qadriyatlar falsafasi (aksiologyia)

DOCX 5 pages 27.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 5
7-мавзу. qadriyatlar falsafasi (aksiologyia) режа: 1.qadriyat tushunchasining ma’nosi va uning umumiy tavsifi. 2. qadriyatlarning turlari. 3. sog‘likning qadriyat sifatidagi ahamiyati. қадрият. xix асрнинг 60- йилларида фалсафага қадрият тушунчаси кириб келди. бу - инсониятнинг синфий, сиёсий, мафкуравий манфаатларидан устун турадиган, оламга бутунлай янгича муносабатни ифодалайдиган тушунчалар яратиш йўлидаги катта ютуқ эди. хх аср бошларига келиб қадриятлар моҳияти, мазмуни ва функцияларини ўрганиш билан шуғулланувчи фалсафанинг алоҳида бир соҳаси - аксиологияга француз мутафаккири п. лапи ва немис олими э. гартман асос солдилар. хх аср бошларида оламга, ижтимоий - сиёсий борлиққа илмий, диний, бадиий-эстетик ёндошишдан кескин фарқланадиган қадриятли онг, қадриятли муносабат ва қадрлаш ҳисси ривожлана бошлади. аниқроғи, оламга қадриятли муносабатнинг моҳияти ва мазмунини илмий асосда ўрганишга алоҳида эътибор берила бошлади. қадрият фалсафий тушунча бўлиб, аввал бошданоқ умумбашарий мазмун касб этиб, инсониятни эзгу мақсадлар йўлида бирлаштириб, ер юзида тинчлик, ҳамжиҳатликни таъминлашнинг муҳим омили вазифасини бажара бошлади. xx аср ўрталаригача фалсафада “борлиқ” ва “қадрият” бири-биридан ажратилмас …
2 / 5
тишга ёрдам беради. инсониятнинг улуғ мутафаккирлари қадриятлар моҳиятини теранроқ идрок этишга ва айниқса тарихнинг бурилиш нуқталарида “қадрият нима?” деган саволга жавоб топишга ҳаракат қилганлар. инсоният жамияти, унинг маънавий-интеллектуал салоҳияти ривожланиб боргани сайин қадриятлар тўғрисидаги тушунча ҳам тобора чуқурроқ мазмун ва аҳамият касб этиб борган. ҳар бир тарихий давр ўзига хос қадриятлар тизимини яратган ва шунга таяниб, ижтимоий - сиёсий муаммоларни оқилона ҳал этишга ҳаракат қилган. дарҳақиқат, ҳозирги замон фалсафасида моддий ва маънавий борлиққа қадриятли ёндашиш, кишиларда қадрлаш ҳисси ва маданиятини ривожлантириш, қадриятлар моҳиятини илмий- фалсафий идрок этиш ва кенг оммалаштириш алоҳида аҳамият касб этаяпти. қадрият нима? “қадрият” тушунчасининг келиб чиқиши “қадр-қиммат” сўзи билан боғлиқ бўлиб, “қадр-қиммат” кишиларнинг ҳаётдаги ўрни, мавқеини тавсифловчи сўз сифатида кундалик ҳаётда кўп қўлланади. масалан, “қадримга йиғлайман”, “қадри ўтди”, “қадрдон” сингари ибораларни кўп учратамиз. лекин шунга қарамай “қадрият” фалсафий тушунча сифатида моҳиятан “қадр-қиммат” сўзига нисбатан кенг қамровли ва барқарор тушунчадир. қадрият фалсафий тушунча сифатида: биринчидан, нарса, ҳодиса, …
3 / 5
иши субъектив характерга эга бўлади. шахс, коллектив ва жамият маънавияти юксалиб, манфаатларнинг уйғунлашиб бориши билан кишилар ҳаётида қадриятларнинг аҳамияти ортиб бораверади. қадрият фалсафий тушунча сифатида қарор топгунига қадар жуда узоқ давом этган эволюцион тараққиёт йўлини босиб ўтган. хусусан, хх аср бошларига қадар қадрият тушунчаси билан бирга “бойлик”, “неъмат” тушунчалари параллел қўлланган. бу айниқса халқ мақоллари, нақл ва маталларида ўз аксини топган: “соғлигинг-бойлигинг”, “сиҳат-саломатлик - туман бойлик”, “вақт - ғанимат” ва ҳ. к. кишилар ҳаётда ўзлари учун зарур ва фойдали бўлган барча нарса ва ҳодисаларни қадрлашга, авайлаб-асрашга ҳаракат қилганлар ва ўзларининг объектив борлиққа бўлган бундай муносабатларини қадрият деб атаганлар. оламга қадриятли муносабат қадриятли онг тараққиётининг маҳсулидир, албатта. қадриятли онг ҳар бир халқнинг кундалик ҳаёти, фикрлаш тарзи, миллий руҳи билан узвий боғлиқ равишда ривожланган. шунинг учун ҳам бирон бир халқ учун қадрият ҳисобланган нарса ва ҳодисалар бошқа халқлар учун аҳамиятсиз, қадрсиз туюлиши табиийдир. масалан, туя араблар учун саҳродаги асосий транспорт ва истеoмол …
4 / 5
, аҳамиятли бўлган барча моддий, маънавий, табиий, социал реалликни ифодалайди. бироқ ҳар қандай объектнинг мавжудлик факти қадрият бўла олмайди. қадрият учун объектив реалликнинг инсон учун фойдалилиги, аҳамиятлилиги муҳимдир. объектларнинг аҳамиятлилиги хосса ва хусусиятлари билан эмас, балки инсон манфаатларига, ижтимоий муносабатлар соҳасига уларнинг қай даражада даҳлдор эканлигига боғлиқдир. қадрият қадрлаш ҳисси, қадриятли онг, қадриятли муносабат ва қадриятли мўлжал (ориентация)нинг узвий бирлигидан иборат бўлган тушунчадир. қадриятли онг, қадрлаш ҳисси ва қадриятли муносабатнинг шаклланишида инсоният маънавий тараққиётининг турли даврларида ахлоқ, мифология, дин, санoат, фалсафа, фан муҳим роль ўйнаган. қадрият ва маданият ўртасида яқинлик, ўзаро боғлиқлик мавжуд бўлса ҳам, уларни айнийлаштириш хатодир. ҳар қандай маданият қадрият бўлмагани сингари ҳар қандай қадрият ҳам маданият эмасдир. шунингдек, айни бир предметни ҳам маданий ҳодиса, ҳам қадрият сифатида баҳолаш мумкин. қадрият маданият тушунчасига нисбатан бой ва кенг қамровли тушунчадир. чунончи, табиатнинг инсон ҳаёти учун зарур бўлган неъматлари: ер, сув, ҳаво, ўсимлик, ҳайвон, тоғу тошлар - қадриятдир. ҳолбуки, уларни …
5 / 5
клланади. айниқса, бу жараён кишилар томонидан маънавий маданият обидалари, меҳнат қуроллари, алоқа воситаларини яратишда, ахлоқий нормаларни ўзлаштиришда яққол кўзга ташланади. шахс фаолиятининг маҳсули эмас, балки унинг инсоний аҳамияти, фаолият натижаларида акс этган ғоя, эътиқод, фаолият усули қадрият мазмунини ташкил этади. қадриятнинг маданият ривожига баракали таъсири натижасида маданиятнинг аксиологик концепцияси вужудга келди. қадриятлар ўз табиатига кўра ижтимоий - тарихий характерга эгадир: ижтимоий тараққиёт жараёнида у ўзгаради ва такомиллашади. зарурият туфайли бир вақтлар вужудга келган, амалга оширилган ва аҳамиятли бўлган ҳодисалар, социал ўзгаришлар ва ғоялар кейинчалик ижтимоий амалиёт томонидан инкор этилиши, ўз ўрнини бошқа қадриятларга бўшатиб бериши мумкин. масалан, коммунистик мафкура совет жамиятида узоқ йиллар давомида қадрият ҳисобланиб келинди, бироқ ижтимоий амалиёт унинг тўғри эканлигини тасдиқламади: унинг моҳиятан инсон табиати ва ижтимоий тараққиётга зид эканлиги равшан бўлиб қолди. агар ўрта асрларда дин олий қадрият ҳисобланган бўлса, хх асрга келиб, фан ва техника олий қадрият даражасига кўтарилди. жамият ривожининг муайян босқичларида инсоният унутилган …

Want to read more?

Download all 5 pages for free via Telegram.

Download full file

About "qadriyatlar falsafasi (aksiologyia)"

7-мавзу. qadriyatlar falsafasi (aksiologyia) режа: 1.qadriyat tushunchasining ma’nosi va uning umumiy tavsifi. 2. qadriyatlarning turlari. 3. sog‘likning qadriyat sifatidagi ahamiyati. қадрият. xix асрнинг 60- йилларида фалсафага қадрият тушунчаси кириб келди. бу - инсониятнинг синфий, сиёсий, мафкуравий манфаатларидан устун турадиган, оламга бутунлай янгича муносабатни ифодалайдиган тушунчалар яратиш йўлидаги катта ютуқ эди. хх аср бошларига келиб қадриятлар моҳияти, мазмуни ва функцияларини ўрганиш билан шуғулланувчи фалсафанинг алоҳида бир соҳаси - аксиологияга француз мутафаккири п. лапи ва немис олими э. гартман асос солдилар. хх аср бошларида оламга, ижтимоий - сиёсий борлиққа илмий, диний, бадиий-эстетик ёндошишдан кескин фарқланадиган қадриятли онг, қадриятли муносабат ва қадрлаш ҳ...

This file contains 5 pages in DOCX format (27.0 KB). To download "qadriyatlar falsafasi (aksiologyia)", click the Telegram button on the left.

Tags: qadriyatlar falsafasi (aksiolog… DOCX 5 pages Free download Telegram