нархнинг моҳияти ва шаклланиш ҳусусиятлари

PDF 19 sahifa 523,4 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 19
2-§ 199 9-боб. нархнинг моҳияти ва шаклланиш хусусиятлари нарх – бозор механизмининг муҳим таркибий унсурларидан бири. у ўзининг вазифалари орқали барқарор иқтисодиѐтнинг шаклланиши ҳамда самарали амал қилишига, бозор мувозанатининг таъминланишига, миллий даромаднинг иқтисодиѐт турли тармоқ ва соҳалари, хўжалик юритувчи субъектлари бўйича тақсимланишига, аҳолининг ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилинишига шароит яратади. шунингдек, у ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириб, соғлом рақобат муҳитининг яратилишига катта таъсир кўрсатади. ушбу бобда нархнинг иқтисодий мазмуни ва вазифалари, шаклланиш тамойиллари, нарх даражасига таъсир кўрсатувчи омиллар, нарх турлари батафсил баѐн этилади. шунингдек, турли даражадаги рақобат шароитида нархнинг шаклланиш хусусиятлари, давлатнинг нарх сиѐсати ва унинг ўзбекистондаги ўзига хос жиҳатлари ҳам кўриб чиқилади. 9.1. нархнинг мазмуни ва унинг вазифалари товарлар қиймати ва уларнинг нафлилиги ўзларининг намоѐн бўлишини нархда топади. амалий ҳаѐтда қиймат товар ишлаб чиқарувчиларни, нафлилик эса истеъмолчиларни рағбатлантирувчи, уларни ҳаракатга келтирувчи куч сифатида амал қилади. товарнинг бир-бирига қарама-қарши бўлган, лекин доимо бир-бирини тақозо этадиган, бирисиз иккинчиси бўлмайдиган икки хусусиятга, яъни маълум бир …
2 / 19
а ва унга турлича таъриф берилмоқда. бунинг устига нархнинг даражасига (юқори ѐки паст бўлишига), унинг ўзгаришига турли хил омиллар таъсир қиладики, бу ҳам масалани тўғри тушунишни бир оз чигаллаштиради. масалан, инглиз классик сиѐсий иқтисод мактаби вакиллари ғояларида ҳамда олдинги сиѐсий иқтисод дарсликларида нархнинг асосини қиймат ташкил қилади дейилган бўлса, маржинализм йўналишидаги ва ҳозирги даврдаги п.самуэльсон, к.макконнелл ва с.брюларнинг «экономикс» дарсликларида, шунингдек, яқинда чоп этилган айрим иқтисодиѐт назарияси дарсликлари ва ўқув қўлланмаларида товар нархининг асосини унинг нафлилиги, аниқроқ айтганда, қўшилган миқдор нафлилиги ташкил қилади дейилади. бунда сўнгги қўшилган миқдор нафлилигига алоҳида эътибор берилади. учинчи 200 гуруҳ олимлар эса нарх талаб ва таклиф асосида ташкил топади дейишади. уларнинг ҳар бири ўзларича турли далиллар топиб, ўз ғояларини исботлашга ҳаракат қиладилар. росияда чоп этилган бир қатор «иқтисодиѐт назарияси» дарсликларида товарнинг икки хил хусусияти ва бинобарин, ҳар икки назариянинг моҳияти, мазмуни ва уларнинг нархни тўғри аниқлашдаги роли берилади, лекин нархнинг асосида нима ѐтиши ҳақида аниқ …
3 / 19
ҳтиѐжи ва дидига қанчалик мос келишини, яъни унинг нафлилигини ҳам ҳисобга олади. товарнинг харид қилиниши унинг алоҳида олинган бир киши учун эмас, балки жамият учун нафлилигини ва шу билан бирга ижтимоий қийматини ҳам тан олишни билдиради. шу сабабли, «ижтимоий нафлилик» тушунчасининг ўзи бирор товар (хизмат) нинг жамият учун нафлилиги, қадр-қимматга эгалигини кўрсатади. шу мулоҳазалардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, нарх ўзида фақатгина қиймат ѐки нафлиликнинг бирини эмас, балки ҳар иккаласининг бир вақтда мавжудлигини ва уларнинг маълум миқдорини пул кўринишида ифода этади. товардаги икки хусусият бирданига тан олинмаса, у пулда ифодаланмаса олди-сотди содир бўлмайди. чунки товарнинг қиймати томонида сотувчининг манфаати, нафлилиги (истеъмол қиймати) томонида эса харидорнинг манфаати ѐтади. товар эгаси товар ишлаб чиқариш сарфларини қоплаб, маълум даражада, иложи борича кўпроқ фойда олишни таъминлаши мумкин бўлган қийматни пул шаклида ўзлаштиришга интилса, харидор иложи борича сарфлаѐтган пулининг ҳар бир бирлигига кўпроқ нафлилик (истеъмол қиймати) олишга ҳаракат қилади. уларнинг манфаатлари тўғри келган нуқтада, даражада нарх …
4 / 19
тида товар ва хизматларнинг ижтимоий қиймати ва ижтимоий нафлилигининг пулдаги ифодасидир. бу ерда шуни яна бир бор таъкидлаш жоизки, нархда алоҳида олинган ишлаб чиқарувчиларнинг индивидуал сарфлари эмас ѐки алоҳида олинган индивидуал шахсларнинг психологик жиҳатдан нафлиликка берган баҳоси ҳам эмас, балки жамият томонидан тан олинган ижтимоий сарфлар ва жамият учун зарур бўлган миқдорда ва сифатда яратилган ва тан олинган ижтимоий нафлилик (истеъмол қиймат) ўз ифодасини топади. товарлар ва хизматлар учун қилинган ижтимоий сарфларнинг асосли равишда ўсиши ѐки товар ва хизматдаги сифат кўрсаткичларининг ўсиши ушбу товар нархининг ошишига олиб келади. масалан, автомобиль двигателида от кучининг ошиши, салони, бошқарув тизими ва тезлигида бўлган ўзгаришлар унинг нархи ошишига сабаб бўлади. чунки шу ўзгаришлар билан бир вақтда унга сарфланган харажатлар ҳам ошган бўлади. бундай икки томонлама ўзгаришлар натижасида нархларнинг ўзгариши ҳамма товарлар ва хизматларга хосдир. нарх товар ва хизматлардаги икки хусусиятнинг пулдаги ифодаси сифатида, уларнинг ўзгариши натижасида ўзгаради. шунинг учун реал ҳаѐтда турли товарлар ва …
5 / 19
сир қилувчи омиллар бошқа омиллар эса нархнинг ижтимоий қиймат билан ижтимоий нафлилик миқдори атрофида гоҳ биринчисининг, гоҳ иккинчисининг фойдасига тебранишига сабаб бўлади. масалан, талаб ва таклиф нисбатини олайлик. агар товарларнинг айрим турига талаб таклифга нисбатан баланд бўлса, ижтимоий қиймат ўзгармаган ҳолда нархнинг даражаси нисбатан юқори бўлади, ѐки аксинча таклиф талабга нисбатан кўпроқ бўлса, ижтимоий қиймат ўзгармаган ҳолда нархнинг даражаси унга нисбатан паст бўлади. товар ишлаб чиқаришнинг ижтимоий зарурий сарфлари (қиймат) рақобат курашлари талаб ва таклиф нисбатлари турли хил солиқлар давлатнинг иқтисодий сиѐсати товар ѐки хизматнинг нафлилиги нарх пулнинг қадр-қиммати ижтимоий нафлилиги ўзгармас ѐки қиѐсий нархларда реал маҳсулот, яратилган товар ва хизматлар суммаси яратилган товар ва хизматлар яратилган товар ва хизмат- лар қийматини ҳисоблаш товар ва хизматларнинг пулдаги ифодаси ижтимоий қиймати жорий, яъни ўзгарувчи нархларда номинал маҳсулот, яъни товар ва хизматларнинг жорий нархдаги қиймати 203 ҳозирги даврда иқтисодиѐт назарияси бўйича чоп этилаѐтган кўплаб дарслик ва ўқув қўлланмаларда нарх даражасига таъсир кўрсатувчи …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 19 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"нархнинг моҳияти ва шаклланиш ҳусусиятлари" haqida

2-§ 199 9-боб. нархнинг моҳияти ва шаклланиш хусусиятлари нарх – бозор механизмининг муҳим таркибий унсурларидан бири. у ўзининг вазифалари орқали барқарор иқтисодиѐтнинг шаклланиши ҳамда самарали амал қилишига, бозор мувозанатининг таъминланишига, миллий даромаднинг иқтисодиѐт турли тармоқ ва соҳалари, хўжалик юритувчи субъектлари бўйича тақсимланишига, аҳолининг ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилинишига шароит яратади. шунингдек, у ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириб, соғлом рақобат муҳитининг яратилишига катта таъсир кўрсатади. ушбу бобда нархнинг иқтисодий мазмуни ва вазифалари, шаклланиш тамойиллари, нарх даражасига таъсир кўрсатувчи омиллар, нарх турлари батафсил баѐн этилади. шунингдек, турли даражадаги рақобат шароитида нархнинг шаклланиш хусусиятлари, давлатнинг нарх сиѐсати ва унинг ўзб...

Bu fayl PDF formatida 19 sahifadan iborat (523,4 KB). "нархнинг моҳияти ва шаклланиш ҳусусиятлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: нархнинг моҳияти ва шаклланиш ҳ… PDF 19 sahifa Bepul yuklash Telegram