педагогик аксиологияни тадқик этишга

DOC 12 pages 92.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 12
педагогик аксиологияни тадқиқ этишга доир методологик ёндашувлар. режа: таълим фалсафаси ва унинг мохияти. педагогик қадриятларни тасниф этишга турлича ёндашувлар. xviii—xx асрлардаги педагог олимларининг илмий изланишлари шундан далолат берадики, амалиёти дастлабки даврларданок фалсафа мақсадидан келиб чиккан замонавий мактаб ва таълим узининг ривожида,я.а.коменский, у.г.песталоци, ф.фребелем, и.ф.гербарт,а.дистерверг, ж.дюи, абдулла авлоний, ҳамза ҳакимзода ниёзий ва бошқа классик педагоглар томонидан илгари сурилган фалсафий-педагогик гоялар билан бойиб борган. уларнинг гоялари таълимнинг классик модели асосида юзага келган бўлиб, ўзининг мазмунида аввалги асосларни саклаб колган: таълимнинг мақсади ва мазмуни, таълимнинг шакл ва методлари, таълим муассасаси ва таълим жараёнииинг ташкил этиш усуллари. xx асрга келиб эса бу гоялар орасида таълим олганлик гояси алоҳида аҳамият касб эта бошлади. таълим олганлик – билимларни эгаллаганлик ва уни амалда қўллай олиш демакдир. бу даврдаги педагогик гоялар инсоннинг имкониятларини - олий нерв фаолияти физиологиясидан педагогик психологиягача бўлган концепцияларни илгари сургани билан характерлидир: «яқин зонадан» ривожланиш (л.с.виготский),шахс ривожланишида назарий билимларнинг ҳал қилувчилик роли (л.в.занков), таълим …
2 / 12
н. таълим фалсафасининг ривожи педагогик амалиётда мулоқот анъанавий тушунишнинг назарий англаш шарт-шароитлари сифатида юзага чиқади. педагогика фанидаги мураккаб тизимлар ва тушунчалар классик таълимнинг фалсафий гояларига асосланган. уларни назарий идрок этиш таълимда бошқа фалсафий-дунёқарашли тушунчаларни келтириб чиқаради. замонавий педагогика фанининг асосий тенденцияси – унинг шахсни «англаш», ўз дунёқарашишига асосланишга эътибор қаратганлигидир. бу эса замонавий педагогик амалиётнинг муҳим жиҳатига айланди. педагогика ва инсон амалиётида инсонпарварлик анъаналарининг ривожланиши, унинг ўз ҳаётида қўйган муҳим вазифаларини ўзида акс эттиради. инсон ҳаёти ҳар доим бўлиб ўтган вокеаларни баҳолаш, вазифаларни қўйиш, излаш, хулосалар қабул қилиш, дунёқараш вазиятларида кечади. бунда унинг атроф-муҳит билан муносабатлари иккита фарк билан ўзаро боглиқ: амалий ва абстракт-назарий (билиш). бундан келиб чиқадики, педагогика методологияси таълим фалсафасига ҳақиқий инсонпарварликнинг моҳияти, борликнинг янгиланиши ва педагогик билиш хақидаги назарий қоидалар йигиндиси сифатида қарайди. бундай методологияга мувофиқ, фанларнинг, шу жумладан, педагогиканинг инсонпарварлик моҳиятидан келиб чиқадиган вазифаси ўзида инсонга билиш, мулоқот, ижод субъекта сифатида ёндашишни акс эттиради. бизга маълумки, …
3 / 12
афасида қадриятлар табиатини тахдил қилишга ёндашувларни умумлаштириш асосида м.а. кисель қадриятнинг манбаига асосланиб, уларни эҳтиёжли, идеал турмуш, олий қадриятли воқелик, интуиция қадриятлари тарзида тасниф этади. қадриятли таснифда қадриятларнинг ривожланиб бориши турли нуқтаи назардан кўриб чиқилади. фақатгина умумий аксиологиядаги барча мураккаб қадриятли тизимлар реал таълимий муаммоларни ҳал этиш билан бевосита ўзаро алоқадар, деб таъкидлаш тўгри бўлмайди. бир пайтнинг ўзида ўзаро алоқадорлик ҳам маълум бўлади ва у кўп жиҳатдан таълим фалсафасига асосланади. «таълим фалсафаси» атамаси ҳам турлича талқин этилади.британияда нашр этилган энциклопедияда таълим фалсафасига таълим моҳияти, унинг ривожланиш қонуниятларини очиб беришга доир муаммолар билан шуғулланувчи билим соҳаси; таълимнинг фалсафий назарияси сифатида таълимнинг ривожланиш масалаларини кўриб чикувчи турли йўналишлар йиғиндиси сифатида таъриф берилади. таълим фалсафасининг алоҳида тадқиқот йўналиши сифатида ажралиб чиқиши xx асрнинг 40-йилларида колумбия университетида фалсафа ва педагогика назарияси соҳаси мутахассисларининг илмий жамиятининг яратилиши билан боғликдир. унинг фаолият мақсади сифатида таълимнинг фалсафий муаммоларини тадқиқ этиш, таълимий дастурларни фалсафий экспертиза қилиш, ўқув курсларини …
4 / 12
б олади. масалан, идеализм, рационализм, консерватизм, диний фалсафа умумий қадриятлар сифатида ахлоқий ва диний қоидалар, ижтимоийлик, шахсий олижанобликни эътироф этса, таълимда катта эътибор ўқувчиларнинг фикрлашини ривожлантиришга қаратилиши кераклигини таъкидлашади. маданият, геременевтика, аналитик фалсафада маданият объектлари умумий қадрият сифатида саналади. таълимий кадриятлар сифатида ақл-заковат,билимдонлик ажратиб кўрсатилади. реализм, позитивизм,эмпиризмда кадриятлар ижтимоий ва касбий мутаносиблик,фуқаролик таълимий қадриятлари билан боғланади. педагогик қадриятларни тасниф этишга турлича ёндашувлар. «педагогик кадриятлар — бу педагогик фаолиятнинг шундай ўзига хослигики, улар нафақат педагогик эҳтиёжларни қондиришга имкон беради, балки унинг ижтимоий ва касбий фаоллигини мўлжалга олишга хизмат қилади. педагогик кадриятлар ҳаётда ўз-ўзидан тасдиғини топмайди. улар жамиятдаги ижтимоий, сиёсий, иқтисодий алоқаларга боглиқ». в.а.сластёниннинг фикрига кўра, «педагогик фаолиятга доир қадриятларнинг интериоризацияси бўлажак ўқитувчиларнинг касбий маданиятига тамал тошини қўяди».ўқитувчининг онгида мустаҳкамланган педагогик кадриятлар унинг шахдлараро мулоқотида, ижодий фаолиятида, бола шахсининг ривожланишида, касбий ҳамкорлиқда, маънавий кадриятлар алмашинувидаги касбий йўналишлари тизимини ҳосил килади. олимлар томонидан педагогик қадриятларнинг икки жиҳати алоҳида тадқиқ этилган: - ўкитувчига унинг …
5 / 12
идагича тасниф этади: 1) ижтимоий-сиёсий қадриятлар: таълимнинг ҳамма учун очиқлиги ва бепуллиги, миллатидан қатьи назар, барча фуқароларнинг билим олишдаги тенг ҳуқуқлилиги, ўқувчиларни ва ота-оналарнинг таълим муассасасини танлаш эркинлиги; 2) интеллектуал қадриятлар: билишга эҳтиёж, билишга қизиқиш ва фаоллик, ўқувчиларнинг ижодий фаолияти, фикрнинг гўзаллиги ва сўз билиш фаолияти воситаси сифатида; 3) ахлоқий қадриятлар: ўкувчининг бурч ва шахсий мажбуриятлари, унинг педагогик жараённинг субъекта бўлиш ҳуқуқи, билимларни эгаллашдаги ахлоқий рагбатлар ва мотивлар,ватанпарварлик ва фуқаролик, меҳнат ва бошқа кишиларнинг меҳнатини ҳурмат қилиш; 4) касбий-педагогик фаолиятга доир қадриятлар: ўқитувчи-тарбиячини меҳнат қилишга чорлаш, танлаган касбига масъулият билан ёндашув, педагогнинг маҳорати, унинг изланишли-тадқиқотчилик, инновацион фаолияти, коммуникатив қобилияти, ўқувчилар билан мулоқотдаги ижобийлик, педагогик маҳорат. в.а.сластенин эса касбий йўналганлик тизимига асосланган ҳолда, педагогик қадриятларни қуйидагича тасниф этади: 1) мақсадли қадриятлар: шахсий мен ва касбий мен йигиндисидаги бўлғуси ўқитувчининг шахсий концепцияси. педагог педагогик фаолият мақсадларини амалга ошириш йўлларини қидирар экан, ўзини ва ўзгаларни ривожлантириш йўлидаги ўз касбий стратегиясини танлаб олади. бинобарин, …

Want to read more?

Download all 12 pages for free via Telegram.

Download full file

About "педагогик аксиологияни тадқик этишга"

педагогик аксиологияни тадқиқ этишга доир методологик ёндашувлар. режа: таълим фалсафаси ва унинг мохияти. педагогик қадриятларни тасниф этишга турлича ёндашувлар. xviii—xx асрлардаги педагог олимларининг илмий изланишлари шундан далолат берадики, амалиёти дастлабки даврларданок фалсафа мақсадидан келиб чиккан замонавий мактаб ва таълим узининг ривожида,я.а.коменский, у.г.песталоци, ф.фребелем, и.ф.гербарт,а.дистерверг, ж.дюи, абдулла авлоний, ҳамза ҳакимзода ниёзий ва бошқа классик педагоглар томонидан илгари сурилган фалсафий-педагогик гоялар билан бойиб борган. уларнинг гоялари таълимнинг классик модели асосида юзага келган бўлиб, ўзининг мазмунида аввалги асосларни саклаб колган: таълимнинг мақсади ва мазмуни, таълимнинг шакл ва методлари, таълим муассасаси ва таълим жараёнииинг ташкил...

This file contains 12 pages in DOC format (92.0 KB). To download "педагогик аксиологияни тадқик этишга", click the Telegram button on the left.