йил қишки ҳужум кунларида ўзбек халқининг шонли фарзанди қўчқор турдиевнинг номи бутун жанубий-ғарбий фронтга ёйилди. у жангларда бир неча марта мартлик ва жасорат кўрсатган, юксак даражада ўзини дадил тутиш ва маҳорат намунасини кўрсатган. немис–фашист босқинчиларига қарши курашда кўрсатган мартлик ва жасорати учун қўчқор турдиевга 1942 йил май ойида совет …
5 / 13
а 51 фашистни ер тишлатган[footnoteref:5]. сталинград учун аявсиз жангларда 2733 ўзбекистонлик жангчи давлат мукофатларига сазовар бўлган. ўзбек фарзандлари курск, киев, харьков, орёл учун жангларда матонат кўрсатганлар. орёл-курск фронтидаги жасоратлари учун совет иттифоқи қаҳрамони унвонига ўзбек аҳмаджон шукуров, атаулла солиҳов сазовар бўлишиб, ўзбек номини сўнмас шон-шуҳратга буркадилар. днепр дарёсини кечиб ўтишдаги матонатлари учун қ.дўсматов, х.шониёзов, х.аминов, о.қосимхўжаев, п.нурманов, в.набиев, э.қорабоев, ф.йўлдашев, а.узаков каби ўзбек жангчилари совет иттифоқи қаҳрамони унвонига сазовар бўлдилар[footnoteref:6]. [5: ўша асар, 471 бет.] [6: вклад трудящихся узбекистана в победу в великой отечественной войне.ташкент – 1965, стр 193.] ўзбек жангчилари польша, руминия, болгария, чехославакия давлатларини фашизмдан озод этишда ҳамда берлинни таслим этишда жонбозлик кўрсатганлар. биргина будапештни озод қилиш учун жангларда ҳамюртларимиздан 2430 киши мукофотланган[footnoteref:7] . ўзбек жангчилари партизан қўшинлари сафида, ғарбий европа мамлакатларининг қаршилик кўрсатиш ҳаракатлари сафида қатнашиб, ўзбек номига доғ туширмади. [7: ўзбекистоннинг янги тарихи...477 бет.] хуллас, бу уруш ўзбек халқи учун жуда катта сиёсий, мафкуравий синов бўлди. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 13 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўзбек миллатининг шаклланиш жараёни ва ўзбек атамасининг умуммиллат этнонимига айланиши" haqida

xviii–боб 378 xviii–боб. ўзбек миллатининг шаклланиш жараёни ва ўзбек атамасининг умуммиллат этнонимига айланиши ўзбекистон сср ташкил этилгач, ўзбекистон партия ташкилоти ва советларининг маъновий-маърифий ва этномаданий соҳаларга йўналтирилган фаолияти-олимларнинг илмий тадқиқот ва анжуманларидан тортиб, бадиий-ижодий уюшма жамоаларининг ижодий фаолияти, маҳаллий матбуот ва радио эшиттиришлар мунтазам равишда ўзбек атамасини этник маъно ва мазмун касб этдиришга, собиқ ссср таркибида жаҳон харитасида ўзбекистон номли миллий давлат туғилганини халқ оммаси онгига сингдиришга қаратилди. бу барода, биринчи навбатда, ўзбекистоннинг асосий халқи тагли-тугли, маҳаллий туркий забон ўзбек халқи эканлиги қонунлаштирилди. эндиликда ҳеч ким, ҳеч қачон республика аҳолиси таркиби ҳақида гап кетганда ўз...

Bu fayl DOCX formatida 13 sahifadan iborat (31,0 KB). "ўзбек миллатининг шаклланиш жараёни ва ўзбек атамасининг умуммиллат этнонимига айланиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ўзбек миллатининг шаклланиш жар… DOCX 13 sahifa Bepul yuklash Telegram