бурчоқдошлар оиласи ва уларни дориворлик ҳусусиятлари

PPTX 3,0 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1725367106.pptx /docprops/thumbnail.jpeg бурчоқдошлар оиласи ва уларни дориворлик ҳусусиятлари бурчоқдошлар оиласи ва уларни дориворлик ҳусусиятлари машғулотнинг мақсади: fabaceae–бурчоқдошлар (дуккакдошлар) – оиласининг ўзига хос морфологик белгиларини, классификациясини, ҳаётий шаклларини, тарқалишини, кенг тарқалган турларини лотинча номларини ва халқ хўжалигидаги ҳамда халқ табобатидаги аҳамиятини ўрганиш. машғулотнинг қисқача мазмуни: бурчоқдошлар - fabaceae оиласи энг катта оилалардан бири бўлиб, 500 туркумга мансуб 12000 турни ўз ичига олади. бу оила вакиллари ер шарининг ҳамма қуруқликларида учрайди. ўзбекистонда эса 57 туркумга мансуб 528 тури ўсади. бу оилага ўтлар, чала буталар, буталар, лианалар, баъзан дарахтлар ҳам киради. уларнинг барглари мураккаб патсимон, панжасимон, уч бўлакчали, гоҳо оддий бўлади. гуллари икки жинсли, гулён барглари бор. гулкосачабарги 4-5 та, гултожиси ҳам 4-5 та, чангчиси 10 та, шундан 9 таси қўшилиб ўсган, биттаси алоҳида. бу оила 3 кенжа оила - мимозадошлар (mimosaceae), цезалпиндошлар (caesalpiniaceae) ва капалакгулдошлар (papilionaсеае ёки fabaceae)ra ажратилади. бурчоқдошлар ‒ fabaceae оиласига беда (medicago), қашқарбеда (melilotus), себарга (trifolium), эспарсет (onobrichus), нўхат …
2
ллик делоникси маълум ва машҳурдир. бурчоқдошлар оиласи ҳозирги кунда 500 га яқин туркумларни ўз ичига олган. гулли ўсимликлар ичида турларининг хилма-хиллиги, сонининг кўплигидан бу оила орхидеядошлар ва мураккабгулдошлар оиласидан сўнг учинчи ўринда туради. бурчоқдошлар – кўп ҳолларда бўйи баланд, баъзан, 80 м.гача етадиган дарахт, бута, бутача, чалабута ва ўт ўсимликлардир. дарахтсимон ва ўтсимонлар орасида чирмашиб ўсадиганлари ҳам бор. уларнинг узунлиги 60-80 метрларгача боради. бурчоқдошлар орасида ўсимликлар оламининг ғаройиб хусусиятлари ҳам бор. улардан албитсиянинг ўроқсимон деб аталадигани барча дарахтлар ичида энг тез ўсади. дунёда энг енгил ёғочлик берадиган дарахт эшиномена виржиния ҳисобланади. ўтсимон бурчоқдошларнинг 70 %га яқин турларида, мимозаларнинг 10-15 % ўсимликларининг илдизларида туганаклар бўлади. улар шакли ва катталигига кўра турлича бўлиб, ризобиум бактериясининг илдиз тўқимасининг паренхимасига кириб олиши ва у ерда ривожланиши натижасида ҳосил бўлади. туганаклари бўлган дуккакли ўсимликлар ҳар йили бир гектар тупроқни 100-140 кг. азот билан бойитади. бурчоқдошларнинг япроқлари ён баргчали мураккаб, барвақт тўкилиб кетади. кўпчилигида япроғ икки …
3
ак ҳолида бўлади. кўпчилик бурчоқдошлар энтомофил ўсимликлардир. чангланишда турли-туман ҳашаротлар иштирок этади. ўзидан чангланадиганлари кам. қушлар ёрдамида чангланадиганлари, кўршапалак чанглатадиган турлари ҳам бор. гул бурчоқдошларда кўп ҳолларда икки жинсли, бир жинсли гуллар ҳам учрайди. масалан, гледичия гуллари бир жинсли. гулида 10 та чангчиси иккита доира бўйлаб жойлашади. генитсей бир баргакли тузилишда, айрим туркумларида у 2-16 тагача етиши мумкин. уруғ тугунчадаги уруғмуртак 15-20 та, баъзи туркумларда биттагина бўлиши мумкин. тожбаргининг шакли ва ранги ҳам турлича, одатда очиқ рангли бўлади. кўпчилик туркумларида тожбарг 5 та, айримларидагина озроқ. улар бир қарашда алоҳида жойлашгандек кўринади. аслида улар тожбарглар тўқималарининг қўшилиб ўсишидан юзага келган гул найига бириккан. ҳозирги замон бурчоқдошларнинг аждодларида анчагина йирик, очиқ актиноморфли гултож бўлган. бундай гултож кадия ўсимлигида сақланиб қолган. мимозаларда гултож кичкина найсимон тожбаргли. бошқаларида маълум даражада зигоморф тузилишли. гултожи капалаксимон тузилган, бир гуруҳ туркумлари капалакгулдошлар ҳам деб юритилади. капалаксимон гултож битта йирик байроқ (елкан) ва унинг икки ёнида ёнбош қанотсимон, …
4
имон аморфа (аморфа кустарниковая) – amorpha fruticosa l. аморфа ўсимлиги дуккакдошлар – fabaceae оиласига мансуб бўлиб, ўзбекистонга интродукция қилинган. баландлиги 2-3 м гача етадиган сершох бута. барглари (20-25 та баргчали) мураккаб бўлиб, банди ёрдамида поя ва шохларига кетма-кет жойлашган. барг бўлакчалари – баргчалари ингичка эллипссимон ёки чўзиқ эллипссимон шаклда. майда хушбуй, тўққизил - бинафша рангли гуллари шингил гултўпламини ҳосил қилади. меваси – бир ёки икки уруғли, чўзиқрок дуккақ, июнда гуллайди. улар манзарали бута сифатида марказий осиё ва россиянинг жанубий минтақаларида кўкаламзорлаштириш мақсадларида ўстирилади. аморфанинг барги билан уруғи халқ табобатида ишлатилади. уруғи таркибида ротеноидларга кирадиган аморфин ва аморфол гликозидлари, 13 % мой вабошқа биологик фаол моддалар бор. гликозидлар, эфир мойи, бўёқ ва бошқа моддалар барглари билан бир қаторда ёш новдаларида хам бор. ўзбекистонда аморфадан fruticin препарати олинган ва тиббиёт амалиётига татбиқ этилган. аморфаннинг ушбу доривор препарати – фрутицин тинчлантирувчи ва кардиотоник восита сифатида юрак-қон томир (юрак-томир неврози, пароксизмал тахикардия) касалликларда қўллашга …
5
и ва доривор дарахт сифатида ўстирилади. тиббиётда сафоранинг қўлланиладиган қисми гули (ғунчаси) ва меваси хисобланади. гуллари очилишидан олдин йиғилади ва соя ерда қуритилади. сўнгра ундан рутин олиш учун фармацевтика заводларига юборилади. меваси кузда етилган вақтда йиғиб олинади ва очиқ хавода қуритилади. гули ва меваси таркибида флавоноидлар (рутин, кверцетин, кемпферол, генистеин ва уларнинг гликозидлари), с витамини, бўёвчи ва бошқа биологик фаол моддалар бор. асосий флавоноиди бўлган рутин софора гули ғунчасида 0,3 – 44 %гача бўлади. ундан яна кверцетин олинади. япон софораси – sophora japonica l. софора мева настойкаси трофик (веноз) яраларни хамда куйган жойни даволаш учун қўлланилади. рутин ва кверцетин р витамини таъсирига эга бўлиб, таблетка холида шу витамин етишмаслигида – гипо ва авитаминоз, қон томирлар девори ўтказувчанлигининг бузилишидан келиб чиққан касалликлар, геморрагик диатез, кўз пардасига қон қуйилиши, капилляр токсикоз, нур касаллиги, қон босимининг ошиши (гипертония), бод, қизамиқ, ва бошқа касалликларни даволаш хамда олдини олиш учун ишлатилади. астрагал – astragalus l. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"бурчоқдошлар оиласи ва уларни дориворлик ҳусусиятлари" haqida

1725367106.pptx /docprops/thumbnail.jpeg бурчоқдошлар оиласи ва уларни дориворлик ҳусусиятлари бурчоқдошлар оиласи ва уларни дориворлик ҳусусиятлари машғулотнинг мақсади: fabaceae–бурчоқдошлар (дуккакдошлар) – оиласининг ўзига хос морфологик белгиларини, классификациясини, ҳаётий шаклларини, тарқалишини, кенг тарқалган турларини лотинча номларини ва халқ хўжалигидаги ҳамда халқ табобатидаги аҳамиятини ўрганиш. машғулотнинг қисқача мазмуни: бурчоқдошлар - fabaceae оиласи энг катта оилалардан бири бўлиб, 500 туркумга мансуб 12000 турни ўз ичига олади. бу оила вакиллари ер шарининг ҳамма қуруқликларида учрайди. ўзбекистонда эса 57 туркумга мансуб 528 тури ўсади. бу оилага ўтлар, чала буталар, буталар, лианалар, баъзан дарахтлар ҳам киради. уларнинг барглари мураккаб патсимон, панжасимон, уч б...

PPTX format, 3,0 MB. "бурчоқдошлар оиласи ва уларни дориворлик ҳусусиятлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.