қадриятларнинг моҳияти ва мазмуни

DOC 93,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1483442825_66991.doc қадриятларнинг моҳияти ва мазмуни режа: 1. қадрият категорияси, мазмун - моҳияти. 2. қадрият феномени. 3. қадриятлар объектив асослари ва субъектив англаниши. 4. қадриятларнинг регулятив функцияси ва маънавий мезон сифатидаги аҳамияти. таянч тушунчалар:аксиология, қадрият, моддий ва маънавий предметлар, қадриятли муносабат, феномен. 1-масала. жамият таракқиётининг муайян босқичларида ижтимоий ҳодисаларга муносабат хилма хил тарзда намоён бўлади. хусусан, мустақиллигмизнинг биринчи кунидан бошлаб ҳаётимизнинг барча жабҳаларида «қадриятлар», «миллий тикланиш», «миллий онг», «миллий ғурур», «миллий ифтихор» каби тушунчалар тез-тез ишлатиладиган бўлиб қолди. бу бежиз эмас, зотан, мустақиллик айни пайтда миллий тикланиш ҳамдир. уни эса мазкур тушунчаларсиз тасаввур этиб бўлмайди. аммо шуни таъкидлаш жоизки, қатағон сиёсати ва тузуми даврида бу атамаларни ишлатиш у ёқда турсин, уларни ҳатто ўзбекча луғат бойлигидан суриб чиқаришга ҳаракат қилинган эди. бунга далил сифатида 1959 йили москвада «хорижий ва миллий луғатлар давлат нашриёти» томонидан чоп этилган, 40 мингдан ортиқ сўздан иборат «ўзбекча-русча луғат»га ҳам, 1988 йили ўзсэ бош редакцияси томонидан чоп этилган …
2
қ. бу оқ ва қизил мустамлакачиларнинг минтақамиз халқларини ўзларининг кўп асрлик тарихи, бой ва ноёб миллий мероси, қадриятларию, маънавиятидан жудо этиб, манқуртларга айлантириб қўйишга қаратилган сиёсати натижасидир. ҳукмрон сиёсат тарафдорлари ва уларнинг маддохлари «миллий истиқлол», «миллий ифтихор», «миллий «ғурур» каби атамаларни кишида миллатчилик кайфиятини уйғотадиган тушунчалар деб ҳисобладилар ва уларни ифода этувчи маҳаллий миллат вакиллари миллатчиликда айбланиб, тазийиқ остига олинди. шунинг учун ҳам, мазкур тушунчалар кўп йиллар давомида ижтимоий сиёсий ҳаётимизда ишлатилмай келинди. ҳатто уларни сўз бойлигимиздан чиқариб ташлаш хавфи ҳам туғилди десақ ҳақиқатдан узоқ бўлмайди. истиқлол халқимизга сўз ва фикр эркинлиги билан бир қаторда илгари ишлатилиб келган кўпгина миллий тушунчаларни ҳаётимизга қайтарди. эндиликда «қадриятлар», «мустақиллик», «истиқлол», «миллий ифти​хор» каби тушунчалар ўзининг асл мазмунига эга бўлмоқда. шуни мамнуният билан айтиш керакки, мазкур атамаларнинг ҳаётимизга кириб келиши ва қисқа вақт ичида теран илдиз отиб кетишида муҳтарам президентимиз и.а.каримовнинг хизматлари катта. унинг асарлари ва нутқларида мустақиллик туфайли ҳаётимизнинг барча соҳаларида рўй бераётган …
3
ўзлигини англашини ошириш, аҳолининг сиёсий етуклиги ва фаоллигини кучайтириш борасидаги сиёсатимиз мана шу заминга таянади»1. шундай қилиб, мустақиллик миллий маънавиятимизнинг заминини ташкил қилувчи «қадриятлар», «миллий истиқлол», «миллий ифтихор», «миллий ғурур», «миллий онг» каби тушунчаларнинг ижтимоий сиёсий ва кундалик ҳаётимиздаги асосий аҳамияти ва ўрнини қайта тиклаб берди. бу бизнинг маънавий ҳаётимизда қўлга киритган катта ютуқларимиздандир. хуш, қадриятлар ўзи нима? уларнинг моҳияти, асосий жиҳатлари нимадан иборат? энг аввало, шуни қайд қилиш керакки, қадриятлар жуда сермазмун ва кўп қиррали тушунчадир. шунинг учун ҳам адабиётларда мазкур тушунчанинг моҳиятини ифодалашда турлича ёндашувларни учратишимиз мумкин. масалан, «фалсафий энциклопедия»нинг бешинчи жилдида қадриятлар қуйидагича тавсифланган: «қадрият фал​сафий ва социологик тушунча. у, биринчидан, бирор объектнинг ижобий ёки салбий қимматини, иккинчидан, ижтимоий онгнинг норматив, белгиловчи—бағишловчи жиҳати (субъектив қадриятлар ёки онг қадриятлари)ни ифода этади. шунга кўра объектив (ашёвий) ва субъектив (онг) қадриятлари бир биридан фарқланади».2 мазкур манбада ёзилишича, табиий бойликлар ва табиат ҳодисалари (булар яхшилик ва ёмонлик нуқтаи назаридан баҳоланади) меҳнат …
4
ҳаракат меъёрлари ва тамоойиллари тарзида ифодаланган ижтимоий кўрсатмалар ва баҳолар, талаб ва таъқиқлар, мақсад ва лойиҳалар) киради. кўринадики, «фалсафий энқиклопедия»да русча «ценность» тушунчасига кишилар томонидан ё ижобий, ё салбий баҳоланадиган, уларнинг моддий ва маъна​вий ҳаётига ижобий ёки салбий таъсир кўрсатадиган барча нарса ва ҳодисалар киритилган. ана шунга яқин нуқтаи назар ўзбек совет энциклопедиясида ҳам баён этилган: «қадрият (фалсафа ва социологияда)—воқеликдаги муайян ҳодисаларнинг инсоний, ижтимоий ва маданий аҳамиятини кўрсатиш учун қўлланиладиган тушунча... қадриятларни мазмуни ва ҳарактерига кўра прогрессив ва реақион типларга ажратиш мумкин»1. бу эса, мазкур категорияни ўта сиғимдор қилиш билан бирга уни изоҳлашни мушкуллаштиради. турли чалкашликлар келтириб чиқаради. шу жиҳатдан таниқли файласуф олим в.п.тугариновнинг фикри эътиборга лойиқдир: «қадриятлар муай​ян жамият ёки синфга мансуб кишилар турмуши ва маданиятининг ҳақиқий ёки идеал неъматлари бўлган табиат ва жамият ҳодисаларининг моҳияти (ёки ҳодисанинг бир жиҳати)дир. бу неъматларнинг қадриятлар дейилишига сабаб кишилар уларни қадрлайдилар, чунки бу қадриятлар уларнинг шахсий ва ижтимоий турмушини бойитади. шунинг учун …
5
қадриятларни манбаи ҳам худодир деган фикрни билдирмоқда. оқилона фаолиятни йўналтирадиган қадриятлар илмий билиш предмети бўла олмайди, улар эътиқод, ишонч предметидир, деб таъкидлайди немис файласуфи г. фальк. аксиологияни субъектив – идеалистик йўналиши намоёндаларини фикрича қадрият инсонни психик фаолиятини функциясидир, яъни предмет ўзини хос сифатида, хоссаси боис эмас, балки инсонни диққат – эътибори унга қаратилгани учун қадриятли хислатга эга бўлади. шундан келиб чиқадики, қадрият психик жараённи муҳсулотидир. инсон психикада пайдо бўладиган эҳтиёжлар хилма – хилдир, шу боис қадриятлар ҳам кўп хил бўлади. эмпирик социология йўналиши қадрият учун ижобий аҳамияти бўлган тажриба мазмунидир. кўпчилик ғарб социологлари қадрият тушунчасини умумий намуна ёки ҳатти – харакат андозасини мужассамлаштирган қоида (норма) билан боғлайдилар. қоида, қонун нафақат мавжуд бўлган вазият учун, балки керак, даркор ҳолат учун ҳам аҳамияти бор. қадрият – қонун ҳозирги ҳолат учун эмас, келажакка ҳам татбиқ қилинади. америкалик социолог т. парсонсни фикрича қадриятлар фаолият йўналишини танлаш учун мезон бўлиб хизмат қилади. қадриятлар биологик ва …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"қадриятларнинг моҳияти ва мазмуни" haqida

1483442825_66991.doc қадриятларнинг моҳияти ва мазмуни режа: 1. қадрият категорияси, мазмун - моҳияти. 2. қадрият феномени. 3. қадриятлар объектив асослари ва субъектив англаниши. 4. қадриятларнинг регулятив функцияси ва маънавий мезон сифатидаги аҳамияти. таянч тушунчалар:аксиология, қадрият, моддий ва маънавий предметлар, қадриятли муносабат, феномен. 1-масала. жамият таракқиётининг муайян босқичларида ижтимоий ҳодисаларга муносабат хилма хил тарзда намоён бўлади. хусусан, мустақиллигмизнинг биринчи кунидан бошлаб ҳаётимизнинг барча жабҳаларида «қадриятлар», «миллий тикланиш», «миллий онг», «миллий ғурур», «миллий ифтихор» каби тушунчалар тез-тез ишлатиладиган бўлиб қолди. бу бежиз эмас, зотан, мустақиллик айни пайтда миллий тикланиш ҳамдир. уни эса мазкур тушунчаларсиз тасаввур этиб бўл...

DOC format, 93,5 KB. "қадриятларнинг моҳияти ва мазмуни"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.